islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 4, 2018

Day

“Таълим олишни давом эттираман”

Ватанимиз қадимдан олиму донишмандлар юрти бўлган. Диёримизда муқаддас динимиз исломнинг нурини таратган кўплаб мактаб ва мадрасалар фаолият юритган. Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Насаф, Фарғона ва бошқа илм марказлари чор атрофга машҳур эди. Чор Россияси босқинидан бошланган илмий таназзул 1928 йилга келиб энг мудҳиш кўринишига келди. Ўзбекистонда бирорта ҳам расмий диний таълим маскани қолмади, барчаси ёпилди. Ниҳоят 1945 йилга келиб, Бухорода “Мир Араб” мадрасаси, Тошкентда “Бароқхон”(1945 – 1961 й) очилган бўлса, 1971 йил октябрдан Тошкент ислом институти фаолиятини бошлади (олийгоҳ 1969 йили муфтий Зиёвиддин ибн Эшон Бобохон ташаббуси билан ташкил этилган). Даставвал Олий диний мадраса номи билан юритилган таълим маскани, Имом Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги шарафига Имом Бухорий номи билан аталади. Олий маъҳадда собиқ иттифоқ таркибидаги барча республикалардан келиб таълим олишган ва уларнинг аксарияти ҳозирда диний рутбаларда хизмат қилишмоқда. Ҳозирги кунда ҳам олий маъҳад республикамизда энг нуфузли таълим маскани бўлиб ҳисобланади. Бунинг асосий омили таълимнинг тўғри йўлга қўйилганлиги ва дарслар замонавий илғор методлар ёрдамида олиб борилиши, устоз мураббийларнинг жонкуярлигидир. Талабалар ичида ҳам ҳар томонлама ўрнак бўладиган етакчилари кўпчиликни ташкил этади. Биз сизни қуйида уларнинг бир нечтаси билан таништирамиз. Тоштемиров Ҳикматилла – ТИИ 4 курс талабаси, “Имом Бухорий” стипендияси совриндори. “Хожа Бухорий” номли ЎМИБЮ ва Қарши Давлат университетининг Иқтисод факультетини тугатган. 2014 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб талабаликка қабул қилинган. Қуйида сиз мазкур иқтидорли талаба билан яқиндан танишиш имконига эга бўласиз; – Ҳар бир шахснинг камол топишида унинг ортида оиласи туриши айни ҳақиқат. Оилангиз ҳақида гапириб берсангиз? – Оиламиз катта. Дадам ирригация инженери, онам тиббиёт ҳамшираси, ҳозир иккилари ҳам нафақада. Умрларини ҳалол-пок меҳнат билан ўтказганлар. Улар менинг давлатим, фахрим. Опам  педагог, акам хусусий секторда ишлайди.  Укам эса педагог- психолог. Ота-онамиз барака топишсин тўртала фарзандини ҳам олий маълумотли, уйли жойли қилишган. Ҳаммалари жамият учун фойдали,  инсонларга севимли  бўлиб камол топганлар. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари менга доим далда бўлиб келган. – Ёшлик даврининг инсон ҳаёти давомида муҳим ўрни бор. Ёшлигингиз қандай ўтган? – Ёшлигим Қашқадарё вилояти Қарши туманида ўтган, деярли бошқаларникидан фарқ қилмайди. 6 ёшимда мактабга бордим. 9 –  синфгача қишлоғимизда, кейин уч йил Қарши шаҳридаги математика ва физикага ихтисослашган 28 – ўрта мактабда  ўқидим. Фақат бир нарсани алоҳида айтишим керак, синфдошларим илм фанга ва спортга қизиққан  болалар эди. Ҳатто уларнинг аксарияти ўз билим ва савиялари билан олий таълим даргоҳларига кириб, етук мутахассис бўлдилар. Бундай муҳитда таълим олиш мен учун Аллоҳ таолонинг инояти бўлган деб биламан. Улар сабаб илм-фанга, спортга қизиқдим, соғлом ҳаёт тарзига одатландим.  Яна бир эътиборли ҳолат, мактабда битирувчи синфда ўқиб юрган кезларим Имом Бухорийнинг ўзбек тилига таржима қилинган “Саҳиҳ ҳадислар тўплами” қўлимга тушиб қолди. Ёшлигимданоқ китоб ўқишни яхши кўрардим, бу китоб менда катта қизиқиш ўйғотди. Қайта-қайта ўқир эдим. Ҳалигача диний билимларни ўрганишга бўлган  қизиқиш ўшанда пайдо бўлган бўлса керак деб, ўйлайман. Мактабни битиргач Қарши Давлат университетининг Иқтисод факультетига ўқишга кирдим ва 1999 йилда битирдим. Университетда ўқиб юрган пайтларимиз мамлакатимиз диний ҳаётида турли ихтилофлар, бошбодоқлик ва билимсизлик авж олган пайтлар эди. Ўзи олимлар кам, борига ҳам қулоқ осишни истайдиганлар оз эди. Ҳар ким ўзи билганича “сайрарди”. Булоқнинг сувини лойқалатишган эди. Айнан мана шу нарса мени Исломнинг зилол сувларидан, асл...

Аллоҳга иймон келтириш вақти келди!

“Барчамизга маълум, борлиқдаги ҳар бир галактика қора модда (материя)дан ташкил топади. Ва шу кунга қадар бу қоидадан истисно бўлмасдан, собит туриб келган эди. Шунинг учун тадқиқотчи астроном уламолар “NGC1052-DF2” номли, таркибида қора модда мавжуд бўлмаган галактикани топишганида, жудаям қаттиқ ажабланишди. “Таркибида қора модда бўлмаган бундай галактикани топиш – биз учун жудаям ғаройиб ҳолат. Чунки бу сирли, кўзга кўринмас субстанция (доимо ҳаракатланиб, ўзгариб турувчи модда) ҳар қандай галактиканинг асосий ташкил қилувчи моддаси ҳисобланади”, – деб бу тадқиқотнинг асосий рахбари АҚШдаги Йелсь университетида фаолият юритувчи олим Питер ван Докум (Pieter van Dokkum) хабар қилади.  – “Ўнлаб йилдан бери биз галактикалар қора модданинг йиғиндисидан ташкил топади деб ўйлар эдик. Унга кўра йиғиндилар ташкил топганидан кейин бошқа жараёнлар амалга ошишни бошлайди: қора моддадан газ ҳалотга тушади, натижада юлдузлар вужудга келади. Сўнг бу юлдузларнинг сони ортади – ваниҳоят бизнинг Сомон йўли галактикамиз каби галактика вужудга келади. Бироқ “NGC1052-DF2” галактикалар вужудга келишининг замонавий назариясига қарши чиқмоқда”. Бу янги тадқиқотда Gemini North ҳамда Им Кек (бу иккала обсерватория ҳам Гавайида жойлашган), ҳамда Ҳаббл (Hubble) ва дунё бўйлаб жойлашган бошқа телескоплар томонидан тақдим қилинган маълумотлар чуқур ўрганилган. “NGC1052-DF2” нинг катта ҳажми ҳамда хира нурини инобатга олган ҳолда олимлар уни жудаям қаттиқ шимилган, жипсланган (сверхдиффузная) галактика деб ҳисобладилар. Бундай тур галактикалар 2015 йилда илк бор топилган эди. Жудаям қаттиқ шимилган, жипсланган (сверхдиффузная) галактикалар олимларнинг ажабланишига коинотда жудаям кўп топилди. Бироқ олимлар асосида қора модда ётмаган бирор галактикани бугунги кунга қадар топишмаган эди. Галактикада масса қанчалик катта бўлса, унинг таркибидаги юлдузлар шунча тез ҳаракат қилишади ва унинг акси. “NGC1052-DF2” нинг тезлигини ўлчаб, Ван Доккум ва унинг гуруҳи таркибидаги уламолар шуни ҳисоблаб чиқардиларки унинг таркибидаги барча юлдузларнинг тезлигини кўринадиган моддага таянибгина ҳисоблай олса бўлади. Бундан галактикада қора модда йўқлиги ҳам келиб чиқади”, – дея Питер ва Докум (Pieter van Dokkum) хабар беради. Буни ўқий туриб беихтиёр қуйидаги ояти карима эсимга тушди: “У осмонлару ерни пайдо қилгувчидир. Бирор ишни қилмоқчи бўлганида унга “Бўл!” деса, бўлаверадир” (“Бақара” сураси, 117 – оят).  Ва яна: “У осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган Зотдир” (“Ҳадид” сураси, 4 – оят). Дарҳақиқат, бутун коинот ва ундаги нарсалар борки, барчасини ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигина яратган. Қора модда ҳам эмас, ёки бошқа бир нарса ҳам эмас. Тўғри, то қиёматга қадар турли ҳил фикрлар, ғоялар, мафкуралар мавжуд бўлаверади. Бири йўқолиб, бошқаси янги кўринишда такрорланиб келаверади. Бироқ, Аллоҳ таолонинг илоҳий каломи ҳеч қачон ўзгармайди, янги тус олмайди ва қандай турган бўлса, шу ҳолатда то қиёматга қадар собит қолади. Мана, ахир Аллоҳ таоло Ўзининг борлигини, борлиқни айнан Ўзи яратганлигини бандаларига билдириб қўйиш учун бандаларининг ўйлаб топган қонунларига хилоф равишда ҳеч қандай моддадан ташкил топмаган галактикаларни ҳам кўрсатиб қўймоқда. Ахир бундан ортиқ белги, аломат ҳам бўладими? «Ақл эгалари учун белгилар бор…» (“Оли Имрон” сураси, 190 – оят) Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 146