islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Имом Мотуридий ўз даврида Афлотундан кейинги иккинчи муаллим саналган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази турли мамлакатлардаги нуфузли илм-фан марказларининг таниқли олимлари билан он-лайн семинарлар туркумини изчил давом эттирмоқда. Ана шундай семинарнинг навбатдагиси Қуръон, тафсир илмлари бўйича таниқли олим, мотуридийшунос, Туркиянинг Фотиҳ Султон Меҳмет университети доктори Аҳмад Даманҳурий иштирокида ташкил қилинди. Доктор Аҳмад Даманҳурий Миср Араб Республикасида таваллуд топган бўлиб, айни пайтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилади. 2015 йили Ал-Азҳар университетида “Имом Мотуридий ва унинг илмий услублари” бўйича фалсафа фанлари доктори даражасини олган. Қуръон, суннат, ақида илмлари бўйича кўплаб илмий асарлар ёзган. Ҳозирги кунда мазкур университетнинг исломий билимлар факультетида катта илмий ходим, Мисрдаги Ислом билимларини масофавий ўқитиш университетида директор, Миср Ислом ишлари Олий кенгашида илмий ходим сифатида фаолият юритади. Аҳмад Даманҳурий жорий йил 2-4 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуида ўтказилган халқаро конференцияда “Мотуридий таълимотининг бугунги кундаги ақидавий муаммоларни бартараф этишдаги аҳамияти” мавзуида нутқ сўзлаган. Он-лайн семинарда олим “Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарини тасниф этишдаги услуби” мавзуида маъруза қилди. Аҳмад Даманҳурий мазкур буюк асарнинг юзага келиш тарихи, алломанинг ўзига хос услуби, фикрларини кўпчиликка тушунарли бўлиши учун содда ва равон баён этгани ҳақида сўзлар экан, Имом Мотуридий айнан шу асар учун алоҳида мажлислар ташкил қилгани ва “Таъвилот ал-Қуръон”нинг китоб сифатида майдонга чиқишида ана шу мажлислар ва шогирдларнинг хизмати ва ўрни ҳам борлигини таъкидлади. Олим қайд этганидек, “Таъвилот ал-Қуръон” фақат таълимотга доир асар бўлиб қолмай, унда фиқҳ ва ақида баробарида ахлоқ масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Асар билан танишган инсон дин ва маданиятни осон ажратиб олади, диний ва анъанавий масалаларда чалғимайди. Аҳмад Даманҳурий Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари тафсир илми ривожида беқиёс ўрин тутганини, ақидавий муаммоларни ҳал этишда қомусий қўлланма бўлганини таъкидлади. Шу мавзуларни ўрганиш чоғида тўпланган қимматли маълумотлар билан ўртоқлашди. – Бугун мусулмонларни Имом Мотуридийнинг асарлари ёки аҳли сунна вал жамоа ақидасига тегишли бошқа манбалардан яхшироқ хабардор қилиш, айниқса, ёшлар билан бу борада кўпроқ ишлаш ҳар қачонгидан-да муҳим. Исломни ниқоб қилиб, қабиҳ ишларни амалга ошираётган гуруҳлар ҳамон мавжудлиги, муқаддас динимизни булғаб кўрсатиш йўлидаги хатти-ҳаракатлар ҳануз давом этаётган ҳозирги шароитда мана шу манбалар дастуриламал вазифасини ўтайди. Хусусан, Имом Мотуридий юксак билим ва тафаккур билан турли ёт оқимларга раддиялар берган, – деди туркиялик олим. Ислом илмлари академияси раҳбари шу боис ақида асосчиси бўлган Имом Мотуридий йирик фалсафий олим ҳам ҳеисобланишини қайд этди. Таъкидланганидек, аллома ўз даврида Афлотундан кейинги иккинчи муаллим саналган. – Бу ҳақиқат илмий доиралар, дунё зиёлилари томонидан тан олинган, – деди олим. Аҳмад Даманҳурийнинг айтишича, дунё кутубхоналарида сақланаётган мотуридия таълимотига оид қўлёзмаларни жамлаш ва тадқиқ этиш, унинг кўпчиликка ҳали маълум бўлмаган жиҳатларини яқин ҳамкорликда ўрганиш лозим. Семинарда олим тадқиқотчиларни қизиқтирган барча саволларга илмий далиллар билан атрофлича жавоб қайтарди. Манба: bukhari.uz 867

«Синовлар халқни бирлаштирмоқда»-Тошкентдан Сирдарёга ёрдам жўнатилди

2 май куни Тошкентда бир нечта кўнгилли гуруҳлар Сардобадаги сув тошқини сабаб эвакуация қилинган ватандошларимизга кўмак юборишди. Илк ёрдам карвони Hayatt Regency меҳмонхонаси ёнидан 10 га яқин юк машиналарида жўнаб кетди. Фото: KUN.UZ Ёрдам карвони ташкил этилаётганлиги ҳақида кеча хабар берган эдик. Ушбу жараёнда бевосита иштирок этган мухбиримиз, синовлар халқни бирлаштираётганлиги, кўплаб юртдошларимиз ушбу хайрия акциясида фаол иштирок этаётганлигини маълум қилди. Ёрдам карвонига мингдан ортиқ кўнгилли фуқароларимиз ўз ҳиссаларини қўшишди. Кўнгиллилар турли хил буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, идиш-товоқлар, болалар ўйинчоқларини олиб келишди. Улар сирдарёлик юртдошларимизга бир оз бўлса-да далда бўлишни мақсад қилишган. Ушбу кўнгиллилар ёрдам карвонига ўз ҳиссасини қўшган сўз устаси Шукурулло Исроилов бу синовлар халқни бирлаштираётганлигини, сирдарёлик юртдошларимизни халқимиз ҳамиша қўллаб-қувватлашини билдирди. Ёрдам карвонини кузатишга келган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқнинг оғир кунида ташаббус кўрсатаётган барча фуқароларимизга ўз миннатдорчилигини айтиб ўтди. Олиб келинган барча маҳсулотлар санитария-гигиена қоидалари асосида юк машиналарига жойланди. Юк машиналари эса ЙҲХХ билан биргаликда Сирдарёга жўнаб кетди. Кун.уз 791

Президент талафот етган тўғонга борди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда вазият сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди. Сардоба сув омбори тўғонининг очилиши кутилмаган офат, эл бошига тушган яна бир синов бўлди. Давлатимиз раҳбари бошчилигида халқимиз бирлашиб, саросимага тушмай, сабр-матонат ва меҳнат билан тез фурсатларда унинг оқибатларини бартараф этишга киришди. Ҳукумат комиссияси тузилиб, бу борадаги ишларга барча куч ва воситалар сафарбар этилди. Сув босган маҳаллалар аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди, бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланди. Юзага келган талафотларни бартараф этиш ишлари бугун ҳам давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлар ўзаро мувофиқ ҳаракат қилиб, турмуш шароитларини тиклаш чораларини кўрмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу ерда тиклаш ишлари куну тун ташкил қилинган, юзлаб қурилиш ва бошқа махсус техникалар тинимсиз ишламоқда. Сув иншоотларига ихтисослашган юқори малакали муҳандислар, бошқа туташ соҳа ва тармоқлар ишчи ва экспертлари жалб этилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди. 820

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотлари: У зотнинг жасадлари кимлар томонидан, қаерда ва қачон ювиб кафанланган?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз пайғамбарлик вазифаларини тўла бажариб, ҳижратнинг 11 йилида, Рабиул-аввал ойининг 12-куни, чошгоҳ ва пешин ўртасида бу ўткинчи дунёни тарк этдилар (Ибн Саъд, Табақот 2/215; Ибн Касир, Бидоя 5/282, 294, 295, 296, 313). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жасадлари қаерда ва қачон ювилди Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафоти ҳақидаги хабар барча мусулмонлар учун катта зарба бўлди. Шубҳасиз, бу улар учун катта йўқотиш эди. Мадина мусулмонларининг кўплари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотидан хабардор бўлиб, масжидга шошилдилар. Ушбу воқеадан ҳайратда қолган Умар розияллоҳу анҳу масжидда тўпланган оломонга қарата: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлмаган …», дер қайтарарди (Ибн Ҳишом, Сийра, 2/215). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитиб Абу Бакр розияллоҳу отга миниб дарҳол Масжидун Набавийга етиб келди. У Сунҳ деган жойдаги уйида эди. Умар розияллоҳу анҳу ҳамон ўша гапни такрорларди. Абу Бакр жамоатни тинчланишга буюрди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги кунларини ўтказган, қизи Оишанинг хонасига кирди. Хонага кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вужудларига ёпилган матони очди ва пешонасидан ўпди. Унинг кўзлари ёшга тўлиб, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизга икки марта ўлим бермайди. Ўлимни тотдингиз. Бундан кейин энди ўлимни бошқа тотмайсиз, деди. Ва «Зумар» сурасининг 30-оятини тилга олади:«إِنَّكَ مَيِّتٞ وَإِنَّهُم مَّيِّتُونَ «Албатта, сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар». Сўнг: «Шу ҳолатда ҳам ҳаётдаги каби гўзалсиз», деб хонадан чиқди (Ибн Ҳишам, Сийра, 2/216; Ибн Саъд, Табақот, 2/209). Унинг гаплари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жасадлари билан бир хонада бўлганларни тинчлантирди. Абу Бакр жазавага тушмади, аксинча сокинлик ва босиқлик билан мусулмонлар жамиятига вазиятни тушунтириш ва уларнинг саросимага тушишига йўл қўймасликни ўйларди. Умар ҳануз ўша сўзни такрорларди: «Муҳаммад ўлмаган!..» Абу Бакр ундан ўтиришни сўради. Одамларнинг диққат-эътибори Абу Бакр томонга йўналгандан сўнг, у жамоатга шундай деди: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ибодат қилганлар бўлса, билингки, У вафот этди. Ким Парвардигорга ибодат қилган бўлса, билингки, У абадий тирикдир». Кейин Қуръони Каримдан қуйидаги оятни ўқиди: وما وَمَا مُحَمَّدٌ إِلَّا رَسُولٞ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهِ ٱلرُّسُلُۚ أَفَإِيْن مَّاتَ أَوۡ قُتِلَ ٱنقَلَبۡتُمۡ عَلَىٰٓ أَعۡقَٰبِكُمۡۚ وَمَن يَنقَلِبۡ عَلَىٰ عَقِبَيۡهِ فَلَن يَضُرَّ ٱللَّهَ شَيۡـٔٗاۚ وَسَيَجۡزِي ٱللَّهُ ٱلشَّٰكِرِينَ «Муҳаммад ҳам бир Пайғамбар, холос. Ундан аввал ҳам Пайғамбарлар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Кимки орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмас. Ва Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар» (Оли Имрон сураси,144) (Ибн Ҳишом, Сийра, 2/216; Ибн Саъд, Табақот 2/211; Ибн Касир, Бидоя, 5/280). Ушбу нутқдан кейин ҳамма Умарни ўз ёнларига олган ҳолда тинчлантиришди. Гарчи бу жуда қайғули бўлса-да, лекин улар реал ҳаётга, ҳақиқатга тик қарашлари керак эди. Уларнинг юракларини тўлдирган оғриқ кўз ёшлари билан чиқа бошлади. Ўша пайтда Абу Бакрга ансорларнинг бир қисми Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидидан беш дақиқалик масофада жойлашган Бану Соъида қабиласидан Саъд ибн Убода ҳовлисида тўпланганликлари ҳақида хабар келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафоти, Византия таҳдиди, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтида пайдо бўлган баъзи қавмларнинг муртадлик ҳолатлари каби масалаларнинг бир нуқтада жамланиши ва ушбу вазиятлар борасида чиқариладиган юзаки қарорлар тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши ва мусулмонлар ўртасида бўлинишларга олиб келиши мумкин эди. Умарнинг таклифига биноан ансорларнинг мақсадларини билиш учун Абу Бакр, Абу Убайда ва Умар...

Устоз қандай ҳурмат қилинади?

Имом Абу Ҳанифа* раҳмутуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: «Устозим Ҳаммодни ҳурмат қилиб, мен оёғимни устозим ҳовлиси томон узатмадим. Ҳолбуки, менинг ҳовлим ва устозим ҳовлиси орасида етти кўча бор эди. Устозим Ҳаммод вафот этганидан бери, ҳар намозим ортидан ота-онамга қўшиб у учун ҳам Аллоҳдан мағфират сўрадим. Зеро, менга таълим берган ҳар бир киши учун Аллоҳдан мағфират сўрайман». (Имом Муваффақ Хоразмий, Маноқиби имом Абу Ҳанифа: 2-жуз/7-бет) =================== Имом Абу Юсуф* раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: «Дуо қилганимда мен олдин устозим Абу Ҳанифа, сўнг ота-онам ҳаққига дуои хайр қиламан. Дарҳақиқат, устозим Абу Ҳанифадан: «Ота – онамга қўшиб устозим Ҳаммод ҳаққига дуои хайр қиламан», деганини эшитганман». (Имом Муваффақ Хоразмий. Маноқиби имом Абу Ҳанифа: 2-жуз/7-бет) ================== Имом Аҳмад ибн Ҳанбал* раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: «Мана ўттиз йилдирки, тунда уйқуга кетишдан олдин устозим Имом Шофеъий* ҳаққига дуои хайр қиламан ҳамда у учун Аллоҳдан мағфират сўрайман». Шунда Имом Аҳмаднинг ўғли ундан: «Отажон, Шофеъий деганлари қандай зот эдики, унинг ҳаққига кўп дуои хайр қилаётганингизни эшитаман?», деб сўради. Имом Аҳмад: «Имом Шофеий гўё дунёга нур сочаётган қуёшдек эди», деб жавоб берди. (Хатиб Бағдодий, Тарихи Бағдод: 2-жуз/62-бет) «Ҳадис ва ислом тарихи» фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов * Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеъий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳим – буюк мужтаҳид, фақиҳ ва муҳаддис олимлардан бўлишган. Аҳли сунна ва жамоа эътиқодига кўра, улар эътироф этилган тўртта фиқҳий мазҳабнинг учтаси: ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари соҳибларидир. * Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ – Имом Абу Ҳанифанинг икки буюк шогирларидан бири. Аббосий халифа Ҳорун Рашид даврида илк бор Ислом оламида «Қозилар қозиси» унвонини олган. 923
1 413 414 415 416 417 735