❓392-CАВОЛ: Қуръон сура ва оятларини бирорта дафтарга крилчада ёзиб ёдласа бўладими? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало Қуръон ёдлашга бўлган интилишингиз мақтовга сазовор. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг буюк каломи бўлиб, уни ёд олиш нақадар улкан савоб иш экани Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида зикр қилинган: اقرؤوا القران فانه ياتي يوم اقيامة شفيعا لاصحابه (رواه الامام مسلم عن ابي امامة الباهلي رضي الله عنه) яъни: «Қуръон ўқинглар, чунки Қуръон қиёмат кунида ўз эгаларини шафоат қилади» (Имом Муслим ривоятлари). Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Ундаги баъзи ҳарфлар борки, уни бошқа ёзувда, хусусан, сиз айтаётган «кирил» ёзувида ифодалаб бўлмайди. Натижада биз хато ўқиймиз ва хато ёдлаймиз, савоб ўрнига гуноҳкор бўлиб қолишимиз ҳам ҳеч гап эмас. Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ уламолардан Имом Шурунбулолий бу мавзуда алоҳида китоб ёзиб, унда қуйидагиларни таъкидлаган: إجماع الأئمّة الأربعة، واتفاق علماء مذاهبهم، على أنّ اتباع رسم خط المصحف العثماني واجب في كتابة القرآن الكريم، وأنّ كتابته بعبارة غير عربيّة: حرام، وكذا كتابته بغير خطّ عربيّ: ممنوع. яъни: “Тўрт фиқҳий мазҳаб имомларининг ижмоси ва уларнинг мазҳабидаги уламоларнинг иттифоқига кўра Қуръони карим ёзилишида Усмоний мусҳаф хатига эргашиш вожибдир. Араб тилидан бошқа тилда ёзиш ҳаромдир. Шунингдек, араб хатидан бошқада ёзиш ҳам ман қилингандир” (“Ан-Нафҳатул қудсийя фи аҳками қироатил-Қуръан ва китабатиҳи бил-фарисийя” китоби). Ҳозирги кунда кўплаб, йирик фатво уюшмалари томонидан Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қабул қилганлар. Улар қаторида Саудия Арабистонидаги “Эътиборли уламолар ҳайъати”, Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар унверситети фатво қўмитаси”, “Ҳиндистон уламолар жамияти” (Деҳли) каби жами йигирмадан ортиқ нуфузли ташкилот ва ҳайъатларнинг фатво уюшмаларини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб Сизга Аллоҳ таолонинг Каломини араб ҳарфида, қандай нозил бўлган бўлса, шундайлигича ёдлашга ҳаракат қилишни тавсия қиламиз. Зотан, ҳозирда бунинг учун имкониятлар етарли. Қуръонга хизмат қилаётган қориларимиз, уламоларимиз араб имлосини ўргатувчи турли хил рисолалар ва китоблар нашр қилдилар. Қолаверса, телеграм каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали Қуръони карим ва тажвид дарсларини содда услубда таълим бериб бормоқдалар. Шулардан фойдаланган ҳолда, дарсларни мунтазам ўзлаштириб борсангиз тез кунда Қуръони каримни араб имлосида ўқий бошлайсиз, иншааллоҳ. Бунинг учун озгина меҳнат, сабр ва энг асосийси чин ихлос керак бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати @diniysavollar 1 152
Лондонда коронавируснинг кўпайиши авж паллага чиққанда азонга рухсат берилди ва “Аллоҳу акбар” садолари биринчи марта кучайтиргичлардан янгради. Лондон тарихида биринчи маротаба барча масжидларда муаззин ва имомлар овоз кучайтиргичлар орқали азон ва маъруза қилишга рухсат берилди. Бирлашган Қироллик пойтахтида амалга оширилган бу ажойиб ҳаракат мусулмонларга ижобий таъсир кўрсатди. Лондоннинг маҳаллий мусулмонлари бу ўзгаришлардан мамнун. Кўчаларни кесиб ўтаётганда кўплаб мусулмонлар азонни ҳурмати юзасида тўхтаб туришмоқда. Бир неча кун олдин, BBC ахборот агентлиги Британия бўйлаб азонни радио орқали узатди. Шундай қилиб, Британия мусулмонлари мунтазам равишда жума намозига бўлган чақириқларни BBC радиоси орқали эшитишлари мумкин. Ўтган ойда Голландия ва Германияда ҳам азон биринчи марта овоз кучайтиргичлар ёрдамида эшиттирилган эди. Ҳукуматлар ушбу ҳаракат орқали пандемия шароитида бутун дунё мусулмонларини бирдамликка чақиришни истамоқдалар, дейилади ОАВ тарқатган хабарларда. 968
Ҳозир ҳам давом этаётган коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб ҳаётни фақатгина уйлар билан чеклаб қўйди, чунки дунёдаги миллиардлаб одамлар карантинда. Шу сабабли Саудия Арабистони ҳукумати 2020 йил Рамазон ойида масжидларни ёпиб қўйди, эътикоф, таровиҳ ва ифторлик тадбирларини вақтинча тўхтатди. Масжидул Ҳарам ва Масжидун Набавий масжидлари ишларининг бош бошқармаси президенти Шайх Судайс яқин орада муқаддас масжидлар барча мусулмонлар учун очиқ бўлишини эълон қилган эди. Масжидларни очишга тайёрлаш учун, иккита муқаддас масжид маъмурияти одамларни автоматик равишда стерилизация қиладиган эшикларни ўрнатишни бошлади. Масжидул Ҳаромнинг кириш қисмида ўз-ўзини стерилизация қилиш ва ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шлюзлари ўрнатилмоқда ва худди шундай тартиб Масжидун Набавийда ҳам амалга оширилади. Бунгача маъмурият лифтларга 90% микробларни ўлдирадиган қурилмани ҳам ўрнатган эди. Раҳбарият коронавируснинг Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавийга киришига йўл қўймаслик учун қўлларидан келганини қилишмоқда. 805
Самарқанд вилояти Нуробод туманида 2 нафар уруш қатнашчиси Раҳмон ота ва Бойқувват бобо бу йил 100 ёшни қарши олди. Эгрийўл қишлоғида истиқомат қилаётган Раҳмон ота Абилов Қуръони карим оятларини кўзойнаксиз ўқиши ҳақида сўзлаб берди. Тим қишлоғидаги Бойқувват бобо эса ҳарбийларга УАЗ-469 да саёҳат қилиш истаги борлигини билдирди. Уни урушга уйидан мана шундай техникада олиб кетишган экан. 1942-1944 йилларда 137-сонли мотоўқчи полкида миномёт ҳисобида душманга қарши курашган Раҳмон ота Абилов 82 миллиметрли миномётдан отилган ёндирувчи снаряд осколкаларидан жароҳатланади. Госпиталда 6 ой даволанишдан сўнг, бир умрга ногирон бўлиб қолган уруш қатнашчиси уйига қайтиб, техникумга ўқишга киради. Ўқиш ва меҳнат фаолияти давомида юртга фойдаси тегадиган кўплаб ишлар қилади. Қишлоқда 9-умумтаълим мактабини ташкил этиб, бу ерда болаларни 4-синфгача ўқитишни бошлаган. Отахондан узоқ умр кўриш сири сўралганда “Амали тўғри ва адолатли инсонларга ўлим йўқ экан”, дея жавоб қайтарди. Уруш фахрийси 40 йил аввал турмуш ўртоғини йўқотган экан. Фарзандларининг “қистовларига” қарамасдан уйланмабди. Суҳбат чоғида Раҳмон ота ҳарбий хизматчиларга Маҳмудқули шеърларидан ўқиб берди. Ҳарбий хизматчилар шу куни иккинчи уруш қатнашчиси Бойқувват бобо Садиновни “УАЗ” техникасида Ўзбекистондаги энг катта полигон – “Каттақўрғон” дала ўқув майдони бўйлаб, саёҳатга олиб чиқди. 9 май санасида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида истиқомат қилаётган кекса авлод вакилларига пул мукофоти, медал ҳамда эсдалик совғалар топширилди. Ғайрат Мадраҳимов, ҳарбий журналист Манба:uza.uz 801
Ушбу “Саҳифалар” китоби ХХ асрда яшаб ижод қилган муҳаддис, таҳқиқчи, фақиҳ, кўплаб алломалар устози, кўплаб нодир асарлар муаллифи Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг узоқ йиллик меҳнат самараси бўлиб, унда муаллиф салафи солиҳларнинг, хусусан, саҳобаи киромлар, тобеин, табаъ тобеъин ва кейинги олтин асрлар алломаларию солиҳларининг илм талабидаги ҳаёт йўллари ёритилган. Уларнинг бундай улкан илмга қандай эришганлари, нималарни амалга оширганлари, илм йўлида турфа қийинчиликларни қандай енгиб ўтганлари, ушбу қийинчиликларга сабр қилиб, қай тарзда охир-оқибат уммат олимига айланганлари келтириб ўтилган. Асарда салафи солиҳлар давридаги илмий муҳит, илм олишдаги зарур кўрсатмалар, олимларнинг Қуръон ва ҳадисга амал қилишдаги жонбозликлари акс этган. Шунингдек, асар олдинги даврдаги илм марказлари бўлган шаҳарлар, давлатлар, уларнинг номланишлари ва шу каби маълумотлар билан тарихий жиҳатдан ҳам муҳим асар ҳисобланади. “Саҳифалар” китоби барча китобхонлар учун, хусусан, илмга алоқадор кишилар, толиби илмлар учун мўлжалланган бўлиб, улар учун салафи солиҳлар ҳаётидан ибрат олиш, ўзларининг илмий ҳаёт йўлини қатъий белгилаши, илмга бўлган рағбатларини чархлашда ас қотадиган китобдир. Муаллиф: Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Таржимонлар: Фахриддин Муҳаммадносир, Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Муҳаммадяҳё Ходжаев, Абдуллоҳ Қосим Нашриёт: Ғафур Ғулом нашриёт-матбаа ижодий уйи Сана: 2020 йил Ҳажми: 440 бет ISBN: 978-9943-6111-2-2 Ўлчами: 60х90 1/16 Муқоваси: қаттиқ Харид қилиш учун: +99890 934 33 34 (Муҳаммадяҳё) +99890 966 97 51 (Раҳматуллоҳ) https://t.me/Sahifalar_admin 875