islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Оила

Бўлимлар

Бахтли оила қуриш сабабларидан бири…

(маслаҳат ила иш кўриш) Бирор бир миллат ёки халқ бизнинг халқимиздек оила номини пок сақлаб, унга доғ туширмаслик,  тинчлигини барқарор сақлашга жон куйдирмаса керак. Халқимизда оила шаъни шу қадар мўътабар ва улуғ даражага кўтарилган-ки, бу руҳият халқимизнинг оғиздан-оғизга кўчиб келадиган ибораларига ҳам кўчиб ўтган.  “Оила – муқаддас даргоҳ”, “Ватан оиладан бошланади” каби иборалар шулар жумласидандир. Шу сабабдан халқимиз янги оила барпо қилишга, оиланинг тинчлигини барқарорлаштиришга, ҳар қандай ҳолатларда ҳам оилани сақлаб қолишга катта эътибор қаратади, бу йўлда бор имкониятларни ишга солади. Аслида, оилани сақлаб қолишга бўлган эҳтиёж оила аъзолари яъни эр-хотиннинг ишидир. Бироқ, оила ҳамжиҳатлиги жамиятнинг бир бутунлик омили эканини ҳисобга олиб, қолаверса, оиланинг сақлаб қолиниши динимиз буюрган, ота-боболаримиз тарғиб қилган иш бўлгани боис бошқалар ҳам бунга бош қўшадилар. Шу сабабдан бу мақолада оилани мустаҳкам қиладиган амаллардан бири – оилада маслаҳат-у машварат қилиш  ҳақида динимиз кўрсатмаларига назар соламиз. Динимизда  кишилар билан маслаҳат-у машварат қилишга алоҳида эътибор қаратилган.  Ҳатто, Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида “Шўро” яъни “машварат қилиш, кенгашиш” деган алоҳида сура нозил қилган. Шўро – маслаҳат, кенгаш демакдир. Сурада мусулмонлар диний ва дунёвий ишларини ўзаро маслаҳат ва кенгаш асосида амалга оширишлари мақтовга сазовор экани айтилади. Сурада маслаҳат қилиш мўминларнинг сифатларидан экани қуйидагича баён қилинади: وَالَّذِينَ اسْتَجَابُوا لِرَبِّهِمْ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمْ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ  “Улар Парвардигорларига ижобат этган ва намозни баркамол адо этган зотлардир. Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат (билан) бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан  (муҳтожларга) эҳсон қилурлар”. (Шўро сураси, 38). Ушбу оятга яхшилаб назар ташласак намозни адо қилиш ва хайр-эҳсон ўртасида машварат қилиш, бошқалар билан маслаҳат сифати келтирилган. Намоз ва хайр-эҳсон қилиш қандай фазилатларга эга эканини биламиз. Ана шундай фазилатларга эга ибодатлар орасида маслаҳат-машварат қилиш келтирилгани бу хислат ҳам мўминларнинг муҳим ва олий сифатлари қаторида эканини кўрсатиб беради. Бошқа бир ояти каримада шундай марҳамат қилинади: …وَشَاوِرْهُمْ فِي الْأَمْر… “…Ва улар билан кенгашиб иш қилинг!…” (Оли Имрон сураси, 159-оят). Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳобаи киромлар билан маслаҳат-у машварат қилишни буюрмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги замон пайғамбари бўлганлари, Аллоҳ таоло барча ишларда ваҳий ва илҳом қилиниб турилган ҳолларида ҳам машварат қилишга буюрилган эканлар, у зотга эргашган биз мусулмонлар  маслаҳату-машварат қилишга У зотдан ҳам муҳтожроқмиз. Барча инсонлар учун намуна бўлган Зот  Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига назар солсак, Ул зот ҳам кўп ишларида бошқа саҳобийларнинг маслаҳати ва таклифлари билан иш кўрганликларининг гувоҳи бўламиз. Хусусан, оилавий ишларда ҳам Ул зот  ўз аҳли аёллари билан маслаҳат қилганликларини мўмина оналаримиз ривоят қилганлар. Айниқса, Хадича онамиз, Оиша онамиз, Умму Салама оналаримиз билан маслаҳат қилганликлари маълум ва машҳур. Аҳли аёллар билан маслаҳат қилиш деганда отанинг ўз қизлари билан маслаҳат қилишини ҳам келтиришимиз мумкин. Сўзимизнинг далили сифатида Аллоҳ таоло Қуръони каримда  нозил қилган ушбу оятни келтирамиз: قَالَتْ إِحْدَاهُمَا يَا أَبَتِ اسْتَأْجِرْهُ إِنَّ خَيْرَ مَنِ اسْتَأْجَرْتَ الْقَوِيُّ الْأَمِينُ “(Қизлардан) бири: “Эй, ота, уни (ишга) ёллагин! Зеро, сен ёллайдиган (бу)яхши киши кучли ва ишончли кишидир”, – деди” (Қасос сураси, оят-26). Ушбу оятда Мусо алайҳиссаломдаги омонатдорлик, мардликни кўрган қиз отаси Шуайб алайҳиссаломга Мусо алайҳиссаломни ишга олишни маслаҳат бергани баён қилинган. Шуайб алайҳиссаломнинг ўз қизларининг маслаҳати билан Мусо алайҳиссаломни  ишга ёллаганлар. Бу маълумотлардан келиб чиқиб фазл ва илм эгалари билан маслаҳат қилиш барча пайғамбар...

Бахтли оила қуриш сабабларидан бири…(давоми)

Оилани мустаҳкамлайдиган ва барқарорлигини зиёда қиладиган омиллардан яна бири бу – эру хотиннинг “ўз ҳақларига риоя қилмоғи”дир. Ҳар ким ўз ҳақларига риоя қилмоғи учун аввало нималар  ўзининг ҳақ-ҳуқуқларидан иборат эканини билиб олиши керак. Эркаклар ўз ота-онаси, қариндошларига эҳтиром кўрсатишни яхши кўргани сингари аёллар ҳам ўз ота-онаси ва қариндошларини эҳтиром қилишни ёқтиради. Эр киши ўз аёлини нафис ва латофатли бўлишини хоҳлаганидек аёл ҳам ўз хожасининг келишган ва кўркам бўлишини истайди. Эр ўз аёлининг вафодор бўлишини қанчалик хоҳласа, аёл умр йўлдошининг ўзига содиқ бўлишини ундан-да кўпроқ хоҳлайди. Оилавий ишлар ҳам худди шундай, яъни ҳар икки тараф ҳам тенг ҳуқуқли бўлишини хоҳлайди. Аслида оилада эр-хотиннинг тенг ҳуқуқлилиги динимиз буйруғидир. Бироқ тенг ҳуқуқлилик маъруф – яхши ишлардадир. Бизнинг бу сўзимиздан кейин динимиздан камчилик ахтармоқчи бўлган ёки уни яхши англаб етмаган кимсалар исломда аёлларга барибир чекловлар бор экан-да, дейиши мумкин. Динимиздаги мазкур ҳолатни яхшилаб ўрганиб чиқилса, аёллар нафақат тенг ҳуқуқли, балки баъзи жиҳатларда эркаклардан кўра афзал ўринда экани зоҳир бўлади. Шунинг учун шариатимизда аёлларнинг эрлари билан тенг ҳуқуқли бўлган ва тенг ҳуқуқли бўлмаган ўринларини бирма-бир ўрганиб чиқамиз. Аллоҳ таоло оилада эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқи тенг эканлигини баён қилиб қуйидаги оятни нозил қилган: …وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ… … Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир… (Бақара сураси, 228 оят). Баъзи муфассир уламоларимиз оятдаги “маъруф”дан (яхши иш) мурод – инсон соғлом фикр эгалари бир овоздан яхши деб ҳисоблайдиган ишлардир, деб тафсир қилганлар. Буларга шахсий покликни сақлаш, ораста бўлиш, ташқи кўринишни чиройли қилиш, хушбўйланиш, кўркам кийиниш ва ҳоказолар киради. Булар эр-хотин ҳуқуқлари тенг бўлган ишларидир. Эркак киши ҳам ўз аёли учун хушрўй кўринмоғи оилада муҳаббатни зиёда қиладиган омиллардан биридир. Чунки аёлининг зийнатланиб, пардоз қилишини ёқтирар экан, аёли ҳам ўзи учун хожасининг зийнатланишини хуш кўради. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Аёлим мен учун зийнатлангани каби албатта, мен ҳам у учун зийнатланаман. Аёлимдаги ҳақларимни адо этмоғим шу қадар гўзалки, унинг мендаги ҳақларини адо этмоғини тақозо қилади. Ахир Аллоҳ таоло: “…Яхшиликда аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир…”, деб бежизга баён қилмаган”. Аёл ва эркакнинг қайси жиҳатдан тенг ҳуқуқга эга эканини билиб олдик. Энди эркаклар устун қилинган жиҳатларнинг ҳикматларига бир назар ташласак. Аллоҳ таоло аёлларни эркаклар билан ҳуқуқи тенг эканлиги баён қилиб оятнинг давомида қуйидагича истисно келтиради: …وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ   …Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир. Аёлларга нисбатан эркакларда бир даража (зиёдалик) бор. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир (Бақара сураси, 228 оят). Аёлларга нисбатан эркакларга қайси жиҳатлардан устунлик берилгани ҳақида “Нисо” сураси, 34-оятида муфассал баён қилинган. Демак, муфассир уламоларимизнинг юқорида келтирган тафсирларига биноан: аёллар яхши ишларда эркаклар билан тенг ҳуқуқли, лекин истисно ўлароқ эркакларда бир даража устунлик – ҳақдорлик бор, деган маъно ҳосил бўлади. Хўш, ана шу зиёда ҳақ-ҳуқуқлар қайсилар? Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ “Тафсирул-Жалолайн” китобида ушбу оятни “Эркакларнинг ҳуқуқларидаги зиёдалик – аёлларга бериладиган маҳр ва нафақа эвази ўлароқ аёлларнинг уларга итоат этмоғидир”, деб тафсир қилганлар. Бундан эркаклар ҳуқуқидаги афзаллик аёлларнинг ўз эрларига итоат қилиши экани келиб чиқади. Бироқ бунинг эвазига аёллар маҳр ва нафақа эгасига айланадилар. Нафақа эса озиқ-овқат, кийим-кечак каби кундалик турмушда энг...

Бахт қасри

Саидакмал ака тақволи, имон-эътиқоди мустаҳкам киши. У бир неча йиллар давлат ташкилотларининг бирида ҳисобчи бўлиб  ишлади. Иш жараёнида  ҳалолликни ўз виждон бурчи деб билиб, бировларнинг ҳақига хиёнат қилмади. Ҳалоллиги учун ҳам илк ишга кирган жойида нафақага чиққунига қадар ишлади. Умр йўлдоши Ойниса опа ҳам мулоҳазали, оғир-босиқ аёл. Икки оқил инсоннинг ўстирган икки қиз ва бир ўғил фарзандлари ҳам ота-оналари сингари тақволи бўлиб улғайдилар. Улар фарзандларига доимо ҳалолликдан, покликдан сабоқ бердилар. Айниқса, улар дилбандларига қуйидаги ўгитни қайта-қайта айтишни канда қилишмасди. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Одам фарзандида ҳамма нарса қарийди, лекин ҳирс ва орзу-ҳавас қаримайди”, дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Сизлар эса, ҳамиша ҳирсни ўлдириб, бўлар-бўлмас орзу-ҳавасга қул бўлманглар, дея уқтиришарди. Орадан йиллар ўтди. Икки қизни ўқитишиб, ҳунарли қилиб, турмушга узатишди. Нима ҳам бўлди-ю, кичик қиз Маъсуманинг турмуши бузилди. У ўғилчаси Шаҳобиддин билан ота уйга қайтиб келди. Акаси Саидикром ҳар куни  дарсдан келибоқ Шаҳобиддинни суюб эркалар, кўтариб  олиб кўчаларда ўйнатиб келарди… Саидикром ўқишини битиргач, мутахассислиги бўйича ишга жойлашди. Ота-она уни орзу-умидлар билан уйлантиришди. Келин бир фарзандли бўлгунича югуриб-елиб уй ишларини қилди. Фарзанди дунёга келганидан сўнг келиннинг кўнглига нафс шайтонлари ин қурди: “Бу кичиккина ҳовлида менинг болам сиғадими ёки Маъсуманики? У ҳам бу ҳовлига эга чиқадими?” Келин шу ўйлар гирдобида ҳар хил баҳоналар билан уйда жанжал чиқарар, тун бўйи эрига Маъсумани, мурғак Шаҳобиддинни ёмонларди. Инсон барибир хом сут эмган банда-да. Қулоғига тун бўйи шивирланган бўҳтонлар ўз кучини кўрсатмай қўймади. Саидикром  кўнгли ярим сингли билан гаплашишни ўзига эп кўрмайдиган, гапирганда ҳам жеркиб гапирадиган бўлиб қолди. Шаҳобиддин “тоғажон!” деб югуриб келса, қучоқ очиш ўрнига бурилиб кетадиган қилиқ чиқарди. Саидакмал ака ҳам, Ойниса опа ҳам ўғилларига ҳар қанча насиҳат қилишмасин, қулоғига олмади. Ўғлининг бу хатти-ҳаракатларидан ажабланган ота “Биз бола тарбиясида қаерда адашдик? Қаерда хато қилдик? Ўғлим нега туғишган синглисига нисбатан бунчалик ғаразлик қиляпти?”, дея ўйга ботди. Фарзанд тарбиясига бир томонлама ёндашмаслик керак. Саидакмал ака ва Ойниса опа болаларини бир мўминда бўлиши керак бўлган фазилатлар билан тарбия қилди-ю, фақат бир томонини унутишганди. Уларни бир-бири билан меҳр-оқибатли, яхши кунида ҳам, ёмон кунида ҳам бир-бирига елка тутиб бериши лозимлигини уқтиришмагани оилага фожеани бошлаб келди. Натижада оиладаги можаро кун сайин авж ола бошлади. Маъсума ота-онасига билдирмай йиғлар, уйдан чиқиб кетишга эса чорасиз эди. Ҳамкасбининг зўрлови натижасида қўшни вилоятдан келиб-кетиб юрадиган бир тадбиркор йигит билан танишди. Йигит ҳам имонли, диёнатли чиқди. У Маъсуманинг оилада қийналиб яшаётганини эшитиб, уни ўз қарамоғига олишга, бахтли қилишга, фарзандига чин оталик қилишга аҳд қилди. Ҳа, Маъсума бир яхши инсоннинг аҳди билан бахтини топиб кетди. Ота-онанинг бағри ҳувиллаб, Саидикром ва унинг нафсга қул хотинини қувонтириб олис-олисларга, аммо бахт қасрига кетди… Саидикром эса хотинига қўшилиб нафсга қул бўлгани, синглисига, жиянига қилган қўрс муомаласи учун ота-онаси олдида, виждони олдида қандай жавоб беришни билмай ўйловда қолди. Бу тўрт кунлик дунёда мол-дунёга ҳирс қўйиш киши юзини шувит қилишини у энди англаб етганди.                                                                                   Зебо ОМОНОВА (muslim.uz) 550

Оила мустаҳкамлиги омиллари

Муқаддас динимиз оила мустаҳкамлигига катта эътибор қаратган. Чунки оила жамият асоси ва ҳаёт давомчиси бўлган фарзандлар камол топадиган тарбия масканидир. Шу маънода қачон оилалар салоҳиятли бўлса, бундай оилалардан ташкил топган жамият ҳам салоҳиятли бўлади. Шунинг учун динимиз оилага иймон, муҳаббат, таълим-тарбия ва бахтли ҳаёт сари йўлловчи маскан сифатида қарашни вожиб қилган. Динимиз кўрсатмаларига мувофиқ қурилган оила мустаҳкам қонун-қоидалар устига қурилган бўлади. Ҳаётда учрайдиган турли муаммолар  бундай асос устига қурилган оила мустаҳкамлигига асло раҳна сола олмайди. Чунки бу оила Аллоҳнинг китобига, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига, инсониятнинг энг улуғи бўлган саҳобалар ва тобеинларнинг тутган йўлларига ҳамда азиз уламоларимизнинг кўрсатмаларига таянган бўлади. Шу маънода муқаддас динимизда ҳали оила қурилмасдан олдин уни қандай ташкил қилишга яъни бутун ҳаёти давомида ўзига шерик бўладиган инсонни танлашда нимага эътибор бериш лозимлиги ҳақида тегишли кўрсатмалар бор. Қуйидаги ҳадиси шариф бунга далилдир: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: تُنْكَحُ الْمَرْأَةُ لِأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا، وَلِحَسَبِهَا، وَلِجَمَالِهَا، وَلِدِيْنِهَا، فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّيْنِ تَرِبَتْ يَدَاك. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёлга тўрт нарса учун уйланилади: Мол-дунёси, насл-насаби, ҳусни-жамоли ва дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топасан”, дедилар )Муттафақун алайҳ(. Ушбу ҳадиси шарифда уйланадиган йигитларга турмушдан барака топиш учун аёлнинг фақатгина ё мол-дунёсига ё насл-насабига ёки ҳусни жамолига эмас, балки дини кўрсатмаларига риоя қиладиган гўзал хулқига эътибор бериш лозимлиги уқтирилган. Албатта, динига ихлос билан риоя қиладиган аёлда юқоридаги сифатлар ҳам топилса, янада яхшироқ бўлади. Шунингдек иккинчи тарафга ҳам яъни аёл тарафга ҳам куёвнинг қайси жиҳатига эътибор бериш лозимлиги баён қилинган: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إذَا خَطَبَ إلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ، فَزَوِّجُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ عَرِيْضٌ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга дини ва хулқига рози бўладиган киши совчи қўйса, унга турмушга беринглар. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривоят қилган). Демак, қиз тараф ҳам дини кўрсатмаларига риоя қиладиган гўзал хулқли йигитга турмушга беришлари керак экан. Бир киши Ҳасан ибн Алининг ҳузурларига келиб: “Менинг қизимга бир қанча йигитлардан совчилар келди. Уларнинг қайси бирига берай? деб сўрабди. Шунда у зот: “Қизингни тақводорига бергин. Агар у қизингни яхши кўрса иззат-икром қилади, яхши кўрмаган тақдирда ҳам унга зулм қилмайди”, деб жавоб берганлар. Динимиздаги мазкур кўрсатмалар асосида қурилган оила муқаддас динимиздаги буйруқ ва қайтариқларга риоя қиладиган тартибли маскан бўлади. Бу маскан раҳбарлари бўлмиш ота-оналар фарзандларини соғлом эътиқодли, одоб-ахлоқли  ва илм-маърифатли бўлиб вояга етказишни зиммаларидаги бурч деб  биладилар. Зеро бу бурч Қуръони каримда келган буйруқдир:  يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا “Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни дўзахдан сақланг!” (Таҳрим сураси, 6-оят). Фарзандлар ота-оналарнинг навниҳоллари ва қалб меваларидир. Агар улар навниҳолларини парваришлаб турли офатлардан ҳимоя қилсалар бу ниҳоллар тўғри ўсиб мева берадилар. Агар қаровсиз қолдирсалар кўпинча қинғир-қийшиқ ўсиб, ота-оналарига ҳам, бошқа жамият вакилларига ҳам фақат ташвиш туғдирадиган манфаатсиз нарсага айланадилар. Шунга кўра фарзанд тарбиясини энг муҳим вазифа деб билиб, бу вазифани сидқидилдан адо этишдан ота-оналарнинг ўзлари ҳам жамият вакиллари ҳам манфаат кўрадилар. Оила мустаҳкамлигининг...
1 9 10 11