islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Оила

Бўлимлар

Оила – бахт қўрғони

Инсониятнинг тарихий тажрибаси ва тараққиёт йўли оила ҳар биримиз учун энг азиз ва мўътабар гўша – чинакам ҳаёт ва тарбия ўчоғи эканлиги, ҳеч ким ундан айро яшай олмаслиги, усиз камолга етмаслигини аллақачон исбот қилган. Оиланинг жамиятда тутган ўрни беқиёс ва ҳеч нарсага алмашилмайди. Унинг таърифи ҳам мураккаб, мазмун-моҳияти эса ниҳоятда теран, сурати ранг-баранг ва бир-бирига асло ўхшамайди. Ҳаёт гашти – турмуш тотувлигида. Аммо, турмуш тотувлиги ўз-ўзидан юзага келмаслигини унутмаслик лозим. Оддийгина бир эътиборсизлик ҳам баъзи ҳолларда турмуш маромини издан чиқариши мумкин. Оила-ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол-ҳаромнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Шу боисдан энг мукаммал дин бўлмиш Ислом оиланинг поклиги, камолоти, осойишталигига ҳамиша катта эътибор билан қараб келади. Оиланинг бош ҳужжати саналмиш никоҳни инсон муносабатлари ичида энг муқаддас алоқа, деб ҳисоблайди. Юртимизда ибратли ва намунали оилалар жуда ҳам кўп. Хўш, оилавий тотувликнинг боиси нимада? Бизнингча бу саволнинг жавоби кўпгина омилларга бориб тақалади ва уни биргина сўз билан ифодалаш амри маҳол. Турмуш тажрибаси иноқлик, тотувлик, баҳамжиҳатликка эришиш йўллари ҳар хил, ниҳоятда кўп ва ранг-баранглигини кўрсатади… Бунда намунали деб ҳисобланган бир оиланинг тажрибаси бошқа оилага асқотмаслиги ҳам мумкин. Негаки, ҳар оилада ҳар хил шароит, ҳар хил вазият. Лекин, ҳамма оилалар учун умумий бўлган сув билан ҳаводек зарур баъзи неъматлар ҳам бор. Бу, авваламбор, хонадон соҳибларининг барчага ибрат бўларлик намунали хуш хулқи, инсонийлик фазилатлари, меҳнатсеварлиги, фидойилиги, ҳалоллиги, поклиги, фарзанд тарбиялаш салоҳиятидир. Ёмон муҳит ҳукмрон жойда эзгулик уруғи униши амри маҳол. Оилавий ажралишлар ёмонликнинг бисёрлиги, эзгуликнинг танқислиги нишонасидир. Бир оиланинг нўноқлиги, ундаги беқарор вазият қўни-қўшни хонадонларга ҳам кўчиши ва ҳукм сураётган ижобий ҳолатларга зарба бериши турган гап. Оилавий тотувлик авваламбор хонадон соҳибларининг уй-рўзғор юритиш, мустақил ҳаёт қучоғига қадам қўйган фарзанд-келинларга турмуш сир-синоатларидан оқилона сабоқ бериш соҳасидаги салоҳиятига кўп жиҳатдан боғлиқ. Аммо, фарзандларга оила тилсимларидан сабоқ бериш нарёқда турсин, ҳатто ўзига тўғри йўл тополмаётган ота-оналар ҳам, афсуски, орамизда учраб туради. Бундайларга шу оиладаги фарзандлар ёки хонадоннинг бошқа аъзолари аксарият ҳолларда ўз таъсирларини ўтказа олишмайди. Бундай пайтларда ибратли тарбия ўчоғи саналган маҳалла жамоатчилиги оёққа қалқимоғи даркор. Оилавий муҳитни соғломлаштириш, барқарорлаштириш, аҳиллик ва тотувликни таъминлашда таъсирчан тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш тадбирларининг аҳамияти янада катта. Ҳаёт тажрибаси ёшларнинг бахтиёр оилавий турмушига томонлар ҳали қуда-андачилик остонасига етмасдан мустаҳкам пойдевор қўйишлари мумкинлиги ва зарурлигини тақозо этади. Гап томонлар бир-бирини яқиндан танимай-билмай, синашта бўлмай туриб, унашувни никоҳга уламаслик ҳақида кетаётганлигини яна бир бора эслатмоқчимиз. Шу билан бирга ёшларнинг чинакам бахти-тахтини тор ва шахсий манфаатлар йўлидан излаш, қуда-андачиликка мансаб ёки мол-дунё илинжида бел боғлашнинг оқибатлари ҳам аксарият ҳолларда яхшилик билан тугамайди. Турмушнинг энг яхши ва ибратли удумлари, анъаналари, ҳаёт синовидан ўтган талаб ва тақозолари асосига қурилган оила ҳеч вақт завол топмайди. Демак, оила мустаҳкам бўлиши ҳамда жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшиши учун, аввало, ота – оналар фарзанд тарбиясига ва янги оила қураётган ёшларни ўз тенгларини топишга маъсулият билан ёндашишса, ота-оналарнинг ўзлари бу ишларда намуна бўлишса бизлар орзу қилган жамият барпо қилинади. Тошкент Ислом институти битирувчиси Ишаев Жўрабек 4 013

15 дақиқа

«…15 … дақиқа… қолди» пичирлади бола лой йўлдан сирғалиб чопиб бораркан. Магазинга шошиб кириб ғижимланган пулни узатди. Сотувчи қиз менсимайгина пулни оларкан болани жеркиб берди: – «Нима бало, ахлатдан олдингми?» Бола бошини эгиб, аранг гапирди: – «Ахлат тозалаганим учун олдим». Уйга югуриб кирди, анчадан бери аёл кишининг изи тушмаган ҳовли ичкаридаги бемор каби болани мунғайибгина қаршилади. «Келдим….» деди бола ҳансираб. У пиёладаги сувга иссиққина нонни ботириб, бувасининг оғзига тутди. Бемор тамшана-тамшана кўзларини юмди. Бувасининг сўнгги ифторлиги эди бу. Дилбар Ражабова Манба: @VAQTQADRI телеграм канали 558

“Мустаҳкам қўрғон”ни нималар бузади?

Оила-инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг негизи ҳисобланган. Шунинг учун, Аллоҳ таоло ўзи юборган пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан кўзланган мақсад юзага чиқиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий этган. Динимизда оила масаласига катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, унинг бошлиғи ким бўлиши, аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, аъзолари ўртасида чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, хусусан оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб берилгандир. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда ўзларини ҳурматини билмайдиган «замонавий» аёллар ўз ҳаваслари туфайли эрлари имкониятидан ташқари моддиятни ортиқча талаб қиладилар. Бугунги кунда аёллар тўй-ҳашамлар, меҳмондорчиликлар, дугоналарнинг «гап» ўйнашлари, туғилган кун, базмларини кийим кўргазмасига айлантиришди. Уларнинг бу хархашаларини эрлари кўтаради. Йўқса, сўзини ўтказиш, бошқарувни қўлга олиш учун ҳийлалари қирқ туяга юк бўлувчи аёллар дарров жанжал бошлаб уйни бошига кўтаришади. Эрларнинг эса, бу ҳолатда уйларидан совишларига олиб боради. Натижада, «уй зиндон, кўча хандон» қабилида яшай бошлайдилар. Аёлларимиз, «Нечта қўй олдингиз?»-деб сўраган пайтда: «Битта қўзи» жавобга қўшниларига эшиттириб, «Ўнта қўй нима бўлади? (душманларим куйиб ўлсин)» – деб айтган Ойпошшаларга айланиб қолишяпти. Уларнинг бу ҳою ҳавасларини эркаклар кўтаришга уринади, натижада эркаклардан талаб қилинаётган нарсаларга уларнинг имкониятлари етмагач қарз кўтаришга мажбур бўлишади. У қарзни узгунча кишининг соғлиғи, асаби кетади. Баъзилар инфаркт, инсульт каби оғир касалликларни орттириб ҳам олишмоқда. Баъзи қайиноналар келинларини бойлик манбайи деб қарашади. Келинларининг сарполари Европа стилида, энг сўнги модада бўлиши шарт бўлиб қолди. Акс ҳолда тўйга бир кун қоладими, тўй куни бўладими, чиллали келин бўладими, уйига олиб қўйишади. Ёки энг камида келинини кўзини очирмайди. Арзимаган ишни эплай олишмаса ҳам, ўғилларига чақиб, жанжал чиқаришади. Келинлар ҳам бировнинг фарзанди, ўн саккиз, йигирма йил бошқа бир муҳитда тарбия олган қизни, бутунлай бошқа бир бегона муҳитга киришиб кетиш, уларнинг бирдай кўнглини олиш осон эмаслигини қайноналаримиз унутиб қўйишади. Ёки айрим келинлар қайноналарининг озгина танбеҳини кўтара олмай эрларига гиж-гижлашади. Она ва фарзандини, ака – укалар ўртасини бузилишига сабаб бўлишади. Уларга оиланинг аҳамияти йўқ. Баъзи ўз эркини ўз қўлига олишни истагидаги аёлларимиз эса, ҳамма нарсаси тўкин бўлсада, етишмовчиликни баҳона қилиб, чет элларда ишлайдиган дугоналарига ҳавас қилиб, минг бир баҳона, важ-карсон билан, эрлари рози бўладими, йўқми чет элга дугонаси билан бирга кетади. Ўз эрклари ўз қўлларига ўтгач, улар эрни ҳурмат ҳам қилмайдилар. Кўчага чиқиб кетаётган хотинлар эрларига керак бўлмай қоладилар. Аёллар эса чет элларда ўз ор номусларини, умрларини, фарзандлари улғайиши, тарбиясидан бехабар ҳолда «оилани камини қоплаш» ниқобида кўнгилхушлик қилиб юрадилар. Энг камида аёлларга хос ибо-ҳаёларини йўқотиб келишади. Ахборот технологиялар асрида интернет, телефонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Бироқ, минг афсуслар бўлсинки, айнан ана шу қулайликлар айрим ҳолларда тўғри фойдаланилмагани учун оилаларда эр-хотинлар ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқариб, ажрашишгача олиб бормоқда. Келинлар янги уйларидаги оналари, сингиллари, хўжайинлари ҳақида ҳар гапни уйга етказиш, оилавий муаммоларни дугоналари билан ҳал қилишлари яхши ҳолатларни келтириб чиқармайди. Интернет орқали кўр – кўрона танишиш, улар билан махфий суҳбатлар эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди. Улар ўзлари кўрмай, ширин суҳбат қуриб турадиган «дўстлари» ўз жуфти ҳалолларидан кўра «идеалроқ»дир. Телефон, интернет орқали жуда кўп ажралишлар бўлаётгани бугунги кунимизда ҳеч кимга сир эмас. Энг оғир ҳолат эса, бундай ота – онадан тарбия олаётган фарзандлар ҳали балоғат ёшига етмасиданоқ ҳирсга берилувчан бўлиб улғайишмоқда. Энг ачинарлиси,...

“Уч талоқ”ни бир лафзда айтганнинг ҳукми

Никоҳ азалдан ўзбек халқининг муқаддас тушунчаларидан, энг пок ришталаридан саналади. Оилаларнинг бузилиши жамиятда парокандаликни юзага келтиради. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол нарса талоқдир», дедилар» (Абу Довуд, Имом Ҳоким, Имом Ҳоким саҳиҳ деган). Талоқ лафзи туфайли Аллоҳнинг арши ларзага келади. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 19-оятида шундай дейди: «Улар билан тотув турмуш кечиринг. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин». Шунингдек, халқ орасида бир вақтнинг ўзида айтилган уч талоқ масаласида нотўғри тушунчалар ҳам учраб туради. Бу ҳақида уммат уламолари бир лафзда айтилган уч талоқ учтага ўтади, деб якдиллик билан иттифоқ қилганлар. Хоҳ «уч талоқсан», деб биттада, хоҳ «уч талоқсан, уч талоқсан, уч талоқсан», деб алоҳида-алоҳида айтсин бир хил ҳукмдадир. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида «Талоқ икки мартадир. Сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажралишдир» (229-оят), дея талоқ учта бўлишини билдиради. Албатта, буларнинг барчаси бандаларга имконият сифатида берилган. Лекин уни суистъемол қилиб, бир вақтнинг ўзида барчасини ишлатиб қўйса, ўзига зиён қилган ҳолида берилган имкониятидан маҳрум бўлади. Зеро, суннатга кўра, аёлининг поклик пайтида қўйиладиган талоқда киши аёлининг поклик муддатини кутиш давомида фикру хаёлини жамлаб, етти ўлчаб бир кесади. Шубҳасиз, бундай ҳолатдаги талоқ кейинчалик афсус-надоматлар олиб келмайди. Аёл ҳам ўзини ўнглаб, хатоларини тушуниб етади. Икки тараф учун ҳам оилани асраб қолиш учун яна бир имкон эшиги очиб қўйилган бўлади. Аммо баъзида «уч талоқсан», «минг талоқсан» каби шариатда белгилаб берилгандан бошқача талоқ қўйиш ҳолатлари кузатилади. Натижада, ишни ислоҳ қилиш учун шариатга зид турли  чоралар ахтариляпти. Ушбу масалада баъзиларнинг «бир талоқ тушади», деган ҳаром йўлга олиб борувчи «фатво»ларининг хато эканига бир қанча далиллар келтирганлар. Зеро, ислом тарихида ҳеч бир саҳоба, мужтаҳид олим «уч талоқ қилинган аёл бошқа турмушга чиқмасдан эри билан қайта никоҳланиб олса бўлади», деган эмас! Бу ҳукм Умар (р.а) даврларида қатъий ижмо билан собит бўлган. Ҳеч бир саҳоба юқоридаги масалага хилоф фикр билдирмаган. Аллома Жассоснинг «Аҳком ул-Қуръон» китобида шундай келтирилади. Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Бир киши Ибн Аббос (р.а) нинг олдиларига келиб: «Мен аёлимни юз талоқ қилиб қўйдим», деганда, у зот: «Учтаси билан аёлинг сенга ҳаром бўлибди. Қолган тўқсон еттитаси билан Аллоҳнинг оятларини ўйин қилибсан», дедилар. Бошқа бир ривоятда эса: «Бир киши Ибн Аббосга аёлини уч талоқ қилганини айтганда, Ибн Аббос шу қадар узоқ сукут сақладиларки, мен, аёлини эрига қайтариб берадилар, деб ўйладим. Сўнгра у зот: «Эй Ибн Аббос, эй Ибн Аббос, Аллоҳ таоло “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” деганку, дейди. Сен Аллоҳга тақво қилмадингми, мен сенга чиқиш йўлини топиб беролмайман. Сен Робингга гуноҳкор бўлдинг. Аёлинг эса боин талоқ бўлди”, дедилар. Дарҳақиқат, талоқ лафзи ўйин учун ёки жаҳл туфайли оғизнинг бир учидан осонликча чиқиб кетадиган сўз эмас. У сабабидан эр-хотин бир-бирига ҳалол бўлмай қолади. «Уч талоқ бир талоққа ўтади» деган ботил фикрлар натижасида никоҳсиз фарзандлар туғилиб, фисқу фасод юзага келади. Ундай осий инсонлар, шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўладилар. Жаҳл устида айтиб қўйилган бир сўзнинг оқибатини ўзи ёлғиз, фарзандлари онасиз қолганда тушунади. Хатонинг боши бўлган жаҳлни жиловлай олган кишигина кейин афсусланмай, вазиятдан чиқишнинг...

Бахтли оила қуриш сабабларидан бири… (совчилик масаласи)

Янги оила барпо қилишга илк қадам совчиликдан бошланади.  Совчи – оила барпо қилишдек савобли ва масъулиятли ишни амалга оширувчидир. Шу боисдан совчилик мобайнида икки тараф нималарга эътибор қилиши кераклиги борасида динимиз кўрсатмаларига назар соламиз. Совчилик – ёш йигитни ёки қизни никоҳлаш учун бир хонадонга бориш демакдир. Совчилик фақат йигит тарафидан эмас, балки қиз тарафдан ҳам бўлиши мумкин. Совчиликнинг бу икки тури ҳам ўз навбатида икки қисмга бўлинади: никоҳланувчининг ўзи совчи бўлиши; совчилик учун бошқа бировни вакил қилиши. Буларнинг ҳаммасини қўшиб айтадиган бўлсак, совчилик тўрт турга бўлинади. Биринчиси, йигитнинг ўзи совчи бўлиши. Бу ҳолат саҳобаи киромлар орасида ҳам, ундан кейин ҳам кўп бўлган. Халқимизда бу турдаги совчилик урф бўлмаса-да, баъзи ҳолларда эшитиб қоламиз. Бу турдаги совчиликка мисол қилиб Али карромаллоҳу важҳаҳунинг Фотима онамизга совчи қўйганликларини келтиришимиз мумкин. Иккинчиси, йигит совчилик учун бирор кишини вакил қилиши. Бу турдаги совчилик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида ҳам ҳозир ҳам совчиликнинг энг оммабоп тури бўлгани боис бунга ортиқча изоҳ беришга ҳожат йўқ. Бироқ, шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратишимиз лозим. Совчиликнинг бу турига оид кўплаб ривоятлар мавжуд. Бу ривоятларнинг деярли барчасида вакил бўлган кишилар эркак киши бўлган. Шулардан Билол розияллоҳу анҳунинг ўз укаси номидан, Умар розияллоҳу анҳунинг фарзандлари номидан қилган совчиликлари машҳур. Уларнинг ҳеч қайсиси мол-дунё, келин-куёвнинг сарполари ҳақида оғиз ҳам очмаган. Шу боисдан ҳам аёллар ўрнига эркаклар совчилик қилса, янги оила барпо қилишдек савобли ишга ўзлари бош бўлса арзимас дунё матолари деб кўплаб оилалар бузилиб кетмас эди. Мана шундай қатъият, яхши ният, ихлос билан қурилган оилалардан Умар ибн Абдулазиздек одил инсонлар, Имом Бухорий, Имом Термизийдек забардаст олимлар дунёга келган бўлар эди. Учинчиси, қиз ёки аёлнинг ўзи совчи бўлиши. Динимизда совчиликнинг бу тури ҳам мавжуд. Бироқ, аёлларнинг шаънини улуғлаш учун бу совчилик деб эмас “таклиф” деб юритилгани ҳамда бизнинг урфимизда бу ҳолат деярли содир бўлмагани учун одамлар мумкин эмас деб ўйлаб қолишган. Бу турдаги совчиликка мисоллар жуда кўп. Хадича онамиз никоҳига олишлари учун ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таклиф қилганликлари ҳам айни ҳақиқат. Аслида, никоҳ ўз умрини бирга ўтказиш  учун солиҳ, одоб-ахлоқли, хушфеъл ва салоҳиятли жуфт топиш билан бўлади. Шу боисдан ҳам Хадича онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдаги омонатдорлик, гўзал одоб-ахлоқни кўргани учун аёллигига ҳам, ёшининг катталигига ҳам қараб турмасдан ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таклиф қилдилар. Натижада, бутун инсониятнинг саййида аёлларидан бирига айландилар. Қиёматгача одамлар яхши ном билан, муҳаббат билан, дуолар билан тилга оладиган инсонга айландилар. Тўртинчиси, қиз ёки аёл номидан вакил кишининг совчи бўлиши. Совчиликнинг бу тури ҳам жуда машҳур. Аллоҳ таолонинг каломи шарифида ҳам совчиликнинг бу тури борасида қуйидагича оят мавжуд: قَالَ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أُنْكِحَكَ إِحْدَى ابْنَتَيَّ هَاتَيْنِ عَلَى أَنْ تَأْجُرَنِي ثَمَانِيَ حِجَجٍ (Шуайб алайҳиссалом) айтди: “Менга саккиз йил ишлаб беришинг бадалига мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман…” (Қасас сураси, 27–оят). Оятда Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга ўз қизларидан бирини таклиф қилгани келтирилмоқда. Бундай турдаги совчилик ҳам жуда машҳур. Умар розияллоҳу анҳу ва бошқа саҳобалар, қолаверса, кўплаб уламоларимиз ҳаётида ҳам ўз қизлари учун совчи бўлганини учратишимиз мумкин. Совчилик қандай турларга бўлинишини билиб олдик. Энди мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган ҳолатларини мулоҳаза қилиб кўрсак. Динимизда бирор бир кишининг никоҳи (ёки...
1 8 9 10 11