islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Уч талоқ”ни бир лафзда айтганнинг ҳукми

Никоҳ азалдан ўзбек халқининг муқаддас тушунчаларидан, энг пок ришталаридан саналади. Оилаларнинг бузилиши жамиятда парокандаликни юзага келтиради. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол нарса талоқдир», дедилар» (Абу Довуд, Имом Ҳоким, Имом Ҳоким саҳиҳ деган). Талоқ лафзи туфайли Аллоҳнинг арши ларзага келади. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 19-оятида шундай дейди: «Улар билан тотув турмуш кечиринг. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин».

Шунингдек, халқ орасида бир вақтнинг ўзида айтилган уч талоқ масаласида нотўғри тушунчалар ҳам учраб туради. Бу ҳақида уммат уламолари бир лафзда айтилган уч талоқ учтага ўтади, деб якдиллик билан иттифоқ қилганлар. Хоҳ «уч талоқсан», деб биттада, хоҳ «уч талоқсан, уч талоқсан, уч талоқсан», деб алоҳида-алоҳида айтсин бир хил ҳукмдадир. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида «Талоқ икки мартадир. Сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажралишдир» (229-оят), дея талоқ учта бўлишини билдиради. Албатта, буларнинг барчаси бандаларга имконият сифатида берилган. Лекин уни суистъемол қилиб, бир вақтнинг ўзида барчасини ишлатиб қўйса, ўзига зиён қилган ҳолида берилган имкониятидан маҳрум бўлади. Зеро, суннатга кўра, аёлининг поклик пайтида қўйиладиган талоқда киши аёлининг поклик муддатини кутиш давомида фикру хаёлини жамлаб, етти ўлчаб бир кесади. Шубҳасиз, бундай ҳолатдаги талоқ кейинчалик афсус-надоматлар олиб келмайди. Аёл ҳам ўзини ўнглаб, хатоларини тушуниб етади. Икки тараф учун ҳам оилани асраб қолиш учун яна бир имкон эшиги очиб қўйилган бўлади. Аммо баъзида «уч талоқсан», «минг талоқсан» каби шариатда белгилаб берилгандан бошқача талоқ қўйиш ҳолатлари кузатилади. Натижада, ишни ислоҳ қилиш учун шариатга зид турли  чоралар ахтариляпти. Ушбу масалада баъзиларнинг «бир талоқ тушади», деган ҳаром йўлга олиб борувчи «фатво»ларининг хато эканига бир қанча далиллар келтирганлар. Зеро, ислом тарихида ҳеч бир саҳоба, мужтаҳид олим «уч талоқ қилинган аёл бошқа турмушга чиқмасдан эри билан қайта никоҳланиб олса бўлади», деган эмас! Бу ҳукм Умар (р.а) даврларида қатъий ижмо билан собит бўлган. Ҳеч бир саҳоба юқоридаги масалага хилоф фикр билдирмаган.

Аллома Жассоснинг «Аҳком ул-Қуръон» китобида шундай келтирилади. Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Бир киши Ибн Аббос (р.а) нинг олдиларига келиб: «Мен аёлимни юз талоқ қилиб қўйдим», деганда, у зот: «Учтаси билан аёлинг сенга ҳаром бўлибди. Қолган тўқсон еттитаси билан Аллоҳнинг оятларини ўйин қилибсан», дедилар. Бошқа бир ривоятда эса: «Бир киши Ибн Аббосга аёлини уч талоқ қилганини айтганда, Ибн Аббос шу қадар узоқ сукут сақладиларки, мен, аёлини эрига қайтариб берадилар, деб ўйладим. Сўнгра у зот: «Эй Ибн Аббос, эй Ибн Аббос, Аллоҳ таоло “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” деганку, дейди. Сен Аллоҳга тақво қилмадингми, мен сенга чиқиш йўлини топиб беролмайман. Сен Робингга гуноҳкор бўлдинг. Аёлинг эса боин талоқ бўлди”, дедилар.

Дарҳақиқат, талоқ лафзи ўйин учун ёки жаҳл туфайли оғизнинг бир учидан осонликча чиқиб кетадиган сўз эмас. У сабабидан эр-хотин бир-бирига ҳалол бўлмай қолади. «Уч талоқ бир талоққа ўтади» деган ботил фикрлар натижасида никоҳсиз фарзандлар туғилиб, фисқу фасод юзага келади. Ундай осий инсонлар, шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўладилар. Жаҳл устида айтиб қўйилган бир сўзнинг оқибатини ўзи ёлғиз, фарзандлари онасиз қолганда тушунади. Хатонинг боши бўлган жаҳлни жиловлай олган кишигина кейин афсусланмай, вазиятдан чиқишнинг турли ношаръий усулларини изламайди. Ҳар бир ўзини мусулмон деб биладиган киши буни чуқур англаб, у ҳақида фикр юритиши лозимдир.

“Таҳфизул қуръон” кафедраси

ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев

34590cookie-check“Уч талоқ”ни бир лафзда айтганнинг ҳукми
12 та фикр мавжуд
  1. Алишер

    Ассалом алейкум! Нега унда мусулмонлар идорасига борилганда улар ушбу бир лафзда айтилган уч талокни бир талокка утказиб фатво бериб никох укитиришмокда. Уч талок айтган инсон катта гунох килиб булди, лекин шу борада 2 хил фикр булгани ун мусулмонлар идорасига аник хукми кандай булишини билиш учун борилса, илм-ахллари улар бошкача ва яна илм-ахллари Сиз бошкача айтсангиз кимга ишониш керак????

  2. Шахзода

    Ассалому алейкум! Эр аёлига бир талок деса, бир талокти башкаттан никохлаб яна бирга яшаса буладими?
    Яна бир савол: Эр ва хотин канча вактгача бирга яшамасала никох бузилади?

  3. Гули

    Ассалому алайкум! Илм ахли, мен гунохкор банда жахл устида эримдан 3 талок сураб олгандим, узимга келгач килган ишимдан пушаймон булдим. Оркага кайтиш йулларини изладик. Бир куни эрим билан якинлик килиб куйдим хозир да 4 ойлик хомилам бор кандай йул тутсак булади

    1. Aybek

      Alloh dan kechirim sorang U albatta rahimli va kechirguvchi zotdir boshka bu ishni takrorlamang tovbangizda turing eringiz bir ozida uch taloq bergan bosa boshka bermagan bolsa yashayvering Alloh rahmatini 99 tasini kiyomatga koldirgan birini dunyo dagi ins va jins va hayvon va hasharotlarga bergan insonlardan sorasangiz kechiradi Alloh ning 99 ta rahmati turipti inshaAlloh kechiradi boshka kaytarmang yetadi

    2. Azizbek

      Катта боин бу – саҳиҳ никоҳ билан никоҳланган ҳур аёлни учта талоқ қилишдир. Хоҳ у бир сўз билан айтилсин ёки ажратиб-ажратиб айтилсин, бир вақтда айтилсин ёки орада қайтиш билан учта бўлсин, ёки духул (биринчи марта жинсий яқинлик қилиш)дан олдин айтилсин ёки кейин айтилсин, булардан қатъий назар, аёл эрига ҳаром бўлади. Токи у бошқа эрга шаръий никоҳланиб у билан яқинлик қилиб ва ундан ажраб чиққанидан кейин, ёки эри ўлгач иддасини ўтаб бўлганидан кейин, шундагина собиқ эрига ҳалол бўлади.

      Катта боин талоқ эрнинг аёли устидаги эгадорлик ҳуқуқи ва орадаги ҳалолликни дарҳол зоил қилади. Эр унга эгалик қила олмайди ва бир-бирларига ҳалол бўлишмайди;
      Агар иккинчи эр яқинлик қилишдан олдин ўлиб қолса, аёл аввалги эрига ҳалол бўлмайди;
      Агар иккинчи эр ўлса ёки талоқ қилса, аёл иддасини ўтаб бўлгач янги саҳиҳ никоҳ ва маҳр билан эрига қайтиши мумкин.
      Катта боин қилинган аёл ҳомиладор бўладими ёки йўқ бундан қатъий назар Ҳанафий мазҳабига кўра, эрининг уйида идда сақлайди. Шунингдек, Умар ибн Ҳаттоб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Суфён ас-Саврий ва Шурайҳ розияллоҳу анҳумларнинг мазҳаби ҳам шундай бўлган.
      ahlisunna.uz дан олинди

  4. Нодира

    Мангаям талок бердила биттада 3 талокмас 1 йилда 1 мартта берганлага бу йил 2020 чи йилда 3 чи талок тушти лекин бирга яшавоммиз 1 уйда эримдан нараро юриб бошка бошка уйда ухлимиз кул текизмаяптила .
    Домладан маслахат омокчидим Энди буёгига канака яшашимиз кере ? битта уйда талок тушкан эр хотин яшаса буладими ?
    Эрим канака йул тутишлари кере йул диганла канака масалан Манга бошка Уй олиб бериб чикарворишлари кереми ёки бошкасига никохлантириб куйишлари кереми ?
    ДОМЛА ЖАВОБ БЕРСАЛА ЯХШИ БУЛАРДИ.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: