Пайғамбаримизнинг улуғ хулқлари Набий алайҳиссалом бандаларни жаҳолат зулматларидан ҳидоят нурига олиб чиқиш учун Аллоҳнинг инсониятга ато этган буюк неъмати, улуғ раҳматидирлар. Ул зотни Ер юзига юбориш орқали Аллоҳ таоло башарият жинсига бениҳоя улкан яхшилик қилди. Бу ҳақда “Оли Имрон” сурасининг 164-оятида шундай марҳамат қилинади: “Албатта Аллоҳ мўминларга буюк инъом қилди – уларга ўзларидан бўлган (яъни, одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, уларни (разолатлардан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. Зеро, улар бундан илгари очиқ хато – залолатда эдилар”. Бошқа бир ояти каримада эса Набий алайҳиссалом оламларга фақат раҳмат ўлароқ юборилганлиги айтилади. Набий алайҳиссалом ўзлари ҳақида “Мен (инсониятга) инъом этилган раҳматдирман!”, дер эдилар. Дарҳақиқат, Набий алайҳиссаломнинг юборилишлари инсониятнинг залолат ва гумроҳликдан тўғри йўлга келишига, жаҳаннам азобидан қутулишига сабаб бўладиган буюк имконият ва фурсатдир. Ул зот олиб келган илоҳий кўрсатмалар, набавий ўгитларга амал қилган кишилар дунёю охиратда бахту саодат топажаклар. Ул зотнинг хулқу одобларидан ўрнак олиш, сийратларини ўрганиб, турмушга татбиқ қилишга дунёю охират саодатига сабабдир. У зотнинг хулқлари ҳақида Аллоҳнинг ўзи: “Батаҳқиқ, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”, дея марҳамат қилиб, Набий алайҳиссаломга гўзал тавсиф берган. Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан Пайғамбаримизнинг хулқлари ва одоблари ҳақида сўрашганда у киши шундай жавоб берганлар: “Ул зотнинг хулқлари Қуръон эди, у (яъни Қуръон) нимадан ғазабланса, ўша нарсадан ғазабланар, нимадан рози бўлса, ўша ишлардан рози ва хурсанд бўлардилар”. Расулуллоҳ алайҳиссалом одамларнинг энг ростгўйи, ваъдасига энг вафолиси, энг мулойим табиатлиси, дўсту ҳамроҳ ва меҳмонига нисбатан энг карамлиси эдилар. У киши ҳатто ўз чодиридаги (узатилмаган) бокира қиздан-да ҳаёлироқ ва уятчанроқ эдилар. Кўпинча нигоҳларини қуйи қилиб юрар, аксар назарлари тафаккурдан иборат бўларди. Ул зот асло фаҳш сўзларни гапирувчи, қўпол сўзлагувчи ва лаънатлаб юрувчи инсон бўлмаганлар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб бермас, балки, кечириб кетардилар. У кишидан кимдир бирор эҳтиёжини сўраса, албатта сўраганини берар, ёки (бунинг имкони бўлмаса) яхши сўз билан жавоб қайтарардилар. У киши қўпол ва ғализ бўлмаганлар. Токи ҳақдан бошқасини гапирмас экан, ҳеч кимнинг сўзини бўлмасдилар. Бордию, ноҳақ сўзларни гапиришни бошласа, бундан наҳий қилган ҳолда ёхуд ўринларидан туриш билан унинг сўзини кесардилар. Набий алайҳиссалом қўшнисини ҳимоя қилар, (унинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этар), меҳмонини иззат қилардилар. У кишининг бўш вақтлари зое ўтмасди. Ё Аллоҳ йўлида бирор иш билан банд бўлардилар ёхуд ҳаёт учун зарур ишда ўтарди вақтлари. Пайғамбаримиз некбинликни хуш кўрардилар, бадбинликни ёқтирмасдилар. Агар икки ишдан бирини танлаш керак бўлиб қолса, модомики гуноҳ ишлардан бўлмаса, енгилини танлар эдилар. Бошига иш тушиб, ғамга ботганларга ёрдам беришни, мазлумларга мадад беришни яхши кўрардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз асҳобларини яхши кўрар, улар билан маслаҳатлашар ва аҳволларидан хабар олиб турардилар. Касал бўлган кишини зиёрат қилар, кўринмай қолган одамни йўқлар, вафот этган киши ҳаққига дуо қилардилар. Узр сўраган кишининг узрини қабул қилардилар. Ул зотнинг наздида ҳақ борасида кучли ҳам, кучсиз ҳам баробар эди. Сўзлаганларида шу қадар фасоҳат ва виқор билан, дона-дона сўзлар эдиларки, агар кимдир (у киши гапирар эканлар) сўзларини санаса, бемалол санаб оларди. У киши ҳам ҳазиллашар эдилар, бироқ фақат ҳақни сўзлардилар. Кишиларнинг энг марҳаматлиси, дўст-ёрларига энг икром ва илтифотлиси эдилар. Мажлисда жой торайиб қолса, сурилиб жойни кенгайтирардилар. Учрашган одамларига биринчи бўлиб салом берардилар. Агар биров билан қўл бериб кўришсалар, то ўша одамни ўзи қўлини тортиб...
Жорий йилнинг 7 январь Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти уламолар, таниқли ватандошлар ва талаба-ёшлар иштирокида тақдимот қилинди, деб хабар берди “Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати. Маросимда “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халиловнинг Фонд ташкил этилиши, хайрия ишлари ва янги лойиҳалари ҳақида маърузаси тингланди, ўн дақиқали видеолавҳа намойиш этилди ва фикр-мулоҳазалар айтилди. Шунингдек, Фонд фаолиятига бағишланган баннерлар, лойиҳалар альбоми, буклетлар ва флешкалар тарқатилди. Саудия Арабистонидаги ватандошлар қилинган ишлардан жуда ҳам хурсанд эканликларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволлари билан Фонд раҳбарига мурожаат қилишди. Жумладан, ватандошлардан бири Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги бетоб қариндошига қандай кўмак бериши мумкинлигини сўраган-да, “Вақф” фондининг “Малҳам” акцияси орқали даволаниши учун ёрдам бериши айтилди. Бундай қулайлик ажиб бир гўзал иш бўлганини ватандошлар билдирдилар. Яна бир ватандош тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдулжаббор Абдуллоҳ юртимизда масжид-мадраса ёки инсонлар учун фойдали бирор иншоот қуриш тўғрисида берилган саволга, Фонднинг “Масжидлар қуриш” акцияси доирасида алоҳида ҳисоб рақами бўлиб, унга келиб тушган маблағни вебсайт орқали қаерга сарфланганини шаффофлик асосида онлайн тарзда кузатиш мумкинлиги айтилди. Шунда профессор энди қанча маблағ йўналтирсак, барчаси ўз ўрнига тушар экан деган фикрларни билдирди. Маросимда “Вақф” саноат шаҳарчаси лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Ушбу мажмуада ичимлик суви ишлаб чиқариш, қуруқ мевалар етиштириш ва қурилиш молларини ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйилиши маълум қилинди. Бу борада ҳам ватандошлар режалаштирилган ишларнинг жуда фойдали бўлиши, бу йўлда ҳамкорлик қилиш жуда яхши натижаларни беришини таъкидлашди. Тақдимотда Абдулаҳад Андижоний сўз олиб, отаси илгари Макка шаҳрида масжид қургани, кейинчалик ўша масжид бузилгани сабабли Саудия Арабистонидаги Вақф вазирлиги томонидан алоҳида ер майдони ажратилиб, янги масжид қуриб берганини айтиб, энди юртимизда ҳам мана шундай улуғ ишлар бўлаётганини билдирди. Абдурашид Андижоний ва Аҳмад Муҳаммад Абулқосим сингари бир гуруҳ ватандошлар, албатта, келгусида Ўзбекистонга келишларини билдириб, ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ таклифлари борлигини таъкидладилар. “Вақф” хайрия жамоат фондининг Саудия Арабистонидаги учрашув ва мулоқотларини ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги бош консулхонаси яқиндан кўмак бермоқда. 446
Ислом чақалоқнинг туғилиш чоғларига ҳам намунали эътибор қаратган. Фақат ахлоқий ё жисмоний томонига бир ёқлама ёндашиб, иккинчи жиҳатини назардан четда қолдирмаган. Насл соғлом, оила фаровон бўлиши учун бола туғилишидан аввал унинг келажагини қайғуриб, унга ҳам ахлоқий, ҳам жисмонан соғлом ота-она танлашга буюрган. Ҳаётнинг барча босқичларида унинг манфаатларини тўлиқ кафолатлаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Бирор бир ота ўз фарзандига чиройли одобдан-да афзал бўлган бирорта совғани туҳфа қила олмас” – деган сўзлари ҳар бир боланинг ахлоқий комил инсон бўлишига тўла кафил бўлса, жисмоний комил инсон бўлиши гарови бўлган кўрсатмаларининнг мўжизакорлигини қуйида ўрганамиз: Чақалоқ дунёга келган куни қилиниши жорий этилган ишлар: яқинларга хушхабар бериш, ота-онани табриклаш, гўдак ҳақига дуо қилиш, икки қулоғига азон ва иқома айтиш, танглайини кўтариш. Танглай кўтариш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир. Бу суннат – соғлом одамнинг оғзида хурмо ё бошқа ширинликни чайнаб, чайналган нарсани покиза бармоғига қўйиб, бармоғини чақалоқнинг оғзига киргизиб, ўша бармоғини ўнг ва чап томонга ҳаракатлантириб, ширинлик оғзига тўлиқ етиб боргунича унинг танглайини енгил ишқалаш билан амалга оширилади. Сувли, юмшоқ хурмонинг бир жузини шимиб, фойдаланиши учун гўдакни оғзига солиб қўйиш ҳам мумкин. Хурмо топилмаса, ширинликдан фойдаланиш ҳам дуруст. Асал бошқа ширинликдан кўра яхшироқ. У ҳам бўлмаса, олов тегмаган – пиширилмаган – нарса билан қилса ҳам бўлади. Суннатда танглай кўтариш мавзуси Танглай кўтариш борасида кўп ҳадислар бор. Жумладан, Асмо бинт Абу Бакр Макка шаҳридан ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайрга ҳомиладор ҳолда Мадинга келганларидаги ҳолатни баён қилиб, бундай деганлар: “Мен Маккадан ҳомилам тўққиз ойга тўлганда йўлга чиқдим. Мадинага келиб, Қубо қишлоғига тушдим ва Қубода кўзим ёриди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим. У зот чақалоқни қўйинларига олиб, хурмо олиб келишга буюрдилар, (олиб келингач), уни чайнадилар, сўнг (биринчи бўлиб) чақалоқнинг оғзига туфладилар. Унинг қорнига биринчи кирган нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак тупуклари бўлди. Сўнг хурмо билан унинг танглайини кўтардилар, сўнг унинг ҳақига барака тилаб, дуо қилдилар. У Ислом дини келгач, мусулмон оилалари орасида туғилган биринчи чақалоқ бўлди” . Ҳамма жуда хурсанд бўлиб қувонди. Чунки уларга “Сизларни яҳудийлар сеҳрлаб қўйган. Энди сизларда туғилиш бўлмайди” – деб айтилган эди… Танглай кўтаришнинг тиббий фойдалари Доктор Муҳаммад Али ал-Бар – Тариқул-Ислом маркази, илмий мўжизаларни ўрганиш ҳайъат аъзоси – замонавий илм янги туғилган боланинг танаси соғлиги, яхши униб-ўсишига танглай кўтаришнинг кўп фойдалари бор эканини таъкидлади. У бу ҳақда қаноатлантирувчи илмий хулоса ва изоҳларни тақдим қилиб, бундай деган: Танглай кўтариш борасида келган ҳадислар чақалоқнинг қорнига биринчи бўлиб кирувчи нарса хурмо ёки ширин озуқа бўлиши лозим эканига ҳамда унинг ҳаёти баракали бўлиши умидида бу амалиётни гўдакни фазилатли, солиҳ эркак ёки аёллар ҳузурига олиб борилиб, уларнинг қўлида амалга ошириш мустаҳаб эканига далолат қилади. Танглай кўтаришнинг ҳикматини замонавий илм ўн тўрт асрдан сўнг кашф этиб, топди. Яқин даврда барча гўдаклар, хусусан, янги туғилган, энди сутга кирган чақалоқларнинг ўлимига икки нарсадан бири сабаб бўлиши маълум бўлди: 1. Қондаги шакар (глюкоза) миқдорининг пастлаб кетиши; 2. Онадан янги туғилган чақалоқ совуқ об-ҳавога тўқнаш келганда, тана ҳарорат даражасининг пастлаб кетиши. Чақалоқлар қон таркибидаги шакар (глюкоза) миқдори пастроқ бўлади. Унинг вазни қанча енгил бўлса, қон таркибидаги глюкоза нисбати янада пастроқ бўлади. Чала туғилган (вазни 2,5 кг дан кам) болаларда бу...