islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Оила

Бўлимлар

ЎСМИР ҚИЗГА НИМА КЕРАК?

Кечга томон телефон жиринглади. Жияним экан. Жавоб бердим. У мендан қизлар учун алоҳида таълим-тарбия, шарқона одоблар ва диний қадриятлар ўргатиладиган бирор маскан бор ёки йўқлигини сўраб қолди. 13 ёшли синглисининг тарбиясидан қаттиқ ташвишда экани, асабийлашгани овозидан сезилиб турарди. Уларнинг оиласини яқиндан билганим учун масалага бошқача ёндашдим: – Тўғри, қизлар учун диний-таълим бериладиган билим юртлари бор, албатта. Лекин ўқув маскани ўзгаргани билан уйдаги муҳит ўзгармаса, нечоғлик фойда берар экан?.. – Ўзиз биласиз, биз акасимиз. Ишдамиз, оила боқамиз. – Мен айтмоқчи бўлган нарса, қизга кўчадан таълим-тарбия берилса, аммо уйдагилар уни назорат қилмаса, у билан шуғулланмаса, илми, ибодатлари учун кўмак бермаса, ўзлари акс ўрнак кўрсатиб турса, фақат мадраса ёки маъҳадга юбориб қўйгани билан иш битмайди-да! Сен кўзлаган мақсадга ета олмайсан. Кўриниши, зоҳири чиройли кўринсада, асли, ботини ўзгармай қолаверади. Синглинг – ўсмир ёшида, у билан яқин бўлиш, дўстлашиш, унинг муаммоларини ўрганиш керак. – Мени биласиз опа, қаттиққўлман, аяб ўтирмайман. Қизларга ортиқча “юмшоқ супурги”лик қилмайман. Ҳатто, хотинимга ҳам. Борим шу! – Тўғри, “боринг шу”дир, лекин айнан мана шу қўрс ва қаттиқ феълинг учун ҳам синглинг сендан узоқда. Дўстлари – оила аъзолари эмас. Уларни ким эканлигига назар сол. Дарслардан қочиб юрадиган йигит-қизлар, “севишганлар” ва яна ёмон одатларга ўрганган ўсмир ёшлар. Сен уни койиб бераверсанг, ҳар битта қадами учун жазолайверсанг, қатъий ва кескир чора кўраверсанг, у албатта, уйдан безиб кўчадан “меҳр” қидиради. Сендан қўрққани учун “одобли” бўлиб кўринади, лекин ўз одатларини тарк қилмайди. – Телефонини кўриб қолдим… “смс”ларини ўқиб фиғоним чиқиб кетяпти, аҳмоқ қиз! Ўғил бола бўлганида аямай савалар эдим, қиз болада бу… – Қарагин-да, дин инсонларни қўполлик билан насиҳат қилишга чақирмаган, аксинча юмшоқлик ва мулойимлик катта самара берган. Яхшиси сен у билан дўстлаш. – Дўстлаш?! – Ҳа, дўстлаш. Дўсти бўлсанг, сирларини, ичидаги дардини айтади, шунда секин-аста касалликларини, ёмон одатларини билиб, бартараф қилиб бораверасан. Дўстлашиши учун сенга ишони керак, сендан меҳр, шафқат, яхшилик ва илиқлик кўриши керак. Бунинг учун машинангда бирор ерга олиб бор, кўнглига қўл сол, уни эшит. Кўп суҳбат қур. Ҳар хил маазуларда гаплаш. Уни ўрган. Ёқтирган нарсаларини, ширинликларини олиб бер. Мени акамни биласан-а? Қанчалар меҳрибон, ғамхўр ва биз ука-сингиллари учун ўта жонкуяр. Мен ҳатто опам, синглим йўқ деб хафа бўлмайман. Опадан кўра яқин. Сингилдан кўра ҳожатбарор. Бу менинг яхшилигим учун эмас, бу ўзининг яхши инсон, намунали ака эканидан дарак. Сен ҳам мана шунақа ака бўла оласан. Фақат анча сабр, машаққат ва ҳафсала керак бўлади. Сенга ишончи орта боргач, ҳурматинг кучаяди. Натижада гапларингни қабул қила бошлайди. Астойдил куюкаётганингни тушуниб етади. Ўзи ҳам ислоҳ томон юра бошлайди. Кейин сен сўраётган диний тарбия ҳам, оддий насиҳат ҳам кор қилади. Кўриниши диндор ва тарбияли қизга ўхшаса-ю, қалби, одатлари ўша-ўша бўлиб қолаверса, чиройли расмдан фарқи қолмайди… – Ҳа… Лекин ҳамма нарсаси бор. Ўзимизга тўқмиз… Яна нима керак бу беақлга? – Унга моддий таскин керак эмас, яқинларининг меҳри керак… Тушуняпсанми, гапларимни мағзига етиб боролдингми?! – Опа-а-а, ахир тўрт йил институтда ўқиганман мен ҳам! Тушуняпман. – Ўн йил ўқиса ҳам, одам бефаросат, фаҳмсиз бўлиши, ҳикматсиз, тадбирсиз ўйламай-нетмай иш қилавериши мумкин жиян. – Мен ҳам фаросатли ва фаҳмли йигитман. Мана катта рўзғорни эплаб, ҳаммани тадбирини қилиб юрибман. Шартнома пули борми, боғча пулими,...

Ажралиш сабаблари ва уларнинг ечимлари (тўртинчи мақола)

4.Оиланинг бузилишига сабаб бўладиган омиллардан яна бири бефарзандликдир. Бефарзандлик доимо оилаларда кўнгилсизликнинг сабаби бўлиб келган. Бу нарса оила қуриб, эр-хотин бўлиб яшашдан кўзланган бош мақсадга зиддир. Аллоҳ таоло инсон зотига фарзанд муҳаббатини қўшиб яратган, шу боис оилада яшаб турган эр-хотин фарзанд кўрмасалар ташвишга тушишлари табиий ҳолатдир. Аммо баъзи кишиларимиз бу ишда жуда ҳам шошиб кетадилар. Жуда қисқа муддат ўтмай ташвишни бошлайдилар, ваҳолангки ҳамма ишлар каби фарзандлик бўлиш ҳам Аллоҳнинг иродаси биландур. Аллоҳ таоло ҳаким зот, ҳаким зотнинг ҳар-бир иши ҳикматдур ва унинг мўмин бандаси устида қилган ҳар-қандай иши банда учун яҳшилик ва фойдадан бошқа нарса эмас, фақат банда шошмаслиги, сабр қилиши ва Аллоҳга ёлвориб дуода бўлиши лозим. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳматуллоҳ ўз ҳикматларидан бирида айтадилар: إيُؤْلمك المنعُ لعدم فهْمك عن الله فيه (Aллоҳнинг) сенга бермай, сени манъ қилаётгани сени ҳафа қиляпти, сенга оғриқ беряпти, бунинг ягона сабаби шуки-сен бу борада Aллоҳни фаҳмламаябсан…! (Ибн Aтоуллоҳ Сакандарий) Яъни, гоҳида банда наздида у ҳоҳлаган ва истаган нарсаларни Aллоҳ таоло унга бермаётган ва ундан манъ қилаётгандек кўринади. Бунинг сабаби фақатгина Aллоҳ таолонинг ишларидаги ҳикматни банда англамаётгани ва фаҳмламиётганидур. Зеъро Aллоҳ таолонинг мўмин банда устидаги ҳар-бир иши банда учун фақат фойда, манфаатдур, банда шуни фаҳмламаяпти холос…! Демак, модомики биз, тақдирнинг яхши-ю, ёмонлиги Аллоҳдан деб иймон келтирган эканмиз, бу борада ҳам тақдирга таслим бўлишимиз, лекин доктор, табиблар муолажаси каби сабабиятларни ҳам қилишимиз лозимдур, зеро ҳозирги кунги тажрибаларда 14 йил ва ундан ҳам кўпроқ вақтдан сўнг фарзанд кўрганларнинг гувоҳи бўлиняпти, ақийқаларида иштирок этляпти. Шунинг учун ҳам бу масалада оилани бузишга шошмаслик лозим.  “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Раҳимов Неъматуллоҳ 630

Ажралиш сабаблари ва уларнинг ечимлари (учинчи мақола)

3. Ёш оилага ота-оналарнинг аралашуви. Қадимдан мусулмон халқларида, жумладан, бизнинг халқимизда оиланинг катталари, ота-оналар ёш оилаларнинг мустаҳкамлиги гаров бўлиб келганлар. Ҳалқимизда “жанжалсиз уй йўқ” дейилади, келин-куёвлар ёш ва ҳаётий тажрибаси камлиги сабаб келиша олмай қолсалар, уларни яраштиришни ўз бурчлари деб билганлар. Ҳар бир ота-она фарзандларига насиҳат қилган ва оилаларнинг мустаҳкамлигига ҳисса қўшган. Гоҳо қаттиқроқ гапириб, гоҳ мулойимлик қилиб, ҳикмат биланиш тутганлар. Бизнинг ҳалқимизда “фалончининг қизи уйига аразлаб келибди”, “фалончининг келини уйига кетиб қолибди” деган гапнинг оиладан ташқарига чиқиши шу оила учун ор ва уят бўлган, ҳатто бундай ҳолатларда ота-оналар “сенинг унинг ўша ер, сен бизникидан кетгансан, яна шундай қилсанг сендан норози бўламан”-деб, ҳаётда сабрлик бўлишга буюриб, қайтариб олиб бориб қўйишган. Шунингдек “фалончининг ўғли келини билан уришиб қолган экан, “агар келинни яна бир марта хафа қиладиган бўлсанг, фалон қиламан”-деб, ўғлини роса уришганлар. Хуллас, икки тарафнинг катталари нима қилиб бўлса ҳам оила мустаҳкамлигининг қайғусини қилар эдилар. Ҳозир эса, гоҳида бунинг акси бўлган ҳолатларга гувоҳ бўлиб қоламиз. Ота-оналар, айниқса қайноналар келин-куёв ўртасини бузган, ўзаро қудачилик муносабатларида мусулмон одоб-аҳлоқи, ўзаро гўзал хулқ, одамгарчилик, бағрикенглик ўрнига моддият биринчи ўринга чиққан, дунё матолари қудачиликдаги бош меъзонга айланган. Бу борада ақл бовар қилмайдиган ишларни кўриб, гапларини эшитиб ёқа ушлайсиз. Баъзи оналар ўғлига “хотинингни талоқ қилмасанг сени оқ қиламан” деб, фарзандини талоқ қилишга мажбурлаб, у ноиложликдан талоқ қилиб қанчадан-қанча янги оилалар бузилиб кетяпти. Бу ҳолатларнинг келиб чиқишига ота-оналарнинг инсофсизлиги, уларнинг шариатни билмасликлари, унга амал қилишни хаёлларига ҳам келтирмсликлари ва энг ёмони, гарчи кофир бўлсада дунё ишларида қабул бўладиган мазлумнинг дуосидан қўрқмасликлари сабаб бўлмоқда. Бундай кимсалар боласи ўз жуфти ҳалоли билан саодатли умр кечираётганини етарли ҳисобламайдилар. Улар бир-бирларига эмас, бизга ёқишлари керак деган фикрдалар. Баъзи оналар “агар аёлингдан ажрамасанг сени оқ қиламан, берган оқ сутимга розимасман, сендек болам йўқ” каби таҳдид қилиб, бечора фарзанд икки ўт орасида қолади. Бир тарафда катта қилган ота-онаси, бошқа тарафда умид билан бир ёстиққа бош қўйган умр йўлдоши. Охири Аллоҳнинг олдида гуноҳкор бўлиб қолмасликка қасд қилиб, дийний ечим қидиришга қарор қилади. Аллоҳнинг амрига диний таълимотига кўра ота-онанинг ҳаққи жуда ҳам улуғ, ота-онанинг ҳаққини қўлдан келганча адо этишга ҳаракат қилади. Ундан ташқари бу ҳолатда эрлар ўз аёлини талоқ қилишга шошмаслклари лозим. Дунёдаги барча махлуқотларга оид нарсаларнинг чегараси бўлган каби, ота-она ҳаққининг ҳам чегараси бор, чунки мазҳабимизнинг фиқҳий қиодаларидан бири: لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقْ Яъни: Холиқ(Аллоҳ)га маъсият бўлган ишларда махлуқ(Аллоҳдан бошқа)ларга итоъат йўқдур. БанданингАллоҳнинг амрига зид бўлган хоҳиши рад қилинади. Аллоҳга маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат қилинмайди. Бугунги кунда кўпгина аҳли илм домлаларимизга оилавий муаммо билан савол сўраб келган шахсларнинг аксарият қисми ўз жуфти ҳалоли билан яхши муносабатда бўлса ҳам, ота-онасининг зўрлаши сабабли оила бузилаётганидан шикоят қилишади. Яқин замонда вафот этган, забардаст олимларидан Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ўз фаолиятлари давомида, узоқ йиллар оилавий ажрим масалаларидан ўттиз минга яқинини кўриб чиқишга тўғри келганини ва бу борада у кишида катта тажриба ҳосил бўлганини айтиб, “оилавий ажралишларнинг тўрттадан учтаси учинчи томоннинг аралашуви сабабдур, мен тажрийбамдан келиб чиқиб қатъий ишонч билан айта оламанки, агар эр-хотин орасига ҳеч-ким аралашмасалар ўзлари келишиб оладилар”-дейдилар. Ислом таълимотида иложи борича оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилинади. Бошқа бировнинг-гарчи улар ота-она бўлса ҳам-хоҳишига биноан оилани бузишга рухсат...

Ажралиш сабаблари ва уларнинг ечимлари (биринчи мақола)

Ҳар-қандай жамиятни ривожлантирадиган, фаровонликка, бахт-саодатга етаклайдиган омиллар бўлиши билан бир қаторда, шу жамиятни парокандаликка, мавжуд фаровонликнинг кўтарилишига, бахтсизликка олиб келадиган сабаблар ҳам мавжуддир. Ана шундай мусулмонлар жамиятига зарарли бўлган иллатлардан бири бу- оилаларнинг ажралишидир. Оила бузилишининг баъзи сабаблари ва уларнинг муолажаси ҳақида сўз борар экан, албатта бунда ҳаётимизда бўлиб турган ҳолатларни ҳисобга олиб, қуйида келадиган асосий омиллар эътиборидан сўз юритилади. 1.Оила ва оилавий муносабатлар ҳақида илмнинг етишмаслиги. Бу борада биринчи ўринда турадиган омил оилавий ҳаёт, эр-хотин ораларидаги муносабатлар ва оила юритиш бўйича маданиятнинг етишмаслиги, тўғрисини айтганда, ўсиб келаётган ёшларга, бўлғуси келин-куёвларга турмуш маданиятини ўргатиш йўлга қўйилиши лозим. Минг афсуслар бўлсинки, кўпчилик келин-куёвлар тўйдан кейин ўз хоналарида ёлғиз қолганларида, уларда оилавий ҳаёт ҳақидаги олинган асосли, шаръий таълимотлар эмас, балки кўча-кўйда эшитган асоссиз маслаҳатлар қолади. Ваҳолангки ҳар бир мусулмонга ўз ҳолати қандай бўлса, шу ҳолатининг шаръий ҳукмини ўрганиб олиш лозимдир. Мисол учун, тижоратчи савдо-сотиқ илмини, ота-она фарзанд олдидаги шаръий ҳуқуқ ва мажбуриятларини, эр хотини олдидаги ва хотин, эр олдидаги вазифаларини ўрганиши фарздур. Чунки: عن أنس بْنِ مَالِكٍ قَالَ :عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم أنه قالَ : طَلَبُ العِلْمِ فَرِيْضَةٌ عَلَىْ كُلِّ مُسْلِمٍ .رواه ابن ماجه ( 224 ) Анас ибни Молик розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарздур”, дедилар”. Ибни Можжа ривояти. Яъни, ушбу ҳадисдан ҳамманинг зиммасида ҳамма илмларни ўрганиш борлиги тушунилмайди, чунки бунга банданинг тоқати етмайди, шариъат эса бандага тоқатидан зиёда нарсани юкламайди. Демак, ҳар-бир мусулмонга ўз ҳолати қандай бўлса, шу ҳолатининг шаръий ҳукмини ўрганиб олиш фарздур. Жамиятимизда келин куёвликка номзод ёшларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини тартиб билан керакли ҳажм ва савияда йўлга қўйишимиз жуда ҳам зарур. Албатта, оилани қуриш, у қай тарзда амалга оширилиши, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши кераклиги ва бошқа зарур нарсалар ҳақидаги динимиз таълимотларини олдиндан билиб, уларга ихлос билан амал қилиш, ҳар бир мўмин-мусулмон учун, унинг бахт-саодати, оиласининг мустаҳкамлиги учун шартдир. Оилавий нохушликлар ва муаммоларнинг асл негизи ўша таълимотлардан бехабарлик ёки уларга амал қилмасликдир. Албатта, ҳар бир нарсани тушуниб етиб, билим асосида олиб бориш кўп яхшиликларнинг манбаси бўлади. Оила, эр-хотинлик муносабатлари жуда ҳам нозик нарсалар экани ҳаммага маълум. Шунинг учун бу муносабатларга жиддий қарашимиз ва уларни юқори савияда тутишга ҳаракатда боўлишимиз лозим. Айнан шунинг учун ҳам фарзандларимизни оилавий ҳаётга ёшликларидан ўргатиб боришимиз, бу борада моддий тарафларига эътибор бериб, маънавий тарафларни унутиб қўймаслигимиз зарур. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Раҳимов Неъматуллоҳ 547

ФАРЗАНДИНГИЗГА ЯХШИ ОНА ТАНЛАНГ

Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар «жаннат райҳонлари» деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин! Оила қуриш ва солиҳ фарзандлар кўришни орзу қилмаган инсон бўлмаса керак. Фарзандингизнинг яхши, одобли, меҳнатсевар, соғлом бўлиб ўсиши кўп жиҳатдан онасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун динимиз кўрсатмаларида бўлғуси келинни танлашга алоҳида эътибор қилинади. Келажакда туғилажак фарзандларга муносиб она танлаш ҳақида фарзанд ҳали туғилмасидан қайғурилади. Ойша онамиздан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фарзандларингизга муносиб онани ихтиёр қилинглар”, деганлар. Мусулмонларда келин танлашда унинг солиҳа, диндор, яхши хулқли бўлиши асосий мезон саналади. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аёл тўрт нарсаси: моли, ҳасаби, жамоли ва дини учун никоҳланади. Бас, сен диндорини танла, омон бўлгур», деганлар (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий). Албатта, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ушбу тавсияларида улкан ҳақиқат мавжуд. Зеро, молдорлик, яхши бир насабга эга бўлиш ва ҳусндорлик инсонни ҳовлиқтиради, бошқалардан ўзини устун қўйишга олиб боради. Бундан ташқари, ушбу жиҳатларнинг баъзилари ўткинчи бўлиб, уларга нисбатан қизиқиш вақт ўтиши билан сусаяди. Диндорлик эса, инсонни инсонийликка ундовчи омил бўлиши билан бирга, доимий ажралмас сифатдир. Шунинг учун ҳам яна бир ҳадисларида: «Ким хотиннинг молу жамоли учун уйланса, унинг молу жамолидан маҳрум бўлади ва ким аёлнинг дини учун уйланса, Аллоҳ таоло у кишига унинг молу жамолини ҳам насиб қилади», дейилган. Келин танлашда яна унинг туғишга лаёқатли, соғлом бўлишига эътибор бериш лозим. Чунки уйланишдан асосий мақсад наслни давом эттиришдир. Инсониятнинг кўпайиши, наслининг бардавомлиги қиёматгача давом этадиган илоҳий ирода ва муҳим жараёндир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Никоҳланинглар, кўпаясизлар, мен қиёмат куни ўтган умматларга нисбатан умматимнинг кўплиги билан фахрланаман», деб марҳамат қилганлар. Маъқал ибн Ясордан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда келишича, бир киши Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим, аммо у туғмас экан, шунга уйланаверайми?» деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Йўқ», дедилар. Ўша киши у зот олдиларига яна келди. Яна қайтардилар. Учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар, мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар (Абу Довуд, Насоий, Ҳоким). Бироқ ота-онанинг вазифаси фарзандини дунёга келтиришдангина иборат деган фикрга бориш ҳам тўғри эмас. Улар ўз фарзандларини ақлли, эс-ҳушли, жисмонан соғлом, диёнатли, эътиқодли, жамият ва миллатга фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида қайғуришлари керак. Аввал айтганимиздек, одатда, оталар оилани боқиш ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида кўпинча кўчада бўлиб, уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан асосан оналар шуғулланадилар. Шунинг учун фарзанд тарбияси фақат онанинг вазифасидек туюлиб қолган. Лекин, аслида, шариат кўрсатмасига кўра, фарзандлар тарбиясида ота-она бирдек масъулдир. Балки ота бу борада ҳам онадан масъулиятлироқ ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отанинг фарзандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат қилганлар: “Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди” (Термизий ривояти). Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқармасликлари зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг бе­морга нисбатан муносабатига ўхшаш...
1 6 7 8 9 10 11