islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 18, 2020

Day

Жонлиқ сўйишда Аллоҳнинг исмини айтишга тегишли ҳукмлар (учинчи мақола)

Сир эмас энг кўп севиб истеъмол қилинадиган гўштлардан бири товуқ гўштидир. Шунинг учун ҳозирги кунда камроқ харажат билан кўпроқ товуқ гўшти тайёрлаш мақсадида товуқлар махсус техник жиҳозлар билан сўйилмоқда. Тасаввур қилиш учун айтадиган бўлсак, улкан техник жиҳознинг лентасига оёғидан осиб қўйилган тирик товуқлар бир томондан кириб, иккинчи томонидан қадоқланган тайёр гўшт ҳолида чиқади. Яъни, товуқни, сўйишни ҳам, патларини ва ичак-чавоқларини тозалаб махсус идишларга жойлашни ҳам техник жиҳозлар амалга оширади. Фақат ичак-чавоқларини тозалашда қўл меҳнатидан ҳам фойдаланилади. Шу ўринда техник жиҳозда сўйилган товуқ гўшти шаръан ҳалол ҳисобланадими? ёки унда юқорида айтилган тўртала шарт топиладими? деган ҳақли савол пайдо бўлади. Бу саволга уламоларимиз батафсил жавоб берганлар. Жавобнинг хулосаси қуйидагичадир: сўйилган жонлиқнинг ҳалол бўлиш шартларидан бири “бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтишидир. Шунга кўра техник жиҳоз билан сўйилганда аввало сўйювчи ким эканини аниқлаш лозим бўлади. Мазкур техник жиҳозни ҳаракатлантириш тугмасини ким босган бўлса, ўша сўйювчи ҳисобланади дейиш мумкин. Чунки амаллар ақлсиз техникага нисбат берилмайди, балки ушбу техник жиҳозни ҳаракатлантирган кишига нисбат берилади. Шунда ўша киши ушбу техника воситасида товуқ сўйган бўлади. Яъни, “бисмиллаҳ”ни жонлиқни сўйювчининг ўзи айтган бўлади. Лекин бундай сўйишда бошқа бир шарт, яъни, “бисмиллаҳ”ни сўйилаётган жонлиққа тайин қилиш шарти топилмайди. Чунки ўша сўйиш жиҳозини ҳаракатга келтирувчи бир марта ҳаракатга келтиради. Масалан, мазкур киши эрталаб “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб техник жиҳозни ҳаракатга келтирса, бу жиҳоз кун давомида минглаб товуқларни сўяди. Уни ҳаракатга келтирувчининг бир марта “бисмиллаҳ” дейиши ушбу минглаб товуқлар учун ҳам етарли бўладими? Ваҳоланки Қуръони каримда: “Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”, деган буйруқ келган. Шунга кўра уламолар ҳар бир жонлиққа алоҳида “бисмиллаҳ” айтиш ва айтгандан сўнг тез сўйиш лозим бўлади, деганлар. Товуқларни техник жиҳоз билан сўйишда эса мазкур шарт топилмайди. Яъни, техник жиҳозни “бисмиллаҳ”ни айтиб ҳаракатга келтирган киши ҳар бир товуққа алоҳида “бисмиллаҳ”ни айтган бўлмайди. Чунки унинг айтган “бисмиллаҳ”и ва минглаб товуқлар сўйилиши ўртасида камида соатлаб вақт ўтиб кетади. Демак, ушбу айтилган “бисмиллаҳ” барча сўйилган товуқларнинг ҳалол бўлишига кифоя қилмайди. “Фатавои Ҳиндия” асарида келган қуйидаги ҳукм очиқ далолат қилади: “Агар иккита қўйни устма-уст ётқизиб, пичоқни бир тортишда иккаласини ҳам сўядиган бўлса, битта “бисмиллаҳ” кифоя қилади. Биров бир нечта чумчуқларни қўлида тутиб сўйса, сўйишда “бисмиллаҳ”ни айтиб бирини сўйса ва унинг ортидан иккинчисини “бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйса, иккинчиси ҳалол бўлмайди. Агар “бисмиллаҳ”ни айтганидан кейин пичоқни ҳаммасининг бўйнига биттада тортса, ҳаммаси ҳалол бўлади”. Ушбу ҳукмга кўра техник жиҳоз ёрдамида сўйилган минглаб товуқлар олдинма-кетин сўйилгани, баравар сўйилмагани сабабли уларга битта “бисмиллаҳ” кифоя қилмаслиги келиб чиқади. Агар мазкур техник жиҳозга бир киши тайин қилинса ва у ҳар бир товуқнинг сўйилиш пайтида “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб турса, сўйилган товуқлар ҳалол бўладими? дейилса, бунга замондош уламоларимиздан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Буҳус фи қозоя фиқҳия муасиро” асарида қуйидагича жавоб берган: “Айтилган ушбу “бисмиллаҳ”нинг шаръан тўғри ҳисобланишига халал берадиган бир қанча мушкул ишлар бор: 1. “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак. Бу айтувчи эса, сўйишга умуман алоқаси йўқ кишидир. Чунки бу киши техник жиҳозни ҳаракатлантиргани ҳам йўқ, ушбу жиҳознинг пичоғини юргизгани ҳам йўқ, товуқнинг бўғзини пичоққа тутгани ҳам йўқ, балки бу одам, сўйиш жараёнига мутлақо алоқаси бўлмаган ташқаридаги одамдир; 2. Техник жиҳознинг тез айланувчи пичоғи бир пайтда унга яқинлашган бир қанча товуқни сўйиб...

ЎСМИР ҚИЗГА НИМА КЕРАК?

Кечга томон телефон жиринглади. Жияним экан. Жавоб бердим. У мендан қизлар учун алоҳида таълим-тарбия, шарқона одоблар ва диний қадриятлар ўргатиладиган бирор маскан бор ёки йўқлигини сўраб қолди. 13 ёшли синглисининг тарбиясидан қаттиқ ташвишда экани, асабийлашгани овозидан сезилиб турарди. Уларнинг оиласини яқиндан билганим учун масалага бошқача ёндашдим: – Тўғри, қизлар учун диний-таълим бериладиган билим юртлари бор, албатта. Лекин ўқув маскани ўзгаргани билан уйдаги муҳит ўзгармаса, нечоғлик фойда берар экан?.. – Ўзиз биласиз, биз акасимиз. Ишдамиз, оила боқамиз. – Мен айтмоқчи бўлган нарса, қизга кўчадан таълим-тарбия берилса, аммо уйдагилар уни назорат қилмаса, у билан шуғулланмаса, илми, ибодатлари учун кўмак бермаса, ўзлари акс ўрнак кўрсатиб турса, фақат мадраса ёки маъҳадга юбориб қўйгани билан иш битмайди-да! Сен кўзлаган мақсадга ета олмайсан. Кўриниши, зоҳири чиройли кўринсада, асли, ботини ўзгармай қолаверади. Синглинг – ўсмир ёшида, у билан яқин бўлиш, дўстлашиш, унинг муаммоларини ўрганиш керак. – Мени биласиз опа, қаттиққўлман, аяб ўтирмайман. Қизларга ортиқча “юмшоқ супурги”лик қилмайман. Ҳатто, хотинимга ҳам. Борим шу! – Тўғри, “боринг шу”дир, лекин айнан мана шу қўрс ва қаттиқ феълинг учун ҳам синглинг сендан узоқда. Дўстлари – оила аъзолари эмас. Уларни ким эканлигига назар сол. Дарслардан қочиб юрадиган йигит-қизлар, “севишганлар” ва яна ёмон одатларга ўрганган ўсмир ёшлар. Сен уни койиб бераверсанг, ҳар битта қадами учун жазолайверсанг, қатъий ва кескир чора кўраверсанг, у албатта, уйдан безиб кўчадан “меҳр” қидиради. Сендан қўрққани учун “одобли” бўлиб кўринади, лекин ўз одатларини тарк қилмайди. – Телефонини кўриб қолдим… “смс”ларини ўқиб фиғоним чиқиб кетяпти, аҳмоқ қиз! Ўғил бола бўлганида аямай савалар эдим, қиз болада бу… – Қарагин-да, дин инсонларни қўполлик билан насиҳат қилишга чақирмаган, аксинча юмшоқлик ва мулойимлик катта самара берган. Яхшиси сен у билан дўстлаш. – Дўстлаш?! – Ҳа, дўстлаш. Дўсти бўлсанг, сирларини, ичидаги дардини айтади, шунда секин-аста касалликларини, ёмон одатларини билиб, бартараф қилиб бораверасан. Дўстлашиши учун сенга ишони керак, сендан меҳр, шафқат, яхшилик ва илиқлик кўриши керак. Бунинг учун машинангда бирор ерга олиб бор, кўнглига қўл сол, уни эшит. Кўп суҳбат қур. Ҳар хил маазуларда гаплаш. Уни ўрган. Ёқтирган нарсаларини, ширинликларини олиб бер. Мени акамни биласан-а? Қанчалар меҳрибон, ғамхўр ва биз ука-сингиллари учун ўта жонкуяр. Мен ҳатто опам, синглим йўқ деб хафа бўлмайман. Опадан кўра яқин. Сингилдан кўра ҳожатбарор. Бу менинг яхшилигим учун эмас, бу ўзининг яхши инсон, намунали ака эканидан дарак. Сен ҳам мана шунақа ака бўла оласан. Фақат анча сабр, машаққат ва ҳафсала керак бўлади. Сенга ишончи орта боргач, ҳурматинг кучаяди. Натижада гапларингни қабул қила бошлайди. Астойдил куюкаётганингни тушуниб етади. Ўзи ҳам ислоҳ томон юра бошлайди. Кейин сен сўраётган диний тарбия ҳам, оддий насиҳат ҳам кор қилади. Кўриниши диндор ва тарбияли қизга ўхшаса-ю, қалби, одатлари ўша-ўша бўлиб қолаверса, чиройли расмдан фарқи қолмайди… – Ҳа… Лекин ҳамма нарсаси бор. Ўзимизга тўқмиз… Яна нима керак бу беақлга? – Унга моддий таскин керак эмас, яқинларининг меҳри керак… Тушуняпсанми, гапларимни мағзига етиб боролдингми?! – Опа-а-а, ахир тўрт йил институтда ўқиганман мен ҳам! Тушуняпман. – Ўн йил ўқиса ҳам, одам бефаросат, фаҳмсиз бўлиши, ҳикматсиз, тадбирсиз ўйламай-нетмай иш қилавериши мумкин жиян. – Мен ҳам фаросатли ва фаҳмли йигитман. Мана катта рўзғорни эплаб, ҳаммани тадбирини қилиб юрибман. Шартнома пули борми, боғча пулими,...

Мотуридий ақидасида имон масаласи

Маълумки, аҳли сунна валжамоа ақидасида асосий иккита мазҳаб мавжуд бўлиб, улар мотуридия ва ашъария мазҳабларидир. Бу икки мазҳабнинг орасида унчалик катта бўлмаган, жузъий тафовутлар мавжуд бўлиб, мана шу тафовутлардан бири мўминнинг имони зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақидаги масаладир. Бу масала устида ҳар икки мазҳаб уламолари узоқ баҳс ва мунозаралар олиб боришган. Ашъарийлар имон зиёда ва ноқис бўлишликни қабул қилади, десалар, мотуридийлар эса, имон зиёда ҳам бўлмайди, ноқис ҳам бўлмайди, балки тоат ибодатлар билан унинг нури ва қуввати зиёда бўлади, гуноҳ ва маъсиятлар билан унинг нури хира тортиб, заифлашиб боради, дейдилар. Ҳар икки мазҳаб уламолари ҳам ўзларининг фикрларига Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларидан далиллар келтирадилар. Масалан, Қуръони каримдаги қуйидаги оятни ҳар икки мазҳаб уламолари ўзларича таъвил қилишган: إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آَيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانًا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ яъни: “Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча  ишларида) таваккул қиладиган кишилардир”. (Анфол сураси, 2-оят). Бу мавзудаги тортишувнинг хулосаси, охир оқибатда ўртадаги тафовут жуда ҳам катта эмас, балки фақатгина лафзларда ҳар хил талқин қилиниши эканлиги билан якун топади. Имоннинг зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги масаласининг пайдо бўлиши аслида имонга берилган таърифга бориб тақалади. Бошқача қилиб айтганда, имомнинг рукни нечта эканлиги борасидаги ихтилоф натижасида юқоридаги масала келиб чиққан. Ашъарий мазҳаби бўйича имоннинг рукни учта, қалб билан тасдиқлаш, тилда иқрор этиш ва амал қилишдир. Бизнинг мотуридия ақидамиз бўйича имоннинг рукни иккита, тасдиқ ва иқрор. Аммо, амаллар имоннинг таркибига кирмайди. Айнан мана шу масала жуда ҳам кўп низоларга сабаб бўлган. Яъни, амалларни имоннинг таркибига киради дейиш билан, амал қилмаган кишини имонсиз дейиш келиб чиқади. Аммо, ҳар икки мазҳабда ҳам кабира гуноҳ қилган кишини имонсиз, ёки кофир дейиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Шу ҳижатдан бу масалада ҳам мазҳаблар ўртасидаги тортишув лафзий эканлиги шу билан аён бўлади. Энди имоннинг зиёда ва ноқис бўлиш ёки бўлмаслиги масаласига қайтадиган бўлсак, юқорида айтиб ўтганимиздек, бизнинг мотуридия ақидамизга кўра имом зиёда ҳам бўлмайди, ноқис ҳам бўлмайди. Балки, унинг нури зиёда ва ноқис бўлиб туради. Бу хусусда “Ал-фиқҳул акбар” китобида шундай дейилган: الايمان هو الاقرار و التصديق. و ايمان اهل السماء و الارض لا يزيد و لا ينقص من جهة المؤمن به و يزيد و ينقص من جهة اليقين و التصديق. و المؤمنون مستوون في الايمان و التوحيد متفاضلون في الاعمال. яъни: Имон – бу иқрор ва тасдиқдан иборатдир. Осмонлару Ер аҳлининг имонлари имон келтирилмиш нарсалар жиҳатидан кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам. Аммо ишонч ва тасдиқ жиҳатидан озайиб-кўпайиб туради. Мўминлар имонда, тавҳидда, ўзаро тенгдирлар, аммо амалда бир-бирларидан ортиқ-камдирлар. Бу масала “Ақоиди насафия”да шундай баён қилинган: الايمان هو التصديق بما جاء به من عند الله و الاقرار به. و اما الاعمال فهي تتزايد في نفسها. و الايمان لا يزيد و لا ينقص. яъни: Имон – бу Аллоҳ томонидан келган барча хабарларни тил билан иқрор ва дил билан тасдиқ этишдир. Амаллар эса кўпайиб-озайиб туради. Имон эса кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам (балки унинг нури зиёда ва кам бўлиб туради). Демак, имон бир бутун нарса. Унинг ноқис бўлиши мумкин эмас. Чунки, унинг ноқис бўлиши шак демакдир. Шак эса куфр демакдир. Шу...