islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 5, 2020

Day

Ажралиш сабаблари ва уларнинг ечимлари (учинчи мақола)

3. Ёш оилага ота-оналарнинг аралашуви. Қадимдан мусулмон халқларида, жумладан, бизнинг халқимизда оиланинг катталари, ота-оналар ёш оилаларнинг мустаҳкамлиги гаров бўлиб келганлар. Ҳалқимизда “жанжалсиз уй йўқ” дейилади, келин-куёвлар ёш ва ҳаётий тажрибаси камлиги сабаб келиша олмай қолсалар, уларни яраштиришни ўз бурчлари деб билганлар. Ҳар бир ота-она фарзандларига насиҳат қилган ва оилаларнинг мустаҳкамлигига ҳисса қўшган. Гоҳо қаттиқроқ гапириб, гоҳ мулойимлик қилиб, ҳикмат биланиш тутганлар. Бизнинг ҳалқимизда “фалончининг қизи уйига аразлаб келибди”, “фалончининг келини уйига кетиб қолибди” деган гапнинг оиладан ташқарига чиқиши шу оила учун ор ва уят бўлган, ҳатто бундай ҳолатларда ота-оналар “сенинг унинг ўша ер, сен бизникидан кетгансан, яна шундай қилсанг сендан норози бўламан”-деб, ҳаётда сабрлик бўлишга буюриб, қайтариб олиб бориб қўйишган. Шунингдек “фалончининг ўғли келини билан уришиб қолган экан, “агар келинни яна бир марта хафа қиладиган бўлсанг, фалон қиламан”-деб, ўғлини роса уришганлар. Хуллас, икки тарафнинг катталари нима қилиб бўлса ҳам оила мустаҳкамлигининг қайғусини қилар эдилар. Ҳозир эса, гоҳида бунинг акси бўлган ҳолатларга гувоҳ бўлиб қоламиз. Ота-оналар, айниқса қайноналар келин-куёв ўртасини бузган, ўзаро қудачилик муносабатларида мусулмон одоб-аҳлоқи, ўзаро гўзал хулқ, одамгарчилик, бағрикенглик ўрнига моддият биринчи ўринга чиққан, дунё матолари қудачиликдаги бош меъзонга айланган. Бу борада ақл бовар қилмайдиган ишларни кўриб, гапларини эшитиб ёқа ушлайсиз. Баъзи оналар ўғлига “хотинингни талоқ қилмасанг сени оқ қиламан” деб, фарзандини талоқ қилишга мажбурлаб, у ноиложликдан талоқ қилиб қанчадан-қанча янги оилалар бузилиб кетяпти. Бу ҳолатларнинг келиб чиқишига ота-оналарнинг инсофсизлиги, уларнинг шариатни билмасликлари, унга амал қилишни хаёлларига ҳам келтирмсликлари ва энг ёмони, гарчи кофир бўлсада дунё ишларида қабул бўладиган мазлумнинг дуосидан қўрқмасликлари сабаб бўлмоқда. Бундай кимсалар боласи ўз жуфти ҳалоли билан саодатли умр кечираётганини етарли ҳисобламайдилар. Улар бир-бирларига эмас, бизга ёқишлари керак деган фикрдалар. Баъзи оналар “агар аёлингдан ажрамасанг сени оқ қиламан, берган оқ сутимга розимасман, сендек болам йўқ” каби таҳдид қилиб, бечора фарзанд икки ўт орасида қолади. Бир тарафда катта қилган ота-онаси, бошқа тарафда умид билан бир ёстиққа бош қўйган умр йўлдоши. Охири Аллоҳнинг олдида гуноҳкор бўлиб қолмасликка қасд қилиб, дийний ечим қидиришга қарор қилади. Аллоҳнинг амрига диний таълимотига кўра ота-онанинг ҳаққи жуда ҳам улуғ, ота-онанинг ҳаққини қўлдан келганча адо этишга ҳаракат қилади. Ундан ташқари бу ҳолатда эрлар ўз аёлини талоқ қилишга шошмаслклари лозим. Дунёдаги барча махлуқотларга оид нарсаларнинг чегараси бўлган каби, ота-она ҳаққининг ҳам чегараси бор, чунки мазҳабимизнинг фиқҳий қиодаларидан бири: لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقْ Яъни: Холиқ(Аллоҳ)га маъсият бўлган ишларда махлуқ(Аллоҳдан бошқа)ларга итоъат йўқдур. БанданингАллоҳнинг амрига зид бўлган хоҳиши рад қилинади. Аллоҳга маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат қилинмайди. Бугунги кунда кўпгина аҳли илм домлаларимизга оилавий муаммо билан савол сўраб келган шахсларнинг аксарият қисми ўз жуфти ҳалоли билан яхши муносабатда бўлса ҳам, ота-онасининг зўрлаши сабабли оила бузилаётганидан шикоят қилишади. Яқин замонда вафот этган, забардаст олимларидан Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ўз фаолиятлари давомида, узоқ йиллар оилавий ажрим масалаларидан ўттиз минга яқинини кўриб чиқишга тўғри келганини ва бу борада у кишида катта тажриба ҳосил бўлганини айтиб, “оилавий ажралишларнинг тўрттадан учтаси учинчи томоннинг аралашуви сабабдур, мен тажрийбамдан келиб чиқиб қатъий ишонч билан айта оламанки, агар эр-хотин орасига ҳеч-ким аралашмасалар ўзлари келишиб оладилар”-дейдилар. Ислом таълимотида иложи борича оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилинади. Бошқа бировнинг-гарчи улар ота-она бўлса ҳам-хоҳишига биноан оилани бузишга рухсат...

ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ВА ДИН МУНОСАБАТЛАРИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида талабаларнинг қишки таътили даврида профессор-ўқитувчи ҳамда илмий тадқиқотчилар учун диний-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларга доир “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари” мавзусида икки кунлик ўқувлар ташкил этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати. Давра суҳбати шаклида ўтказилаётган ўқувларнинг илк кунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов “Диний-маърифий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар”, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров “Ўзбекистон жамиятида миллийлик ва динийлик уйғунлигининг аҳамияти”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, профессор Зоҳиджон Исломов “Маънавий меросни тадқиқ этиш масалалари”, “Халқаро муносабатлар” кафедраси мудири, профессор Зоҳидилла Мунавваров “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили” ҳамда юридик фанлари доктори, профессор Жўрабой Тошқулов “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар шарҳи” мавзуларида маъруза қилишди. Давра суҳбатларида диний соҳада юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жамиятда дин ва миллийликнинг ўзаро уйғунлиги, диний ташкилотлар фаолиятига доир расмий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, маънавий меросни келажак авлодга етказиш ҳамда бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг аҳамиятига доир долзарб масалаларга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ҳар бир йўналишдаги маънавий-маърифий, диний-дунёвий илмларга оид кўп асрлик манбаларни тадқиқ этишдаги изланишлар давом этаётгани, аждодлар илмий-маънавий меросини ўрганиш, эгалланган билимлар орқали аҳоли, ёшлар, бутун инсоният онгу тафаккурини, қалбини илм, зиёга тўлдириш каби эзгу ишлар бардавом бўлишини таъминлаш керак экани таъкидлаб ўтилди. Якунда маърузалар юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди. “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари” мавзуига бағишланган давра суҳбати давом этмоқда. 309

Мусулмонмизми?!

Сўнгги кунларда қўшиқчи Юлдуз Усмонова ва айрим кишиларнинг ижтимоий тармоқлардаги можаролари фейсбук ва телеграмм каби мессенжерларда кўплаб шовшувларга сабаб бўлди. Аслида бу вазиятда мусулмон кишининг муносабати, ҳодисага реаксияси қандай бўлиши керак? Маълумки, ислом шариъати асосларига кўра, бирор ҳодиса юзасидан шаръий ҳукм бериш учун ана шу ҳодиса юзасидан рад этиб бўлмас далил-ҳужжат ёки гувоҳлиги қабул қилинадиган даражадаги адолатли, ростгўй, умрида ёлғон гапиргани ёки бировни гуноҳда айблаб туҳмат қилгани учун ҳад, яъни шаръий жазо қўлланилмаган шахсларнинг шаҳодати лозим. Қолаверса, мазкур асослар мавжуд бўлганда ҳам истаган шахс истанганидек ҳукм чиқариши асло мумкин эмас. Бундай ҳолатда шариъат номидан гапиришга ҳақли, ҳукмдор томонидан тайинланган қози, ҳоким ёки бошқа ваколатли шахс ё ташкилотгина ҳодиса юзасидан ҳуқуқий ва шаръий ҳукм чиқариши мумкин. Бундан бошқача тарздаги айблов ва ҳукмлар асосиз саналади ва ҳатто бунинг учун шахс жавобгарликка тортилиши, Аллоҳ таоло ҳузурида гуноҳкор мумкин. Юқорида айтилган шовшувли ҳодиса ва унинг ортидан келиб чиққан кўнгилсиз вазиятни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари билан ҳонанда Ю.Усмонва билан учрашув ташкиллаштирилди. Мазкур учрашувда тарафлар бошқа бу мавзуга қатймаслик, турли ҳолатларга сабаб бўладиган муносабатлар билдирмасликка келишиб олишди. Учрашув бўлди ва унда келишувга эришилди. Айтмоқчи бўлганимиз, учрашувда айнан нималар гапирилгани бизга маълум эмас. Муҳими ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасидаги ихтилофга чек қўйишга келишилгани. Аммо ана шу учрашувдан сўнг ҳам тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисларига нисбатан турли айбловларга тўлган муносабатлар авж олди. Шу ерда бир савол туғилади: Биз ўзи киммиз? Мусулмонмизми?! Мусулмонлик даъво қилсак, ўзимизни мусулмондек тутайлик. Гувоҳи бўлмаганимиз, далил-ҳужжатга ёки адолатли гувоҳлар ёрдамида нималар гаплашилганидан бехабар бўлганимиз воқеъ юзасидан ўзимизча муносабат билдиришимиз қанчалик тўғри? Бу иш шариъат мезонига қанчалар мувофиқ? Бир диндошимизнинг, раҳбаримизнинг обрўсини асоссиз равишда тўкишимиз кимга фойдаю, кимга зарар? Ҳолбуки, ҳадиси шарифда бундай дейилади:  عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ خَطَبَ النَّاسَ يَوْمَ النَّحْرِ فَقَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَيُّ يَوْمٍ هَذَا؟ قَالُوا: يَوْمٌ حَرَامٌ قَالَ: فَأَيُّ بَلَدٍ هَذَا؟ قَالُوا: بَلَدٌ حَرَامٌ، قَالَ: فَأَيُّ شَهْرٍ هَذَا؟ قَالُوا: شَهْرٌ حَرَامٌ، قَالَ: فَإِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ وَأَعْرَاضَكُمْ عَلَيْكُمْ حَرَامٌ كَحُرْمَةِ يَوْمِكُمْ هَذَا فِي بَلَدِكُمْ هَذَا فِي شَهْرِكُمْ هَذَا فَأَعَادَهَا مِرَارًا ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ فَقَالَ: اللَّهُمَّ هَلْ بَلَّغْتُ اللَّهُمَّ هَلْ بَلَّغْتُ. قَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ إِنَّهَا لَوَصِيَّتُهُ إِلَى أُمَّتِهِ فَلْيُبْلِغِ الشَّاهِدُ الْغَائِبَ لاَ تَرْجِعُوا بَعْدِي كُفَّارًا يَضْرِبُ بَعْضُكُمْ رِقَابَ بَعْضٍ. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни одамларга мурожаат қилиб: “Эй одамлар, бугун қандай кун?” дедилар, улар (уруш қилиш, ножўя ишларни қилиш) ҳаром қилинган кун дейишди. “Унда, бу қандай юрт?” дедилар, улар (уруш қилиш, ножўя ишларни қилиш) ҳаром қилинган юрт дейишди. “Ундай бўлса, бу ой қанақа ой?” дедилар, улар (уруш қилиш, ножўя ишларни қилиш) ҳаром қилинган ой дедилар. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз мана шу юртда, мана шу ойда мана шу кун (уруш ва ножўя ишларни қилиш) қандай ҳаром бўлса худди шундай ҳаромдир” деб уни бир неча маротаба такрорладилар. Сўнг бошларини кўтариб: “Эй Аллоҳ, етказа олдимми, эй Аллоҳ, етказа олдимми?!” Унда ҳозир бўлганлар йўқларга етказсин, мендан кейин бир-бирларингизни бўйнига қилич солиб кофирликка қайтиб кетманглар”, дедилар. Биз...