islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 2017

Month

Абу Ҳанифа ҳадисдан далил олмаганми?!

Инсонлар зулматдан ёруғликка, залолатдан ҳидоятга чиқишлари учун Ўз пайғамбарларини юбориб, уларнинг тили орқали Ўз динини мукаммал қилган Аллоҳ таолога битмас, туганмас ҳамду санолар бўлсин. “Ўзимдан сўнг сизларга икки нарсани қолдирдим, агар уларни маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайсиз. Улар Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарнинг ҳадиси”, – дея умматлари ғамида бўлган Аллоҳнинг расули Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғизларидан чиққан ҳар бир сўзни қалбларига жо қилган, У зотнинг суннатларини маҳкам ушлаб, келгуси умматга етказган саҳобалар, тобеинлар ва барча олимларга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари Ислом шариатининг Қуръондан кейинги иккинчи асл манбаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шариф Қуръон билан бирга шариатнинг асосини ташкил қилади. Бундан ҳадиси шарифлар ҳам Қуръон каби шариатнинг асосий манбаси эканлиги, Қуръон қандай қилиб кейинги авлодларга етказилган бўлса ҳадислар ҳам худди шундай кейинги авлодларга  етказилиши керак эканлиги тушунилади. Бу масъулиятни ҳис қилган саҳобалар ҳадисларни бирор-бир калимасига ҳам ўзгартириш киритмай тобеинларга, улар эса ўз навбатида табаа тобеинларга етказишга ҳаракат қилганлар. Баъзи саҳобалар бошқалари олдига бориб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитмай қолган ҳадислар бормикан, деган мақсадда улардан ҳадисларни тинглашар ва эшитмаганлари бўлса, уларни ўрганиб олишар эди. Бунга Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Саъид ал-Худрий разияллоҳу анҳум ва бошқа ёш саҳобаларни мисол қилиш мумкин. Бу ҳол тобеинлар ичида янада ривож топди. Тобеинлар ҳадис ва динга тегишли барча нарсаларни эшитиш учун саҳобаларни маҳкам тутдилар. Улардан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган ҳадисларини эшитишга жуда катта аҳамият қаратдилар. Бу мақсадда саҳобаларга соядек эргашар ва улардан ҳадисларни эшитардилар. Жуда кўплари бу борада машҳур бўлишди. Саъид ибн Мусайяб, Ҳасан Басрий, Асвад ибн Язид, Қатода, Урва ибн Зубайр, Алқама ва юзлаб тобеинлар бунга мисол бўлади. Тобеинлар ўз навбатида ҳадис ва шариатга тегишли барча нарсани ўзларидан кейингиларга, яъни табаа тобеинларга ўргатар эдилар. Бу ҳол шу тарзда давом этиб, ҳадис илми кейинги авлодларга  етказилар эди. Бу каби олим саҳоба ва тобеинлар “фақиҳ” деб номланар эди. Шу нарсага эътибор қаратиш керакки, “Мадинанинг етти фақиҳи” деб ном олган тобеинлар фақат фиқҳ билан шуғулланиб, бошқа (Қуръон, тафсир, ҳадис ва ҳоказо) илмлар билан шуғулланмаган экан-да, деган маъно келиб чиқмайди. Ким шу тушунчага борса, у нозик бир хатога йўл қўяди. Зеро, фақиҳ деб бизнинг наздимизда фақат фиқҳ илми билан шуғулланувчи одамга ишлатилади. Гўёки фақиҳ инсон ҳадис ва бошқа илмларга фиқҳчалик эътибор бермагандай. Аслида эса тобеинлар ва табаа тобеинлар даврида фақиҳ деб, бутун дин илмларини эгаллаб, бу борада жуда катта тажрибага эга ва айни вақтда маълумотлар орасидан ҳам кўпчилик одамлар эътибор бермаган нозик қирраларини билувчи инсонга айтилган. Айни шу маънода Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Кимга Аллоҳ кўп яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”, – деб айтганлар. Чунки бу ҳадисда биз билган фақиҳларгина мақталмаганликлари аниқ. Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида алоҳида фиқҳ деган илм йўқ эди. Балки унинг маъноси шариат сир-асрорларини, нозик қирраларни билувчи киши деганидир. Бу эса айни вақтда динга тегишли барча нарсани, хусусан,  Қуръонни, ҳадисни жуда яхши билишни талаб қилади. Демак салафи солиҳлар даврида фақиҳ тушунчаси муҳаддис деган тушунчадан юқорироқ бўлган. Бундан  мужтаҳид тобеинлар ва табаа тобеинлар фақатгина ривоятларни жамлаш билан шуғулланган муҳаддислардан устун бўлгани англашилади. Зеро, муҳаддис ҳадисларни жамлайди, уларни ишончлисини...

Абу Ҳанифа – буюк имом

Имом Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон р.а. У зотнинг ҳаётидан лавҳа (80-150 ҳ.). Насаби: Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон ибн Собит ал-Форсий Имом Аъзам номи билан танилгандир. Боболари асли Қобил аҳлидан бўлиб, диёрлари фатҳ бўлганда асир олиниб, сўнгра озод этилганлар. Абу Ҳанифа гарчи асирликдан озод этилган кишининг авлоди бўлсада, на унинг ўзи ва на отаси қулликда бўлмаган. Балки, асли ҳур бўлган. Форсий нисбатининг берилиши  асрлар оша у зотнинг шарафларига шараф қўшди холос. Зеро, саҳобалардан сўнг ислом диёрида узоқ вақт илм майдонининг марказида турганларнинг аксар қисми ҳам мавлолардан эди[1]. Қолаверса, Расулуллоҳ с.а.в.нинг айнан шулар ҳақида айтган  башоратлари ҳам ўз тасдиғини топган эди: لو كان العلم بالثريا لتناوله أناس من أبناء فارس яъни: “Агар илм Сурайёда бўлганида уни форс ўғлонларидан бўлган кишилар олиб тушар эди”.[2] Туғилиши ва вафоти: Абу Ҳанифа р.а. Кўфада саксонинчи ҳижрий санада таваллуд топди. Шу ерда ўсиб улғайди ва ҳаётининг аксар қисмини шу шаҳарда таълим олиб, таълим бериб ўтказди. Отаси Собит ҳам ислом динида таваллуд топган. Ривоят қилинишича, у киши болалик вақтида отаси Зуто билан Али ибн Абу Толиб билан учрашган. Шунда Али р.а. унинг ўзи ва зурриётлари ҳақига барака тилаб дуо қилган. Абу Ҳанифа соф исломий оилада улғайди. Ҳаётини тижоратчилик билан бошлади. Сўнгра ўз замонасининг фақиҳи Аш-Шаъбий ундаги заковат ва фикрлаш қобилияти кучлилигини кўргач, тижоратни ташламаган ҳолда уламоларнинг суҳбатида ҳозир бўлиб туришликни тавсия қилди. Шундан сўнг у тижорат билан шуғулланиш билан бир пайтда илм олишга киришди. Илм талаб қилиши: Абу Ҳанифа р.а. ўз замонасидаги исломий маърифатни ўзлаштира билди. Қуръони каримни Осим қироати бўйича ёдлади, ҳадисдан дарс олди, наҳв, адабиёт ва шеърдан етарли даражада таҳсил олди. Шунингдек, калом илми ва дин асосларидан дарс ўқиди. Эътиқод ва шунга боғлиқ масалаларда ихтилоф қилаётган фирқалар билан баҳс ва мунозара олиб борди. Сўнгра, фиқҳ илми билан шуғулланишга ўтди. Умрининг охиригача шу илм билан шуғулланишда давом этиб, бор тафаккурини шунга баҳшида этди. Фиқҳ илмини танлагани ҳақида у зотнинг ўзи шундай деган эди: “Ҳар қачон фиқҳ билан машғул бўлганимда қалбимда унинг улуғлиги янада ортиб бораверади… Билдимки, фарзларни адо этиш, динни қоим қилиш ва ибодатни мукаммал бўлиши фақат фиқҳни билиш билан тўғри бўлади. Дунё ва охират талаби ҳам айнан фиқҳни билишдадир”. Абу Ҳанифа р.а. фатво беришни ўрганиш учун ўз асрининг улуғ машойихлари сари йўл олди. Йигирма икки ёшидан бошлаб шайхи Ҳаммод ибн Абу Сулаймоннинг хизматида бўлиб, то шайхи вафот этгунича, яъни қирқ ёшигача ундан ажрамади. Абу Ҳанифа р.а. шайхи Ҳаммоднинг хизматида бўлган вақтида ҳам кўп марта Аллоҳнинг байтига ҳаж зиёратига борган, Макка ва Мадина шаҳарларидаги фуқаҳо ва муҳаддис уламолар билан учрашган. Улардан ҳадислар эшитган, фиқҳий масалаларда улар билан музокара олиб борган, ўз навбатида уларнинг фиқҳий усулларидан бохабар бўлган. Тобеинларни қаерда ва қачон илм олганларини ўрганар, хусусан фиқҳ ва ижтиҳодда алоҳида ўрин тутган саҳобалар билан алоқада бўлган тобеинларга эргашар эди. Бу хусусда Абу Ҳанифанинг ўзи шундай деган эди: “Умар, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Ибн Аббоснинг фиқҳини ўзларининг асҳобларидан олганман”. Абу Ҳанифа р.а. қирқ ёшида Кўфа масжидида шайхи Ҳаммоднинг ўрнини эгаллади. Шогирдлари билан янги фатволар ва турли масалалар устида музокара олиб борар эди. Ўхшаш мисолларни бир-бирига кучли мантиқ ва ўта закий ақл билан қиёслар эди ва шу тариқа ҳанафий мазҳабининг фиқҳий усулига...

Хазон фасли ҳазинлик даврими?

Миллатимиз қуёши – ҳазрат Навоий инсон умрини тўрт фаслга бўлиб назмий асарларига тўрт фаслга мос равишда тартиб бергани замирида буюк ҳақиқат борлиги барчага аён. Улар: болалик – баҳор, ёшлик – ёз, ўрта ёш – куз, кексалик – қиш. Ана шу даврийликни инсон зоти умрининг ҳар йили давомида ҳам яшашига эътибор қилганмисиз? Масалан, ҳозир куз фасли. Келинг, шу фаслнинг кириб келишини хотирлаб кўрамиз: офтобнинг чароғон нурлари камаяди ва куйдирувчи тафти секин-аста сўниклашади… Кўп ойлар кўк юзида кўринмаган булутлар суруви қайдандир пайдо бўлиб, баъзида бир неча кунлаб қуёш юзини тўсиб қўяди. Айнан шу кезларда кўплаб инсонлар кайфияти маҳзунлашади. Ҳатто, табиатан қувноқ, шалдир-шулдир одамларнинг ҳам аллақандай мунгли туйғулар оғушида, ўйчан бўлиб қолгани кўзга ташланади. Қизиғи, ўша туйғунинг нима эканини уларнинг ўзлари ҳам тушунтириб бера олмайди. Аслида уларнинг бирор дарди ва жони сиқиладиган иши йўқ. Фақат вақт оқиб бораётир; инсонни қонини гупиртирган, жойида тек тура олмайдиган даражада ғайрат-шижоат, завқу шавқ ато этган фасллар ортда қолаётир… Демак, бу ўйчанликнинг асл сабаби назмга, насрга, кўй-қўшиқларга мавзу бўлган, буюк шоирларимиздан бирининг таъбири билан айтганда, донишманд куз – хазон (ҳазин) фаслидир. Табиатдаги яшиллик қандай сўлишни, сарғайишни бошласа, инсон ҳам бир куни айни шундай сўлиб, сарғаяди. Ҳозир биз яшаётган куз фасли эса ана ўша томонга қараб ташланаётган қадамлардандир. Унинг ортидан қилич қайраб келаётган қиш фасли эса гумонасини ичида тарбия қилган, каттартирган она раҳмига ҳамда инсон қайта тириладиган кун қийматга қадар ичида қоладиган қабр ҳаётига ўхшайди. Ва ниҳоят баҳор! Туғилишнинг бошланиши… тупроқни ёриб чиққан чечаклар ер юзига жилмайиб, атрофга масрур боқадиган, шоду хуррамлик улашадиган, муаттар ҳидлар таратадиган беғубор фасл. Раббимизнинг қудратини тафаккур этмоқ учун энг ажойиб вақтлардан бири. Шип-шийдам, ўлик тупроқ қандай қилиб бирданига тирилади. Инсоннинг ҳам туғилиши бўлган баҳор, навқирон кучга тўлган ёзи, ҳаётининг сўнгги дамлари бўлган кузи, ниҳоят бу дунё ҳаётининг охири – охиратнинг остонас     и бўлган қиши бор. Бинобарин, ҳар баҳорда ер юзининг тирилиши қиёматда инсонларнинг қайта тирилишига ўхшаши бир неча оятларда ифода этилган. Хусусан: “Яна унинг оятларидан, ерни қақраган ҳолда кўришингдир. Бас, Биз унинг устидан сув туширсак, у қимирлар ва ўсар. Уни тирилтирган Зот, албатта, ўликларни ҳам тирилтиргувчидир. Албатта, У зот ҳар нарсага қодирдир”, деб марҳамат қилинади (Фуссилат сурасининг 34-ояти). Инсон ҳаёт кечирар экан, ҳар йили ана шу оятнинг тасдиғини ўз тимсолида кўради. Кимдир фасллар алмашувини одатий табиат ҳодисаси деб ҳисоблайди. Аммо ҳар бир ишга ҳикмат назари билан боқувчи мўминнинг яшнаган уруғни кўрганда иймони ортади. Она раҳмига тушган уруғ қандай қилиб гўзал бир чақалоқ ўлароқ бу дунёга кўзларини очса, айни шаклда бу дунёдаги ҳаётини яшаган борлиқ янги бир бошланғич учун тупроқ бағрига кўмилади. Мевалари ғуж-ғуж бўлган дарахтларнинг мевалари тугаб, барглари сўлмоқни, сарғаймоқни бошлайди. Хушбўй ҳидли гулларнинг япроқлари тўкилади, тириклиги битади. Бу ҳол инсонни ҳазинликка ундайди. Шу туйғу уни қоплаб олади. Ўзини кучсиз ва ҳорғин ҳис қилади. кўк юзидан томган ҳар ёмғир томчиси кўзидан оққан ёшга ўхшайди. Осмоннинг ойдинлиги ўз ўрнини қора булутларга бўшатганда қалбининг завқи ҳам ўрнини сассизликка бўшатади. Бошқа тарафдан, ёзнинг узун кунларида тиним билмай ишлаган инсон учун энди ўтириб дам олмоқ замони… Қисқарган кунлар, узайишни бошлаган кечалар, инсон учун бир роҳатланиш, ҳордиқ чиқариш даври экан, кишининг жони нега сиқилсин… Аллоҳни севган, унга етишмоқ талабида...

Илмий мактаблар фаолиятини бошлаш арафасида

25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтказилган йиғилишда Самарқанд вилоятида “Ҳадис”, “Калом”, Фарғона вилоятида “Ислом ҳуқуқи”, Бухоро вилоятида “Тасаввуф”, Қашқадарё вилоятида “Ақида” илмий мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича масалалар келишиб олинди. Мажлисни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов кириш сўзи билан очиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 15 июнда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги видеоселекторда аҳоли, айниқса, ёшларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, буюк аждодларимиз қолдирган илмий меросни ўрганиш мақсадида, Самарқанд вилоятида ҳадис илми, калом илми, Фарғона вилоятида ислом ҳуқуқи, Бухоро вилоятида тасаввуф, Қашқадарё вилоятида ақида мактабларини ташкил этиш бўйича берган тавсия ва кўрсатмаларига алоҳида тўхталиб, мазкур мактаблар фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўз олиб, ташкил этилаётган мактаблар олдига жуда катта вазифалар қўйилганини алоҳида таъкидлаб, ҳар бир мактабларда фаолият олиб бориш учун жалб қилинадиган ўқитувчилар диний идорада тузиладиган махсус ҳайъат суҳбатидан ўтказилгандан сўнг иш бошлашини маълум қилдилар. Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров муҳокамада сўзга чиқиб, ташкил этилаётган мазкур мактаблар Ислом цивилизацияси маркази ҳузурида ташкил этилаётган Ислом академияси ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олиш истагида бўлганларни тайёрлашда ҳам муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб ўтди. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов ушбу мактабларга диний маълумотга эга бўлган мутахассислар билан бир қаторда дунёвий илмларга эга бўлган фан номзоди ва фан докторларини ҳам жалб қилиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Сўзга чиққан нотиқлар мазкур илмий мактаблар илмий-тадқиқот маркази шаклида ташкил этилиши, уларда юртимизда шаклланган устоз-шогирд анъаналарига асосланган Бухоро, Самарқанд мактаблари услубида фаолият олиб боришини алоҳида қайд этишди. Шунингдек, илмий мактаб ходимлари ихтисослиги бўйича мўътабар асарлар асосида давра дарсларини олиб бориши, соҳага оид асарлар устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши, тингловчилар (илмий изланувчи) учун тегишли асарларни давра дарслари шаклида ташкил этилиши, жамиятдаги турли диний масалаларни чуқур ўрганган ҳолда матбуотда материаллар эълон қилиниши тўғрисида сўз борди. Шу ўринда маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу илмий мактабларга диний маълумоти тўғрисида ҳужжатга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида тингловчи сифатида қабул қилинади. Тингловчиларга илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва давра дарсларида иштирок этиш муддати белгиланмайди, яъни таълим замонавий модуль шаклида олиб борилади. Мактаб тингловчиларига маълум бир асарни тамомлаганлиги тўғрисида махсус сертификат (ижоза) берилади. Йиғилиш сўнггида мактаб фаолиятини юритиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 271

Тадқиқот: очлик умрни узайтиради

Американинг Бостон шаҳридаги Т.Х.Чан номли Ҳарвард жамоат саломатлиги мактаби олимларининг аниқлашларича, даврий равишда оч қолиш ҳужайралардагии қувват алмашинувини яхшилайди. Илмий тадқиқот натижалари ҳақида EurekAlert портали хабар қилмоқда. Тадқиқотчилар Caenorhabditis elegans нематодалар организмидаги моддалар алмашинувини ўрганишди ҳамда қаришнинг сабабларидан бири бу — митоходриал тармоқларнинг фаолият юритиши бузилиши эканини аниқлашди. Бу тармоқлар эса физиологик бошқарув ва қувват алмашинувида муҳим ўрин тутади. Вақт ўтиши билан тармоқлар яроқсиз ҳолатга келади ва ҳужайраларни заҳарловчи ҳамда метаболизмни бузадиган эркин радикалларни ишлаб чиқара бошлайди. Айни шу жараён кексалик хасталикларининг пайдо бўлиши сабабларидан биридир. Биологларнинг аниқлашларича, истеъмол қилинаётган калорияларни камайтириш митохондриал тармоқлар фаоллигига самарали таъсир кўрсатади ва узоқ вақт мобайнида “яхши ҳолат”да қолишни таъминлайди. Шу билан вақти-вақти билан оч қолиш ёшга доир ўзгаришларни секинлаштиради ва умрни узайтиради, деб ҳисобламоқда олимлар. “Бизнинг изланишларимиз кексалик билан боғлик хасталиклар масаласи билан шуғулланаётганлар учун янги имкониятлар очмоқда”, — дея ҳикоя қилади олимлар жамоаси раҳбари Ҳизер Вейр. Унинг сўзларига кўра, тадқиқотнинг навбатдаги босқичида таомланишни чеклаш сут эмизувчилар митохондриал тармоқлари “эгилувчанлиги”га қанчалик ёрдам беришини аниқлаш бўлади. kun.uz 193
1 2 3 4 5