islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 2018

Month

Агар мажлис ва ўзаро суҳбатларда беҳуда гап-сўз кўпайиб кетса…

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мажлисда ўтирса ва у ерда беҳуда гап-сўз кўпайиб кетса, мажлисдан туришдан олдин “Субҳанака аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан лаа илаҳа илла анта, ва астағфирука ва атубу илайҳи” деса, ушбу калима мажлисда бўлган беҳуда гаплари учун каффорот бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Қиёмат кунидаги ҳасратнинг сабабларидан бири агар инсон бир мажлисда ўтирса-ю, у ерда Аллоҳ таолони зикр қилмасдан туриб кетса, гарчи у ерда ҳалол бўлмаган сўзларни гапирмаган бўлса ҳам қиёмат кунида ҳасратда қолади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар бир қавм мажлисда ўтириб, у ерда Аллоҳ таолони зикр қилмас экан, бу нарса улар учун ҳасрат бўлади. Бир киши йўлда юрар экан, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, бу нарса ўша одам учун ҳасрат бўлади. Бир киши ётоғига ётар экан, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, бу нарса ўша одам учун ҳасрат бўлади”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти). Агар бундай ўтиришларда ботил сўзлар гапирилса, бировларни ғийбат қилинса, чақимчилик ва бўҳтон қилинса қандай бўлади?! Гоҳида фаҳш сўзлар айтилади ёки бировларни мазах қилинади, ва ҳокозо…. Юқоридаги ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қандай ёмон гап сўз бўлмаган мажлисни назарда тутиб, гапирганлар. Энди беҳуда гаплардан иборат бўлган мажлисларни нима дейишимиз мумкин?! Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки, инсон боласига барча офатлар тили орқали келади. Шунинг учун инсон доимо Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзларни гапириши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни нафсларимиз заиф эканлигини билганлар. Биз ҳар қанча ҳаракат қилмайлик барибир тилимиздан келадиган офатлардан сақлана олмаймиз. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга улуғ бир суннатларини таълимини беряптилар. Агар биз бу нарсага амал қилсак, тилимиздан келадиган офатлардан сақланган бўламиз. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мажлиснинг сўнгида айтишга тарғиб қилган “Субҳанака аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан лаа илаҳа илла анта, ва астағфирука ва атубу илайҳи” деган дуо билан бўлади. Бу дуо Аллоҳ таолони айбу-нуқсонлардан поклаш маъносини ўз ичига олади ва яна унда Аллоҳ таолонинг шериги бўлмаган илоҳ эканлигини ҳам исботи ҳам бор. Сўнгра инсон ўзини гуноҳкор эканлигини ҳис қилиб, Аллоҳ таолодан мағфират сўрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мажлисларини қандай тамомлар эдилар? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мажлисларини Аллоҳ таолони зикр қилувчи дуолар билан якунлашни яхши кўрар эдилар. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мажлисдан саҳобаларининг ҳақларига ушбу дуони қилмасдан ўринларидан турмаганлиги зикр қилинган: اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ، وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ، وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مَصَائِبَ الدُّنْيَا، وَمَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا, وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا، وَاجْعَلْ ثَأرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا، وَلاَ تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا, وَلاَ تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا, وَلاَ مَبْلَغَ عِلْمِنَا، وَلاَ تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لاَ يَرْحَمُنَا. رواه الترمذي (Аллоҳумма ақсим ла наа мин хошятика маа яҳулу байнанаа ва байна маъасийка, ва мин тооъатика маа тубаллиғунаа биҳи жаннатака, ва минал яқийни маа туҳаввину биҳи ъалайна масоъибад-дуня, ва маттиънаа би-асмааъина ва абсооринаа ва қувватинаа маа аҳяйтанаа, важъалҳул ваариса миннаа, важъал саърона ъала ман золаманаа, вансурнаа ъала ман ъадаанаа, ва лаа тажъал мусибатанаа фий дийнина, ва лаа...

“Ризқни садақа ила қидиринглар!”

Бир киши дўконга кириб, баққолдан сўради: -Бананнинг бир килоси неча пул? – 600 лира. -Олмачи? -500 лира – жавоб берди баққол… Сўнг дўконга баққол танига бир аёл кирди ва сўради: – Бананнинг бир килоси неча пул? – 200 лира. – Олмачи? – 50 лира – жавоб берди баққол. Алҳамдулиллаҳ – деди аёл. Воқеани кузатиб турган аввалги харидорнинг капалаги учиб, ғазабдан кўзи қизариб, баққолга энди қаттиқроқ тегиб қўймоқчи бўлган эди. Баққол унга кўзи билан “мени бироз кутиб туринг, шошманг”, деган ишора қилди. Сўнг аёлга бир кило банан ва бир кило олмани 250 лирага бериб юборди. Аёл хурсанд бўлиб, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукр, энди буни болаларим маза қилиб ейдилар, деган хаёлда уйига кетди. Аёл дўкондан чиқиб кетгач, баққол узр оҳангида ҳалиги кишига деди: – Аллоҳга қасам, биродар, мен сизни алдаганим йўқ. Бу аёл тўрт етим фарзанднинг онаси. Шундай бўлсада, у ҳар қандай ёрдам-кўмакни рад этади. Ҳар доим ёрдам бермоқчи бўлсам, ҳеч қабул қилмайди. Мен бу ожиза аёл юзининг сувини тўкмаган ҳолда унга қандай ёрдам қилиш борасида кўп ўйладим ва охири шу йўл – нархни арзонлатишни маъқул топдим. Мен шундай қилайки, токи бу ожиза ўзини бирор кишига муҳтож эмас деб ҳис қилсин!.. Аллоҳ билан тижорат қилишни ва ўксик кўнгилларни шод этишни яхши кўраман. Бу аёл ҳафтада бир кун келади. Ёлғиз Аллоҳга қасамки, шу аёл савдо қилган куни жуда кўп фойда қиламан ва ўзим кутмаган томондан ризқим зиёда бўлади… Ҳалиги харидор баққолнинг бу тутган йўлидан ўзини кўз ёшдан  тутиб туролмай, баққолнинг пешонасидан ўпди… Одамларнинг эҳтиёжларини қондиришнинг шундай лаззати борки, уни фақат тажрибадан ўтказган одамгина ҳис қилади… “Ризқни садақа ила қидиринглар!”… Аллоҳ иқболингизни берсин! Араб тилидан “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Баҳодир Баҳромжон ўғли таржимаси 153

Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган тадбир ўтказилди

23 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратларининг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарингиз бор, шу йил 9 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри Чилонзор туманига ташрифи давомида Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратларининг ҳаёти ва илмий фаолиятини жамоатчиликка янада кенгроқ тарғиб этиш борасида топшириқ ва кўрсатмалар берган эди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўзга чиқиб, Шайх ҳазратлари динимиз ривожи йўлида бор куч-қувватларини сарфлагани, 1990 йилда диёримиздан беш юз нафар кишини ҳаж зиёратига олиб боргани, 120 дан зиёд номдаги диний-маърифий китоблари нашр этилгани ҳақида билдирдилар. Сўзга чиққан Шайх ҳазратларининг қадрдонлари Зоҳиджон Қодиров, Имом Термизий халқаро маркази директори Убайдулла Уватов, укалари Муҳаммад Амин домла Муҳаммад Юсуф Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратлари энг оғир даврда Ўзбекистон халқи, унинг тинчлиги, одамларнинг диний соҳада тўғри йўлдан боришлари учун жуда катта хизмат қилганлари тўғрисида сўз юритишди. Шайх ҳазратларининг дунё мусулмонлари ўртасидаги обрў-эътибори жуда баланд экани, ўзларининг кучли илмлари, ҳикматли сўзлари ва ибратли амаллари билан динимиз равнақига чин дилдан ҳалол хизмат қилиш бўйича катта бир мактаб ташкил этганлари эътироф қилинди. Ушбу тадбирга ҳамоҳанг равишда “Ҳилол нашр” нашриёти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида юртимизда илк бор чоп этилган Қуръони каримнинг ўзига хос нусхасининг тақдимот маросими ҳам ўтказилди. Ушбу Мусҳафи шариф нашри юқори илмий савияда, жаҳон андозаларига жавоб берадиган шаклда “Ҳилол нашр” нашриётида чоп этилгани ва ушбу Мусҳаф Миср Араб Республикасидаги “Дорус-салом” нашриёти билан келишувга биноан, Азҳари шариф ҳузуридаги илмий академия хулосаси асосида Диний идора ҳамкорлигида 50 000 тиражда чоп этилган Қуръон каримнинг сотилиши учун тавсия қилинган нарх 31 минг сўм эканлиги маълум қилинди. Тадбирда Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратларининг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган фильм намойиш этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 360

“Араб тили” ўқув курсига ҳужжат топширишга шошилинг!

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 2 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида  “Араб тили” фани бўйича навбатдаги пуллик ўқув курси ўз фаолиятини давом эттиради. Бугун 23 март куни қабул жараёнлари бошланди. Қабул 24 март куни соат 17:00 га қадар давом этиб, тингловчилардан ўқув курсларида ўқиши учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: – ректор номига ариза; – соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл); – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидан маълумотнома; Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича ўқув курслари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги яна 10 та таълим муассасаларида ҳам ташкил этилган. Ўқув машғулоти тўлови 1 нафар тингловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида белгиланди. Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-42-37, +99871 240-03-58 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ахборот-ресурс маркази мудири Камолиддин Маҳкамов 227
1 2 3 4 12