islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 2018

Month

Жаннатдаги энг буюк неъмат

Мўминларга Ўз жамолини жаннатда кўрсатишни билдирган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. “Сизлар келажакда Роббингизни худди тўлин ой кечасидаги ойни кўргандек кўрасизлар” деб гўзал башорат берган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин. Аллоҳ таоло мўминлар учун жаннатда жуда кўплаб неъматлар ато этишини хабар берган. Уларнинг энг улуғи мўмин бандаларнинг жаннатда  Аллоҳ таолони кўришларидир. Бу ҳақда бир қанча оятлар ва кўплаб ҳадиси шарифларда хабар берилган. Жумладан қуйидаги ояти карима мўминларнинг У Зотга назар солишларига далолат қилади: “Ўша кунда бир юзлар порлоқдир. Ўз Роббиларига  назар солувчилардир” (Қиёмат сураси 22-23). Бошқа бир оятда эса гўзал амал қилганларга гўзал мукофот ва яна зиёдалик ҳам борлиги бундай хабар берилган: “Гўзал (амал) қилганларга гўзал (мукофот) ва зиёдалик бор” (Юнус сураси, 26-оят). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятдаги гўзал мукофотни жаннат, зиёдаликни эса Аллоҳ таолога назар солишдир деб тафсир қилганлар. Юқоридаги оятлардан мўминларнинг жаннатда Аллоҳ таолони кўришлари ҳақ деб эътиқод қилиш лозимлиги келиб чиқади. Шунингдек, бу ҳақиқат кўплаб ҳадиси шарифларда ҳам хабар берилган. Жумладан Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган машҳур ҳадисда бундай дейилган: “Баъзи одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни Роббимизни кўрамизми?” дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўлин ой кечаси ойни кўрмай қоласизларми?” дедилар. Улар: “Йўқ эй Аллоҳнинг Расули” дейишди. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Булут йўқ пайт қуёшни кўрмай қоласизларми?” дедилар. Улар: “Йўқ” дейишди.  Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта сизлар У зотни ана шундай (шаксиз) кўрасизлар” дедилар (Бухорий ва Муслим ривоят қилган). Шу ўринда модомики мўминларнинг Аллоҳ таолони кўришлари ҳақ экан, улар қандай кўрадилар деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бу саволнинг жавоби  ақида китобларида лўнда тарзда баён қилиб қўйилган. Жумладан Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ “Бадъул амолий” асарида бу ҳақида қуйидагиларни ёзган: Мўминлар кўрарлар Уни шаклсиз Ҳамда идроксизу, “зарбул масал”сиз. Демак мўмин бандалар Аллоҳ таолони кўрадилар. Аммо шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз кўрар эканлар. Идроксиз кўриш деганда кўрилган нарсани тасвирлаб бера олмайдиган, унинг қандайлигини тушунтириб бера олмайдиган ҳамда ёдида сақлаб қола олмайдиган даражада кўриш маънолари тушунилади. Шу маънода мўминлар Аллоҳ таолонинг жамолига шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз равишда назар ташлайдилар. Жаннатда мўминларга сон-саноқсиз неъматлар ато қилиниши хабар берилган. Ўша неъматларни тафаккур қилиб кўрадиган бўлсак, уларни тўлиқ тасаввур қила олмаслигини тушунамиз. Аллоҳ ўз жамолини мўминларга кўрсатса,  неъматларни ҳам унутиб қўяр эканлар. Бундан Аллоҳнинг жамолини кўриш охиратда мўминларга бериладиган энг буюк неъматлигини билиб оламиз. Аллоҳ таолодан барчамизни ушбу буюк неъматга муваффақ қилишини сўраймиз. 2-курс талабаси Абдулҳай Охунжонов 278

“Қалбимнинг баҳори – Қуръон”

Тасвирий санъат ўқитувчиси 3-синф болаларига баҳор расмини чизишни тайинлади. Ҳамма болалар ўзларига ёққан, қалбларидаги энг чиройли баҳор манзарасини чизишди. Болаларнинг ҳаммаси устозларига ўзларининг ижодий ишларини топширар экан, бир қизалоқ Қуръон расми чизилган дафтарини олиб келди. Устоз: «Мен сизларга баҳорнинг расмини чизинглар дегандимку, нега сиз Қуръоннинг расмини чиздингиз?», дея ҳайратланиб савол берди. Кичкинагина қизалоқ ширин тили билан: «Менинг қалбимнинг баҳори – Қуръон. Онам менга шундай ўргатганлар», деб жавоб берди… Субҳаналлоҳ, бу қандай солиҳа аёлки, ёшгина қизалоғининг қалбини Қуръонга шу қадар муҳаббат билан боғлаб қўя олса… Бизнинг жаннатмакон юртимизда ҳам ана шундай Қуръонга муҳаббатли оналар ва Қуръонга муҳаббатли фарзандлар кўпаяверсин!!! 3-курс талабаси Нуриддин Муҳаммаджон 184

Республика босқичига йўл олган қория талабалар номи маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, 19 март куни “Наврўз” кошонасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Дастлаб пойтахт қориялари ўзаро беллашдилар. Пешиндан сўнг, Тошкент ислом институти қория талабалари ўртасида мусобақа ўтказилди. Беллашув якунларига кўра, натижалар эълон қилиниб, ғолиблар номи маълум бўлди. “Ҳифз” йўналиши бўйича: Нажмиддинова Робия Абдуллаева Фотима Акбарова Хавасхон “Тиловат” йўналиши бўйича: Саъдуллаева Муфаззала Мираҳматова Хуснора Самандарова Дилфуза Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Шундай қилиб, мусобақанинг Республика босқичида Тошкент ислом институти номидан “Ҳифз” йўналиши бўйича Нажмиддинова Робия ва “Тиловат” йўналиши бўйича эса, Саъдуллаева Муфаззала иштирок этади. Байрамона ўтган тадбирда аёл-қизлар томонидан бадиий чиқишлар тайёрланган бўлиб, куйланган саловат ва нашидлар томошабинлар ҳаяжонларига сабаб бўлди. Айниқса, 4 ёшли қизалоқнинг Қуръон сураларини маромига етказиб қироат қилиши  тингловчиларнинг қалбини нурга тўлдирди. Мусобақа давомида чиқиш қилган жажжи қизалоқларнинг Аллоҳдан юртимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб ҳамда амалга оширилаётган хайрли ишларга бош-қош бўлаётган азизларнинг ҳақига қилган  самимий ва юракдан чиққан дуолари иншааллоҳ ижобат бўлажак! Эслатиб ўтамиз, 18 март куни бўлиб ўтган эркаклар ўртасидаги беллашувларда Тошкент ислом институти ҳамда “Таҳфизул Қуръон” кафедраси номидан иштирок этган қориларнинг энг маҳоратлилари сараланиб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритганлар номи маълум бўлган эди. 223

Бугунги баҳсларда институтдан 10 нафар қория талабалар иштирок этади

Айни соатларда “Наврўз” кошонасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” нинг Республика босқичига йўлланма олиш учун аёл-қизлар ўртасида баҳслар бўлиб ўтмоқда. Ушбу кўрик-танловда Тошкент ислом институтидан қуйидаги қориялар ўзаро мусобақалашадилар: “Ҳифз” йўналиши бўйича:  Абдуллаева Фотима (1-курс) Акбарова Хавасхон (3-курс) Нажмиддинова Робия (3-курс) Сайдуллаева Назокат (4-курс) “Тиловат” йўналиши бўйича:  Боқиева Хабиба (1-курс) Мираҳматова Ҳуснора (1-курс) Баходирова Маҳлиёхон (1-курс) Сайдалиева Муфоззала (1-курс) Эркинжонова Нодирахон (2-курс) Самандарова Дилфуза (3-курс) Мусобақа натижаларини баҳслар якунида маълум қиламиз. Эслатиб ўтамиз, кеча эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада институтдан 20 нафар қори иштирок этди. Қизғин кечган беллашув якунларига кўра энг юқори балл тўплаб кейинги босқичга чиққан талабалар номи маълум бўлди. 271

Республика босқичига чиққан қори талабалар номи маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, 18 март куни “Наврўз” кошонасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Пойтахт туманлари ўртасида ўтказилган аввалги босқичда ғолиб бўлган қорилар баҳсидан сўнг Тошкент ислом институти қори талабалари ўртасида ўзаро мусобақа ўтказилди. Файзуллоҳ қори Иззатуллаев Муҳаммад Ҳожимирзо қори Сайдалиев Муҳаммадали қори Ҳайитбоев Улуғбек қори Ҳасанов Туйғун Иброҳим қори Муҳаммад Содиқ қори Ҳакимуллаев Йўлдош қори Нуриддинов Сирожиддин қори Ҳабибуллаев Мусахон қори Мансуров Зикирё қори Бобораҳимов Сайфуллоҳ қори Муҳаммадсолиев Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов Исмоилхон қори Жаҳонгиров Муҳаммад Юсуф қори Абдураҳмонов Жўрабой қори Султонқулов Муҳаммадносирхон қори Абдувосиев Шукруллоҳ қори Қурбонов Саидаъло қори Бузрукхонов Тошкент ислом институти ва институтнинг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси номидан 10 тадан, жами 20 нафар қорилар “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналиши бўйича беллашдилар. Баҳслар якунларига кўра, қуйидаги натижалар қайд этилиб, ғолиблар номи маълум бўлди: Тошкент ислом институтидан “Ҳифз” йўналиши бўйича: Йўлдошбой Нуриддинов Зуҳриддин Ҳусниддинов Муҳаммад Содиқ Ҳакимуллаев Тошкент ислом институтидан “Тиловат” йўналиши бўйича: Муҳаммад Юсуф Абдураҳмонов Сайфуллоҳ Муҳаммадсолиев Шукруллоҳ Қурбонов   Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан “Ҳифз” йўналиши бўйича: Муҳаммад Ҳожимирзо Сайдалиев Муҳаммадали Ҳайитбоев Файзуллоҳ Иззатуллаев Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан “Тиловат” йўналиши бўйича: Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов Сайдаъло Бузрукхонов Муҳаммадносир Абдувосиев Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шундай қилиб, “Ҳифз” йўналиши бўйича Тошкент ислом институтидан Йўлдошбой Нуриддинов ва “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан Муҳаммад Ҳожимирзо Сайдалиев,  “Тиловат” йўналиши бўйича эса Тошкент ислом институтидан Муҳаммад Юсуф Абдураҳмонов ва “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичида иштирок этадилар. 268
1 2 3 4 5 12