islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 26, 2018

Day

Устоз зиёрати хайрли амалдир

9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда “Рамазон ойи” муносабати билан ТИИ 3-курс талабалари мураббийси А.Олимов бошчилигида фахрий имом Яҳё қори Турдиевнинг зиёратига бориб, ҳолидан хабар олинди. Узоқ йиллар дин соҳасида самарали меҳнат қилиб, илм-фан маданиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, мамлакатимизда диннинг ривожи, унинг маърифатпарвар ғояларини кенг ёйиш ишига беқиёс ҳисса қўшган устоз Яҳё қори Турдиевга институт номидан ташаккурнома ва ошхона идишлар жамланмаси ҳадя қилинди. Талабалар турар жойи коменданти А.Олимов 330

Мураккаб услубларсиз моҳир китобхон бўлиш сири

Ҳафтасига 20 тадан китоб ўқиш учун тез ўқиш техникасини ўзлаштириш, курсларга қатнаш ва онлайн-тренингларда иштирок этиш шарт эмас. Мураккаб бўлмаган услубдан фойдаланиб, бошқаларга қараганда 15 марта тезроқ билим олишингиз мумкин. Бошлаш учун нима қилиш керак Дастлаб китоблар рўйхатини тузинг, кейин эса уларни мавзусига қараб сараланг. Бир ўтиришда бир мавзуга оид  китобларни ўқиш тавсия этилади. Бир-бирига ўхшаш мавзули бир-икки китобни қўшиш мумкин, қарама-қарши йўналишдагиларини ўқиш ярамайди. Бу амалиётнинг бошланғич босқичида қўл келмайди. Китобларни қандай танлаш керак Ушбу техника нон-фикшн адабиётларни ўқиш учун мос келади. Булар бизнес, шахсий ривожланиш, психология, бошқа илмий-оммабоп ва ахборот нашрларидир. Агар нима ўқишни билмасангиз, интернет тармоғида тақдим этилган ғоялардан фойдаланинг. Сизни қизиқтирган йўналишдаги форумларга киринг. Одатда у ерда адабиётлар мавзуси рўйхатлари бўлади. Энг осон усул: китоб дўкони каталогини ёки иловасини очиб,  у ердаги машҳур китобларни кўздан кечиринг. Нашриётларнинг янги, энг кўп ўқилган, энг кўп сотилган китоблар каби рўйхатлари ҳам асқатади. Китобни қаердан олсам бўлади? Агар уйдаги кутубхонангизда китоб бўлмаса, икки хил усулдан фойдалансангиз бўлади. 1. Китоб дўконига бориш ва керакли мавзу мавжуд жавонни топиш Тез ўқиш бўйича моҳир одамлар китобларни дўконнинг ўзида, тик турган ҳолда ўқишни маслаҳат беришади. Чунки айнан шу алфозда кўпроқ маълумот ўзлаштирилар экан. Агар ушбу фикрни синовдан ўтказиш истаги бўлмаса, ўтириб олишингиз мумкин. Китоб дўконларининг кўпчилигида бунинг учун ўриндиқлар мавжуд. 2. Электрон китобларда машқ қилиш Одатда тез ўқиш усулини амалиётда қўллайдиганлар экрандан ўқишни маслаҳат беришмайди. Қоғоз шаклидаги нашрларни тез ўқиш осон ҳисобланади. Баъзилар эса фикрга қўшилмайдилар ва электрон китобларни “ямламай ютишади”. Китоб мутолаа қилиш имконини берадиган иловаларни юклаб олишни маслаҳат берамиз. Одатда бундай иловаларда бепул давр мавжуд бўлиб, кейнчалик тўлов миқдори бир-икки китоб нархидан ошмайди. Бир ойда 50-60 та китоб ўқисангиз, обуна нархини бемалол “оқлайсиз”. Биринчи кун: китоблар билан танишиб чиқиш Китоб дўконига боринг, уйдаги жавонда турган китобни олинг ёки иловадаги файлларни очинг. Биринчи кун ҳар бир китоб учун 15 дақиқа ажратинг. Баъзи китобларга 20-25 дақиқа вақт кетади, бошқалари учун эса 8-10 дақиқа кифоя. Китобни очиб, унинг тузилишини “ўзингизга сингдиришга” ҳаракат қилинг. Мундарижа билан танишиб чиқинг, муқовасини кўздан кечиринг. Сарлавҳаларни диққат билан ўқинг. Агар аниқ маълумот ёки масаланинг ечими керак бўлса, эътиборингизни жавобни топишга қаратинг. Қўлингизга қалам олинг ёки иловадаги ажратиб кўрсатиш мосламаси ёрдамида сизни қизиқтирган мавзуларни белгилаб қўйинг. Агар китоб дўкони ёки кутубхонада ўқиётган бўлсангиз, белгиларни ён дафтарингиз ёки иловадаги қайдлар бўлимига киритинг. Сиз учун айнан ҳозир қизиқ бўлган, олдингизга қўйилган вазифаларни ечишда ёрдам берадиган мавзуларни танланг. Ўзингизга кўпроқ маълумотни “сиғдиришга” интилманг. Кейин 15 дақиқа мобайнида китобни бошидан охиргигача варақлаб чиқиш, сарлавҳаларни ўқиш, ҳар бир бўлимнинг асосий мазмунини англашга ҳаракат қилинг. Қалин шрифт билан белгиланган жойларни албатта ўқинг, жадвал ва рўйхатлар билан танишиб чиқинг. Биринчи босқичдаги асосий вазифа – китобда ёзилган маълумотлар ва улар қаерда жойлашганини тушуниш. Китобдаги фойдали ва янги нарсалар ҳамда ҳеч қандай янгиликка эга бўлмаган маълумотларни ўзингиз учун билиб олинг. Нон-фикшн жанрини кузатиб борсангиз, деярли ҳар қандай китобнинг учдан бир қисми муаллифнинг шахсий ҳаётидан олинган ҳикоялар, кўплаб мисоллар, биографик маълумотлар ҳамда иккинчи даражали деталлардан иборат бўлади. Агар қисқа вақт ичида кўпроқ китобни қамраб олиш истагида бўлсангиз, бу маълумотларни фильтрлаш керак бўлади. Диққатингизни асосий фикр, маслаҳатларга қаратиб, моҳиятни англашга ҳаракат қилинг....