islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2018

Month

Фаришталарнинг сифатлари қандай?

الملائكة калимаси ملك нинг кўплиги бўлиб, аслида  مَلْأَكٌ калимасидан олинган. У хабарни, рисолатни етказгани учун малак деб номланган[1]. Улар Аллоҳ таолога исён қилмайдиган, инсонлар нафас олишдан чармаганлари сингари улар тоат-ибодатдан чарчамайдиган “банда”лардир. Улар эркаклик билан ҳам аёллик билан ҳам васф қилинмайдилар. Уларнинг жисмлари нурдан яралган бўлиб турли шаклларга кириш салоҳиятига эгадирлар. Улар мазкур имтиёзлардан ташқари кўплаб фазилатлар берилган зотлардир[2]. Шайх Жамолуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Саид роҳматуллоҳи алайҳ “Усулуддин-дин” асарларида айтадилар: Фаришта алайҳиссаломларнинг баъзилари баъзиларидан афзалдирлар. Уларнинг энг афзаллари тўрттадир: Жаброил Микоил Исрофил Азроил Мана тўртта фариштанинг бошқа фаришталардан афзалликлари Қуръон ва Суннат билан собит бўлган.  Улар гуноҳ қилишдан маъсум бўлган (сақланган) бандалардир. Инсонлар ва жинлар маъсум эмаслар. Фақатгина набий алайҳиссаломлар маъсият қилишдан сақлангандирлар. Уларнинг ишлари тоат, масканлари самодир[3]. Уларнинг васфлари тўғрисида Абу-л-фазл Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғаффор ал-Ийжий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Ал-ақоид ал-азудийя” асарларида шундай дейдилар: و لله تعالى ملائكة لا يذكر و لا يؤنث ذو أجنحة مثنى و ثلث و رباع، منهم جبرئيل و ميكائيل و اسرافيل و عزرائيل عليهم السلام، لكلّ منهم مقام معلوم، لا يعصون الله ما امرهم و يفعلون ما يؤمرون Аллоҳ таолонинг фаришталари бор: улар эркак ҳам бўлмайди, аёл ҳам бўлмайди; улар иккитадан, учтадан ва тўрттадан қанотлар соҳибидирлар. Жаброил, Микоил, Исрофил ва Азроил алайҳимуссалом улардандир. Улардан ҳар бири учун маълум мақом бор, Аллоҳга амр қилган нарсасида осий бўлмайдилар, буюрилган нарсаларни қиладилар[4]. Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ақоидун Насафий”  асарида ҳам шундай дейилган: والملائكة عباد الله تعالى و العاملون بامره و لا يوصفون بذكورة و لا أنوثة Фаришталар Аллоҳ таолонинг бандаларидир, Унинг амрига амал қилгувчидирлар. Эркаклик ва аёллик ила васф қилинмайдилар[5]. Абул Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад ибн Макҳул Насафий раҳматуллоҳи алайҳ фаришталарнинг сифатлаб айтадилар: Фаришталар нурдан яралган. Агар биз уларни кўрсак, руҳимиз ва кўзимиз уларга қараб учиб кетади[6]. Ҳозирги замон илмий тажрибаларидан сўнг аён бўлдики, инсоннинг кўзи нур тезлигидан секинроқ ҳаракат қиладиган нарсаларнигина кўрар экан. Нур тезлигида (186 минг мил) ҳаракат қиладиган барча нарсаларни инсон кўриши асло мумкин эмас экан. удан яратилган фаришталарни ҳам инсонлар кўришга қодир эмаслар[7]. Фаришталардан қайси бири кофир бўлса, аҳли дўзахдан бўлади ва Иблис каби азобланади. Кофир бўлмай гуноҳкор бўлса, азоб берилади. Бунинг далили Ҳорут ва Морут қиссасидир. Ибодатли, имонлиси эса жаннат аҳлидан бўлади, лекин савоби йўқ[8]. Фаришталар инсонлардан фарқ қилади. Уларнинг ўз ихтиёрлари йўқ, улар доимо Аллоҳга итоат қиладилар, исён қилишга имконлари йўқ[9]. Фаришталарни тасдиқлаш ҳам фарз ҳисобланади. Имоннинг еттита шарти мавжуд. Фаришталарнинг борлигига иймон келтириш иймон рукнларидан биридир[10]. Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам фаришталарга иймон келтириш ҳақида жуда кўплаб хабарлар келган: آَمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آَمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага (оятларга) имон келтирди ва мўминлар ҳам. (Уларнинг) ҳар бири Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан (ҳаммасига) имон келтирди. «Эшитдик ва итоат этдик. Эй, Раббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат Сенинг ҳузуринггадир», – дедилар[11]. عن أبي هريرة قال كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا بَارِزًا لِلنَّاسِ ، فَأَتَاهُ رَجُلٌ ، فَقَالَ...

Диққат эълон! “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда 2018 йилнинг 10 июнидан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлайди.

Қуръон ўқиётиб диққат қилиниши керак бўлган жиҳатлар

Буюк уламолар Қуръон тиловат қилаётиб диққат қилиниши керак бўлган баъзи хусусларни китобларда баён қилишган. 1. Тадаббур. Қуръон ўқишдан маъно недир? Шуни ўйлаб, вазминлик билан ўқиш. 2. Тафаҳҳум. Қуръон ўқиётиб, маъносини тушунишга ҳаракат қилиш. 3. Тахсис. Ўзига хитоб қилингандек қабул қилиб ўқиш. 4. Таассур. Қуръон ўқиётиб, айтилган сўзга қараб ғусса, қўрқув, умид ва бошқа ҳисларни бошдан кечириб ўқиш. 5. Тараққий. Қуръон ўқиётиб, ўз оғзидан эмас, Аллоҳдан тинглаётгандек ўқиш. 6. Табаррий. Қуръон ўқиётиб, Аллоҳнинг буюклиги олдида менлиги ва борлиғидан кечиб, ўзлигини ҳеч билиш. Манба: Irfon.uz 146
1 3 4 5 6 7 18