islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2018

Month

«Вақф» хайрия жамоат фондига Payme тўлов тизими орқали пул ўтказиш имконияти яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган «Вақф» хайрия жамоат фондига Payme тўлов тизими орқали пул ўтказиш имконияти яратилди. Бу ҳақда KUN.UZ’ga фонд матбуот хизмати хабар бермоқда. «Вақф» хайрия жамоат фонди халқимизга қулайлик яратиш мақсадида, Payme тўлов тизими орқали хайрия қилиш имконини тақдим қилади. Сиз Payme орқали хайрия, закот фитр, ушр ёки вақф учун маблағ ўтказишингиз мумкин. Шуни алоҳида қайд этишни истардик-ки, юқорида зикр қилинган хайрия турларининг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ҳисоб-рақам очилган бўлиб, келиб тушган маблағлар шариат кўрсатмасида айтилган ўринларга етказилиши таъминланади. Фондга келиб тушган маблағлар масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишлар учун сарфланади. Пул ўтказмасини амалга ошириш учун Payme иловасидан «Хизматга тўлов» тугмаси босилади. Сўнгра «Хайрия» бўлимидан «Вақф» хайрия жамоат фонди белгиланади. Тўлов турларидан бири танланади. Керакли сумма киритилади. «Олдинга» тугмасини босиш орқали тўлов тасдиқланади Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, фондга ҳозирги кунда «Новза» масжидининг имом-хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов раҳбарлик қилади. Манба: Kun.uz 177

“Мустаҳкам қўрғон”ни нималар бузади?

Оила-инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг негизи ҳисобланган. Шунинг учун, Аллоҳ таоло ўзи юборган пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан кўзланган мақсад юзага чиқиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий этган. Динимизда оила масаласига катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, унинг бошлиғи ким бўлиши, аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, аъзолари ўртасида чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, хусусан оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб берилгандир. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда ўзларини ҳурматини билмайдиган «замонавий» аёллар ўз ҳаваслари туфайли эрлари имкониятидан ташқари моддиятни ортиқча талаб қиладилар. Бугунги кунда аёллар тўй-ҳашамлар, меҳмондорчиликлар, дугоналарнинг «гап» ўйнашлари, туғилган кун, базмларини кийим кўргазмасига айлантиришди. Уларнинг бу хархашаларини эрлари кўтаради. Йўқса, сўзини ўтказиш, бошқарувни қўлга олиш учун ҳийлалари қирқ туяга юк бўлувчи аёллар дарров жанжал бошлаб уйни бошига кўтаришади. Эрларнинг эса, бу ҳолатда уйларидан совишларига олиб боради. Натижада, «уй зиндон, кўча хандон» қабилида яшай бошлайдилар. Аёлларимиз, «Нечта қўй олдингиз?»-деб сўраган пайтда: «Битта қўзи» жавобга қўшниларига эшиттириб, «Ўнта қўй нима бўлади? (душманларим куйиб ўлсин)» – деб айтган Ойпошшаларга айланиб қолишяпти. Уларнинг бу ҳою ҳавасларини эркаклар кўтаришга уринади, натижада эркаклардан талаб қилинаётган нарсаларга уларнинг имкониятлари етмагач қарз кўтаришга мажбур бўлишади. У қарзни узгунча кишининг соғлиғи, асаби кетади. Баъзилар инфаркт, инсульт каби оғир касалликларни орттириб ҳам олишмоқда. Баъзи қайиноналар келинларини бойлик манбайи деб қарашади. Келинларининг сарполари Европа стилида, энг сўнги модада бўлиши шарт бўлиб қолди. Акс ҳолда тўйга бир кун қоладими, тўй куни бўладими, чиллали келин бўладими, уйига олиб қўйишади. Ёки энг камида келинини кўзини очирмайди. Арзимаган ишни эплай олишмаса ҳам, ўғилларига чақиб, жанжал чиқаришади. Келинлар ҳам бировнинг фарзанди, ўн саккиз, йигирма йил бошқа бир муҳитда тарбия олган қизни, бутунлай бошқа бир бегона муҳитга киришиб кетиш, уларнинг бирдай кўнглини олиш осон эмаслигини қайноналаримиз унутиб қўйишади. Ёки айрим келинлар қайноналарининг озгина танбеҳини кўтара олмай эрларига гиж-гижлашади. Она ва фарзандини, ака – укалар ўртасини бузилишига сабаб бўлишади. Уларга оиланинг аҳамияти йўқ. Баъзи ўз эркини ўз қўлига олишни истагидаги аёлларимиз эса, ҳамма нарсаси тўкин бўлсада, етишмовчиликни баҳона қилиб, чет элларда ишлайдиган дугоналарига ҳавас қилиб, минг бир баҳона, важ-карсон билан, эрлари рози бўладими, йўқми чет элга дугонаси билан бирга кетади. Ўз эрклари ўз қўлларига ўтгач, улар эрни ҳурмат ҳам қилмайдилар. Кўчага чиқиб кетаётган хотинлар эрларига керак бўлмай қоладилар. Аёллар эса чет элларда ўз ор номусларини, умрларини, фарзандлари улғайиши, тарбиясидан бехабар ҳолда «оилани камини қоплаш» ниқобида кўнгилхушлик қилиб юрадилар. Энг камида аёлларга хос ибо-ҳаёларини йўқотиб келишади. Ахборот технологиялар асрида интернет, телефонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Бироқ, минг афсуслар бўлсинки, айнан ана шу қулайликлар айрим ҳолларда тўғри фойдаланилмагани учун оилаларда эр-хотинлар ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқариб, ажрашишгача олиб бормоқда. Келинлар янги уйларидаги оналари, сингиллари, хўжайинлари ҳақида ҳар гапни уйга етказиш, оилавий муаммоларни дугоналари билан ҳал қилишлари яхши ҳолатларни келтириб чиқармайди. Интернет орқали кўр – кўрона танишиш, улар билан махфий суҳбатлар эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди. Улар ўзлари кўрмай, ширин суҳбат қуриб турадиган «дўстлари» ўз жуфти ҳалолларидан кўра «идеалроқ»дир. Телефон, интернет орқали жуда кўп ажралишлар бўлаётгани бугунги кунимизда ҳеч кимга сир эмас. Энг оғир ҳолат эса, бундай ота – онадан тарбия олаётган фарзандлар ҳали балоғат ёшига етмасиданоқ ҳирсга берилувчан бўлиб улғайишмоқда. Энг ачинарлиси,...

Рамазон туҳфаси

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифида бир рўзадор одамга ифторлик қилиб берган киши гуноҳларидан фориғ бўлиши, ўзини дўзах ўтидан халос қилиши ва рўза тутган одам билан баробар савобга эга бўлиши айтилган. Аллоҳ таоло рўзадорнинг оғзини бир қултум сув билан ёки бир дона хурмо билан ёхуд бир ҳўплам сут билан очган бандага улуғ мукофотлар ваъда қилган. Муборак рамазон ойининг иккинчи ўн кунлиги, яъни мағфират кунларида Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан маъҳаднинг аёл устоз – ходим ва талаба қизлари учун ифторлик дастурхони ёзилди. Ифторлик маросими аввалида институт раҳбарияти жумладан ТИИ ректори У.Ғафуров ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиевлар ташриф буюриб, йиғилганларни рамазони шариф ойи билан муракбод этиб, рамазон туҳфаси ўлароқ барча аёл устоз – ходим ва талаба қизларга раҳбарият томонидан китоблар ҳадя қилинди. Ифторлик кўтаринки, байрамона тарзда Қуръон карим тиловати ва гўзал дуо билан якун топди. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 382

Бухорий авлодлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш, эъзозлаш, ҳар  сафар номлари тилга олиниб, ҳадислари айтилганда, суннатлари ва сийратлари эшитилганда, аҳли байтлари, зурриётлари ва саҳобалари зикр қилинганда мусулмон киши ўз қалбида у зотга нисбатан ҳурмат-эҳтиром туйғусини ҳис этади. Айниқса, ушбу амалларни банда муборак рамазон ойида кўпайтирса янада чуқур маъно касб этади, зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмаларига бўйсуниб, зоҳиран ва ботинан қабул қилиш мўмин-мусулмоннинг иймони гўзаллигини намойиш қилади. Жорий йилнинг 26 май куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида ҳадис мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 1 “В” ва “З” гуруҳлари ўзаро беллашдилар. Беллашувда ўқув ишлари бўйича проректор У.Ходжаев, “Диний фанлар кафедраси” ўқитувчилари Б.Ғиёсов ва М.Жангировлардан иборат ҳайъат аъзолари талаба қизларни билим беллашувида муносиб баҳолаб бордилар. Мусобақа якунига кўра, 1 “В” гуруҳ талаба қизлари 1-ўринни ҳамда 1 “З” гуруҳ талаба қизлари 2-ўринни қўлга киритдилар. Мусобақа рамазони шариф ойида бўлиб ўтганлиги тадбирга янада кўрк бағишлади. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 201

Мадина мусҳафининг ўзига хос хусусиятлари

1984 йили Саудия Арабистонининг Мадинаи мунаввара шаҳрида “Қирол Фаҳд ибн Абдулазиз Ол Сауд” Мусҳаф матбааси ташкил этилган. Мана 33 йилдирки матбаада Қуръони карим асосан Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига асосан чоп этиб келинмоқда. Ушбу Мусҳаф хаттот Усмон Тоҳо томонидан ёзилган намуна асосида тайёрланган бўлиб, асосий хусусияти унда ҳар бир бетнинг охирида оят тугашидадир. Бундан илгари Қуръони Каримни ёзишдаги услуб, калималарни кетма-кетлиги билан то (мусҳаф) охирига қадар ёзиб борилар эди. Қуръони Карим оятларини ёзишни маҳоратли бир хаттот амалга оширар эди. Мана шундай услубда ёзилган мусҳафлардан бири “Ҳаддод” номи билан машҳур бўлган Хаттот Мабда Муҳаммадсаид Иброҳимнинг “Мусҳафул Азҳар” ёки “Мусҳафул Ҳарамайн” деб номланган мусҳафи бўлиб, хаттот бунда (қуръоний) калималарни мусҳафнинг бошидан то Нос сурасининг охиригача кетма-кетлик билан ёзиб борган. Шунда мусҳаф 522 саҳифа бўлган. Усмон Тоҳо кўп меҳнатлари натижасида Қуръоннинг ҳар бир жузига боблар қўйиб, ҳар бир жузни (порани) 20 саҳифа қилди. Мусҳаф 600 саҳифа бўлган эди, лекин Фотиҳа ва Бақара сурасининг биринчи бетига чиройли шакл бериш учун икки бет, охирги жузда (порада) “Бисмиллаҳ…” билан сураларнинг ажратилиши кўп бўлгани учун яна икки бет қўшилиб, жами 604 саҳифа бўлди. Бундан ташқари, Усмон Тоҳо мусъҳафнинг ҳар бир саҳифасини оят билан бошлаб, оят билан тугатди. Бу ҳам Усмон Тоҳонинг ўзига хос услубларидан биридир. Мусъҳафни ёзишда эътибор берилган нарсалардан бири оят ва саҳифаларга рақамлар қўйиб, ҳар бир саҳифа 15 қатор ва (70 х 100) ҳажмда бўлишидир. Усмон Тоҳонинг мана шундай машаққатли меҳнатлари ва мусҳаф ёзишдаги янгича услублари натижасида “Мадина мусҳафи” Ислом оламида кенг тарқалди[1]. Ҳозирда мазкур матбаа томонидан бир йилда 10 миллиондан ортиқ мусҳаф чоп этилиб, ислом оламида Ҳафс ривояти бўйича ўқиш услуби тарихда мисли кўрилмаган тарзда тарқалмоқда[2]. [1] Мусҳафи Мадина ахборот сайтининг хабарларидан [2] “Қуръон ва қуръоншунослик” Муаллифлар жамоаси. Қўлёзма ҳуқуқида. 217-бет. Тошкент ислом институти битирувчиси Ахатова Робия 455
1 2 3 4 5 6 18