islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 23, 2019

Day

Менинг маҳрамим ким? (1-қисм)

Бизларга барча нарсаларни баён қилиб, тўғри йўлга ҳидоят қилган Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз, бизларга барча нарсада ўрнак бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломларимиз бўлсин. Ислом шариатида сатри аврат ва маҳрам ва номаҳрам масалаларига жиддий эътибор берилиб, бу тўғрисидаги барча ҳукмлар батафсил баён қилинган. Биз ушбу мақоламизда, сиз азизларни мана шу ҳукмлар билан батафсил таништириб ўтмоқ мақсад қилдик. Бу масалалар инсон билиши керак бўлган энг асосий масалалар ҳисобланади. Зероки, бу нарсаларни яхши ўрганиб олиш натижасида кўплаб гуноҳ ишларни қилиб қўйишдан омонда бўлади. Бу мақоламизни асоси сатри аврат масаласига бориб етганлиги сабабли, даставвал, аврат масалаларини баён қилсак. Ҳанафий мазҳабида мўътабар ҳисобланган фиқҳий китобларда бу тўғрисида қуйидагича баён қилинади: Эркак эркакнинг, аёл аёл ва эркакнинг киндик ва тизза орасидан бошқа жойларга қарайди (қараши жоиз). (Эркак) ўз маҳрами ва бошқа одамга тегишли чўрининг қорин (бу ерда қорин орқанинг муқобилидадир. Шунинг учун кўкрак ҳам киради), орқа (елкадан думғазагача бўлган жой) ва сондан бошқа жойларигача қарайди. Номаҳрам аёлнинг, (қул эса, ўз) саййидасининг юз ва кафтигагина қарайди. (Ҳалол жойларига қараган вақтда ҳам) шаҳватдан хотиржам бўлиши шарт қилинади. Қозилик, шаҳодат, никоҳ иродаси, сотиб олиш ва даъволаш учун қараш ҳолатлари бундан мустасно. (Табиб беморнинг) оғриқ ўрнига зарурат миқдорича қарайди. Бичилган ва шу қаторилар (қараш ҳукми борасида) бичилмаган эркак кабидир. (Жуфти ҳалоли ва чўрилари каби) ўрталарида жимо ҳалол бўлган инсоннинг барча аъзосига қараши мумкин. Қараш ҳалол бўлган аъзони ушлаш ҳам ҳалолдир. Бу масалаларни бирма бир шарҳлаб ўтсак: Эркак эркакнинг, аёл аёлнинг ёки эркакнинг киндик ва тизза орасидан бошқа жойларга қарайди. Демак, эркак кишининг аврати киндик остидан то тизза остигачадир. Бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисларни келтиришимиз мумкин: عن أبى أييوب الأنصارى قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم أسفل السرة وفوق الركبتين من العورة . رواه الدارقطنى Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Киндикдан пастдаги нарса авратдандир. Икки тиззадан юқори нарса авратдандир”, – дедилар”. (Дорақутний ривояти). عن عمر بن شعيب عن أبيه عن جده قال رسول الله صلى الله عليه وسلم مروا صبيانكم بالصلاة فى سبع سنين واضربوهم عليها فى عشر وفرقوا بينهم في المضاجع وإذا زوج أحدكم أمته عبده أو أجيره فلا ينظر إلى ما دون السرة وفوق الركبة فإن ما تحت السرة إلي الركبة من العورة. رواه الدارقطنى Амр ибн Шуайбдан, у киши отасидан, у киши бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ёш болаларингизни етти ёшликларида намоз ўқишга амр қилинглар. Ўн ёшга етганларида унинг учун уринглар ва ётар жойларни алоҳида қилинглар. Қачон бирингиз ўз чўрисини қулига ёки мардикорига никоҳлаб берса, унинг киндигидан пастига ва тиззасидан юқорисига назар солмасин. Чунки киндикдан пасти ва тиззадан юқориси авратдандир”, – деганлар”. (Дорақутний ривояти.) Бундан чиқди, киндик аврат эмас тизза авратдир. Шофеъий мазҳабида эса, унинг аксидир. Моликийлар эса, фақат олд ва орқа уят жойларнигина аврат дейдилар. Бизнинг далилимиз: عن عمير بن إسحاق قال رأيت أبا هريرة لقى الحسن بن على فقال اكشف لى عن بطنك حيث رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقبل منه قال فكشف عن بطنه فقبله. رواه أحمد Умайр ибн Исъҳоқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Абу  Ҳурайра   розияллоҳу анҳунинг Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу билан учрашиб қолганини кўрдим. У киши унга: Росулуллоҳ соллоҳу алайҳи васалламнинг сени қорнингдан ўпаётганларини кўрган жойимни оч!” – деди. У қорини очди, (Буниси) унинг киндигидан ўпди”. (Имом Аҳмад ривояти). Агар киндик аврат бўлганида у зот киндигини кўрсатмаган, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эса уни ўпмаган бўлар эдилар. Аёллар бир бирига жинсдош бўлгани, қараганда аксар ҳолатларда шаҳват бўлмагани сабабли ҳам киндик ва тизза орасидан бошқа жойларга қарашга рухсат берилган. Лекин шаҳват бўлмаслиги керак. Эркаклар одатдаги иш билан машғул бўлганда,...

“Интернет таҳдидларидан ҳимояланиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18-19 март кунлари Тошкент ислом институти 1-4 курс талабалари учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида “Интернет таҳдидларидан ҳимояланиш” мавзусида профилактик давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили Абдувоҳид Шукуров, Дин ишлари бўйича қўмита Диншунослик экспертиза бўлими ходими Жамшид Алимов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, Матбуот хизмати котиби А.Абдуазимов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳамда 85 нафар талаба иштирок этди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 177

Буюк имом…

Жонажон диёримиз қадим-қадимдан битмас-туганмас маънавий меросларни ўзида  жам этган, Ер юзидаги илм-фан ривожига ҳисса қўшган сон-саноқсиз уламоларни етиштирган муқаддас маскан, илм-маърифат бешиги десак хато қилмаган бўламиз. Биргина Термиз шаҳрини мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, олимларнинг олиб борган тадқиқиотларига кўра Термизий номи билан машҳур бўлган уламолар адади жуда ҳам кўп экани шу заминда истиқомат қилаётган ҳар бир кишида ифтихор ҳиссини уйғотади. Термизлик уламолар ҳақида гап кетар экан биринчи бўлиб Абу Исо ат-Термизий ҳақида сўз очмасликнинг иложи йўқ. Шу боисдан ҳам у зотнинг  ҳаётлари, илм таҳсил қилиш йўллари ва бизларга қолдирган бой илмий мероси борасида топганларимизни сизлар билан баҳам кўрамиз. Исмлари: Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн аз-Заҳҳокдир.[1] Баъзи маълумотларда, Муҳаммад ибн Исо ибн Язид ибн Савра ибн Сакан[2] деб келтирилса, бошқалар Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Шаддод деганлар.[3] Аллома Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ ибн Исо деб қўшимча қилганлар.[4] Аммо алломанинг тўлиқ ва мукаммал исмини Муҳаммад ибн Исо ибн Саврадир, деб тарихчи олимлар келтирганлар ва шунга кўпчилик томонидан иттифоқ қилинган.[5] У зотнинг исмига “Язид” деган қўшимчани Миззий ўзининг “Таҳзиб ал-камол” китобида келтирган.[6] Бироқ, у бу маълумотни кимдан олганлигини келтирмаган. Ундан олдин боболарининг исмларини келтирган. Шу маълумотлар Ибн Касирнинг “Ал-бидоя ва ан-ниҳоя” асарида ҳам мавжуд. Нисбалари: Термизий, Буғий, Заририй, Суламийдир. Термизий деб нисбат берилиши Термиз шаҳрига нисбатандир. Буғий нисбалари эса, Термиз шаҳридан олти фарсах узоқликда жойлашган Буғ (ҳозирги Шеробод тумани) қишлоғ бўлиб, Имом Термизий у ерда вафот этиб, ўша жойга дафн этилгани учун ушбу ном қўшилган.[7] Заририй тахаллуси аллома умрининг охирларида кўзлари ожиз бўлиб қолганлиги учун қўйилган. Суламий нисбалари машҳур араб қабилаларидан бўлган Сулайм ибн Мансурга нисбатан берилган.[8] Сулайм ибн Фаҳм ибн Ғонамга нисбатан эмас.  Ҳофиз Юсуф ибн  Аҳмад Боғдодийдан нақл қилинишича, алломанинг боболари Марвлик бўлиб, Абу Лайс ибн Сайёр даврида Термизга кўчиб келиб қолишган. Куняларига келсак, Абу Исо эканига ҳеч ким ихтилоф қилган эмас. Туғилишлари: Имом Термизий ҳижрий учинчи асрда, аниқроғи ҳижрий 209 йилда таваллуд топганлар. Ҳофиз Заҳабий “Сияр аълам ан-нубало” асарида У зотни ҳижрий 210 йил атрофида туғилган десалар,[9] Халил ас-Сифдий эса “ал-Вофий би ал-вафоёт” китобида “икки юз нечанчи (ўнгача бўлган саноқни назарда тутган) йилда туғилган”, деб айтган.[10] Ҳофиз Ибн Асир “Жомеъ ал-усул” китобида ҳижрий 209 йил туғилган деб айтган.[11] Мазкур маълумотни Муҳаммад ибн Қосим Жассус ҳамда Сулаймон Жамал ўзларининг “Шамоил”га ёзган шарҳларида, Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Амир “Фиҳрист”ида, Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий Саййид Шариф Журжонийнинг “Мухтасар”ига ёзган “Зофар ал-амоний”[12] номли шарҳида келтирганлар. Имом Термизийнинг туғилган жойлари ҳақида манбаларда аниқ равшан келтирилмаган. Аниқроғи У Зот ўзи нисбат берилган шаҳарда туғилганлар. Негаки, у зотнинг туғилганлик нисбати бошқа ҳеч бир жойга берилмаган, валлоҳу аълам. Имомнинг кўзи ожиз ҳолда туғилган, деган гапга келсак, бу гап “Имом Термизий маноқиблари ва имомларнинг у зот ҳақидаги мақтовлари” деб номланган қисмда Термизийнинг зеҳни ўткирлиги борасида келтириладиган қисса сабабли йўққа чиқади. Қиссада оқ вараққа қарар эдилар, умрининг охирларида кўзлари кўрмай қолган, деб айтилган. Биз қуйида келтирадиган  уламоларнинг сўзлари ҳам ушбу маълумотни тўғри эканини тасдиқлайди: Ҳофиз ибн Юсуф  Аҳмад ал-Бағдодийнинг: “Имом умрининг охирида кўзлари кўрмай қолган”[13], деган. Ибн Касир: “Термизийнинг ҳолидан шуниси аён бўладики, кўзи ожизлик унга (кўп) юргани ва тинглагани, ёзгани ва ёдга олгани, текширгани ва тасниф этганидан сўнг етган”[14], деб айтган. Ҳофиз ибн Ҳажар ал-Асқалоний...