islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 30, 2019

Day

ҚУРЪОНИ КАРИМ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳий Бандаларининг ҳидояти учун Ўз каломини Расули орқали нозил қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Аллоҳнинг Каломига амал қилишни ўз суннати ила ҳаётда яшаб кўрсатиб берган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруди салавотлар бўлсин! Аллоҳ таоло Каломида улардан Ўзи рози бўлганини эълон қилган саҳобаларга ризвон бўлсин! Қуръонга хизмат қилган иймон эгалари бўлмиш аҳли илмларга Аллоҳнинг раҳмати, нажоти ва даражоти бўлсин! Ва баъд: Инсоният тарихида мусулмон уламолар каби ўзлари иймон келтирган Китобга дақиқ эҳтимом қаратган миллат бўлмаган. Қуръони Карим кўрсатмаларига мусулмон уммати амал қилар экан, шу билан бирга унинг ўқилиши ва ёд ҳолда қалбларда сақлаб юрилиши, муборак оғизларда кейинги авлод учун ривоят қилиб қолдирилиши ҳамда Қуръоннинг ҳар тарафи ўта дақиқ илмий асосларда ўрганилиши бошқа миллатларда топилмаган неъматлардан биридир. Қуръони Каримга эътибор айниқса Рамазони шариф ойида янада кучаяди. Чунки Набий Муҳтарам алайҳиссалом Рамазон ойида Қуръонга кўпроқ боғланар ва бу суннат кейинги уммат учун ҳам амалий суратда ўз таъсирини кўрсатган эди. Умматнинг илк юлдузлари бўлмиш саҳобалар орасида Қуръони каримни неча кунда хатм қилиш лозимлигини сўраганлар бўлишган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг уни ўттиз кунда, йигирма кунда, ўн беш кунда, ўн кунда, етти кунда, уч кунда хатм қилишга тавсиялари бўлган. Қорилар орасида эса энг кўп амал қилинадиган хатм етти кунлик ҳисобланади. Буни «Ф(а)м(и)й – б(и)ш(а)вқ» { فمي بشوق } дея номлаб ҳам олишган. Маъноси, «Оғзим (Раббим каломи) шавқи билан»! Араб тилида эса бу икки жумланинг ҳарфлари еттита бўлиб, улар Қуръони каримдаги айрим сураларнинг бош ҳарфларидан ташкил топган ва шу сураларни етти кунда бўлиб ўқиш орқали Қуръони каримни хатм килиш вазифаси амалга оширилган. Қорилар ўзлари учун шавқ-завқ эканини ифодалаш мақсадида ушбу вазифани, Оғзим (Раббим каломи) шавқи билан, дея номлаб олишган: Ф – “Фотиҳа” сурасидан “Нисо” сурасигача: М – “Моида” сурасидан “Тавба” сурасигача; Й – “Юнус” сурасидан “Наҳл” сурасигагача; Б – “Бани Исроил” яъни “Исро” сурасидан “Фурқон” сурасигача; Ш – “Шуро” сурасидан “Ясин” сурасигача; В – “Вассооффаат” сурасидан “Ҳужурот” сурасигача; Қ – “Қоооф” сурасидан “Наас” сурасигача. Бундан ташқари Қуръони каримнинг мавзуларидан хабардор бўлиш, зикр қилинган тарихий ҳодисалардан ибрат олиш, ҳукмий оятларга амал қилиш, муташобеҳ оятларга иймон келтириш, ширкдан узоқ бўлиш, Пайғамбарга итоат қилиш каби муҳим нуқталарга ҳам жуда катта эътибор қаратилган. Булар борасида батафсил илмий асарлар битилган. Мен эса бу ишнинг ўта нозик қирраларига ҳам эътибор қаратилганини кўрсатиш учун айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. Бу маълумотлар Қуръони Карим борасидаги қилинган ишларнинг мингдан бири десам мулболаға бўлмайди. Лекин шу маълумотларнинг ўзи ҳам мусулмон уммати уламоларининг нақадар ҳимматга эга бўлишганини ифода қилишга етарли бўла олади. Рамазон ойи фазилатлари туркумидан бу маълумотларни ўрганиб, яқинларимизга ўргатсак биз ҳам шу савоблардан баҳраманд бўламиз. Қуръони карим! 1. Суралар 114 та; 2. Маданий суралар йигирмата: 1.Бақара, 2.Оли Имрон, 3.Нисо, 4.Моида, 5.Анфол, 6.Тавба, 7.Нур, 8.Аҳзоб, 9.Мухаммад, 10.Фатҳ, 11.Ҳужурот, 12.Ҳадид, 13.Мужодала, 14.Ҳашр. 15.Мумтаҳана, 16.Жумаъ, 17.Мунафиқун, 18.Талоқ, 19.Таҳрим, 20.Наср. 3. Ихтилофли  суралар ўн иккита: 1.Фотиҳа, 2.Раъд, 3.Роҳман, 4.Соф, 5.Тағобун, 6.Татфийф, 7.Қадр, 8.Баййина, 9.Залзала, 10.Ихлос, 11.Фалақ, 12.Нос. 4. Қолган 82 сура Маккий суралар; 5. “Басмала”сиз сура “Тавба” сураси; 6. Икки “Басмала”си бор сура “Намл” сураси; 7. Энг узун сура “Бақара” сураси, 286 оят; 8. Энг қисқа сура “Кавсар” сураси, 3 оят; 9. “Аллоҳ” лафзи жалоласи Қуръони каримда 2707 марта...

Асрга татигулик умр

ХIХ асрда яшаб самарали ижод қилган буюк аллома Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай ибн Муҳаммад Абдуҳалим Ансорий Лакнавий ал-Ҳиндий Ҳанафий 1264/1447-йил зулқаъда ойининг йигирма олтинчисида Ҳиндистоннинг Банда шаҳрида уламолар оиласида дунёга келган. Отаси мавлоно Муҳаммад Абдулҳалим ўз асрининг йирик олимларидан бўлиб, бир қанча машҳур китоблар муаллифидир. Алломанинг насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абу Айюб Ансорийга бориб тақалади. Абдулҳай Лакнавийнинг болалик чоғларидан зеҳни ўткир, ёдлаш қуввати кучли эди. Ўн ёшида Қуръони каримни мукаммал ёдлаб, одатга кўра таровеҳ намозида имомликка ўтди. Каломуллоҳни ёдлаш асносида форсий китоблар, ҳаттотлик, иншо ва бошқа зарурий илмларни ўрганди. Сўнгра сарф, наҳв, маъоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, усулул фиқҳ, илмул калом, ҳадис, тафсир ва бошқа кўплаб шариат илмларини мукаммал ўзлаштирди. Шунингдек, ҳисоб, риёзат, астрономия, тиб, аъруз илмларидан ҳам сабоқ олди. Натижада у барча илмларда юксак даражаларга эга бўлди. Абдулҳай Лакнавийнинг устозлари жуда кўп бўлиб, улардан Аҳмад ибн Зайн Дихлан Маккий, Шайх Муҳаддис Абдулғаний ибн Абу Саид Деҳлавий, Шайх Али ал-Ҳаририй Малик Башилий Маданийларни эслаб ўтишимиз мумкин. Аллома икки бор Аллоҳнинг байтини тавоф этиш ва Набий соллаллоҳу алйҳи васалламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилишга мушарраф бўлди. Алломанинг илмий йўлини давом эттирувчи шогирдларидан Аллома муҳаддис шайх Муҳаммад Абдулбоқиял-Маданий (1364-ҳижрий санада вафот этган), Аллома Муҳаммад Ҳафизуллоҳ ал-Бандавий (1342-ҳижрий санада вафот этган), Шайх Абулбақо Абдулҳаким ибн шайх Мулла Абдурроб ибн Малик ул-Уламо, Баҳрул-улум аллома Абдул Али ал-Лакнавийларни санаб ўтиш мумкин. Аллома 18 ёшидан китоблар ёза бошлаган. У 39 йиллик қисқа умри давомида 120 га яқин асарлар таълиф этган. Улардан 7 таси сарф ва наҳв, 12 таси мантиқ, 17 таси мунозара, 70 дан ортиғи фиқҳ, сийрат ва ҳадис илмларига оид. Шайх Абдулҳай Лакнавий Ҳанафий мазҳабининг асоси бўлган “Жомеъул кабир” ва “Жомеъус сағир” асарларини кенг ва муфассал равишда шарҳлаб берган. Алломанинг “Табақотул Ҳанафия”, “Фавоидул баҳийя фи тарожими Ҳанафийя” асарлари ушбу мазҳаб уламоларининг даражаларини ва мўътамад манбаларини ўрганишда асосий қўлланмалардан бирига айланган. Абдулҳай Лакнавийнинг “Нафъул-муфтий вас саил бижамъи мутафарриқоти масаил” асари турли масалаларни ўз ичига олган фойдали манбадир. Ушбу асарда ибодатларнинг афзали бўлмиш намоз, шунингдек, мусулмон киши бажариши жоиз бўлган ва жоиз бўлмаган амалларга оид масалалар ёритилган. Муаллиф ушбу асарда Ҳайдарободда истиқомат қилган вақтида ўзидан сўралган саволларни ва уларнинг жавобларини жамлаган. Муаллиф асарни 1287-ҳижрий йилнинг зулҳижжа ойида таълиф этган. “Нафъул-муфтий” асари савол-жавоб усулида ёзилган. Муаллиф ушбу савол-жавобларни бобларга ажратган ва мўътабар матн китоблари тартибида келтирган. Асар 4 китоб ва унинг таркибига кирувчи 35  бобдан иборат. “Нафъул-муфтий” асари ҳанафий мазҳабида муҳим манбалардан ҳисобланиб, унда мазҳабдаги энг афзал кўрилган қарашлар ва фатволар жамланган. Мана шу жиҳатдан асар ҳанафий мазҳабида муҳим аҳамият касб этади. “Нафъул-муфтий” асари алоҳида амалий аҳамиятга ҳам эга. Ҳанафий фиқҳидаги таҳорат, ғусл, намоз, эр-хотин, ота-оналар, болаларнинг ўзаро ҳуқуқ ва бурчлари, бола тарбияси, қариндошларнинг ўзаро муносабатлари каби масалаларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва унинг ижобий ютуқларидан амалиётда фойдаланиш мумкин. “Нафъул-муфтий” асарини ўрганиш натижасида ҳанафий фиқҳи, ҳуқуқшунослик мактаблари яратилишига сабаб бўлган фиқҳий услублари, уламолар ва уларнинг асарлари ҳақида муфассал маълумотларга эга бўлинади, ҳанафий фақиҳларининг бу соҳадаги Беназир илмий хизматлари ва қолдирган илмий мерослари билан танишиш имконини беради. “Нафъул-муфтий” асари фиқҳ китобларида тарқоқ ҳолда бўлган кучли қарашларни бир шаклда тасниф этиш ва тартибга келтириш, натижада барчага Ҳанафий фиқҳини осонлаштириб, мусулмонларнинг бирлигини сақлаш мақасадида кўзга кўринган, забардаст уламолар томонидан ёзилган асарлар асосида таълиф этилган. Асарни ўқиб, ўрганиш натижасида муаллиф қанчалик илғор салоҳият эгаси эканини ва ўз замонасининг буюк уламоси бўлганига гувоҳ бўламиз. Зеро, асарда ниҳоятда долзарб ва мунозарали масалаларни ёритишда ҳанафий мазҳабига оид 100 дан ортиқ манбалардан, мазҳаб уламоларининг энг саҳиҳ фатво ва сўзларидан фойдаланилган. Шайх Абдулҳай Лакнавий 1304/1887-йил робиул аввал ойининг охирги кечасида вафот этган. Буюк аллома Абул Ҳасонот Абдулҳай Лакнавий ҳаёт йўли ва илмий ижоди, илм талабидаги саъй-ҳаракатлари, таҳсил олиш жараёни, ибодати, зуҳд ва тақвоси, эътоқоди мустаҳкам ва суннатни маҳкам ушлаши, ҳамиша яхшиликка чорлаб бидъатларга қарши курашиши каби хислатлари билан барча...

Мирзо Улуғбекнинг Самарқанд, Бухоро ва Ғиждувондаги мадрасалари ўз даврида ўзига хос университет вазифасини бажарган

Мирзо Улуғбек буюк Соҳибқирон Темурнинг бунёдкорлик ишларини давом эттирди у кўплаб мадрасалар, масжид ва хонақолар қурдирди, Мовароуннаҳрни илм-маърифат марказига айлантириш йўлида улкан ишларни амалга оширади. Жумладан 1417 – 1430 йиллар орасида Улуғбек Самарқанд маркази Регистон майдонида улкан мадраса, хонақоҳ, муқаттаъ масжиди ва ҳаммом қурдиради. Шунингдек, 1417 йилда Бухорода ва 1433 йилда Ғиждувонда ҳам мадраса қурдирган. Мазкур мадрасаларда диний илмларга нисбатан математика, геометрия, фалакиёт, табиёт, жуғрофия ва тарих каби дунёвий илмлар кўпроқ ўқитилган ва ўз даврининг энг нуфузли илм-фан маскани бўлиб ҳисобланган. Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасаси ўз даврининг мукаммал олий таълим маскани бўлиб, ўз даврида ўзига хос университет вазифасини бажарган. Бухородаги мадраса катталиги жиҳатидан Мовароуннаҳрдаги иккинчи нуфузли мадраса бўлиб, унинг эшигига Улуғбек томонидан «Илм олишга интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир» деган ҳадис битилган. Мадрасада билим олиш муддати 8 йил давом этган. Шу муддат давомида талабаларга ойлик маош ва «Улфа» деб аталган махсус тўлов пули бериб борилган. Улуғбек Гўри Амир мақбарасига ҳам айрим қурилишлар билан ўзгача файз тароват бағишлайди. Самарқанддаги Афросиёбнинг жанубида улкан қабристон марказида жойлашган Шоҳи Зинда обидаси меъморчилик санъатининг камёб дурдоналаридан ҳисобланади. Мазкур ёдгорлик асосан XI асрдан бошлаб қурилиб келинаётган бўлса-да, Амир Темур ва Улуғбек замонасида ниҳоясига етказилган. Улуғбекнинг саъй-ҳаракати билан бу ерда ҳам меъморчилик ишлари олиб борилади. 1434 – 1435 йиллар мобайнида Шоҳи Зинданинг асосий дарвозаси ранг-баранг кошинлар билан зийнатланиб, қайтадан қурилганлиги ҳам Улуғбек замонасининг меъморчилик санъатидан нишонадур. 1424-28 йилларда қурилган Мирзо Улуғбек расадхонаси XV аср меъморчилигининг нодир намуналаридан бўлган. Бобур Мирзонинг ёзишича расадхонанинг сирти кошин ва чиройли безаклар билан зийнатланган бўлган. Мирзо Улуғбек расадхонасида квадрантдан ташқари бир неча кузатиш асбобларидан ҳам фойдаланилган. Уларнинг орасида армиляр сфера, триквер каби асбоблар мавжуд эди. Мирзо Улуғбек мактабига мансуб олимларнинг аниқлаган маълумотлари улардан бир неча аср олдин яшаб ўтган буюк алломалар эришган натижалар билан солиштирилганда ўта аниқлиги билан ажралиб турар эди. Эклиптика оғмалиги, юлдуз йилининг хисоби, сайёраларнинг йиллик ҳисобини аниқлаш, каби масалалар алоҳида ўрин тутган. Мирзо Улуғбекнинг юлдузлар каталоги 1690 йили Поляк олими Ян Гавелийнинг (1611-1687) «Астраномия даракчиси» номли асарида нашр этилган ва бу асарда Мирзо Улуғбек беш астроном Птолемей, Тихо Браге, Жавани Риччиоли, Вильгелм IV ва Ян Гавелий даврасида, тўгарак стол атрофида астрономия музаси (маъбудаси) Ураниянинг ўнг томонида биринчи бўлиб ўтирибди. Унинг ўриндиғи орқасида «Ўз ишимни муносиб авлодларимга қолдирдим» деган сўзлар битилган. ЎМИ Матбуот хизмати 121