islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 1, 2019

Day

Қорақалпоқ элига табаррук ҳадя

Ислом дини қадриятларини кенг ёйиш, диний эҳтиёжларни қондириш ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида жуда катта ишлар қилинмоқда. Шундай улуғвор ишларнинг давоми сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлигида “Қуръони карим маъноларининг таржимаси ва тафсири” китоби қорақалпоқ тилида чоп этилди. Дарҳақиқат, Қуръон мўмин-мусулмонлар учун муқаддас китобдир. Қуръони карим маъноларини арабчадан бошқа тилларга таржима қилиш ва ўзга халқларни ҳам Аллоҳ таоло Сўзининг мазмунидан баҳраманд қилиш улуғ савобли ишлардан ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати ила Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсиддин Баҳоуддинов тамонидан Қуръон маъноларини арабчадан қорақалпоқ тилига таржима қилиш ва унга изоҳлар ёзишдек улуғ иш адо этилди. Қуръони карим ўта теран мазмунли китоб эканини назарда тутиб, ушбу таржимани имкон қадар ўқувчига тушунарли қилишга ҳаракат қилинди. Бунинг учун илгари ўтган тафсирчи уламолар изидан бориб, ушбу Улуғ Китобнинг ҳар бир ояти маъносини таржима қилишдан ташқари унга изоҳ ҳам қўшилди. Дастлаб ҳар бир сура олдида ўша суранинг қисқача мазмуни ёзилди, сўнг оятлар таржимаси орасида қавс ичида қисқача изоҳлар ҳам берилди. Қуръони каримни араб тилида ўқиш ва унинг мазмунини англаш ҳамманинг ҳам имконият даражасида эмас. Ҳатто арабларнинг ўзлари ҳам Қуръон оятларини тўлиқ тушуниш учун алоҳида эътибор қилади. Саҳобаи киромлар ҳам баъзи оятлар мазмуни ҳақида Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан сўраб, уларнинг мазмун-моҳиятини аниқлаб олганлари Ислом тарихидан маълум. “Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” китоби Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси ва биринчи нашри бўлиб, қорақалпоқ халқи учун узоқ кутилган тарихий воқеа бўлди. Шу тариқа қорақалпоқ халқи асрлар оша эътиқод қилиб келган Ислом динининг бирламчи манбаини ўз она тилида ўқишга, маъноларини тафаккур килишга муяссар бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тузилган “Қуръони каримни нашр этиш бўйича ҳайъат” томонидан “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири”ни қорақалпоқ тилидаги таржимаси қўлёзмаси атрофлича ўрганиб чиқилиб, ижобий хулоса берилган. Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсиддин Баҳоуддинов “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири”ни қорақалпоқ тилига таржима қилиш устида етти йил давомида меҳнат қилди. Ушбу таржима ишида диний уламо ва устозларнинг тавсиялари, фикр-мулоҳазалари мунтазам равишда инобатга олинжи. Жумладан, ҳар бир оятнинг мазмуни ва тафсирини ёзишда Шайх Абдулазиз Мансур ва бошқа уламолар билан маслаҳатлашиб, уларнинг тавсиялар ва фикрлари қабул қилинди. Таржима араб тилидаги мўътабар тафсир китобларига ҳам қиёсан олиб борилди. Жумладан, икки улуғ муфассир Жалолиддин Ас-Суютий ва Жалолиддин ал-Маҳаллийнинг “Тафсири Жалолайн”, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Тобарийнинг “Тафсири Табарий”, Абу Лайс Самарқандийнинг “Баҳрул-улум”, Абу Мансур ал-Мотуридийнинг “Таъвилоту аҳли сунна”, Абу Барокат ан-Насафийнинг “Мадорикут-танзил ва ҳакоиқут-таъвил”, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Нафасийнинг “Тафсирун Насафий”, Исмоил Ҳаққий ибн Мустафо ал-Ҳанафийнинг “Руҳул-баён” асарларидан кенг фойдаланилди. Шунингдек, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилари томонидан таржимани қорақалпоқ тили нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқилди. Қуръони каримни таржима қилиш мобайнида қорақалпоқ тилида ҳар бир гап, сўзларнинг таркиб топиши ва сўзларни ўз ўрнида ишлатилишига ҳам катта эътибор берилди. Шунингдек, қорақалпоқ тилининг ўзига ҳос фонетик, грамматик, лексик қоидаларига ҳам амал қилган ҳолда ҳар бир сўзнинг тўғри таржима қилинишига ва ўринли қўлланилишига алоҳида аҳамият қаратилди. Қорақалпоқ давлат университети профессори, филология фанлари доктори Ш.Абдиназимов, “Еркин Қарақалпакстан” газетаси бош муҳаррири К.Реймов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директори, филология фанлари номзоди А.Альниязов кабилардан иборат экспертлар гуруҳи ушбу китоб бўйича ижобий фикр-мулоҳаза...

Истиҳлофда уч имом ихтилофи

Фиқҳ матнларини тўлақонли тушунишда фиқҳий истелоҳларга кўп рўбарў келамиз. Бундай вазиятда атамалар билан яқиндан танишиш катта кўмак беради. Маълумки, баъзи истелоҳларни бир икки сўз билан ёки ўз она тилимизга таржима қилиш орқали осон ўзлаштириш мумкин! Бироқ, баъзи атамалар борки уларни изоҳлаб истеъмолга кўчириш учун бир неча саҳифалар керак бўлади. Биз эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлаётган “Истиҳлоф масаласи”  дея танилган атама ҳам ана шундай бир икки бетни талаб қиладиган “инжиқ” мавзулардандир. Истиҳлоф арабча “حَلَفَ” ўзагидан олинган “истифъалун” вазнидаги “إستحلاف” сўзидир. Маъноси – бировдан қасам ичишини талаб қилишдир. Бу атама, фиқҳий китобларнинг асосан даъво масалаларида учрайди. Яъни, бирор киши бир инсон устидан қандайдир ҳаққи борлигини даъво қилади. Аниқки, даъво қилган одам ҳужжат келтириши керак. Лекин, доим ҳам даъвогарнинг ҳужжати бўлмаслиги мумкин, ҳужжати йўқ деб даъво ишини ёпиб қўйиш эса, даъвогарнинг ҳаққини поймол бўлишига олиб келиши мумкин. Шариат бу вазиятда икки томоннинг ҳам риоясини қилиб “Истиҳлоф – қасам ичириш” масаласини жорий қилган. Истиҳлофда гумондор шахсдан “Аллоҳга қасамки, даъвогарнинг менинг зиммамда ҳаққи йўқ” деб қасам ичирилади. Агар қасам ичса, даъвогарнинг даъвоси асоссиз деб топилади ва суд[1] ёпилади. Агар, қасам ичишдан бош тортса қози даъвогарни ҳақ деб топади ва гумондордаги ҳаққини олиб беради. Бунинг асоси: агар гумондор киши ҳақиқатан “даъво қилинаётган ҳақ” ўзига тегишли деб билганида қасам ичиб тегишли ҳаққини сақлаб қолар эди. Қасам ичмадими демак гумондор “даъво қилинаётган ҳақ” ўзига тегишли эмаслигини тан олган бўлади. Лекин, бу “Истиҳлоф” билан ҳукм қилиш ҳамма ўринда ҳам ишлайвермайди. Мазҳабимизнинг уч имоми Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимлар бир овоздан ҳаддлар[i] ва лионларда [ii]  “Истиҳлоф” билан ҳукм қилинмайди, деганлар. Қуйидаги етти масалада эса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қасам ичириш билан ҳукм қилинмайди десалар, икки шогирдлари, қасам ичириб ҳукм қилса бўлади, дейишган. У масалалар қуйидагилардир: Никоҳ Ражъат. Ийлосидан қайтиш. Бировни қулим деб даъво қилиш Истийлод. Чўри хожасидан бола кўрганини даъво қилиб, “Умму валадлик”ни даъво қилиши. Насаб. Мавлолик. Нега деган савол туғилади? Чунки, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ва икки шогирдлари наздида қасам ичишдан бош тортиш икки хил талқин қилинади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи, зиммасида бировнинг ҳаққи йўқлиги борасида қасам ичишдан бош тортишни “Базл – ўтиб юбориш” [iii] деб қарайдилар. Икки шогирдлари еса, зиммасида даъво қилинган ҳақни иқрор қилиш деб қарайдилар. Шу икки хил қарашдан келиб чиқиб юқоридаги 7 масалада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қасамдан бош тортгани учун даъвогарга ҳақ собит бўлди, деб ҳукм қилмайдилар, чунки бу саналиб ўтган ишларда “базл – ўтиб юбориш” билан ҳукм қилинмайди, қасамдан бош тортиш “базл – ўтиб юбориш” эди, демак истиҳлоф билан ҳукм қилинмайди, дейдилар. Масалан, бир киши бировни қулим деб даъво қилса, бояги одам майли қул бўлиб қолавераман дейиши билан қул бўлиб қолмайдику, демак қасамдан бош тортганда ҳам қул бўлиб қолиши мумкин эмас. Яъни бу одамнинг қасам ичишдан бош тортишини қулликка иқрор қилиш деб қабул қилиб бўлмайди. Шундай экан, фойдасиз бўлгани учун қасам ичишни талаб ҳам қилинмайди. Икки шогирдлари умумий маънода қасамдан бош тортишни “даъво қилинган нарсага” иқрор бўлиш деб қараганлари учун, юқоридаги етти масалада ҳам шу қоидани ишлатадилар ва гумондордан қасам талаб қилинади, дейдилар. Агар зиммамда ҳақ йўқ деб қасам ичса қазо-суд иши ёпилади. Агар қасам ичишдан бош тортса даъво қилинган нарсани унинг зиммасига юклайдилар. Савол туғилади: нега икки имом лион ва ҳадлар борасида ҳам истиҳлоф билан ҳукм қилмадилар? Бу саволга: ҳадлар далилларда юз берган шубҳалар сабабли тарк қилинади, қасамдан бош тортиш эса шубҳали иқрордир, чунки бу ҳолатда очиқ ойдин иқрор йўқдир, лион эса эр-хотинга нисбатан ҳад ўрнида [iv] бўлгани учун ҳақиқий ҳадлар туркумига қўшилиб кетади, деб...

Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ (1-қисм)

Абдулҳай ибн Абдулҳалим ибн Амийнуллоҳ ибн Муҳаммад Акбар Сиҳалавий Ансорий Лакнавий ҳижрий 1264-йилда Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрида илм ва тақво билан танилган оилада дунёга келган. Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрига нисбатан Лакнавий нисбалари бўлса, Лакна шаҳридаги Сиҳала қишлоғига нисбатан Сиҳалавий нисбаларини олган. Насаблари машҳур саҳобий Абу Аййуб Ансорийга етиб борганлиги боис ансорий нисбаси ҳам берилган. Уламолар Абдулҳай Лакнавийнинг насаби қирқ уч табақа билан Абу Аййуб Ансорий розияллоҳу анҳуга уланишини баён қилганлар. Абдулҳай Лакнавийнинг куняси Абулбаракот бўлган. Ушбу куня ҳақида у зот қуйидагиларни айтган: “Вояга етганимда отам мени ушбу куня билан номладилар”. Абдулҳай Лакнавийнинг отаси Шайх Абулҳалим Лакнавий ҳинд диёридаги катта уламолардан бири бўлиб, у зотнинг фиқҳ, ҳадис ва мантиқ илмлари бўйича кўплаб рисолалари бўлган. Уламолар бу зотнинг деярли барча аждодлари ўз даврининг  етук олимларидан бўлганликларини баён қилганлар. Абдулҳай Лакнавий илм ва тақво устига қурилган оилада, тақводор мураббия оналари қўлида тарбия олиб улғайганлар. Улуғ олимларнинг ҳаётлари ўрганилганда деярлари барчаларини одатда ёшликларидан илм ўрганганларига гувоҳ бўламиз. Абдулҳай Лакнавийда ҳам шу ҳолат бўлган. Абдулҳай Лакнавий ўзининг дастлабки таълим олиши ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Беш ёшга етганимда Ҳофиз Қосим Али Лакнавийнинг ҳузурида Қуръон ёдлашга киришганман. Кўп ўтмасдан ҳали “Амма” порасини ҳам ёдлаб улгурмаган эдим, биз Жунфур шаҳрига кўчиб кетдик. Кейин мен бу ерда Ҳофиз Иброҳим ҳузурида Қуръон ёдлашни давом эттирдим. Отамнинг ўзлари ҳам, то Қуръонни ёдлаб бўлгунимча менга Қуръондан дарс бериб турар эдилар. Ўн ёшимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим. Бу пайтга келиб, айрим форсий китобларни ҳам бақадри ҳол ўқиб чиққан эдим. Уларнинг барчасини Қуръон ёдлаш асносида отамдан таълим олган эдим. Мен илк бор таровеҳда имом бўлиб намоз ўқиб берганимда ўн ёшда эдим. Ўн бир ёшга етганимда илм таҳсилига астойдил киришганман ва сарф, наҳв, маъоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, усулул фиқҳ, калом илми, ҳадис ва тафсир каби дарслик сифатида ўтиладиган расмий фанларни ўн етти ёшимда тўлиқ ўқиб тамомлаганман. Мен ўн етти ёшимда дарслик қилиб ўқитиладиган ақлий ва нақлий китобларни барчасини отамнинг қўлларида ўқиб чиққанман. Аммо риёзиётга тегишли айрим китоблар ўқилгани йўқ эди. Уларни отамнинг  тоғаси ва устози бўлган Мавлоно Муҳаммад Неъматуллоҳнинг ҳузурида тўлиқ ўқиб чиқдим”. Абдулҳай Лакнавий ўспиринлик чоғидаёқ мазкур фанларни  тўлиқ ўзлаштириши сабаби ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Мен қайси бир китобни ўқиб чиқсам, дарҳол ўша китобдан дарс беришга киришар эдим. Бунинг натижасида Ҳаййул Қаййум бўлган Зотнинг мадади билан менда барча илмларга иқтидор ҳосил бўлган ва қайси илмга тегишли бўлса ҳам, менга бирор китобнинг қийинчилиги қолмаган эди”. Дарҳақиқат ушбу услуб, таълимдаги энг манфаатли усуллардан ҳисобланади. Абдулҳай Лакнавийнинг отаси Шайх Абдулҳалим Лакнавий Ҳайдарободда қози ва “Низомия” мадрасасида мударрис бўлиб ишлаган. Ана шу вақтда бу зот отасидан унумли таълим олади ва ўрганган илмларини толиби илмларга дарс бериб борган. Имом Лакнавий икки марта ҳаж ижобатини адо этган. Биринчи марта ўн беш ёшлигида ҳижрий 1279-йилда отаси билан бирга, иккинчи марта эса ҳижрий 1292-йилда ҳаж ибодатини адо этиб келган. Абдулҳай Лакнавийнинг отаси Ҳайдарободда вафот этади. Отаси вафотидан сўнг у зотга отаси ўрнига қозилик лавозимига таклиф қилишади. Аммо қаттиқ илтимосларга қарамасдан Абдулҳай Лакнавий узр айтиб буни қабул қилмайди ва туғилиб ўсган юрти Лакнага қайтади. Лакнада китоблар таълиф этиш ва таълим бериш билан машғул бўлади. Устозлари: Абдулҳай Лакнавийга устозлик қилган зотларнинг айримлари қуйидаги олимлардир: Аллома Муҳаммад...

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ

Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжаж Нишопурий қадимги Хоразм ўлкасига қарашли, бугунги кунда Туркманистон билан чегарадош Эрон шимоли-шарқий қисмида жойлашган Нишопур шаҳрида милодий822 йилда (ҳижрий 206 йил) туғилган. Бўлажак олим 12 ёшидан бошлаб исломий илмларни ўрганишни бошлади. Дастлабки илмни ўғлининг тарбияси ва таълимига катта эътибор қаратган отасидан олди. Ёш олимнинг устозлари мазҳаб асосчиси имом Аҳмад, дунёга машҳур муҳаддис Имом Бухорий ва Исҳоқ ибн Роҳовайҳ каби машҳур уламолар эди. Имом Муслим Имом Бухорий билан яқин муносабатда бўлиб, бир куни у Имом Бухорийга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, пешонасидан ўпди ва оёқларини ўпиш учун рухсат сўради, аммо камтарин муҳаддис рухсат бермади. Имом Муслим ҳадис саҳиҳлиги борасида Бухорийнинг илми ва салоҳиятига қойил қолар ва уни ўзининг устози деб биларди. Имом Муслим ўзининг севимли иши, савдо билан шуғулланган ва ўз эҳтиёжларини қондириш ва ҳадисларни йиғиш учун турли шаҳарларга сафар қилишга учун етарли маблағга эга бўлган. Имом Муслим Яқин Шарқ мамлакатларига ташрифидан кўплаб илмий баракага ноил бўлди, хусусан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал билан, Мадина шаҳрида Шайх Саид ибн Мансур билан, Мисрда Умар ибн Довуд билан, сўнгра Ўрта Осиё бўйлаб саёҳати давомида Бухор ва Самарқандда йирик олимлар билан учрашди. Имомни машҳур қилган китоб, бу ҳақли равишда «Саҳиҳ Муслим» деб номланадиган саҳиҳ ҳадислар тўпламидир. Бу китоб ҳақида олимнинг ўзи шундай дейди: «Мен бу тўпламни тузиб, эшитган 300 минг ҳадисдан 7190 дан зиёдроғини тўпламга киритдим. Улардан 2200 ҳадисни такрор келтирдим». Олимларнинг якдил нуқтаи назарига кўра, “Саҳиҳ Муслим”, “Саҳиҳ Бухорий” каби Қуръондан кейин Исломдаги энг нуфузли китоб ҳисобланади. Баъзи олимлар “Саҳиҳ Муслим”ни Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислари тўпламига қараганда устунроқ ҳисоблайдилар. Бироқ, машҳур олим Имом Нававий бу ҳақда шундай деган эди: «Шу каби фикрларга қарамай, Имом Бухорий тўпламидаги ҳадислар ишончлилигига қўйилган талабларга кўра устунроқдир. Шу билан бир қаторда, Имом Муслимнинг китоби ҳам иснодларнинг тафсилотларини тушунтириш жиҳатидан яхшироқ ҳисобланади» (Таҳзибул асма ва луғат, 2/289). Имом Муслим “Саҳиҳ”ини 52 та бўлимга ажратган (никоҳ, мерос қоидалари, қурбонлик, пайғамбарлар, ахлоқий ва тиббий мазмундаги ҳадислар ва бошқалар). Ҳадислар муайян мавзуларда тақсимланган. Уламолар, ҳар бир бўлимда берилган биринчи ҳадис, асос бўлиб хизмат қилади, қолганлари эса унга шарҳ беради, деганлар. Муҳаддис милодий 875 йилнинг (ҳижрий 261 йил) Ражаб ойида 55 ёшида  вафот этди. Имом она шаҳри Нишопурга дафн этилган. Имом Муслим ибн Ҳажжож бир вақтнинг ўзида кўп миқдорда хурмо истеъмол қилганлиги сабабли вафот этди. Китоб саҳифаларини ўқир экан, ҳадисларни тадқиқ этишга берилиб кетиб хурмолардан қанча миқдорда еганини билмай қолган эди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев Манба: http://islam.ru/content/person/51144 247