islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 13, 2019

Day

Рамазон ойининг биринчи кунини бир вақтда бошлаш бўйича мулоқот ўтказилди

11 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон уламолари иштирокида Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини аниқлаш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков, Қозоғистон мусулмонлари идораси Шариат ишлари бўлими мудири Чуханов Сансибай, мудир ўринбосари Аманқулов Ҳасан, Қирғизистон мусулмонлари идораси аппарати бошлиғи Кадирбердиев Абибулла иштирок этди. Мулоқотда қўшни мамлакатлар диний идоралари билан ҳамкорлик алоқалари ўзининг ижобий самараларини бериб келаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақадаги мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш, шаръий эҳтиёжларини қондириш ва уламолар ҳамфикрлилигини йўлга қўйишда бўйича яхши натижаларга эришилмоқда. Масалан, ўтган Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини аниқлашда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари ҳамкорликда ишлашлари ўзининг жуда яхши натижаларини берди. Уламолар Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2019 йилда Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи куни қайси кунга тўғри келиши мумкинлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни маълум қилдилар. Шунингдек, Шаъбон ойини кузатиб бориш ва Рамазон ойи ҳилолини аниқлаш бўйича келгусида яна бир бор кенгашиб олишга келишилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 148

“Ўзбекистон ислом олами, дунё илм-фани ривожига кўп нарсаларни тақдим қилган”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий учрашувдан сўнг ЎзА мухбирига интервью берди: – Аввало, вақт ажратиб, бизни қабул қилгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирамиз. Бугунги учрашув жуда самарали бўлди. Ўзбекистон ислом олами, дунё илм-фани ривожига кўп нарсаларни тақдим қилган. Жаноб Президент Ўзбекистон келажаги учун катта ишларни амалга ошираяпти. Ўтган икки ярим йилда мамлакатингизда бўлаётган бунёдкорлик ва ўзгаришлардан оммавий ахборот воситалари орқали хабардормиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда БААга амалга оширган ташрифи мамлакатларимиз муносабатларида тарихий саҳифа очди. Ўзаро ҳамкорлик ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланишидан манфаатдормиз. 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари делегациялари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашиб олдик. Асосий мақсадимиз ҳукуматлараро алоқаларни янада ривожлантириш. Бирлашган Араб Амирликларининг давлат бошқаруви тизимида эришган ютуқларини Ўзбекистонда татбиқ этишга кўмаклашиш ниятидамиз. Манба: uza.uz 128

Исломнинг бағрикенглиги

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ Басранинг амири Адий бин Арто(т)га қуйидагича нома юбордилар: “қўл остингдаги ёши катта бўлиб қолган, қуввати кетиб заифлашиб қолган ёхуд тирикчилигидан айрилиб қолган зимма аҳлини аниқла. Сўнгра уларга халқнинг молидан (давлат бюджети назарда тутилмоқда) аҳволларини ўнглайдиган миқдорда нафақа жорий қилиб қўй. Агар-ки, мусулмонлардан бирор кишининг қули бўлса-ю у кексайиб, мадордан қолса ва пул топишга яроқсиз бўлиб қолган қолса, албатта унинг (хожасининг) зиммасида то мазкур қулини озод этгунча ёхуд ўзи билан қулининг орасини ўлим ажратгунча боқиш ҳақ (яъни фарз) бўларди (Бу билан шунга ишора қилинмоқдаки, мусулмон киши дину диёнатидан қатъий назар қули кексайиб, хизматдан ожиз бўлиб қолса, уни ўз чўнтагидан боқиши ва бошпана бериши лозим эди. Аҳли зимма эса бу ҳолатга тушганда мусулмонлар томонидан ҳимояланишга лойиқроқдирлар. Зеро, улар қул эмаслар.–Тарж.). Менга етиб келишича, бир куни мўминлар амири Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу зимма аҳлидан бўлган бир қариянинг одамлар эшигига келиб тиланаётганини кўриб қоладилар ва: “ёшлигингда сендан жизя олиб, кейсайганингда эса ташлаб қўйиб, сенга инсоф қилмабмиз-ку!”, дедилар ва унга байту-л-молдан (бюджетдан) кунига ярайдиган миқдорда нафақа жорий қилдилар” (Абу Убайд ал-Қосим бин Саломнинг “ал-амвол” китобидан: 50-бет;). Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Ироқдаги Ҳийра аҳли билан зиммийлар иши бўйича шартномалашаётганда уларнинг эътиборига қуйидаги шартномани ҳавола қилган эди: “улардан қайси бир кимса кексайиб ишлашга қийналиб қолса, ёхуд соғлигига путур етса ёки аввал бой бўлиб, сўнг қашшоқлашиб қолганлиги туфайли ўз диндошлари унга садақа берадиган даражага тушиб қолса албатта, мазкур кишиларнинг жизяси бекор қилинур ва то ислом диёрида истиқомат қилар экан, бундай кишиларнинг ўзлари ҳам, оила аҳли ҳам мусулмонларнинг молия уйларидан (бюджетдан) таъминланурлар” (Имом Абу Юсуфнинг “ал-Харож” китоби: 144-бет;). Зикр этилганлардан пенсия ва қарилик нафақаси каби ижтимоий ҳимоя воситалари ҳам аслида илк бора мусулмонлар томонидан йўлга қўйилганмикан, деган фикр ҳам келади кишининг онгига. Ва бу бежиз ҳам эмас. Зеро, биз нарсаларга нисбатан ёндашувимизда кўпинча уларнинг сўнги, пишиб-етилган ҳолати ва расман муайян ном билан муомалага кириш даврини асос қиламиз. Бу эса у ёки бу феноменнинг пайдо бўлиш жойи ва вақти ҳақида аниқ ва дақиқ маълумот бўлолмайди. Негаки, муайян ном ва таърифи бўлмаган ҳолда амалда бўлган ҳолатлар кўп учрайди ҳаётда. Мисол учун “истеъмолчи ҳуқуқи” деган тушунча шу ном билан яқин орада пайдо бўлди. Аммо, амалда эса истеъмолчи ҳуқуқининг ҳимоясига оид қонун-қоидалар ислом фиқҳида эскидан мавжуд эди. Фақат, фиқҳий манбаларда юқоридаги атама билан ёритилмаган холос. Худди шунга ўхшаб, бугунги маданий дунё ҳаётида муомалада бўлган кўплаб эзгу ишлар, анъаналар ва ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларнинг дунё юзини кўриши ҳам аслида узоқ ўтмишларга бориб тақалади. Шу маънода пенсия, ҳомиладорлар нафақаси ва касалхоналар илк бора мусулмон оламида пайдо бўлган деган асосли қарашлар ҳам мавжуд. Жумладан, илк касалхона Умавийлар даврида Дамашқда юзага келганлиги тарихий манбалардан маълум. Ўшанда илк бора моҳов касалига чалинган кишилар учун сиҳатгоҳлар ташкил этилган. Кейинроқ ҳарқандай касал одам ўзини ўнглаб олгунча даволанадиган махсус касалхоналар вужудга келган ва уларга “бемористон” деб ном берилган. Бизнинг тилимиздаги бемор деган сўз ҳам шундан аслида. Бу вақтларда Европа ўзининг қора кунларини бошдан кечираётган, Ислом эса ўзининг олтин даврида эди. Шунингдек, юқорида келтирилган ҳужжатлар Ислом бағрикенглигининг ёрқин ва гўзал намунасидир. Ушбу бағрикенглик ва олийжаноблик туфайли мусулмонлар юртида яшаган кўплаб ўзга дин...

Уч юз делегат иштирок этган анжуман якунига етди

Жорий йилнинг 12 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини якунлади, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу анжуманда жами 300 делегат иштирок этгани унинг нуфузидан дарак беради. Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдин, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ораз, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтомушев, шунингдек, Хитой, Молдова ва Финляндия мусулмонлари етакчилари, жами бўлиб 14 та давлатдан дин пешволари иштирок этди. Анжуманда юртимиз номидан чиқиш қилган муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровнинг маърузалари конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Анжуман якунлари бўйича қарорлар қабул қилинди. 122