БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримизга салавотлар бўлсин! Ҳимояга муҳтож бўлмаган муҳташам Ислом тарихидаги аёллар барча жабҳада, хусусан, илмий савияда ҳам эркаклардан кам бўлишмаган. Муслима оналаримизнинг илм майдонларидаги жасоратларини кўрган инсофли кишилар уларга қойил қолмасдан иложлари йўқ. • Ислом аёли Хадижаи Кубро! Ислом умматининг илк намоёндаси! Илк ваҳий нозил бўлган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак баданлари титраб, қалблари ҳаяжондан энтикиб уйга келганларида энг биринчи тасаллини берган муҳтарама зот! Пайғамбаримизнинг фарзандларига, шу билан бирга, барча мўминларга она бўлиш шарафига эришган зот! Мусулмонларнинг оғир кунларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёнма‑ён турган зот! • Вафот этган йиллари «Хафалик йили» номи билан аталди. • Ислом аёли Ойшаи Сиддиқа! Ислом умматининг маъсума онаси. Пайғамбар мадрасаси толибаси… Пайғамбар дунёни тарк этгач, умматнинг тенги йўқ устози, мударрисаси… Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қилишда аксар эркак саҳобаларни ортда қолдирган пешқадам!… Ислом аёли Фотимаи Заҳро! Ислом аёли Умму Салама! Ислом аёли Биби хоним… Ислом аёли Моҳларойим – Нодирабегим… Ислом аёли Жаҳон отин Увайсий… Фотимаи Самарқандия… Жарҳ ва таъдил уламолари ҳадис ровийлари орасида ёлғончи, тўқима ҳадис тарқатувчилар фақат эркаклардир, аёл ровийлардан ҳеч ким ёлғончи бўлмаган, дейишади! Во ажабо…! Умавийлар султони Ҳишом ибн Абдураҳмон тахтга чиққанида ҳали уйланмаган эди. Турмуш қуриши учун бўлажак келин Қуръони каримни тўла ёд олган бўлишини шарт қилиб қўяди. Шунда Галин деган жойнинг ўзидан етти юз йигирма нафар Қуръон ҳофизи қизлар чиқди. Кейин султон иккинчи шарт қўйишга мажбур бўлди: бўлажак завжаси Имом Моликнинг «Муватто»сини ҳам ёд билиши керак эди. Шунда ҳам келинликка номзодлар камаймади: Қуртубанинг ўзидан беш юз нафар қиз ҳам Қуръонни, ҳам «Муватто»ни ёд билиши маълум бўлди… Бу ҳодисалар эртак эмас!! Агар биз муслима оналаримизнинг шарафли ҳаётларини ўрганиб, уларни баён қилмоқчи бўлсак, қирқ туяга ортгулик китоблар тасниф қилишимизга тўғри келади! Бугунги аёлларимиз ибрат олишлари учун эса, албатта, биз ўз Исломимиз тарихидан намуналарни тақдим қилиб туришимиз зарур. Шу ўринда юртимизда туғилиб ўсган, илм, адаб, тақво ва ибодатда бутун оламга донғи кетган оналаримиздан бирлари Фотима Самарқандия ҳақларида сўз юритсак. Шояд, ўша оналаримиздан ибрат олсак, уларнинг манҳажларига муҳаббат қўйсак! Фотима Самарқандия: Ҳанафий фиқҳининг машҳур матнларидан бўлган «Туҳфатул Фуқаҳо» китобининг муаллифи Муҳаммад ибн Аҳмад Алоуддин Самарқандийнинг қизлари Фотима замонасининг кўзга кўринган олималаридан эди. Оталари таълиф қилган ушбу фиқҳий асарни ёддан биларди. Фотиманинг довриғи оламга тарқаб, ҳатто Араб диёрлари киборларидан, Румлик мусулмон амирлардан унга совчилар кела бошлади. Илмда тенги топилмагани учун казо‑казо совчилар қуруқ қайтишди. Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Ал Фавоидул Баҳийя» номли китобларида Фотимаи Самарқандияни таърифлаб: «Фотима аллома фақиҳа зот бўлган. Фиқҳни отасидан ўрганган, унинг «Туҳфа»сини ёддан билган!» деган! Шу билан бирга, Фотима хаттотлик соҳасида ҳам замонасининг етукларидан эди. Унинг хати бошқаларнинг хатидан ажраб турар, ҳаттотлар Фотиманинг хатини танир, унга юксак баҳо беришар эди. Ўша даврларда Алоуддин Самарқандийга турли масалалар келса, унинг фатвосини қизлари Фотимадан ҳам алоҳида сўраб олар ва шу фатво остига ўз муҳрлари билан қўшиб Фотиманинг ҳам муҳри босилишини истардилар! Фотима ҳар бир фатво остига ўзининг ўта гўзал хати билан таълиқ ёзар ва муҳрини босарди! Самарқанддан бирорта фатво ушбу ота‑қизнинг муҳрисиз чиқмас эди! «Туҳфа»сини шарҳлаганди, қизини никоҳлаб берди: Алоуддин Самарқандийнинг илм халқаси бўлиб, унда бир қанча кишилар таълим оларди. Улар орасида ўзининг ғайрати,...