islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 17, 2019

Day

Тошкент ислом институтида талаба қизлар ўртасида Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 апрель куни талаба қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Қуръони каримнинг “ҳифз”, ҳамда “тиловат” йўналишларида ўтказилди. Мусобақани “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари баҳолаб бордилар. Мусобақа якунига кўра қўйидаги талаба қизлар ғолиб деб топилдилар: “Ҳифз” йўналиши 18-25 ёшлар: Фозилова Матлуба 1-курс; Абдуллаева Фотима 2-курс; Юсуфий Рокия 1-курс. “Тиловат” йўналиши 18-25 ёшлар: 1. Абдулходиева Зилола 2-курс; 2. Мусахонова Солиҳа 4-курс; 3. Эркинжонова Нодира 3-курс. “Тиловат” йўналиши 26-40 ёшлар: Самандарова Дилфуза 4-курс. Мусобақа сўнгида ғолиблар институт томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 245

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Самарқанддаги сафарлари якунланди

Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Кеча куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Шоҳи Зинда мажмуаси зиёратида бўлишди. Шоҳи Зинда мажмуаси нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки машҳур алломалар, авлиёлар, лашкарбошиларнинг абадий оромгоҳи ҳамдир. Бу ердаги ҳар бир мақбара фақат ўзигагина хос безаклар билан қопланган бўлишига қарамай уларнинг барчаси яхлит бир композицияни, тугал бир меъморчилик асарини ташкил этади. Шоҳи Зинданинг яна бир қимматли томони шундаки, бу ерда Самарқанднинг қарийиб уч минг йиллик тарихи мужассам. Тарихчиларнинг аниқлашларича, Шоҳи Зинда эрамизнинг ХII асрларида шакллана бошлаган. Мусулмон тарихчиларининг ёзишларича, Шоҳи Зинда номи Набий алайҳиссаломнинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос билан боғлиқ. Самарқандлик тарихчи Абул Ҳакимийнинг ёзишича, Қусам ибн Аббос пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак юзларини кўрган охирги кишидир. Мусулмон тарихчиларининг ёзишларича, Қусам ибн Аббос VIII асрларда араб лашкарлари таркибида Самарқандга келган ва бу ерда дини исломни тарғиб қилиш билан машғул бўлган. Зиёратдан сўнг, шом намози адо этилиб, меҳмонлар Регистонни томоша қилишди. Шу аснода, Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Самарқандга қилган сафарлари ўз якунига етди. Манба: Islom.uz 165

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди!

2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 16 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3-курс талабалари билан Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, куратор О.Ҳошимов иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Ташкил этилган очиқ мулоқотлар савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 132

МЕЪРОЖ ҲОДИСАСИ ҚИССАСИ

Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен байтнинг олдида уйқу билан уйғоқлик орасида, икки кишининг ўртасида эдим. Менга бир жом келтирилди. У ҳикмат ва иймонга тўла эди. Сўнгра томоқнинг пастидан қориннинг пастигача ёрилди. Кейин қорин Замзам суви ила ювилди ва ҳикмату иймонга тўлдирилди. Менга хачирдан кичикроқ, эшакдан каттароқ оқ улов—Буроқ келтирилди. Жаброил ила жўнаб кетдим. Дунё осмонига етиб бордик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Одамнинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, ўғлим, пайғамбарим», деди. Бошқа ривоятда айтилади: «Дунё осмонига кўтарилсак, бир киши турибди. Унинг ўнг томонида одамлар қораси, чап томонида одамлар қораси кўринмоқда. У қачон ўнг томонига назар солса, кулади, чап томонига назар солса йиғлайди. «Солиҳ набий, солиҳ ўғил хуш келибди!» деди у. «Эй Жаброил, бу ким?» дедим. «Бу Одамдир. Унинг ўнг ва чап томонидаги қоралар унинг болаларининг руҳларидир. Ўнг томондагилар аҳли жаннатдирлар. Чап томондагилар аҳли дўзахдирлар. У қачон ўнг томонига назар солса, куладир, қачон чап томонига назар солса, йиғлайдир», деди у. Кейин иккинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Ийсо ва Яҳъёнинг олдига бориб, салом бердим. Улар: «Хуш келибсан, биродаримиз, пайғамбаримиз», дедилар. Сўнгра учинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Юсуфнинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, биродарим, пайғамбарим», деди. Сўнгра тўртинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Идриснинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, биродарим, пайғамбарим», деди. Кейин бешинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Ҳоруннинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, биродарим, пайғамбарим», деди. Кейин олтинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Мусонинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, биродарим, пайғамбарим», деди. Унинг олдидан ўтиб кетаётсам, йиғлади. Бас, унга: «Нега йиғламоқдасан?» дейилди. «Эй, Роббим! Мана бу йигит мендан кейин юборилган бўлса ҳам унинг умматидан жаннатга кирадигани менинг умматимдан жаннатга кирадиганидан афзалдир», деди у. Кейин еттинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Иброҳимнинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, ўғлим, пайғамбарим», деди. Шунда менга Байтул Маъмур кўтарилди. Жибрилдан сўрадим. У: «Бу Байтул Маъмурдир. Ҳар куни унда етмиш минг фаришта намоз ўқийди. Қачон чиқсалар унга қайтиб келмаслар. Уларнинг охири кўринмас»,...