islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 19, 2019

Day

Тошкент ислом институтига шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари ташриф буюрдилар

Бугун 2019 йил, 19 апрел, жума кунида Тошкент ислом институтига талабаларига самоҳатли шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари ташриф буюрдилар ва талабаларга илмий суҳбатлар, тавсия ва насиҳатлар қилиб, жумладан шундай дедилар: «Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони Карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу тилда сўзлашдилар, шу қавмдан эдилар. Улар бу ифтихорга ҳақлидирлар, албатта. Бироқ, улар ана ўша мартабалари билан Мовароуннаҳр уламолари олдида бош эгадилар, уларнинг номларини эшитганда таъзим бажо келтирадилар. Бу юрт уламолари Исломга шундай катта хизматларни қилганларки, уларнинг пойлари арабу ажамнинг бўйни узрадир. Ислом оламида бирор аҳли илм, олим йўқки, ушбу юрт даҳоларининг китобини ўқимаган бўлса. «Саҳиҳи Бухорий» ёки «Саҳиҳи Термизий»ни ўқимасдан олим бўлиш мумкинми?! Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийнинг асарларини ўқимай туриб ақидани ўрганиш мумкинми?! Марғилонийнинг китобини ўқимаган фақиҳ борми?! Бу ўлка олимлари олдида бутун Ислом олами қарздордир… Сиз шу зотлар йўлида эканингиздан фахрланишга ҳақлисиз! Юртингиз жуда оғир имтиҳонларни бошдан кечирди. Олимларинггиз коммунист тузум тарафидан қатағон қилинди, масжиду мадрасаларинггиз вайрон этилди. Аммо мухлис олимлар сабабли халқинггиз динини сақлаб қолди. Сизлар динини асраш борасида бутун олам аҳлига энг гўзал намунасиз. Бизларда бундай ҳолатлар бўлмаган. Биз аждодлардан динни жуда эмин эркинликда, ҳатто танамизга битта тикон кирмасдан қабул қилиб олганмиз. Аммо сизларда олимлар беркиниб, ер тўлаларга яшириниб юриб динни сизларга етказиб кетди. Бугун сиз толибларнинг замонангиз ундай оғир эмас. Сизлар улуғ аждодларингиз йўлидан бориб, илму тақвода жидду жаҳд қилинглар!» ©️ Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Шайх жаноблари ушбу мажлисда ҳадис илми бўйича Имом Таҳовий роҳимаҳуллоҳнинг «Маъонил Осор»ларидан ва Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ «Сунан»ларидан айрим ҳадис илми талабаларига ўзларининг санадлари орқали ижоза бердилар. Шайх ҳазратлари Жума намозини талабалар билан бирга ўқиб, намоздан сўнг хайрли дуолар қилиб бердилар. ©️ Ҳасанхон Абдулмажид Қори 339

Зафар қори Маҳмудов 160 та қори иштирок этган Қуръон мусобақасида фахрли ўнталикдан ўрин олди

Аввал хабар берганимиздек, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов 10-18 апрель кунлари Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтадиган 10-халқаро Қуръон мусобақасида тиловат йўналиши бўйича иштирок этиш учун Кувайт давлатига жўнаб кетган эди. 11 апрель куни Зафар қори Маҳмудов 1-босчиқдан муваффақиятли ўтгач, қуръа натижаларига кўра, биринчи бўлиб тиловат йўналиши баҳсларини бошлаб берган эди. Кеча 18 апрель куни қизғин ўтган мусобақа ўз ниҳоясига етди ва якунга кўра институтимиз ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов 80 та давлатдан иштирок этган 160 та қорилар орасида фахрли ўнталикка кириб мусобақани муваффақиятли якунлади. 10-халқаро Қуръон мусобақасида 1-ўринни нигериялик қори қўлга киритди, 2-ўрин жазоирлик қорига насиб этди, 3-ўринга сомалилик қори муносиб топилган бўлса, тўртинчи ўринни суданлик қори эгаллади. Кувайтдаги ушбу 10-халқаро Қуръон мусобақаси ҳифз, тиловат йўналишида ва бу йилдан бошлаб ёш, ўсмир қорилар ўртасида ўтказилди. Эътиборли томони, Зафар қори Маҳмудов 2011 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида ҳам муносиб иштирок этган эди. 163

МЕЪРОЖ ҲОДИСАСИ ВА ВАҚТ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тундаёқ Маккаи мукаррама шаҳридаги Байтул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога бориб, у ерда намоз ўқиб, сўнг Аллоҳ таолонинг ҳузурига етти осмондан ўтиб бориб, уларнинг ҳар бирида Пайғамбарлар алайҳи саломлар билан учрашиб, гаплашиб ўтиб бориб, Сидратул мунтаҳога етиб бориб, ундан ўтиб, жаннат ва дўзахни кўриб, улардаги мукофот ва жазоларни кўриб, Аллоҳ таоло билан кўришиб, гаплашиб, сўнг зиммаларига фарзларни олиб тушаётиб Мусо алайҳи салом билан кўришиб, Аллоҳ таолонинг ҳузурига бир неча бор қайтиб бориб, сўнг ерга қайтиб тушдилар. Сўнг эртасига Макка аҳлига буни айтиб берганларида мушриклар ва баъзи иймони мустаҳкам бўлиб улгурмаган мусулмонлар буни инкор қилишди. Чунки улар бир кечада бунча масофани босиб ўтиш мумкин эмас деб билишар эди, ва бу фикрлари ўша давр эътиборидан тўғри эди. Аммо улар бир нозик нуқтага эътибор беришмаган эди. У нозик жой эса Аллоҳ таолонинг каломида: “…бандасини сайр қилдирган…”[1], – деб айтилган. Улар бунга эътибор беришмади, беришган бўлса, инкор қилишди. Аммо Аллоҳ таоло Ўз каломида “бандасини сайр қилдирган”, –  деб сайр қилдириш нисбатини Ўзига бермоқда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эмас. Агар Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи васаллам ўзлари сайр қилиб, бунча масофани ўзлари босиб ўтганларида эди, Аллоҳ таоло: “бандаси сайр қилган”, деб айтган бўлар эди. Аммо ундай деб айтмади. Инкор қилувчилар эса “сен бир тунда биз икки ойда босиб ўтадиган масофани қандай босиб ўтасан?!”, – деб инкор қилишди. Ва бу масофани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари босиб ўтдилар деб ўйлашди. Ҳақиқат эса унинг акси эди. Бизнинг Ер сайёрамиздаги ҳисоб бир йилдаги 365 кунимиз, бир ойдаги 30 кунимиз, бир кундаги 24 соат ва бошқа вақт ўлчовларимиз Ер сайёраси қуёшга нисбатан узоқлида 3 – ўринда жой олганлиги ва маълум бир муддатда ўз ўқи атрофида айланиб чиқиши эътиборидан шундай ўлчовларни ташкил қилган. Аммо бу дегани бутун оламда, барча сайёраларда вақт ҳисоби шундай дегани эмас. Мисол учун: 24space.ru сайтининг аниқлашича: Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 1-ўринни олган Меркурий сайёрасида бир кун Ернинг 58 кунига, бир йил эса 88 кунга тўғри келади. Қуёшдан узоқликда жойлашиш масофаси эса энг яқин нуқтаси 46.001.200 км, энг узоқ нуқтаси эса 69.816.900 кмни ташкил қилади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 2-ўринни олган Венера сайёрасидаги бир кун Ернинг 243 кунига, бир йили эса 244 кунига тўғри келади. Жойлашиш масофасининг энг яқин нуқтаси эса  477.000 км, энг узоқ нуқтаси эса 108.939.000 кмни ташкил қилади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 3-ўринни олган Ер сайёрасидаги бир кун 23 соат, 56 минут, 4,1 секундга, бир йили эса 365, 4 йилда бир эса 366 кунга тўғри келади. Жойлашиш масофаси эса энг яқин нуқтаси 150.000.000 кмни ташкил қилади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 4-ўринни олган Марс сайёрасидаги бир кун Ернинг 24 соат, 39 минут, 35 секундга кунига, бир йили эса 686 кунига тўғри келади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 5-ўринни олган Юпитер сайёрасидаги бир кун 9 соат, 55 минут, 30 секундга, бир йили эса 28 йилга тўғри келади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 6-ўринни олган Сатурн сайёрасидаги бир кун 10 соат, 33 минут, бир йили эса 29,45 йилга  тўғри келади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 7-ўринни олган Уран сайёрасидаги бир кун 17 соат, 14 минут, 24 секундга, бир йили эса 84 йилга тўғри келади. Жойлашиш масофаси 2.8 млрд...