islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 28, 2019

Day

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлар билан учрашишларидаги ҳикматлар

Меърож ҳодисасида бир қанча ҳикматлар бор, улар: Меърож нега айнан кечаси бўлди, кундузи эмас? Имом Ибнул Мунир раҳимаҳуллоҳ шундай деб айтадилар: “Урфда  кечаси хилват ва хосланиш вақти. Шунингдек, у Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос фарз қилинган намознинг вақти эди “Кечани озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ”[1]. Ва яна мўминлар учун иймон келтиришда, мушриклар учун эса фитна бўлишда муболаға бўлиши учун. Чунки тун маҳбуб билан бирга бўлиш вақти”. Ибн Диҳя раҳимаҳуллоҳ: “Файласуфларнинг сўзларини инкор қилиш учун ҳам меърож тунда содир бўлган. Улар: “Тун сабабидан хорлик ва ёмонликлар бўлади”, – дейишади. Аллоҳ таоло бир қанча қавмларни тунда берган кароматлари билан сийлаганидан кейин улар қандай қилиб шундай дейишади? Мисол учун:  Иброҳим алайҳи салом қиссасида “Уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», деди. У ботиб кетганида эса: «Ботувчиларни ёқтирмасман», деди”; Лут алайҳи салом қиссасида: “Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ, сен уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч бирларингиз ортга қарамасин. Амр қилинган томонингизга кетаверинглар», дедилар”[2]; Мусо алайҳи салом қиссасида: “Ва Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик. Кейин эса, уни ўн (кеча) билан тугал қилдик. Бас, Роббининг белгилаган вақти тўлиқ қирқ кеча бўлди. Мусо акаси Ҳорунга: «Қавмимда менинг ўрнимни ол, яхши иш қил, бузғунчиларнинг йўлига эргашма»[3], деди”; Ва тунда Аллоҳ таоло Яъқуб алайҳи саломни дуоларини ижобат қилиши: “У: «Сизлар учун Роббимга сўнгра истиғфор айтаман. Албатта, Унинг Ўзи мағфират қилгувчи ва раҳмли Зотдир», деди”[4]. Муфассир уламолар: “Эрталаб саҳар тонг вақтларида дуо ижобат бўлишида, тунда ой ёрилиши ҳодисасини бир оят-белги қилишида, жинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб иймон келтиришлари тунда бўлишида ҳамда улар ўша тундаёқ бошқа жинлар олдига бориб нубувват хабарини етказишларида, тун яратилиш ва бошланиш жиҳатидан биринчи бўлиши ва тун наҳордан олдин келишини батафсил қилиб Қуръоннинг барча оятларида айтилишида, минг ойдан биттагина тун устун бўлиши-ю[5] кунларнинг бирортасида ундай фазилат йўқлигида, ҳаракатларнинг энг яхши самараси айнан тунда бўлишида, чунки тунда инсоннинг зеҳни бўш бўлади ва висолларнинг энг лаззатлиси айнан тунда бўлишида “Ва кечани либос қилиб қўйдик”[6] туннинг нақадар баракотлилигини белгиси бор”. Имом Ибн Диҳя раҳимаҳуллоҳ: “Меърож яшил зумраддан бўлган зинапоядир”, – деганлар. Шайхул Ислом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ эса: “Ибн Каъб меърож кумушдан ва олтиндан бўлган зинапоя”, – деб айтганлигини ва Имом Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ эса: “Маржонлар билан безалган”, – деб айтганларини ривоят қилганлар. Осмон эшикларига яқинлашганда Жибрил алайҳи салом тақиллатиб очишларида ҳам бир ҳикмат бор. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон эшикларини очиқ ҳолда турганлигини кўрганларида, “ўзи доим шундай очиқ турар эканда” деб ўйлашлари мумкин эди. Жибрил алайҳи салом эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даражотларини кўрсатиш ва улуғлаш учун бориб, тақиллатиб очдилар. Ва яна шунингдек Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга осмонларда у зотни ҳамма билишини кўрсатиб қўйиш учун ҳам шундай қилди. Чунки очиқ турганида “Муҳаммад юборилдими?” деган саволга эҳтиёж қолмас эди. Имом Хозин раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Муҳаммад юборилдими?” деган савол Пайғамбар қилиб юборилиш ҳақида эмас эди, чунки осмонларда ҳамма буни билар эди. Балки у савол “Муҳаммад Меърожга юборилдими?” деган маънода эди”. Шайхул Ислом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ эса: “Дарвозабон фаришталар “Ёнингиздаги ким?” деб сўрашларида Жаброил алайҳи салом олдидаги инсон дўст эканлигини белгисидир. Акс ҳолда фаришталар “Ёнингизда кимдир борми?” деб сўрар эдилар. Анбиёлар осмоннинг...

Афғонистон Ислом Республикаси Адлия вазирининг Тошкент ислом институтига ташрифи

2019 йил 25 апрель куни бошланган ва “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида давом этаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” (“Tashkent Law Spring”) Халқаро юридик форуми иштирокчилари Афғонистон Ислом Республикаси Адлия вазири Доктор Абдулбасир Анвар ва вазирликнинг Ташқи алоқалар Департаменти раҳбари Эзмарай Усмоний 27 апрель куни Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар. Уларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳамроҳлик қилди. Ташриф буюрган меҳмонларни ТИИ проректори Ж.Мелиқўзиев ва Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухорбоев кутиб олдилар. Дастлаб уларга институт ташкил этилиши тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти, амалга оширилган ислоҳотлар, ТИИ жамоаси, хусусан, талабалар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди. Ташриф давомида меҳмонлар ТИИ Ахборот-ресурс маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Сўнг улар ислом тарихи ва балоғат фанлари бўйича кўргазмали воситалар билан жиҳозланган аудиторияларда устоз ва талабалар билан дарс жараёнида суҳбат олиб бордилар. Ташриф ниҳоясида Афғонистон Адлия вазири Доктор Абдулбасир Анварга ТИИ жамоаси номидан институт устозларининг араб тилида нашр этилган китоблари совға қилинди. Ўз навбатида бундан мамнун бўлган мўътабар меҳмон ТИИ фаолияти билан танишиш натижасида жуда кўп таассуротларга эга бўлганини билдирди ва жамоага муваффақиятлар тилади. ТИИ Ахборот хизмати 210