islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 12, 2019

Day

Имом Шотибийнинг “Ҳирз ал-Амоний ва Важҳ ат-Таҳоний” асарига ёзилган шарҳлар

Имом Шотибийнинг “Ҳирз ал-Амоний ва Важҳ ат-Таҳоний” асари қироат фани соҳасида ёд олиш осон бўлган шеърий услубда ёзилгани, қироат фанининг деярли барча тармоқларини қамраб олгани боис унга қизиқиш ниҳоятда катта бўлган. Шунинг натижасида унга бағишланган кўплаб мўъжаз ва кенг шарҳлар ёзилган. Биз мазкур бўлимимизда “Ҳирз ал-Амоний ва Важҳ ат-Таҳоний”га ёзилган баъзи шарҳларни келтириб ўтамиз . 1) “Фатҳ ал-васид” Абу-л-Ҳасан Илмуддин Али ибн Муҳаммад ибн Абдуссамад ал-Ҳамадоний ас-Саховий (1159-1246) қаламига мансуб шарҳ. У машҳур ҳадисшунос ва қироат олими ҳамда муфассир ҳисобланади. Йигирмадан ортиқ нодир асарлар муаллифи. Имом Шотибийнинг асарига ёзган шарҳининг тўлиқ номи “Фатҳ ал-васид фий шарҳ ал-қасид” деб аталган ва у машҳур асарга битилган биринчи шарҳ ҳисобланади. 2) “Шарҳ аш-Шотибий” Ибн ан-Нажжор куняли олим Муҳиббиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн ал-Ҳасан ал-Бағдодий аш-Шофеъий (1182-1246) шарҳи. У машҳур тарихчи олим ҳисобланади. Имом Шотибийнинг қасидасига ҳам катта ҳажмда шарҳ битган. 3) “Ад-Дуррат ал-фарида” Рашидиддин Абу Юсуф ал-Мунтажаб (Ҳусайн) ибн Абдулизз ибн Яъқуб ал-Ҳамадоний (ваф. 643/1246) шарҳи. У ҳамадонлик қироат ва наҳв олими бўлиб, Имом Шотибийнинг асарига “ад-Дуррат ал-фарида фий ҳалли ал-қасида” номли катта шарҳ битган. 4) “Ал-Лаолий ал-фарида” Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад Юсуф ал-Фасий ал-Муқиррий (1185-1258) қаламига мансуб шарҳ. У ҳанафий олими ҳисобланади. Фасда туғилиб ўсган бўлса-да, Ҳалабда яшаган. Мисрга келиб, Имом Шотибийнинг шогирдларида ўқиган. Унинг ҳуснихати чиройли бўлгани боис хаттот сифатида ҳам танилган. Имом Шотибийнинг қасидасига ўртача шарҳ битган ва уни умрининг охирларида битиб тугатган. Асар “ал-Лаолий ал-фарида фий ҳалли ал-қасидат аш-шотибиййа” ёки “ал-Фаридат ал-боризиййа” деб ҳам аталади. Муаллиф ўз шарҳини қисқартириб, шу ном билан атаган бўлиши ҳам мумкин. 5) “Иброз ал-Маоний” Абу Шома куняси билан шуҳрат қозонган олим – Абдурраҳмон Абу Шома ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Мақдисий ад-Димашқий аш-Шофеъий (1202-1267) қаламига мансуб шарҳ. Абу Шома таниқли муҳаддис, ҳофиз, муаррих, муфассир, фақиҳ, мутакаллиф, наҳв ва қироат олими ҳисобланади. Унинг илм-фаннинг қарийб барчасига оид асарлари бор. Мазкур шарҳи ҳам шуҳрат қозонган бўлиб, бир неча марта нашр этилган ва ўртача шарҳ ҳисобланади. Шориҳнинг ўзи уни қисқартириб, қисқа вариантини ҳам яратган. 6) “Ҳавз ал-Маоний” Жамолиддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Малик ал-Жайёний ан-Наҳвий (1204-1274) қаламига мансуб шарҳ бўлиб, Имом Шотибийнинг асарини қисқартириб баён қилган. 7) “Канз ал-Маоний” Муҳаммад Шўъла номи билан танилган қироат олими бўлмиш Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мавсилий ал-Ҳанбалий (1226-1258) шарҳи. Унинг Ибн ал-Маваққаъ куняси ҳам бўлган. Ҳалабда, Қоҳирада яшаб илм олган. Манбаларда нақл қилинишича, Муҳаммад Шўъла устози ёнида ухлаб қолади ва тушида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни кўради. Ул зоти шарифдан илм сўраган ва ул зоти бобаракот унга бир неча хурмо едирган. Кейинчалик устози: “Шўъла шу вақтдан бошлаб очилди!” деган эди. Унинг етти қироатга бағишланган “аш-Шамъат ал-музийя” асари “ро” ҳарфи билан тугайдиган манзумалардан биридир. Муҳаммад Шўъланинг Имом Шотибий қасидасига ёзган мазкур “Канз ал-маоний” номли шарҳи анча машҳур бўлиб, бир неча марта нашр қилинган. Жумладан, ХХ аср бошларида Тошкентда ҳам тошбосмада чоп этилган. Мазкур “Канз ал-маоний”да шориҳ шарҳлашда учта қоидани асос қилиб олган: мабодий, лавоҳиқф ва мақосид. Биринчисида луғат, иккинчисида эъроб қоидалари, учинчисида каломнинг мақсади – умумий маъно изоҳи кўриб чиқилган. 8) “Ал-Муҳнад ал-Қози” Абу-л-Аббос Аҳмад ибн Али ал-Андалусий (ваф. 640/1242) шарҳи бўлиб, у Андалусиядан чиққан қироат...

Гўшти ейиладиган ҳайвонлар бавлининг ҳукми

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Валъақибатулил муттақийн. Вассолату вассаламу ъала росулиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳобиҳи ажмаъийн. Ислом динида ҳайвонлар икки турга бўлинади: гўшти ейиладиган ва гўшти ейилмайдиган. Гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар ваҳший бўлгани учун уларнинг бавли нажосати ғализадир. Гўшти ейиладиган ҳайвонларда еса, Пайғамбар алайҳиссалом тарафларидан зикр қилинган ҳадисларга таяниб, турли хил фикрлар баён қилинган. Бир тараф уламолар гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли нажосат дейишган, бир тараф уламолар еса, гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли пок эканини баён қилиб, ҳудди гўштининг ҳукми каби покдир, деб баён қилишган. Улар қуйидаги ҳадисни далил қилишди:      “Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мадинага Урайна деган жойдан одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келишди. У ернинг ҳавоси уларга ёқмади. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Агар сизлар бизнинг подаларимизнинг олдига борсангиз, уларнинг сутларидан ичардингиз».  Яна Анас розияллоҳу анҳудан: «Бавлидан ва сутидан» деган ривоят ҳам келган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Туянинг сутлари ва бавлларида қориндаги касалликларга шифо бор». Демак, шундан келиб чиқадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шулардан бўлган, яъни гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли даво бўлиши учун деб тавсия қилдими, у ҳалолдир. Бошқа бир уламолар бу фикрларга зид келадиган Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисларни далил қилиб келтирди. Шулардан: Ториқ ибн Хазрамийдан ривоят қилинади: У киши айтди: «Ё Расулуллоҳ, бизнинг ерларимизда узумзорлар бор, биз улардаги узумларни сиқиб, сувини ичамиз дедим. У киши мумкин емас, деди. Мен яна қайтардим. Мен: “Ё Расулуллоҳ, биз ундан касалларимизга шифо мақсадида ишлатамиз. Расулуллоҳ: “У касалликдир, шифо эмас», дедилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳам бу тўғрисида: «Аллоҳ таоло ҳаром ва жирканч нарсаларни шифо қилиб қўйган эмас», деган ривоят келган. Мана бу осорларда собит бўлдики, Аллоҳ таоло бандаларига ҳаром қилган нарсаларида шифо йуқдир. Олдинги осорларда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг бавлини шифо, деб айтдилар. У нарса ҳаром эмас, пок, деди. Юқоридаги ҳадисларда келганидек, туянинг бавли зарурат юзасидан, яъни касалликка шифо бўлиши мақсадида ишлатса бўлади. Сабаби  туя гўшти ейиладиган ҳайвонлар туркумига киради. Шунга кўра, гўшти ейиладиган ҳайвонлардан чиққан бавл ва улардан ортган сувлар пок ҳисобланади. Лекин хамр, яъни ароқ бўлса, бундай емас. Сабаби унинг асли нажас ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларда шифо йўқдир. Демак, бундан келиб чиқадики, асли ҳалол бўлган нарсалардан ортган нарсалардан шифо сифатида фойдаланиш дуруст экан. Туянинг бавлини зарур пайтида касалликка шифо бўлиш мақсадида ичса бўлмайди,  деган олимларнинг гапига мутақаддим олимларлар ҳам бавл ҳақида ихтилоф қилишган. Муҳаммад ибн Али айтади: “Туя, сигир, қўйнинг бавлидан даво сифатида ишлатса, зарари йўқдир”, дедилар. Муҳаммад ибн Ҳасан айтганларидек, ҳар бир ҳолатда уни ишлатиш ҳалол-покдир. Ато розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинади: “Ҳар бир гўшти ейиладиган ҳайвоннинг бавлида ҳеч нарса, яъни зарар йўқдир”. Хулоса шуки, ҳозирги пайтда, ҳаттоки, Саудияда туянинг бавлини қуритиб, уни капсула қилиб, шифо мақсадида тақдим этилаётгани бунга яққол мисол. Шулардан келиб чиқадики, туя ва шунга ўхшаш гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли зарурат юзасидан шифо мақсадида ишлатса, мубоҳдир. Валлоҳу аълам. 1-курс талабаси Тўйчиев Шаҳзод 227

ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТЕЗ ВА ОСОН ЁДЛАШДА ЗАМОНАВИЙ ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР

بسم الله الرحمن الرحيم Ҳурматли Қуръон мухлислари! Сўнгги йилларда юртимизда Қуръони Каримни ўрганишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бунга ҳар йили ўтказиб келинаётган Республика Қуръон мусобақаларининг 2018-йилда кенг миқёсда, оммавий тарзда ўтказилганини мисол қилиш мумкин. Шунингдек, юртимиздаги фаолият юритаётган барча Ислом билим юртларида Қуръон ёдлашга ихтисослашган алоҳида гуруҳлар ташкил қилингани ҳам сўзимизнинг тасдиғидир. Ушбу хайрли ишлар давоми сифатида, келажакда Қуръон таълимида янада катта натижаларга эришиш, таълимни самарали олиб бориш мақсадида, айни пайтда, мен таҳсил олаётган Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари томонидан менга “Қуръони Каримни тез ва осон ёдлашда замонавий инновацион ёндашувлар” мавзусида малакавий битирув диплом иши берилган. Биз, институтимизнинг тажрибали устозлари назорати остида мавзуни жиддий ўрганишга, юртимизда ҳали қўлланилмаган янги услублар яратишга киришдик. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидаги Қуръон мадрасаларида фойдаланилаётган услубларни кўриб чиқдик. Халқаро мусобақага борганимизда ҳам кўпгина иштирокчи қорилар билан тажриба алмашишга, уларнинг ҳам услуб ва тажрибалари ҳақида маълумот олишга интилдик. Интернет орқали ҳам кўплаб хорижий университетларнинг сайтларига кириб, уларнинг таълим тизимини ўрганишга ҳаракат қилдик. Дунёнинг таниқли қироат уламолари томонидан таълиф этилган Қуръони Каримни тез ва осон ёдлашга доир араб, инглиз ва турк тилларидаги китобларни кўриб чиқдик ва энг керакли нуқталарини таржима қилиб илмий ишимизга киритиб бордик. Айни пайтда илмий ишимиз қисман тайёр. Ҳозир эса, биз кўриб чиққан бир нечта услубларни жамлаб тузилган ва ўзимиз, ушбу услублар ичида энг фойдалиси деб билган янги услубни қисқача шаклда эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Агар ушбу услублар сиз азиз ҳамюртларимизга ёрдам бера олса, биз илмий ишимизда фойдаланган манбаларнинг муаллифларининг, ўз тавсиялари билан бизга ёрдам берган барча устозларимизнинг, жоиз бўлса, каминанинг ҳам ҳаққимизга дуо қилиб қўйишингизни илтимос қиламиз. Аллоҳ таоло бу билимларни ўзимизга ҳам, ўзгаларга ҳам, дунё ва охиратда манфаатли айласин, омийн! Биринчи ёдлашда: Қуръон ёдлаш учун қулай, ортиқча чалғитувчи нарсалардан холи, тинч хона танлаб олинади; Гавдани тик тутган ҳолда ўтирилади, мусҳафни кўкракдан баландроқ бўлган лавҳа устига, сал чапроқ қилиб қўйилади; Ёдлаш учун, кўпи билан бир ёки бир ярим қатор оят белгилаб олинади. Агар оят бир ярим қатордан узун бўлса, маъно бузилмайдиган жумлагача бўлиб олинади; Мусҳафга диққат билан қараб, имконият даражасида баландроқ, ўртача тезликда, бироз тараннум билан, 3 маротаба ўқилади; Кейин мусҳафни ёпиб, ўша қаторнинг ўзини ёддан худди шу тарзда етти мартагача ўқилади. Мана шунда жами ўн марта ўқилган бўлади ва бир қатор тўлиқ ёд бўлади. Кейинги қаторларни ҳам худди шундай услубда ёдланади. Ярим саҳифа бўлганда, шу услубда (уч марта қараб ва етти мартагача ёддан ўқиб) битта жамланади. Мана шунда жами йигирма (20) марта ўқилган бўлади. Ва бир саҳифа бўлганда, шундай қилиб яна бир жамланади ва барчаси ўттиз (30) марта бўлади. Бунинг учун ярим соат вақт сарфланади ва бир саҳифа тўлиқ ёд бўлади (ин ша Аллоҳ). Агар биз бир кунда узлюксиз эмас, балки орада дам олиб, умумий беш соат ажратсак, ярим пора (ўн – 10  саҳифа) ёдлашга имкониятимиз бўлади. Қўшимча яна ярим соат ажратиб, олдин ёдлаган пораларимиздан ҳар куни бир пора ўқишни одат қилсак, ёдланган поралар есдан чиқиб кетмаслигини таъминлайди. Худди шу тарзда давом этсак, икки ойда Қуръонни тўлиқ ёд олишга эришамиз, ин ша Аллоҳ (олий маъҳаднинг бир нечта талабалари мисолида кузатилган). Иккинчи марта такроран ёдлашда: Ҳар куни бир порани белгилаб олиб, ҳар бир саҳифани беш...

Навоийнинг “Арбаъин”и…

Алишер Навоий омма, халқ истифода қилиши учун соф шаръий кўрсатмаларга доир асарлар ҳам ёзган.  Бу маънода унинг энг кўзга кўринган асари, шубҳасиз, “Арбаъин” китобидир. “Арбаъин” “қирқта” дегани бўлиб, истеъмолда қирқта сайланма ҳадисдан иборат ҳадис китобларига айтилади. Ушбу услубда асар яратиш Ислом оламида яхши бир анъанага айланган. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари асос бўлади: قَالَ رَسولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعِينَ حَدِيثًا فِي أَمْرِ دِينِها، بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهًا، وُكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَافِعًا وَشَهِيدًا». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни Қиёмат куни фақиҳ қилиб тирилтиради ва Қиёмат куни мен унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан”. Бу ҳадис бироз заифроқ йўллар билан нақл қилинган бўлса-да, у жуда  кўп муҳаддислар томонидан ривоят қилинган машҳур ҳадис ҳисобланади.  Жумладан, уни имом Байҳақий Абу Дардо ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу розияллоҳу анҳумодан, Дайламий Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан, Абу Нуъайм Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан, Ибн Жавзий Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Мазкур ҳадиси шарифнинг илҳоми билан кўпчилик муҳаддислар ва уламолар тарафидан “Арбаиън” асарлари яратилган. Бу тур ҳадис китобларини катта икки қисмга ажратиш мумкин: 1.Маъулум бир мавзудаги ҳадислардан қирқтасини жамлаган асарлар. Масалан, одоб-ахлоқ, илмнинг фазилати, истиғфорнинг фазилати, Мадинанинг фазли ҳақида, ҳажга ёки табобатга оид ҳадислардан тузилган арбаъинлар каби. 2.Исломнинг умумий асосларини ифода этувчи ҳадислардан тузилган арбаъинлар. Буларда мавзу чекланмайди. Бу тур арбаъинлар ичида энг машҳур ва мўътабари имом Нававийнинг “Арбаъин”лари эканида шубҳа йўқ. Мазкур ҳадиси шарифда айтилган ваъдадан умид қилиб, мусулмон шоирлар ҳам шеърий “Арбаъин”лар ёзишган. Жумладан, буюк олим Абдурраҳмон Жомий раҳматуллоҳи алайҳ форс тилида “Арбаъин” тузиб, унда фазилатли амалларга доир қирқта ҳадисни шеърий тўртликлар билан таржима қилган. Кейинроқ у кишининг хос шогирди, мумтоз шоир Мир Алишер Навоий ҳам устоз йўлидан бориб, ўзининг “Арбаъин” асарини битган. Алишер Навоийнинг “Арбаъин”ини ўрганар эканмиз, унда асосан Ислом ахлоқига доир ҳадислар жамланганини кўрамиз. Муаллиф унда устози Абдурраҳмон Жомий “Арбаъин”ида келтирилган ҳадисларнинг айримларини олиб, айримлари ўрнига бошқа ҳадисларни танлаган ва аввал ҳар бир ҳадиснинг арабча матнини келтириб, кетидан унинг мазмунини шеърий тўртлик шаклида ифода этган. Бунда ҳадислар сўзма-сўз таржима қилинмай, уларнинг умумий мазмуни акс эттирилган. Зеро, ҳадисларни назмда сўзма-сўз таржима қилишнинг умуман имкони йўқ. Шу боис, муаллиф аввал ҳадиснинг матнини бериб, кетидан унинг умумий мазмунини бадиий услубда баён қилган. Бу айрим уламоларнинг “етарли билимга эга кишилар ҳадисларнинг маъноларини нақл қилишлари мумкин” деган фикрларига асосланган ишдир. Маълумки, Алишер Навоий аслида ҳадислар устида тадқиқот олиб борадиган муҳаддис бўлмаган, бошқача қилиб айтганда, бу соҳа у кишининг мутахассислиги эмас. Қолаверса, у киши яшаган пайт Ислом оламида ҳадис илмидан узоқлашиш бошланган даврга тўғри келади. Ушбу шароитда мана шунчалик ишончли ҳадисларни жамлашнинг ўзи ҳазрат Навоийнинг ҳадис илми борасида қанчалик юқори даражада эканларини кўрсатади. 4-курс талабаси Анорбоев Исломбек Мавлонович 204