islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 3, 2019

Day

Юқори технологияларга бой 2019-йил Ҳаж мавсуми…

Саудия Арабистони Хаж ва Умра вазирлиги томонидан мусулмонларга зиёрат қилишни осонлаштириш ва Хаж ибодатини бажаришларини таъминлаш мақсадида юқори технологияли интеллектуал тизимларнинг тўлиқ тўпламини киритишга қарор қилди, дея хабар беради Al-Arabiya. Жорий йилда жорий қилинган асосий технологиялардан бири хорижий зиёратчилар учун e-track тизими бўлиб, у зиёратчиларнинг Саудия Қироллигидан кетгунга қадар турар жой олиш, транспорт хизматидан фойдаланиш ва танавул қилиш учун бирор жойга кириб овқатланиш вақтидан бошлаб кучга киради. Тизим “Шаффофликни ва ҳар бир тарафнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бажарилиши назоратини таъминлайди.” У вазирлик назорати остида фаолият юритади. Шунингдек, вазирлик томонидан эълон қилиндики, ушбу тизимда талабнома берувчиларга муносиб ва улар учун қулай Хаж ҳизматларини танлаш имкониятини беради. Бундан ташқари, зиёратчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун электрон шартнома тўлов тизими ҳам тақдим этилади. Шу  йили май ойининг охирида, икки масжид қӯриқчиси Саудия Арабистони Подшоҳи Салман ибн Абдулазиз “2030 Қироллиги” лойиҳаси асосида “Аллоҳнинг меҳмонлари” хизмат дастурини шахсан ишга тушириб берди. Дастурда 30 дан ортиқ давлат идоралари томонидан тайёрланган 130дан зиёд ташаббуслардан иборат. Ундан учта стратегик мақсад кўзланмоқда: ▪️Кўплаб зиёратчиларни қабул қилишни ва икки муқаддас масжидга киришни осонлаштириш; ▪️Хаж ва Умра вақтида зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш; ▪️Зиёратчиларнинг диний ва маданий тажрибаларини кенгайтириш, деб хабар беради Islam.ru Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 132

ИДДАЛИ АЁЛНИНГ ТАЪМИНОТИ

Жамиятимиз аҳолиси орасида диний саводхонлик ўта паст даражага тушиб кетганида кўплаб шаръий ҳақ-ҳуқулар пой-мол бўлишига йўл қўйиляпти. Шулардан бири эридан талоқ олиб ажраган аёлнинг идда жараёнидаги харажатлар масаласи. Идда ўтирган аёлнинг харажатлари кимнинг бўйнига тушади? Хотинини ҳайдаб солган эр бу савол билан қизиқиб ҳам ўтирмайди. Эридан талоқ олган бахтиқаро келин ҳам ҳаққини талаб қилишни билмай, кўч-кўронини кўтариб отасиникига кетаверади. Жумҳури аҳли сунна фуқаҳолари ижмоъсига кўра, аёл эридан талоқ олиб ажраса, талоғи ражъийми, боинми, уч талоқми ё бир талоқ, ҳомиладорми ё ҳомиласиз қандай бўлишидан қатъий назар унинг идда давомидаги турар жой ва емоқ-ичмоқ нафақаси эрнинг бўйнига юкланади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: المطلقة ثلاثا لها السكنى و النفقة Уч талоқ қилинган аёлнинг тураржой ва нафақага ҳаққи бор. (Сунани Дорақутний 2 / 433). Фотима бинти Қайс номли бир саҳобия аёл пайғамбаримиздан “Уч талоқ қилинган аёлнинг тураржой ва нафақага ҳаққи йўқ” деб бир ҳадис ривоят қилади ва унга эридан ажраганда Расулуллоҳ: “Бор, амакингнинг ўғли Амр ибн Умму Мактумнинг уйида идда ўтир”—деб буюрганини айтган. Лекин унинг бу ривоятини Оиша онамиз, Умар ибн Хаттоб, Зайд ибн Собит, Жобир ибн Абдуллоҳ каби катта саҳобалар рад қилган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳдан эшитган гапини ёдда сақлаб қолганми ё йўқми, буниси номаълум бир аёлнинг гапини олиб Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатини тарк этмаймиз. Талоқ қилинган аёл идда давомида тураржой ва нафақага ҳақдор бўлади. Аллоҳ бундай деган: لَاتُخْرِجُوهُن مِن بُيُوتِهِنّ وَلَايَخْرُجْن إِلَّاأَن يَأْتِين بِفَاحِشَةٍ مُّبَيِّنَةٍ Уларни уйларидан чиқарманглар ва ўзлари ҳам чиқмасинлар, илло, очиқ-ойдин фоҳиша иш қилган бўлсалар(чиқарилурлар).  ” — деган. Агар эридан талоқ олган аёл “мен ҳомиладорман”, деб даъво қилса, боласини туққунча, агар туғмаса икки йилгача эр уни тураржой ва емоқ-ичмоқ билан таъминлашга шаръан мажбур бўлади. Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми   309