islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 4, 2019

Day

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида анжуман ташкил этилди

Шу йилнинг муборак Рамазон ойида Муҳтарам юртбошимиз “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасининг очилиш маросимида бу жойда уламолар,  диний соха ходимларининг илмий суҳбатларини уюштириш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий меросларини ўрганиб, кенг тарғиб қилиш юзасидан тавсиялар берган эдилар. Зеро, умрини дин хизмати, илм равнақи йўлида сарф этган буюк аллома раҳматуллоҳи алайҳ ўзлари ҳаётлик чоғларида илм аҳли, уламолар, шогирдлари билан кўплаб илмий суҳбатлар, анжуманлар ўтказар эдилар. Ана шу эзгу анъана яна давом эттирилмоқда. Эндиликда, шайх ҳазратлари номлари билан аталгувчи, мазкур мажмуанинг махсус конференц залида маҳаллий ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар, мунаввар суҳбатлар, динимиз, халқимиз учун манфаатли тадбирлар ўтказилади. Бугун, 4 июль куни биринчи бор ушбу мажмуада “Ҳанафийлик – мўътадил мазҳаб” номли диний соха ходимларининг анжумани ташкил этилди. Бирнчи анжуман айнан мазҳаблар мавзусида ўтказилиши бежиз эмас. Зеро Шайх ҳазратлари мусулмонларни доим буюк уламолар, улуғ мужтаҳид зотлар йўлини маҳкам тутишга, умматнинг бирлиги, тотувлигини таъминлашга, ихтилофларга барҳам беришга чақириб келганлар. Бу йўлда йирик асарлар таълиф этган эдилар. Чиндан ҳам бугун ана шу меросни ўрганиш, нафақат диёримиз, балки, минтақамизда кенг тарқалган Ҳанафий мазҳабида мустаҳкам бўлиб, ихтилоф ва фитналарнинг олдини олиш ҳар қачонгидан ҳам зарур бўлиб қолди. Бугун ҳар ердан турли воситалар орқали мусулмонларни чалғитиб, мазҳабларни инкор қилаётган, уламоларни рад этиб, Қуръон ва суннатдан ўзича мустақил ҳукм чиқариш даъвосини қилаётган саводи чала кимсалар ислом умматини адаштиряпти, тафриқа ва ихтилофларга сабаб бўляпти. Анжуманда иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва бошқа нотиқлар ўз чиқишларида “Мужтаҳид уламоларнинг таърифи”, “Мазҳабларнинг келиб чиқиши ва ислом оламидаги аҳамияти”, “Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳадис илмидаги ўрни” каби мавзуларда маъруза қилдилар. Шунингдек тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансуров “Ислом динида мўтадиллик” мавзусида, ЎМИ Котибият бўлими мудири Муҳаммадайюб Хомидов “Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис борасидаги ўрни” мавзусида маърузалари билан иштирок этдилар. Уламолар мужтаҳид даражасига етмаган кишилар муайян мазҳабни ушлашлари лозим деб айтганлар. Доктор Ваҳба Зуҳайл: “Фиқҳий мазҳабларнинг ихтилоф ва фитналарга, қонли тўқнашувларга олиб келганини билмаймиз. Йирик тўқнашувлар ақидавий масалаларда бўлган”, деб айтган. Баъзилар Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳни кам ҳадис билганликда ноўрин айблайди. Ваҳоланки ул зот ҳадисларни аниқлшда талаблари шу даражада юқори эдики, уни фақат муҳаддислар англай олардилар. Ўзларининг талабларига кўра энг ишончли деб билган ҳадисларинигина “Муснад”га киритган ва фиқҳий масалаларда қўллаган эдилар. Абу Ҳанифа ҳадисни тушунишда, идрок этишда кўп муҳаддислар етиб бормаган нуқтага етиб бордилар. Бу борада ул зот шундай деган эдилар: Аллоҳнинг динида ўз раъйингиз билан ҳеч бир сўз айта кўрманг. Ҳадисга эргашинг. Ким ҳадисдан четга чиқса адашади. Ана шу мукаммал фиқҳ мактабига асос солган, илм ва тақвода пешқадам бўлган зотларга ҳурматсизлик қилаётган, ислом оламининг мужтаҳиди мутлақларидан ўз фикрини устун қўйиб, мусулмонларни чалғитаётган, мазҳабга тош отаётган кимсаларга холис, илмий, асосли раддия бериш, диний саводсизликка барҳам бериш, фитналарнинг олдини олиш бугун ҳар бир имом-хатиб, исломшунос мударриснинг вазифаси эканлиги таъкидланди.       285

Башкирияда мусулмон болалар учун ёзги оромгоҳ ӯз иш фаолиятини бошлади

 Сибайда “Такуа” масжидининг қошида қизлар учун мусулмонлар оромгоҳи очилди. Ушбу масжиднинг имом-хатиби Агляммеддин Газизов хазратларининг сўзларига кўра, “30 га яқин қиз болаларнинг ота-оналари уларни оромгоҳда татилини ӯтказишлари учун қайд қилиб қӯйишган. Тез орада ӯғил болалар учун ҳам оромгоҳ очилиши кутилмоқда” дейди у. Бошқа шаҳарлардан фарқли ўлароқ, Сибайда ҳар йили мусулмон болалар учун оромгоҳлар ташкил этилади. Оромгоҳ дастурига Исломнинг асослари, арабча ёзувлар, хаттотлик, шунингдек, шаҳар музейлари ва киноларига ташриф буюриш киради. Болалар учун мунтазам овқатланиш ҳам ташкил этилган бӯлади.  Боймоқда масжиднинг диний раҳбарлари илк бор ўғил болалар учун мусулмонлар оромгоҳини очдилар. “Биз Қуръон сураларини ўргатамиз ва дин асослари ҳақида болалар тушунчаларини бойитамиз”, дейди Баймоқдаги “Насиҳат” масжидининг Имом-хатиби Ҳамза Хафизов хазратлари. Оромгоҳ очилиши билан унга ота-оналар ӯз фарзандларини жӯната бошладилар. Шу каби мусулмон болаларнинг оромгоҳлари Уфа, Оренбург ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам ӯз иш фаолиятини юргизмоқда. Икки ҳафтадан бир ойгача бўлган муддат давомида ушбу оромгоҳларда татилни ӯтказиш мумкин. Оромгоҳ ўқувчилари учун турли машғулотлар олиб борилади: ▪️ўқув сафарлари, ▪️спорт ўйинлари, ▪️билим бӯйича мусобақалар каби, деб хабар беради Islam.ru Таржимон:  2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 251

АЛЛОҲНИНГ САЛОМИНИ ОЛГАН АЁЛ

Аёллар саййидаси. Отасининг исми Хувайлид, онасининг исми Фотима бўлган. Жоҳилият даврида Хадижа онамизни Тоҳира деб чақиришар эди.  Умму Қосим деб куняланган. Асли Қурайш қавмидан. Оқила, олийҳиммат, саҳоватли, меҳрибон жаннатий аёл бўлган. Расулуллоҳга ўзи ҳаридор бўлган. Уйланишларини таклиф қилган. Расулимиз алайҳиссалом рози бўлганлар ва 25 ёшида уйланганлар. Маҳрига 20 туя берган. Хадижа онамиз Расулуллоҳдан 15 ёшга катта эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари шу онамиздан туғилган. Ер юзида Расулуллоҳни биринчи бўлиб тасдиқлаган ва ҳаммадан олдин иймон келтирган энг бахтли аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий келганда, амакиваччаси Варақа ибн Навфалнинг олдига олиб борган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп тилга олардилар ва бошқа оналаримиздан афзал билардилар. Ҳаттоки Оиша онамиз шундай дегандилар: ما غرت من امراءة ما غرت من خديجة Расулуллоҳ Хадижани кўп эслагани туфайли, Ул зотни бирорта хотиндан Хадижадан рашк қилиб қизғонганимдек қизғонмаганман. (Бухорий) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамиз ҳаётлик чоғида бошқа аёлга уйланмаганлар. Кейинги оналаримиз билан Ул зоти шарифанинг вафотидан кейин турмуш қилганлар. Сердавлат, ишбилармон аёл эди. Расулуллоҳга молиявий жиҳатдан кўп ёрдам қиларди. Расулуллоҳ Хадижа онамизнинг савдо ишларини юритар эди. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали Хадижа онамиз учун жаннатдан бир қаср барпо қилганлик башоратини етказган. (Бухорий ва Муслим) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча марта: “Эй Хадижа, сенга Жаброил салом айтди” баъзида эса “Сенга Аллоҳ салом йўллади”—деганлар. (Бухорий) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннат аёлларининг саййидаси марям, Фотима, Хадижа ва Фиръавннинг хотини Осиёдир”—деб марҳамат қилганлар. (Ибн Абдулбар) Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп хотирлар эдилар. Ҳар доим ёдга олганда Хадижа онамизни мақтар, ҳаққига истиғфор айтиб дуо қилардилар. Бир куни Оиша онамиз рашки келиб: “Аллоҳ сизга ўша кампир ўрнига ёш аёлларни бердику?!”—деб юборади. Шунда Расулуллоҳнинг ғазаблари келади. Қилмишидан афсусланган Оиша онамиз “Эй Раббим, Хадижани қайтиб ёмонлик ила эсламайман” деб онт ичадилар. Расулуллоҳ: Эй Оиша, одамлар мени ёлғончига чиқарганда у менга ишонган, одамлар мендан юз ўгирганда у менга жой берган, у менга бола туғиб берган сизлар эмас—деб Хадижа онамизнинг фазлини эслатиб қўядилар. Ҳижратдан 3 йил, Абу Толибнинг вафотидан эса 45 кун олдин, 65 ёшида Рамазон ойида, Исломда ҳали намоз фарз бўлмай туриб вафот этган. Ҳажун номли ерга дафн этилган.   Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек МЎМИНОВ   338