islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 2019

Month

Диний-маърифий соҳа фаолияти такомиллаштирилади

Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4436-сон, 04.09.2019 й.). Қарорга мувофиқ жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича соҳа учун масъул органларнинг мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилади. Дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, виждон эркинлиги кафолатлари бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш янги тизим доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди. Шунингдек, қарор билан Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланди. Қўмита виждон эркинлиги ва дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади, диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш мақсадида барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига бу борадаги фаолиятни амалга оширишда кўмаклашади. Қарорга кўра, суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхати Адлия вазирлиги ва Олий суд расмий веб-сайтларида ва бошқа ОАВларда эълон қилиб, янгилаб борилади. 110

ҚУРЪОНГА ЭҲТИРОМ

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз ҳам ўзига хос эҳтиромга лойиқ бўлади. Мусулмонлар илоҳий дастурлари саналмиш Қуръони каримни улуғлаши, унга ҳурмат кўрсатиши, асраб-авайлаши лозим бўлади. Йирик олим – Ватандошимиз Ҳаким ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ Қуръонга эҳтиром сифатида қуйидаги амалларни қатор санаб келтиради: Қуръон ўқиганда ҳар-ҳар сурадан оятларни танлаб ўқимасдан, мусҳафи шарифда берилган тартиб бўйича ўқимоқ; Ривоят қилинишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни ҳар-ҳар сурадан оятларни териб ўқиётганига шоҳид бўлдилар ва у кишига ҳар сурани тартиб билан бутун ўқишини амр қилдилар. Ибн Абу Шайба ривояти. Мусҳафи шарифни очиқ ҳолида қолдирмаслик; Мусҳафи шарифнинг устига бошқа китобларни қўймаслик; Ўқиганда мусҳафни қўлида ушлаб баландроқ кўтармоқ, ёки бирор баландроқ лавҳ устига қўйиб ўқимоқ, ерга қўймаслик; Қуръон оятларини тахтага ёзиб ўқувчилар уни ўчириш лозим бўлганда туфук билан ўчирмаслиги, балки сув билан ўчирмоқлик; Мусҳафни сув билан ювиш лозим бўлиб қолса, ғусоласини (мусҳафни ювилган сув) нажосатхонага ва оёқ билан босиладиган ерларга оқизмаслик; Салафи солиҳлар мусҳаф ғусоласини шифо ниятида истеъмол қилар эканлар. Имом Қуртубий. Мусҳафи эскириб кетганда унинг саҳифаларини йиртиб бошқа китобларга муқова сифатида ишлатмаслик; Лоақал бир кунда бир марта бўлса ҳам мусҳафга қарамоқ; Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу айтар экан: “Мен ҳар куни Раббимнинг китобига қарайман. Бирор кунни мусҳафга қарамасдан ўтказиб юборишга Раббимдан уяламан”. Қуръондан кўз ҳаққини ҳар куни адо қилмоқ; Мусҳафга қараб ўқиганда кўз билан қулоқ ўз ҳаққини олишда шерик бўлади. Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кўзларингизни ибодатдаги ҳаққини адо этинглар!” Саҳобалар сўради: “Эй Аллоҳнинг Расули, кўзнинг ибодатдаги ҳаққи нима?”. Ул зот жавоб бердилар: “Мусҳафга қарамоқ, оятларида тафаккур қилмоқ ва ажоиботларига эътибор қаратмоқ!”. Байҳақий. Макҳул раҳимаҳуллоҳ Уббода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Умматларим ибодатининг афзали Қуръонни қараб ўқимоқдир!” Байҳақий. Аллоҳнинг каломини ўзининг каломи ўрнида қўлламаслик; Масалан “Енглар ичинглар, исроф қилманглар” мазмунидаги оятни меҳмонларга қарата ўз каломи сифатида қўлламаслик керак. Бу Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Иброҳим ан-Нахаъий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг каломини ўз гапи ўрнида ишлатганларни жуда қаттиқ ёмон кўрар эканлар. Қуртубий. Давоми бор. Авазбек Мўминов Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжиди имом хатиби 137

Саудия Арабистонида ўтказиладиган халқаро Қуръони карим мусобақасида Тошкент ислом институти талабаси иштирок этади

Шу йилнинг 7-11 сентябрь куни Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш  бўйича  Саудия Арабистонининг  Макка шаҳрида  41 халқаро   Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Мазкур мусобақа қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади: 1. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш билан бирга Қуръони карим сўзларининг маъноларини билиши. 2. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш. 3.  Қуръони каримнинг 15 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш. 4. Қуръони каримнинг 5 порасини тажвид қоидаси билан чиройли оҳангда ўқиб бериш. Бу йўналиш Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлмаган ва мусулмонлар камчилик бўлган давлатлар иштирокчилари учундир. Мусулмон давлатлар вакиллари ушбу йўналишда қатнаша олмайди. Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада 103 та давлатдан 146 нафар вакиллар иштирок этади. Юртимизнинг 2 нафар вакили Тошкент ислом институти талабаси Ҳусниддинов Зуҳриддин қори ва Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” олий мадрасаси талабаси Орифжонов Абдурауфхон мазкур мусобақада иштирок этиш учун шу йилнинг 3 сентябрь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Манба: muslim.uz 131

Талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида келтирилган жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган. Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади. Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин: ✅ Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида). ✅ Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм – 4 800 000 сўм) Изоҳ: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб – 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765 – сон Фармони) Манба: Edu.uz 122

«Эргашувчи эмас, эргаштирувчи куч бўлишимиз керак!»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ билан суҳбат – Муҳтарам муфтий ҳазратлари! Президентимиз Шавкат Мирзиёев маънавият ва маърифат масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Яқинда ўзингиз бевосита гувоҳи бўлганингиздек, давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифи чоғида Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, Ҳадис илми олий мактаби фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Ушбу мажмуа, умуман, маънавият даргоҳларининг бунёд этилиши халқимиз ҳаётида нақадар муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтсангиз. – Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий жабҳада ҳам аҳамияти беқиёс ишлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси, аввало, халқимизни рози қилиш, тинч ва фаровон ҳаётга эришишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Юртимизда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк алломаларимиз номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби ташкил этилгани Ислом илмини янада равнақ топтиришга, муқаддас динимизнинг асл инсонпарварлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, маърифат ва эзгулик моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ва тарғиб этишга хизмат қилишини, мўмин-мусулмонларга янада кенг шарт-шароитлар яратишини нафақат халқимиз, балки жаҳон аҳли ҳам юксак эътироф этаётир. Ҳадис илми олий мактаби фаолиятини ташкил қилиш мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим муассасаси ўз олдига ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганиш, хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, диний қадриятларни асраб-авайлаш, ҳадис илми уламолари асарларининг таржима ва қиёсий матнларини тайёрлаш, ўзбек ва хорижий тилларда нашр этиш, конференциялар ташкил этишдек катта вазифаларни қўйган. Олий мактабда ҳадисшунослик фанлари билан бир қаторда Қуръони Карим, фиқҳ, ақида, тафсир, ислом тарихи каби фанлар ҳамда хорижий тиллардан чуқур илм берилади. Ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳиятли ўрта махсус диний таълим муассасаларини тамомлаган ўн нафар иқтидорли битирувчи 2019-2020 ўқув йили учун саралаб олинди. Ҳадис илми мактаби битирувчилари диний фанлар, хусусан, ҳадис илми соҳасида диний таълим муассасаларида таълим бериб, имом-хатиб, илмий ходим вазифаларида ишлаб, шунингдек, илмий-тадқиқот марказларида фаолият олиб боришади. Битирувчилар таълимни магистратура, таянч докторантура ва докторантура босқичларида давом эттиришлари ҳам мумкин. Яқинда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари, талабалар ва педагог-ўқитувчиларга яратилган шарт-шароит билан танишиш мақсадида ушбу таълим муассасасига бордим. Олий мактаб фаолияти, ўқув хоналари, кутубхона ва таълим-тарбия жараёнларини олиб боришнинг энг замонавий услублари билан яқиндан танишдим. Шунингдек, электрон портал, хорижий профессор-ўқитувчилар ва юртимиздаги уламолар ўтадиган дарс машғулотларини ёзиб бориш учун ташкил этилган мультимедия бўлимини ҳам кўздан кечирдим, яратилган шароитлар ҳавас қиларлик даражада. Муҳтарам Президентимиз кутаётганларидек бу даргоҳдан Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний каби буюк алломалар яна етишиб чиқади, инша Аллоҳ. – Тарбия оиладан бошланади. Оила маънавияти, ота-онанинг фарзандлари ва фарзандларнинг ота-оналари олдидаги бурчлари ва масъулиятларини, афсуски, кўпчилик теран англамайди. Билганлар ҳам бунга унчалик эътибор қаратишмайди. Диний идора бу масалани одамларга тушунтиришда қандай йўл тутяпти? – Ислом динида оила ва фарзанд тарбиясига катта эътибор қаратилади. Ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдорда қилган нафл садақасидан яхшироқдир» (Имом Аҳмад ривояти) деганлар. Шунингдек, яна бир ҳадиси шарифда: «Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар», деганлар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, масжидлар имом домлалари оила мустаҳкамлиги, фарзанд тарбияси ва эр-хотин муносабатлари бўйича жойларда ўз маърузалари билан мунтазам иштирок этиб келмоқдалар. Диний идора ҳузуридаги «Мовароуннаҳр» нашриёти томонидан оила фаровонлигига оид китоблар чоп этилмоқда. Шунингдек, «Ҳидоят»,...
1 9 10 11 12