“Бахт – қанча эмас, қандай яшашда….” Жорий йилнинг 7 октябрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида Маънавият соати бўлиб ўтди. Унда “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси, “Новза” масжиди имом хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов меҳмон бўлди. “Билим олишда риёзатнинг ўрни” дея номланган ушбу суҳбатда домла талаба қизларни янги ўқув йилини муваффақиятли бошлаб олганликлари билан самимий қутлади. Тўрт йиллик талабалик даврини ғанимат билиб, солиҳ амални ўзида жамлайдиган билимларни тўла эгаллаш лозимлигини таъкидлаб ўтди. “Яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарувчи умматнинг асосини имон ташкил қилади. Агар биз тақдиримизга Аллоҳни ёзганига имон келтириб, рози бўлиб яшасак, Роббимиз ҳам биздан рози бўлади. Банданинг бахти уни қанча яшаганида эмас, қандай яшаганига қараб баҳоланади. Жамиятимиз ислоҳотига ҳар биримиз фойда келтиришга харакат қилмоғимиз лозим. Ҳеч бўлмаганда ўз шахсий ҳаётингиз билан ижобий ҳиссангизни қўшинг”, дея таъкидлади. Устоз чорак асрдан кўпроқ талабаларга илм бериб, жамлаган ҳаётий ва илмий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, талаба қизларга қимматли маслаҳатларини бериб, бу даргоҳларда не-не устозлар етишиб чиққанлиги, бугунги кунга келиб, уларнинг ўрниларида ўтириб билим олиш, чексиз масъулиятни талаб этувчи катта бахт эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Суҳбат асносида талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига Жалолиддин домладан етарли жавобларни олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 442
Тошкентда 7 октябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги 6-семинари бошланди. Мазкур йиллик семинар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ташаббуси билан ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Халқаро анжуманда ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси аъзолари, ИҲТга аъзо ва кузатувчи мақомидаги 50 дан зиёд давлат, шунингдек, ушбу мамлакатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институтлари вакиллари иштирок этмоқда. Форумда, шунингдек, БМТ, ЮНОДС, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, ЮНФПА, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Европа Кенгаши, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, АЙСЕСКО каби нуфузли халқаро ташкилотлардан экспертлар, қатор хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари қатнашмоқда. Ўзбекистон вакиллари эса Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти муассасалари, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари, миллий экспертлардан иборат. Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева Ўзбекистон ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясини энг нуфузли халқаро ташкилотлардан бири сифатида эътироф этишини, хусусан, асл Ислом таълимоти ҳақиқий демократик фуқаролик жамияти барпо этишни таъминлайдиган асосий омиллардан бири, деб ҳисоблашини таъкидлади.Президент Шавкат Мирзиёев бу борада бир неча халқаро аҳамиятга молик йирик ташаббусларни илгари сургани бежиз эмас. Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида таъкидлаганидек, “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” мавзуси сессия кун тартибининг асосий ғояси этиб белгилангани чуқур рамзий маънога эга. Бу ғоя “Бешикдан қабргача илм изла” деган машҳур ҳадисга ҳамоҳангдир. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон томони илгари сурган ташаббуслар бевосита илм-фан ва маърифат ривожи билан узвий боғлиқ экани, айниқса, аҳамиятли. Президентимиз, шунингдек, 2017 йил 10 сентябрда Остона шаҳри (ҳозирги Нурсултон)да бўлиб ўтган ИҲТнинг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида сўзлаган нутқида илм-фан, маънавият ва маърифатни ривожлантириш билан боғлиқ амалий таклифларни илгари сурди. Ўзбекистон Президенти ёшлар манфаатини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. 30 июнь мамлакатимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилинган. 2018 йилдан бошлаб “Ёшлар – бизнинг келажагимиз” шиори остида мунтазам тадбирлар ўтказилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган, бевосита ёшларни жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган бешта муҳим ташаббуснинг ҳар бири бўйича алоҳида Давлат дастури қабул қилинган. Шу нуқтаи назардан, ушбу семинар мавзуси ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани, шубҳасиз. – Ўзбекистон ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни қабул қилиш масаласини илгари сурмоқда, – деди семинарда халқаро эксперт сифатида қатнашаётган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг вакили Ричард Коменда. – Бу жуда муҳим ва фойдали ҳужжат. Шу билан бирга, ушбу жараённи амалга ошириш маълум муддат талаб этади. Энди бошқа аъзо давлатлар ҳам Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ҳамкорликда иш олиб бориши лозим. Бу борада айни тузилма, яъни Ислом ҳамкорлик ташкилоти жуда қулай майдон бўлиб хизмат қилади. Ҳозир мазкур ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш учун яхши имконият пайдо бўлди. Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсам, аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил этадиган давлатда имкониятлар кенг. Ёшларингизда бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда бевосита иштирок этиш ва шу орқали Ўзбекистоннинг ёрқин келажагини қуришга ҳисса қўшиш имконияти мавжуд. Ёшларсиз бу...