islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 21, 2019

Day

Миллат бойлиги

Тил тараққиёт ва маданият асоси ҳисобланади. Тилларни сақланиб қолиши учун эса бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарурдир. Ҳар қандай тил – миллат ва халқнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муаммола воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Турли халқларнинг тилларига хурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва хурмат қилиш тинчликнинг бирдан бир кафолатидир. Шу сабабли ҳам хар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади. Тилни сақлаб қолишда адиб ва ёзувчиларнинг ўрни беқиёс. Мисол учун А. Қодирий, С. Айний, Ойбек, Ғ. Ғулом, А. Қаҳҳор каби адибларимизнинг асарларига ёндашсак, уларнинг ҳаммаси ҳам жонли халқ тилини адабий тилга санъаткорона пайванд қилиб ишлатилганларини кўрамиз. Аммо худди шу икки дарёни — жонли халқ тили билан адабий тилни бир-бирига қандай қилиб қўшиш, уларни қандай уйғунлаштириш масаласини ҳар бир ёзувчи ўз олдига қўйган ғоявий-бадиий вазифадан келиб чиқиб, ўзига хос дид, иқтидор, ҳаётий тажриба иштирокида мустақил ҳал қилади. Уларнинг бадиий тилларидаги ранг-баранглик шундан келиб чиқади. Халқимиз бежизга «Тилга эътибор — элга эътибор», «Тил — миллат кўзгуси» дейишмаган. Тилни сақлаб қолишда диний соҳа ходимларининг ўрни беқиёс. Улар халқимизга Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу Билиг” асари ва Бобур Мирзонинг “Мубаййин” асари кабиларни етказишни ўзи катта хизматдир. Бугунги кунда дунёда 6809 та тил мавжуд бўлиб, жахон тилларининг атиги 4 фоизи Европа қитьасига тўғри келса-да, энг кўп сўзлашувчи тилларнинг тенг ярми “кўҳна қитьа”да экани маълум бўлди. 341 миллион киши инглиз тилини она тили сифатида тан олади, бироқ яна 350 миллион киши бу тилни иккинчи она тили сифатида кўришини маълум қилган. Ҳозирги кунда чет тилларни ўқитиш ривожланмоқда. Шу ўринда баъзи мулоҳазаларни айтиб ўтсак. Айрим ҳолатларда ёшлар ўртасида чет тилини ўзлаштириш борасида баъзан қийинчиликлар юзага келмоқда. Бунинг асосий сабаби ўз она тилимизни яхши билмаслигимиздир. Интернет маълумотларини кузатар эканмиз ўзбек тилидаги интернет маълумотдаги кўплаб маълумотлар ҳали ҳам ўша 90 йилларда киритилгандан буён янгиланмаган. Ривожланган Япония давлатини олиб қарасак II жаҳон урушидан кейин иқтисодини тиклаш учун чет тилидаги кўплаб китобларни япон тилига таржима орқали ёшларига ўз тилида ўқитди. Бунинг натижасини эса фан техника соҳасида улкан ютуқларга эришаётганидан гувоҳи бўлиб турибмиз. Биз халқимиз тафаккур пойдеворини ўз тилимизда ривожлантирмас эканмиз бошқа тил, урф-одат, маданият ва жамият ҳамда давлатларга тобе бўламиз. Яратганга шукрлар бўлсинки, муҳтарам Президентимиз томонидан ўзбек тилига катта эътибор қаратилмоқда. Туркий тилли давлатлар ҳамдўстлик кенгаши бўйича учрашувлар ўтказилмоқда. Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети ҳамда махсус ёзувчи-шоирлар номига атаб қўйилган мактабларни ташкил қилинганлини ўзи ҳам фикримизга ёрқин далил. Демак, ҳозирги кунда ўз она тилига бўлган эътиборни янада оширишимиз, адабиётга ошно бўлиш барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси А.Мадаипов 183

ТИЛ БЕБАҲО НЕЪМАТ

Мақтовларимиз ва шукроналаримизни тилимиз билдиришга имкон бергани учун Раббимизга ҳамдлар, тиллимизни савобли сўзларга ўргатишни буюрган Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга саломларимиз бўлсин. Тил бебаҳо неъмат. Бу неъматнинг шукри тўғри адо этилган тақдирда, у соҳибини кўп яхшиликларга етказади, икки дунё бахт-саодатига эга қилади. Аксинча, тилнинг ҳаққи адо этилмай, уни гуноҳ бўладиган ишларга қаратилса, эгаси ҳамма яхшиликлардан ҳар икки оламда маҳрум бўлади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган инсонга нутқни – гапиришни ўргатди. Нутқ, сўзлашиш ва баён қилиш қобилияти Аллоҳ таолонинг инсонга берган улкан неъматларидан биридир. Айнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажралиб туради, уларнинг устидан ўз ҳукмини ўтказади. Инсон Аллоҳ ерда яратган жонзотлар ичида нутқ ато этилган, мукаммал овоз чиқарадиган ягона жонзотдир. Аллоҳ таоло одамни Ўзининг Ер юзидаги халифаси қилаётган пайтда унга улуғ бир сирни берган. Бу ҳам бўлса, одамга турли нарсаларнинг номларини ўргатишидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда хабар бериб шундай дейди: “(Аллоҳ) Одамга барча (яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли) номларни ўргатди. Сўнгра уларни фаришталарга (бирма-бир) кўрсатиб деди: «Агар (эътирозингизда) ростгўй бўлсангиз, ана у нарсаларни номлари билан Менга айтиб берингиз”! Бақара сураси, 31 оят. Яъни, инсон ўзини ўраб турган барча ашёларнинг белгиси сифатида улар номини идрок этади ва бу номларни ўз маъносида ишлатади. Ҳис қилинадиган, жисмга эга бўлган нарсаларни фаҳмлаш учун нутқий рамзларни ишлатиш қудрати инсон ҳаётида энг улуғ имкониятлардан бири ҳисобланади. Акс ҳолда, бировга тоғнинг нималигини тушунтирмоқчи бўлсанг, уни тоғ олдига олиб бориб, атрофидан айлантириб кўрсатишдан ўзга чора қолмаган бўлур эди. Агар Аллоҳ таоло инсонга ушбу қобилиятни бермаганида, Ер юзидаги ҳаётни ҳатто тасаввур қилиш ҳам қийин бўларди. Аллоҳ таоло ўзининг каломида айтадики, “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар (шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағрифат қилур. Ким Аллоҳга ва пайғамбарга итоат этса, бас, улуғ бахтга эришибди” (Аҳзоб 70-71) . Ислом кишиларни барча офатлардан, жумладан тил офатларидан ҳимоя қилиш чораларини кўради. Тил офатлари кўп: бемаъни, бефойда сўзларни гапириш, ботил, гуноҳ ишларни сўзлаш, сергаплик ва одамларга ёқиш учун сўзамоллик қилиш, фаҳш, сўкиш, одобсиз, ахлоқсиз ва шунга ўхшаш сўзларни айтиш, ўзгаларни мазахлаш ва устидан кулиш, сирни ошкор қилиш, ёлғон сўзлаш, ғийбат ва бошқалар сўз офатларидир. Буларнинг ҳаммаси қораланган ва инсонлар булардан қайтарилган. Аллоҳ ўз фазли билан берган тилимизни улуғ неъмат эканини эътироф этиб, уни фойдамиз йўлида, инсонларга наф берадиган тарзда ишлатишга ҳаракат қилайлик. Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, “Тўхтабой” жоме масжиди имом хатиби З.ШАРИФОВ 2015 йил 4 сентябрь кунидаги жума тезиси асосида тайёрланди.  171

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф

Тошкент ислом институтининг 1 ва 2-курс талабалари Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига яқиндан танишиш учун ташриф буюрдилар. Университет Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармони асосида ташкил этилган. Талабалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббуслари асосида фаолият бошлаган махсус хоналарга ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, университетда жойлашган кутубхона, ахборот ресурс маркази, электрон кутубхона, ўқув бўлимлари ва талабалар турар жойларини кўздан кечириб, талабарга яратилаётган шароитлардан мамнун бўлдилар. Яна шуни таъкидлаш керакки, университет 135 та хорижий университетлар билан ҳамкорлик қилиш билан бирга, кўпгина хорижий талабалар ҳам турли йўналишлар бўйича университетда таҳсил олишмоқда экан. Бу эса юртимизда таълим сифатини ошиб бораётганини, қолаверса, тилимизга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганини билдиради. Университетнинг буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратларининг исмлари ила номланиши талабаларимизда фахр ва ғурур ҳиссини уйғотди. У зотнинг халқимиз, динимиз, тилимиз равнақи йўлида қилган меҳнатларидан ҳар қандай инсон фахрланади. 1 курс талабаси Н.Шербоев 467