islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 3, 2019

Day

Мавлид шариф ҳақида уламолар фикри

 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Аҳли сунна вал жамоанинг кўзга кўринган етук уламолари томонидан мавлиди шариф қилиш жоиз эканлиги борасида айтган сўзлари. 1. Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ  Робиул аввал ойида мавлидин-набий қилиш ҳақида, унинг шаръий ҳукми, бу иш яхшими, ёмонми, қилган одамга савоб бериладими, йўқми шу ҳақида сўралганида, у киши қуйидагича жавоб берди: “Менинг жавобим шуки, аслида одамларнинг жамланишиб муяссар бўлганича Қуръон тиловати, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ишларини аввалида бўлган хабарларни, у зотнинг туғилганларида содир бўлган мўжизаларни ривоят қилишлари ва охирида уларга егулик нарса улашилиб, бунга бошқа нарсалар зиёда қилинмай тарқалиб кетадиган бўлсалар, бидъати ҳасанадир. Уни қилган одамга Набий соллаллоҳи алайҳи васалламни улуғлагани, у зотнинг мавлидлари муносабати ила хурсандчилик изҳор қилгани учун савоб берилади”.     2. Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳматуллоҳи алайҳ Хуллас калом: “Бидаъти ҳасанани мандуб эканлигига иттифоқ қилинган. Мавлид қилиш ва инсонларнинг унга жамланиш (ҳукми) шунингдекдир. Яъни: бидъати ҳасанадир.” 3. Имом ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ  “Мавлиднинг ўзига хос хусусиятларидан бири ўша йили омонлик, орзу ва мақсадларнинг ушалиши ила нақд ҳурсандчиликга етишишдир”. 4. Имом ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ Асрнинг Ҳофизи бўлмиш Шайхул Ислом Абул Фазл Аҳмад ибн Ҳажардан мавлид ҳақида сўралди. У киши қуйидаги жавобни берди: “Мавлиднинг асли бидъат бўлиб, у ҳақида биринчи уч асрдаги салафи солиҳлардан ҳеч нарса нақл қилинмаган. Лекин, шу билан бирга бу иш яхшиликларни ва унга зид бўлган нарсаларни ўз ичига олгандир. Бас, ким яхшиликларини олиб, ёмонликларидан четда бўлса, бидъати ҳасана бўлади. Ким бундай қилмаса, бўлмайди”. 5. Имом Саховий раҳматуллоҳи алайҳ “Дастлабки уч асрдаги салаф солиҳлардан бирортаси мавлид қилмаган. Кейин пайдо бўлган. Ер юзини турли бурчак ва шаҳарларида ислом аҳли мавлид қилиш, ўша кеча турли садақотлар ҳамда мавлид ўқишга рағбат қилишда бардавом бўлдилар. Мавлид барокатидан уларга мўл-кўл, файзу-футуҳлар зоҳир бўлди.” 6.Имом ибн ал-Ҳааж ал-Моликий раҳматуллоҳи алайҳ “Мадхал” китоби соҳиби: “Бу муборак ойда аввалги ва охиргиларнинг саййидини бизларга неъмат қилиб берган Зот Мавломиз субҳанаҳу ва таалога бу улуғ неъматларга эга қилгани учун шукр қилиб, гарчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда ибодатларни зиёда қилмаган бўлсаларда, ибодат ва яхшиликларни зиёда қилишимиз керак. Зиёда қилмаслиги эса умматига раҳмли ва меҳрибон бўлганлигидандир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам (кўп) амалларни умматига фарз бўлиб қолиши (натижада машаққатга дучор бўлишлари)дан хавфсираб, уларга меҳри-шафқати ўлароқ тарк қилганлар. Лекин душанба куни рўза тутишлари ҳақида сўралганларида, мен туғилган кун дея бу улуғ ойнинг фазилатига ишора қилганлар. Демак, бу куннинг улуғлиги, туғилган ойининг ҳам шарофатли эканлигини ўз ичига олади. Бу ойни Аллоҳ фазилатли қилган нарсалар билан эҳтиром қилишимиз лозим бўлади. Замон ва маконнинг фазилати Аллоҳ таоло хослаган ибодатларни қилиниши билан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фазилатли вақтларни эзгу, яхши ишларни кўп қилиш ила хослаганлар”. 7. Ҳофиз Абдурроҳим ал-Ироқий раҳматуллоҳи алайҳ “Валима-тўйлар, мискинларни таомлантириш ҳар доим мустаҳаб саналиб келган. Унга шодлик, робиъул аввал ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нури зоҳир бўлгани учун хурсандчилик қўшилса, қандай қилиб мустаҳаб бўлмайди?! Уни бидъат эканлигидан макруҳ ишлиги келиб чиқмайди. Бир қанча бидъатлар гоҳида вожибга айланади”. 8. Ҳофиз Шамсиддин ибн Жазарий раҳматуллоҳи алайҳ Имоми Суютий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Сўнгра, қорилар имоми Ҳофиз Шамсиддин ибн Жазарийнинг “Урфут таъриф бил мавлидиш шариф...