islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 29, 2019

Day

Аёл ким билан сафар қилади?

Маълумки, Исломда аёллар ҳамиша ҳурматланиб, эъзозланиб, уларнинг фитратлари ҳар бир ишда назарда тутилган. Жумладан, аёлларнинг уч кунлик йўлдан узоқ масофага турли мақсадда сафар қилиши масаласида ислом ҳуқуқшунослигида айрим чекловлар қўйилган. Чунки сафарнинг ўзига яраша машаққатлари, қийинчиликлари бор. Шу боис, уларга ҳамроҳ сифатида маҳрам бўлиши шарт қилинган. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи: “Сафар яхши, ёмон ва мубоҳга тақсимланади”,  деган. Сафарнинг яхшиси ҳажга ва илм талабига ўхшаш амаллар, мандуби уламоларнинг зиёратига ўхшаш ишлар, ёмони эса ота-она розилигини олмай қилингани сабабли ҳаром ҳисобланганидир. Киши тиланчиликдан сақланиш, аҳли-аёлига мурувватли бўлиш, ҳожатидан ортиғини садақа қилиш ниятида сафар қилса, бу мубоҳ бўлади. Хайрли мақсад сабаб охират ишига айланади. Агар одам риёкорлик билан ва хўжакўрсинга ҳаж қилса, ундан охиратга насиба йўқ. Шу билан бирга динимиз талабига кўра, борилаётган юртда инсонга зарур бўлган қуйидаги беш нарса: ҳаётига таҳдид бўлса; дини ва эътиқоди бузилишига ҳаракат қилинса; молига тажовуз қилинса; обрўсини туширадиган иш бўлса; саломатлигига путур етса, сафар қилмаслик лозим. Кўзланган мақсад ҳосил бўлгач, тезда уйга қайтиш лозим. Зеро ҳадиси шарифда: “Сафар азоб-уқубатнинг бир кўринишидир. Сизлардан бирингиз сафарга чиқса, таоми, ичимлиги ва уйқусидан тўла баҳра ололмайди, (сафарда) истаги ҳосил бўлса, аҳлига шошилсин”, дейилади (Имом Бухорий ривояти). Таъкидлаш лозимки, сафар одобларининг аёлларга тааллуқли алоҳида жиҳатлари бор. Эркаклар юқоридаги шартларни бажо келтирса, ўз хоҳишларига кўра сафар қила оладилар. Аёллар эса доимо маҳрамлари билангина йўлга чиқишлари мумкин.Турмуш қурган аёл эса албатта турмуш ўртоғининг розилигини олиши шарт қилиб қўйилган. Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таолога ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кун ва ундан кўп бўлган сафарга отаси ёки акаси ёки эри ёки фарзанди ёки бирор маҳрамисиз чиқиши ҳалол бўлмайди”, дедилар”. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расул алайҳиссаломн муслима аёлнинг ҳатто ҳаж қилиш учун ҳам ёлғиз сафарга чиқиши мумкин эмаслигини айтганлар. Эркак киши Аллоҳнинг, дину диёнат йўлида қилинадиган жиҳодни қўйиб бўлса ҳам, маҳрам сифатида аёли билан ҳажга бориши лозим. Зеро, сафар машаққат ва хавфдан иборат. Мўминаларни машаққат ва хавфда ёлғиз қолдиришга маҳрамларининг эркаклик ғурурлари ҳам йўл бермаслиги керак. Йўлда аёлнинг хизматини қилиб, қийинчиликлардан, хавф-хатар ва турли кўнгилсизликлардан ҳимоя этиши керак. Ислом умматининг бахт-саодатга эришиши учун барча нарсани батафсил баён этиб берган Қуръони карим аёлларнинг маҳрамларини бирма-бир баён этган. Шариатимизга кўра, аёл кишига отаси ва ака-укаси, турмушга чиққач эса завжи жавобгар саналади. Бугун динимизнинг аксар ҳукмларидек биз эслатиб ўтган аҳкомларга амал қилинмаётгани сабабли кўплаб муаммолар, аянчли аҳволлар учраб турибди. Жуда кўплаб аёллар, маҳрамсиз сафарга отланганлари учунгина машаққат, тажовуз, жиноят домида қолмоқдалар. Қанчадан-қанча ўзбек аёллари меҳнат муҳожирлари сифатида турли юртларга бориб, номусидан, соғлиғидан ҳаттоки ҳаётидан айрилаётгани доимо қалбимизга оғриқ солади. Юртимиз неча йиллардан буён ўз ватандошларини қул қилиб сотаётган кимсаларга қарши курашмоқда. Уларнинг аксарияти айнан аёлларни алдов йўли билан хорижга олиб бориб, уларни динимизга ҳам, инсонийликка ҳам ёт бўлган фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур этмоқда. Ундан ҳам ачинарлиси эса хорижда аёллар нафақат номусини, соғлиғини, обрўсини, қадр-қимматини, балки мўмин учун энг қадрли бўлган имонини, динини ҳам бой бериб қўймоқдалар. Ёдингизда бўлса, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилганди. Алдов оқибатида ўзга...

“Ҳидоя” китоби – Ҳанафий мазҳабида мўътабар манба (учинчи мақола)

Фиқҳ илми ривожланиб, мазҳаблар ёзма тарзда ёзилиб бўлгач, ҳар бир имом ортидан шогирдлар, илмларини ўзларидан кейингиларга етказадиган ровийлар етиштиришди. Шогирдлар имомлар айтган сўзларни ривоят қилиб, матн тарзида ёзиб қолдиришди. Сўнг ушбу матнлар кенг ёйилиб, уламолар ўша матнларни маҳкам тута бошладилар ва уларни ўз истинботлари учун асос қилиб олдилар ва бошқаларни ҳам шунга чорладилар. Шу тарзда имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам йўл тутдилар. Бу борада имом икки буюк асл матнни – Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари ҳисобланмиш имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳнинг “Жомеус сағир” ҳамда Абул Ҳасан Қудурий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Мухтасарул Қудурий” матнларини асос қилиб олдилар. Иккила асарни “Жомеус сағир” китоби тартибида жамладилар ва у китобга “Бидоятул мубтадий” деб ном қўйдилар. Имом Марғиноний бошқа матнлар орасида айни шу икки матнни танлаганлари сабабига келадиган бўлсак, бу матнлар манфаати кўп, фойдаси мўл бўлгани, қолаверса, мазҳаб уламолари наздида мақбул матнлар эканлигидадир. Зеро, бу даврда уламолар каттаю кичикка “Жомеус сағир” матнини ёдлашга тарғиб қилишарди. Имом Марғиноний авваламбор, ушбу “Бидоятул мубтадий” китобига “Кифоятул мунтаҳий” деб номланган катта шарҳ ёзганлар. Китобни ёзишдан фориғ бўлгач, китоб ниҳоятда катта бўлиб кетганини инобатга олиб, уни мухтасар ҳолга келтириб, “Ҳидоя” деб номлаганлар. Натижада бу китоб ўхшаш йўқ муҳим китобга айланган. Ахир, қанақасига ундай бўлмасин?! Бу китобни ёзишга 13 йил умрларини рўзадор ҳолда бахшида қилганлар-ку! Бу китобда муаллиф ривоят ва дироятни жамлаганлар, ҳар бир бобда масалаларнинг аслларини зикр қилиб, қолганларини тарк қилганлар. Ким қисқа китобни ўқишни маъқул кўрса, “Ҳидоя” билан чекланади. Ким катта-катта китобларни ўқишга рағбат қилса, “Кифоя” китобига мурожаат қилади. Ким мазҳаб масалаларини ёдда сақлашни, тутиб туришни истаса “Бидоя” китобига мурожаат қилади. Уламолар фиқҳда китоб тасниф қилиш борасида турфа услубни танлаганлар. Баъзилар мазҳабдаги фақиҳлар сўзларини келтириш билан бир қаторда ўзга мазҳаб соҳибларининг ҳам сўзларини келтирадилар. Баъзилар эса, фақатгина мазҳаб уламоларининг сўзларини келтириш билан кифояланадилар. Иккала услубда ёзганлар ҳам икки хил йўлни тутганлар. Баъзилар турфа ривоятларни келтирган бўлсалар, бошқалари рожиҳ ва машҳур ривоятларнигина келтирганлар. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ эса, ҳар иккала йўлни тутган ҳолда китобларини ёзганлар. Бу китобларида кўпгина масалаларни баён қилишда бошқа мазҳабларнинг ҳам сўзларини келтирганлар. Бу эса китобни ўзга мазҳабдагилар ҳам мурожаат қилишларига сабаб бўлади. Шунингдек, имом бу китобда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ билан икки шогирдлари – имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар ўртасидаги ихтилофларни ҳам, улардан қилинган турфа ривоятларни ҳам келтирганлар. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу “Ҳидоя – шарҳу бидоятил мубтадий” китобини ёзиб бўлганларида нафақат мазҳаб ичида, балки бошқа мазҳаб вакиллари томонидан ҳам катта қизиқиш билан қабул қилинган. Интернетдаги маълумотлар асосида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчи-стажёри Абдуллоҳ Қосим тайёрлади. 177