islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 24, 2019

Day

Имом Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари ҳадис илми таълим методологиясига оид муҳим манба

Ислом шариатида Суннат Қуръон каримдан кейинги асосий иккинчи манба ҳисобланади. Қуръон каримни ўқиш ва ўргатиш илмларнинг энг муҳими бўлиб, унинг тафсири ва шарҳи бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиш ва ўргатиш илми аҳамият жиҳатидан кейинги ўринда туради. Зеро, маълумотнинг муҳимлигига қараб илмнинг қадр-қиммати ошади. Ҳадислар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бўлгани учун, У зотга кўрсатиладиган эҳтиром ҳадисларга ҳам кўрсатилиши зарурдир. Яъни, ҳадисларни ўрганиш ва ўргатишнинг бошқа илмларда учрамайдиган ўзига хос жиҳатлари: шартлари, таълим услублари ва одоб-аҳлоқлари мавжуд бўлиб, ҳадис илми билан шуғулланувчи муҳаддислар бунга катта эътибор билан қарашган. Муборак ҳадисларни ривоят қилаётган ва эшитаётган кишилар амал қилиши керак бўлган таълим методикаси-услуби, одоб-аҳлоқини белгилаб беришган. Бу ҳолат ҳадис илми китоб шаклида тўпланишига қадар оғзаки жорий бўлган. Ҳадис илмларини ўргатадиган “мусталаҳул ҳадис” фанида ҳадис илмларига тегишли бошқа илмлар қаторида ушбу илм ҳам жой олган. Мусталаҳул ҳадис фанида ривоятни эшитиш ва уни етказиш ҳолатлари тўғрисида алоҳида боб бўлиб, у ерда таълим услублари-методлари, шартлари ва одоб-ахлоқлари белгилаб берилган. Ҳадис илмининг илк ривожланиш даврида бу илмлар фаннинг таркибий қисмида жойлашган. Кейинчалик, унга бўлган эҳтиёж сабабли муҳаддислар томонидан алоҳида китобларга жамланган. Ҳадис илми таълим методологиясига бағишланган асарлар ичида ҳадис илмлари султони Хатиб Бағдодийнинг “ал-Жомеъ ли ахлақир ровий ва адабис сомеъ” асари, Ибн Абдул Барнинг “Жомеъ баянил илм ва фазлиҳи” асари муҳим аҳамиятга эга. Ушбу асарлар қаторида машҳур муҳаддис, тарихчи ва насабшунос олим Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари яққол кўриниб туради. Хорижлик ва маҳаллий тадқиқотчиларнинг Абдулкарим Самъоний ҳаёти ва ижоди борасида қилган изланишларига қаралганда, олимнинг тарихга оид “ал-Ансоб” номли шоҳ асарига кўпроқ эътибор қаратилгани гувоҳи бўлинди. Шу эътибордан олимнинг тарихчи ва насабшунос жиҳати ўрганилган. Олимнинг “Адабул имло вал истимло” асари ўрганиб чиқилгандан сўнг, олимнинг машҳур муҳаддис эканлиги, ҳадис илмларида моҳир ва мўътабар бўлгани намоён бўлди. Замонасининг Ибн Асокир, Абул Фатҳ Боқиллоний каби имомлари олимдан ҳадис ривоят қилгани, имом Заҳабий, Ибн Халикон, Тожиддин Субкий, Ибн Касирдек алломаларнинг олим ҳақидаги мақтовлари ва эътирофлари Самъонийнинг илмий даражаси нақадар юксак бўлганлигига далил бўлади. Асар “Адаб ул-имло ва-л истимло” деб номланиб, сўзма-сўз таржима қилинганда “ҳадис айиш ва ёзиб олиш одоби” деган маънони англатади. Муҳаддислар мусталаҳида ҳадис ривоят қилиш жараёни “имло”, ёзиб олиш жараёни “истимло” деб аталган. Таърифдан келиб чиқиб, ҳадис ривоят қилаётган шайхга “мумлий”, ёзиб олаётган талабага “мустамлий” деб айтилган. Ушбу таърифдан келиб чиқиб, аллома асарни “Адабул имло вал истимло” деб номлаган. Яъни, ҳадис ривояти билан шуғулланувчи устоз-шогир одоблари деган маънони англатади. Асарнинг ёзилиш тарихини муаллифнинг асарга ёзган муқаддимаси ифодалаб беради. Унда муаллиф шундай дейди: “Биродарим, Аллоҳ сени ҳифзи ҳимоясида сақласин, мендан ривоят қилиш ва эшитиш одоблари, ривоят қилувчи ва эшитувчига зарур бўлган юксак ахлоқларлар билан хулқланиш ва набавий суннатга эргашиш масалалари ҳақида бирор асар таълиф қилишимни сўрадингиз. Шу билан бирга асар мухтасар бўлишини истадингиз. Зеро, ҳимматлар озайган, сиз сўраган маълумотлар ҳадис илмлари ичида келтирилган. Уни топиб ўқишга бўлган қизиқиш эса сўнгандир. Сиз сўраган маълумотларни ўзида жамлаган асар ёзиш учун Аллоҳга истихора қилиб, уни тўплашга киришдим. Асарда муҳаддис ва талабага зарур бўлган одоблар, ўқитиш ва ўрганиш услубларига тегишли маълумотларни келтирдим”. Муқаддимага назар солинса, “мухтасар асар” деган сўзга гувоҳ бўлинади. Чунки, Абдулкарим Самъоний бу асардан олдин “Тирозуз заҳаб...

Қуёш ва ой тутилишида бажариладиган амаллар

Бизга маълумки, қуёш тутилганида қуёш қисман ёки тўлиқ кўринмай қолади. Ой тутилишида эса ой бутун тутилиш давомида кўриниб туради. Фақат ой соя ичида харакатлана бошлаганда у қизғиш – жигарранг тусда кўринади. Астрономия фани нуқтаи назаридан, қуёш тутилиши – бу ой диски ердан туриб кузатувчидан қуёшни бутунлай ёки қисман ёпиб қўядиган табиий ҳодисадир. Қуёш ойдан тахминан 400 баравар катта, лекин у Ердан ойдан кўра 400 баравар узоқликда жойлашган, шу сабабли иккала самовий жисмларнинг дисклари биз учун бир хил кўринади, натижада қуёш дискининг ой билан ёпилиши (тутилиши) мумкин. Қуёш тутилиши фақат янги ой чиққанида, ой ернинг атрофида айланиб, ер ва қуёш ўртасида турадиган, уни тўлиқ ёки қисман ёпадиган пайтда рўй беради. Қадимги араблар ҳам қуёш тутилишида алоҳида белгилар кўрган – хусусан, улар қуёш тутилиши қайсидир машҳур кишининг ўлими муносабати билан рўй беради деб ҳисоблаган. Ой тутилишини хусуф, қуёшникини кусуф, деб номлаганлар. Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иброҳим ўлган куни қуёш тутилди». Одамлар «Иброхим ўлгани учун тутилди», дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оят (аломат) ларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, качонки улар (тутилгани)ни кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар», дедилар». Қуёш тутилса, имом одамларга худди нафл намоз шаклида икки ракат қилиб намоз ўқиб беради. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг наздларида, икки ракатда ҳам қироатни чўзиб, махфий қилиб ўқийди, икки имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларга кўра, товушини чиқариб ўқийди. Қироатни чўзиб ўқиш эса, афзалидир, хоҳласа, қисқароқ қилади, чунки суннат қуёш тутилиши вақтида намоз ва дуо билан машғул бўлишдир. Шунинг учун қироатни чўзса, дуони енгилроқ қилади ёки аксинча. То қуёш очилиб кетгунча дуо қилади. Намоздан сўнг дуо қилиш суннатдир. Бу намозни одамларга жума ўқийдиган имом ўқиб беради. Агар имом бўлмаса, одамлар фитнадан сақланиш учун ёлғиз-ёлғиз ўқийдилар. «Хусуф» сўзи кўпинча ой тутилишига нисбатан ишлатилади. Аммо «кусуф» дейилса, ундан қуёшни ҳам ойни ҳам тутилиши назарда тутилиши мумкин. Ой тутилганда жамоат бўлиб намоз ўқилмайди. Кечаси жамоатнинг йиғилиши қийин бўлгани учун ёки фитна хавфи борлиги учун жамоат намоз бўлиб ўқилмайди. Ҳар бир киши ўзи ёлғиз ўқийди. Қуёш тутилиши ва ой тутилиши намозларида хутба ўқилмайди. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш тутилганда бизга имом бўлиб намоз ўқидилар. Биз у зотнинг овозларини эшитмадик». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Чунки қуёш кундузи тутилади. Кундузги жамоат намозларида қироат махфий бўлади. Оиша розияллоҳу анҳо: «Кусуф намозида эдик. У зотнинг қироатларини биринчи ракъатда Бақара сурасига, иккинчисида эса Оли Имронга тахмин қилдим», деганлар. Абу Довуд ривоят қилган. 2-курс талабаси Робия Маннобжонова 161