islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 9, 2020

Day

 Океан ортини забт этган асар (видео)

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон сўнги йилларда янада улкан ютуқларга эришиб келмоқда. Ижтимоий ҳаётнинг бирор бир соҳаси йўқки, ислоҳатлар ва ўзгаришлар кириб бормаган бўлса.  Ташқи ва ички сиёсат, иқтисодиёт ва таълим- тарбия соҳаларидаги кўплаб ижобий ўзгаришлар Ватанимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро кўнглида фаҳр туйғусини  янада ошириб бормоқда. Жумладан,  сўнгги йилларда илм-фан  соҳасида қўлга киритаётган ютуқларимиз таҳсинга лойиқ. Куни кеча содир бўлган воқеа эса гапимизнинг яққол исботи сифатида ўзбек адабиётчилигида, аниқроғи ўзбек романчилик тарихида ўчмас из қолдирди десак муболаға бўлмайди. Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий асари Океан ортида “инглизча сўзлади”.  Аниқроғи, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида  Абдулла Қодирийнинг инглиз тилида таржима қилинган  “Ўтган кунлар (Bygone Days)” романи тақдимоти бўлиб ўтди.Ушбу китоб  Жанубий Каролина штатининг Колумбия шаҳрида нашр этилди.     Ушбу асарни Америкалик олим,  АҚШ ҳарбий- денгиз академияси Минтақавий тадқиқотлар марказининг собиқ директори  Марк Риз томонидан таржима қилинган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўлкамизга ташриф буюрган биринчи америкалик олим ҳисобланган  Марк Риз, Ватанимизда бўлган  пайти кўп вақтини  Фарғонада ўтказган.    Марк Риз ўз фаолияти давомида  АҚШ  Мудофаа вазирлигида хизмат қилган, Афғонистонда таржимонлик билан шуғулланган, АҚШ Давлат департаментининг қиёсий-диний  тадқиқотлар дастурларига раҳбарлик қилган, шунингдек, АҚШ  ҳукумат дастурларида   Марказий Осиё бўйича мутахассиси сифатида жалб қилинган.      Шу ўринда, асарни таржима қилиш йўлини кўриб чиқсак.  Марк Риз ушбу романни таржима қилиш учун 15 йилдан кўпроқ вақт сарфлаган.  Сўнги йилларда китобни  нашр этиш жараёни  Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Ўзбекистонлик мутахассислар кўмаги билан сезарли даражада тезлашди.  Ва ниҳоят, китоб 2019 йил декабр ойида  АҚШнинг бир қатор штатларида сотувга чиқарилди ва  Америкалик  китобсеварлар томонидан илиқ кутиб олинди. Шуни таъкидлаш жоизки, таржима сифат кўрсаткичи бўйича “ беш юлдуз”ли  рейтингга эга бўлган. Китоб таржимаси 660 бетни ташкил қилди. Нашр Абдулла Қодирий  томонидан “Ўтган кунлар” романида ишлатилган турли атамалар ва иборалар бўйича 400 дан ортиқ изоҳ, ўзбек халқининг  XIX аср  биринчи  ярмидаги  ҳаёти, маданияти, анъаналари,  урф-одатлари ва миллатнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги шарҳларни ҳам ўз ичига олган. Ўзбек ва рус тилларини яхши билган таржимон Абдулла Қодирийнинг ҳаёт йўлини чуқур ўрганган ва бунинг натижасида “Ўтган кунлар” романи мазмун- моҳиятини Америкалик китобхонларга тўлақонли етказиб беришга муваффақ бўлган. Америкалик  таржимон оддий ўзбек мактабида ўқитувчи сифатида фаолият олиб борган йиллар унинг ҳаётини  ўзбек романчилик мактабининг  дурдона асарлари  орқали  беҳад бойитишга хизмат қилган қулай имконият бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтган.  Таржима муаллифи   асар таржимаси борасида қуйидаги фикрларни айтиб ўтган: “ Асар қаҳрамонлари билан бирга яшадим. “Ўтган кунлар” романини инглиз тилига таржима қилиш мен учун шараф. Зеро, ушбу китоб Марказий Осиё ва жаҳон адабиётида ўхшаши йўқ асар ҳисобланади. Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш мен учун шунчаки ўқув машғулоти  бўлибгина қолмай, балки қатъий қарор эди. Мен учун Отабек ва Кумуш ёки ўзим жуда ёқтириб  қолган  Ҳасанали ҳаёлан тўқилган бадиий қаҳрамонларгина эмас, балки улар  Тошкент, Қўқон ва Вашингтонда  мен билан ёнма-ён ишлаган, ҳамкорлик қилган инсонлар тимсоли ҳам эди.” Унинг фикрича, Абдулла Қодирий ўз асарини ўша даврда ушбу тарихий роман қаҳрамонлари каби ҳаётий қийинчиликларни  бошдан кечирган китобсеварлар учун битган. “Ёзувчи ўтмиш сабоғини 1917 йилги  воқеалардан кейин кескин сиёсий даврни бошдан кечираётган замондошларига огоҳлантириш сифатида тақдим қилган. Китобда кўтарилган мавзулар жамиятдаги бугунги муаммоларга ҳам ўхшаш бўлиб, Ўзбекистондаги  долзарб масалаларни ҳал қилишда фуқаролик инсититутларни фаоликка чақиради”...

Қуролли кучлар тарихи (ТАРИХИЙ ФОТОСУРАТЛАР БИЛАН)

Қуролли кучлар  –  ҳарбий ҳаракатлар (ҳужум ёки мудофаа) олиб бориш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан таъминланувчи қуролланган кишиларнинг уюшган бирлашмаси, сиёсий ҳокимиятнинг муҳим тармоғи ҳисобланади. Қуролли кучларнинг вужудга келиши жамиятнинг синфларга ажралиши ва давлат пайдо бўлиши билан боғлиқ. Қулдорлик давлатларининг қўшинлари, асосан, ҳарбий йўлбошчилар ёки шоҳларнинг дружиналаридан, эркин ҳалқ лашкарларидан иборат бўлган. Миср, Юнонистон, Рим ва бошқа давлатларда ҳарбий денгиз флоти тузилган. Мулкчилик муносабатлари ривожлана борган сари вассалликлар, лашкарлари Қуролли кучларнинг асосини ташкил этган. Ҳар бир мулкдор моҳир жангчи бўлиб, ўз қуролли отрядига эга бўлган. Кейинчалик Ғарбий Европада пиёда аскарлар аҳамиятини йўқотиб, оғир қуролланган отлиқ рицарлар асосий кучга айланган. Шарқда араблар, турклар, мўғуллар ва бошқаларнинг давлатларида Қуролли кучлар, асосан, оғир ва енгил қуролланган отлиқ аскарлардан иборат бўлган. XVIII аср охирида Eвропа давлатлари (Франсия ва бошқалар)да умумий ҳарбий хизмат мажбурияти жорий этилди. XIX аср охирларига келиб ривожланган давлатлар Қуролли кучлари сони кескин кўпайди. XX аср бошларида янги жанговар теҳника пайдо бўлди, транспортнинг ривожланиши кадр принсипи асосида тузилган армия ва ҳарбий денгиз флоти яратилишига олиб келди. Кейинчалик қуролланиш пойгаси авж олди ва йирик давлатлар қуролли кучлари жадал кўпая бошлади. Фан ва теҳниканинг энг янги ютукларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш кенг йўлга қўйилди. Янгича қўшин турлари вужудга келди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Қуролли кучлар ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан ўсди. Қўшинлар механизациялаштирилди ва моторлаштирилди, артиллерия ва танклар сони ортди, реактив артиллерия ва баллистик ҳамда қанотли ракеталарнинг дастлабки намуналари пайдо бўлди. Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий денгиз флоти ривожланди. Оператив бирлашмалар (қуруқликдаги қўшинларда — фронт ёки армиялар гуруҳи, ҳарбий-денгиз флотида — флот) вужудга келди. 1945 йил AҚШда, 1949 йил собиқ СССРда, кейинроқ Буюк Британия, Франсия ва Хитойда атом қуроли пайдо бўлди. Қуролли кучлар турларига қуйидагилар киради: қуруқликдаги қўшинлар, стратегик мақсаддаги ракета қўшинлари, мамлакатни ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш қўшинлари, ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳарбиий денгиз флоти. Қуролли кучлар турлари бўлинма, қисм, қўшилма, шунингдек, бирлашма (асосан, уруш даврида)ларга уюшган қўшин турлари ва махсус қўшинлардан ташкил топади. Қуролли кучларда ягона ташкилий тизим, шахсий таркибни ўқитиш ва тарбиялашнинг, командир кадрларни тайёрлашнинг, хизматни ўташнинг умумий тартиби мавжуд. Тараққий этган давлатларнинг замонавий Қуролли кучлари энг янги жанговар техника, шунингдек, ракета-ядро қуроли билан таъминланган бўлиб, юксак тайёргарликка, кенг жанговар имкониятларга эга бўлган. 1991 йил 31 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги Қонун ва 1991 йил 30 декабрда Минск шаҳрида ташкил топган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланган “Қуролли Кучлар ва чегара қўшинлари хусусидаги битим”га мувофиқ, шунингдек, собиқ иттифоқ идоралари томонидан умумий қўшинларнинг пул таъминоти тўхтатилганлигини инобатга олиб, 1992 йил 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Республика ҳудудида жойлашган бирлашма, қўшилма, ҳарбий қисм ва муассасалар, ҳарбий билим юртлари, корхона ва ташкилотлари ҳамда собиқ СССРнинг бошқа ҳарбий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси тасарруфига ўтказилганлиги тўғрисида қарор қабул қилди. 1992 йилдан эътиборан республикамиз ҳудудидаги барча ҳарбий таълим муассасаларининг штат тузилмаси такомиллаштирила бошланди. Жумладан, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти, Самарқанд олий автомобил қўмондонлик муҳандислик билим юрти кўп тармоқли ўқув муассасаларига айланди. Бугун қуролли кучларимиз сафида “Миллий гвардия”, “Чегара қўшинлари”, “Ҳаво десанти қўшинлари”, “Ҳарбий ҳаво кучлари”, “Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари”, “Махсус қўшинлар” юртимиз тинчлиги ва...

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф

Жорий йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилигида ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий ижодига бағишланган адабий музей, кутубхона билан биргаликда Ижод мактаби барпо этилди. Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш ҳамда талаба-ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, уларни юртимизда маданий-маърифий йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида Тошкент ислом институти Ахборот ресурс маркази ташаббуси билан 1-курс талаба-қизлари иштирокида мазкур Ижод мактаби биносига ташриф ташкил этилди. Бу бинода Абдулла Қодирий  музейи ва “Турон”  кутубхонаси мавжуд бўлиб, у республикамиздаги энг йирик кутубхоналардан бири саналади. 1919 йил “Турон” номи берилган кутубхона биносида дастлаб Абдулла Авлоний бошчилигида “Турон” театр труппаси тузилган. Тошкент маърифатпарварларининг “Турон” жамияти ташаббуси ва уларнинг шахсий китоблари ва совға қилган жамғармалари асосида мазкур кутубхонага асос солинган. Ушбу маскан Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ғулом Зафарий, Шокиржон Раҳимий, Маннон Уйғур каби тараққийпарвар зиёлиларни бирлаштирган. Ҳозирги кунда кутубхонанинг китоб фонди жуда бой. Ушбу масканда автоматлаштириш кенг йўлга қўйилган бўлиб, Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб кутубхона жамғармасидаги 75 минг нусха ўзбек тилидаги адабиётларнинг электрон каталоги тузилган. Кутубхонага уюштирилган саёҳат давомида  талаба-қизларимиз ёзувчи Абдулла Қодирийнинг асарлари ва тарихий қўлёзмалари билан яқиндан танишдилар. Музейга кираверишда Абдулла Қодирийнинг ҳикматли сўзлари битилган. Чап томонда адибнинг ҳаёт ва ижод йиллари хронологияси, қатағон йиллари экспонатлари ҳамда мустақиллик йилларида ёзувчига кўрсатилган эҳтиром акс этган экспозитсиялар жойлашган. Томошабинлар залдаги улкан мониторда адиб асарлари асосида суратга олинган «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» филмларини, бошқа картиналарни кўриши мумкин. Ўзбек адабиёти тарихида залворли из қолдирган ёзувчининг музейига ташрифдан кўзланган асосий мақсад – талабаларни буюк шахснинг ҳаёт йўли билан яқиндан таништириш ва уларда ватанпарварлик туйгуларини янада юксалтиришдан иборатдир. Эслатиб ўтамиз бугунги кунга қадар юртимизнинг олтита ҳудудида олти адиб номи билан аталадиган Ижод мактаблари фаолият олиб бораётган эди. 2019-2020  йилдан эса уларнинг сафи яна учтага кўпайди. Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева, Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида Огаҳий ҳамда Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий номидаги Ижод мактаблари очилди. Жорий йилда очилган Ижод мактабларининг 5-, 6-, 7-, 8-синфларига, шунингдек бошқа мактабларнинг 5-синфларига иқтидорли, аълочи, билимдон ўқувчилар ижодий имтиҳон ва тест синовлари асосида қабул қилинди. Ижод мактабларининг ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилди. Тошкент шаҳрида ташкил этилган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ҳужжат топширган 488 нафар ўқувчи орасидан ижодий ва тест имтиҳонлари асосида ҳар бир синфга 30 нафардан жами 120 нафар ўқувчи саралаб олинган. Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси И.АКМАЛОВА 1 130

ОЛИМГА ЭҲТИРОМ – ОЛАМГА ЭҲТИРОМ

Миллий маънавиятимиз қуёши ҳазрат Алишер Навоий бадиий-эстетик тафаккурнинг чўққиси ҳисобланган “Хамса” асарининг биринчи достони “Ҳайрату-л-аброр”да мана бундай ёзган эдилар: Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур, Балки нишони анга иймон эрур. Дарҳақиқат, кўпминг йиллик тарихимиз наинки шахс камолоти, балки жамият тараққиётининг ҳам асосларидан бири иймон-эътиқод эканидан далолат беради. Сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда шахсан муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида диний-маърифий соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани сабаби ҳам шунда. Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси каби маърифат масканлари ташкил этилгани, олий диний таълим берувчи муассасалар сони кўпайиб, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ва Самарқандда Ҳадис олий мактаби иш бошлагани, калом, тасаввуф, фиқҳ, тафсир сингари исломий илмларни ўрганадиган илмий мактаблар очилгани бу борадаги ислоҳотлар кўлами нечоғлик катта миқёсга кўтарилганини кўрсатади. “Вақф” жамғармаси фаолиятининг йўлга қўйилиши диний-маърифий соҳа ривожида беқиёс аҳамиятга эга бўлди. Мамлакатимиздан ҳаж ибодатига борадиганлар сони тобора ошиб бораётгани, умра зиёратига бориш имконияти қувонарли даражада кенгайгани… Бу соҳада амалга оширилаётган, аҳамияти беҳад катта бўлган ишларни санаб адоғига етиш қийин. Куни кеча халқимиз яқин тарихимизда кузатилмаган бир хушхабарнинг гувоҳи бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий давлатимиз раҳбари Фармонига кўра “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. Ҳақиқатан, диний соҳа раҳбарининг давлат мукофоти билан тақдирланиши мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги юксалиш босқичига кўтарилаётгани исботидир. “Темур тузуклари”да ҳазрат Соҳибқирон Амир Темур мана бундай ёзган эди: “…саййидлар, уламо, машойих, оқилу донолар, муҳаддислар, тарихчиларни сара, эътиборли одамлар ҳисоблаб, иззату ҳурматларини ўрнига қўйдим”. Жамиятда исломий маърифатни юксалтириш ишига катта ҳисса қўшиб келаётган муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандийга кўрсатилган юксак эътибор бугунги кунда мамлакатимизда буюк Соҳибқирон Амир Темур бошқаруви анъаналари муносиб даражада давом эттирилаётгани исботидир. Зеро, олимларга кўрсатилган эҳтиром Ватан ва миллат, маърифат ва диёнат ривожига кўрсатилган эҳтиромдир. Муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари нафақат юртимиз ва Марказий Осиё минтақасида, балки дунё миқёсида эътироф этилган уламолардан бири, Ислом олами уюшмаси таъсис мажлиси ҳамда Бутунжаҳон уламолар кенгаши аъзосидир. “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатидан муносиб ўрин эгаллагани Ўзбекистон халқи учун ифтихор саналади. Муфтий ҳазрат қаламига мансуб “Тафсири Ирфон” туфайли она юртимиздан етишиб чиққан улуғ муфассирлар адади яна биттага кўпайди. “Имом Бухорий – муҳаддислар султони”, “Оилада фарзанд тарбияси” каби сара асарлари жамият маънавиятини юксалтириш ишига қўшилган муносиб ҳисса дейилса, муболаға бўлмас. Муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратларига мустаҳкам соғлик, жамият маънавиятини юксалтириш, диний-миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришдек эзгу ва савобли фаолиятларида ғайрат-шижоат ҳамда янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз. Нурбой ЖАББОРОВ, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессори, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори 155