islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 16, 2020

Day

Бобурнинг барокатли умр йўли

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур, Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур.  Яхшикиши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз, Ҳар кимки ямон бўлса, жазо топқусидур. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Жорий йилнинг 14 феврал куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Бобурнинг барокатли умр йўли” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент Давлат Шарқшунослик институти филология фанлар номзоди, доцент М.Эшмуҳаммедова меҳмон бўлди.Марям опа талаба қизларга буюк адибнинг машаққатли ҳаёт йўли ҳақида гапирар экан..”Бобур ўзбек адабиётида ўзининг нозик лирик асарлари билан ҳам машҳурдир. Унинг ҳаёти ва адабий фаолияти Мовароуннаҳрда сиёсий ҳаёт ниҳоят мураккаблашган феодал гуруҳларнинг бошбошдоқлик ҳаракатлари авжига чиққан ва Темурийлар давлатининг инқирози давом этаётган бир даврга тўғри келган эди. Бобур лирик шеърлари ва тарихий «Бобурнома»сидан ташқари, ислом қонуншунослиги ва бошқа соҳаларда ҳам асарлар яратган. 1522 йилда ўғли Ҳумоюнга атаб ёзган «Мубаййин» номли асарида ўша замон солиқ тизимини, солиқ йиғишнинг қонун-қоидаларини, шариат бўйича кимдан қанча солиқ олиниши ва бошқа масалаларни назмда изоҳлаб берган. «Хатти Бобурий» деб аталган рисоласида араб алифбосини туркий тиллар, хусусан, ўзбек тили нуқтаи назаридан бирмунча соддалаштириб беришга ҳаракат қилган. У, тажриба сифатида «Хатти Бобурий» алифбосида Қуръони Каримни кўчирган. Бобурнинг аруз вазни ва қофия масалаларига бағишланган «Муфассал» номли асари ҳам бўлганлиги маълум, бироқ бу асар бизгача етиб келмаган. Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Шу боис «Бобурнома» тарихий ва адабий мерос сифатида дунё олимларини ҳайратда қолдириб келаётганлигини таъкидлаб ўтди. Жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ алломамиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдириш ва шу орқали уларда адабиётга қизиқиши, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга кўмак беради. Тадбир қизиқарли ва маълумотларга бой бўлди. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан керакли жавобларни олишди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 267

“Намозда қироат қилиш ва унга тегишли масалалар” мавзуида очиқ дарс бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ҳафиза Зойирова устознинг 103-гуруҳ талабаларига фиқҳ фанидан “Намозда қироат қилиш ва унга тегишли масалалар” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов ва кафедра катта ўқитувчиси Я.Раззақов, Ҳ.Жўрабоев, Қосим Абдуллоҳ, Ш.Лутпиллаев, И.Ғофуров, Н.Усманова; “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров ва кафедра катта ўқитувчиси Қ.Қаюмов; “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов; “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси С.Валиева ва бошқа устозлар очиқ дарсни кузатиб, таҳлил қилиб бордилар. Намозда қироат қилиш ва унга тегишли масалалар Агар намоз фарз намози бўладиган бўлса, унинг икки ракатида қироат қилинса, фарзи адо этилган бўлади. Шофеъийлар эса, намознинг ҳамма ракатида қироат бўлиши фарз, чунки Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда “لا صلاة الا بقراءة” яъни “Қироатсиз намоз йўқ”, дейилади. Ҳар бир ракат намоз ҳисобланадими, демак, намоз неча ракат бўлса, ҳаммасида қироат бўлиши фарз деганлар. Имом Молик намознинг кўпроқ ракатида, яъни тўрт ракатлик намознинг уч ракатида, уч ракатлик намознинг икки ракатида топилса, қироат фарзини адо этган бўлади. Чунки, кўпроқ қисмини бажарса, ҳаммасини бажарганлик ҳукми берилади, бу ҳам намозхонларга енгиллаштириш учундир. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг далиллари: فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآنِ “Бас (энди) Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар” (Муззаммил сураси, 20-ояти). Бу оятга кўра, битта ракатда қироат қилиш фарз бўлади, иккинчи ракатда ҳам биринчи ракатнинг далилига асосан фарз бўлади. Чунки, биринчи ва иккинчи ракат ҳар томонлама бир-бирига ўхшаш. Учинчи ва тўртинчи ракатлар эса, биринчи ва иккинчи ракатлардан фарқ қилади, яъни: – Сафар пайтида учинчи ва тўртинчи ракатлар соқит бўлиб кетади. – Биринчи ва иккинчи ракатларда жаҳрий қироат қилинса, учинчи ва тўртинчи ракатларда махфий қироат қилинади. Демак, қироат тўрт ракатлик намознинг аввалги жуфтлигида фарз, иккинчи жуфтлигида ихтиёрий бўлади. Яъни, учинчи ва тўртинчи ракатида хоҳласа, қироат қилади, хоҳласа, тасбеҳ айтади, хоҳласа, тасбеҳ миқдорича сукут қилади. Нафл намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз. Чунки, тўрт ракатлик нафл намозида ҳар бир жуфт алоҳида намоз ҳисобланади. Витр намозига келсак, унда ҳам ихтилоф бор. Яъни, унинг ҳукми Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг наздида вожиб, имомайн наздида суннат бўлгани сабабли, эҳтиёт жиҳатидан витр намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз бўлади. Маълумки, нафл намоз ўқиш ихтиёрий амал. Аммо, уни ўқишга киришгач, у вожибга айланади. Шунга кўра, нафл намозни ўқишни бошлаб, уни бузиб қўйган кишига қазосини ўқиш вожиб бўлади. Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳи наздида эса, нафл намозни бузиб қўйган тақдирда, уни қазосини ўқимайди. Бир киши тўрт ракат нафл намоз ўқишни ният қилиб, намозга киришган бўлса, икки ракатида қироат қилиб, ташаҳҳудга ўтирса, учинчи ракатни бошлаган пайти намозни бузиб қўйса, унга фақат учинчи ва тўртинчи ракатнинг қазоси вожиб бўлади. Чунки, аввалги икки ракатда қироат фарзи тўлиқ бажарилди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, учинчи ракатга киришиш янги намозга киришиш каби бўлади. Гўёки, янги киришган намозини бузиб қўйгани учун учинчи ва тўртинчи ракатларнинг қазосини ўқийди. Энди тўрт ракатлик нафл намозда қироатнинг тарқ қилиниш ёки қилинмаслигига боғлиқ бўлган масалаларни баён қилишга ўтамиз. Улар саккиз хил кўринишга эга. Бу масалаларни тушуниш учун мазҳабимиз имомларининг қарашларини билиб олишимиз керак. – Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи: Биринчи жуфтнинг иккала ракатида ҳам қироатни тарк қилиш такбири таҳримани ботил қилади. Бир ракатида тарк қилиниб, бошқасида тарк қилинмаса,...

ДИНИЙ ТАЪЛИМ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ КЕНГАШ МУҲОКАМАСИДА

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот марказларининг ўқув-услубий, илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Илмий-услубий кенгашнинг дастлабки мажлиси бўлиб ўтди. “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да ўтказилаётган дастлабки мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида диний-маърифий соҳа йўналишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга муҳим аҳамият қаратилди. Шунга кўра, анжуманда дастлаб “Ўзбекистонда диний таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси” лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Ислом цивилизация маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2019 йилги фаолияти ҳисоботи, шунингдек, 2020 йилда бажарилиши режалаштирилган вазифалар атрофлича муҳокама этилди. Маълумки, сўнгги икки-уч йилда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилиб, илм-маърифат асосига қурилган ислом дини таълимоти бўйича халқаро даражадаги етук мутахассис кадрлар тайёрлаш йўналишида муҳим қадам қўйилди. Шу маънода, анжуманда дастлаб Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректорлари  Ш.Ёвқочев, И.Усмонов, З.Исломов томонидан ўтган қисқа давр мобайнида академиянинг бугунги фаолияти таҳлил қилинган ҳолда келгуси устувор вазифалар хусусида сўз юритилди. Ўзбекистонх ислом академияси ўтган қисқа даврдаги фаолияти давомида ўз халқаро нуфузи ва мақомига мос равишда мамлакатимиз ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, буюк алломаларимиз илмий меросини ўрганиш ва ёш авлодга ўқитиш соҳасида бир қатор вазифаларни амалга оширди, — деди ўз нутқида академиянинг Диний-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича биринчи проректори Ш.Ёвқочев. — Айниқса, диний таълим ўқув адабиётларини яратиш, таълим стандартларини халқаро меъёрлар асосида такомиллаштириш ва ёш авлодда ёт ғояларга қарши курашиш имунететини ҳосил қилиш юзасидан долзарб педогогик, илмий ва амалий тадқиқотлар бажарилди. Дарҳақиқат, Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ислом динининг ҳақиқий маърифатпарвар ва бағрикенглик тамойили устувор дин эканини бутун дунёга тараннум этиш, Марказий Осиё алломаларининг илмий-маънавий меросини фундаментал ўрганиш мақсадида юртимизда Ўзбекистон Ислом цивилизация маркази, Сурхондарёда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқандда Калом ва Ҳадис мактаблари, Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасаси ҳузурида Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуф илмий мактаби очилди. Қашқадарё вилоятида фаолият бошлаган “Абу Муъин ан-Насафий” номидаги ақида илми мактаби ҳам худди шундай диний соҳанинг ҳам тор йўналишидаги етук мутахассис-кадрларни тайёрлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Бундан ташқари, Фарғонада Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди. Энг муҳими, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар бутун дунё ҳамжамиятининг ҳам эътироф сазовор бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сессиясида Ўзбекистон ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли муҳим ҳужжат қабул қилинди. Илмий-услубий Кенгашда соҳадаги шу каби ютуқлар эътироф этилган ҳолда, диний-маърифий соҳада бажарилиши зарур бўлган галдаги вазифалар ва мавжуд муаммолар ҳам таҳлилга тортилди. Жумладан, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соҳа ислоҳотига доир қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар ижросини тўлиқ таъминлаш, диний-маърифий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш ва  ўқув-услубий, илмий фаолият узлуксизлигини таъминлашдаги айрим муаммоларнинг кўзга ташланиб қолаётгани соҳада етарлича тизим мавжуд эмаслигини кўрсатаётгани таъкидланди. Бу эса соҳа таълим муассасалари ўқув ва илмий-амалий тадқиқотлар жараёнида бир-бирини такрорлаш, ўқув дастурларидаги номувофиқлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бугунги анжуман республикамиздаги диний-маърифий соҳадаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари раҳбарлари...