islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 17, 2020

Day

“ТАҲФИЗУЛ-ҚУРЪОН” КАФЕДРАСИДА ДОЛЗАРБ МАВЗУДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Бугунги мураккаб ва таҳликали замонда бизнинг ютуқларимизни кўролмасдан, осуда ҳаётимизни издан чиқаришга уринаётган ёвуз кучларнинг мавжудлигини инкор этиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, халқимиз, айниқса ёш авлод онгида Ватанимизнинг эртанги куни ва истиқболи учун дахлдорлик туйғусини, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш малакасини тарбиялаш ва бу борадаги ғоявий-тарбиявий ишларни тизимли ташкил этиш бениҳоя улкан амалий аҳамият касб этаётганини ҳам таъкидлаш зарур. Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси талабалари билан “Ёшларни экстремистик ташкилотларига кириб қолишларини олдини олиш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ проректори Ж.Мелиқўзиев, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов иштирок этдилар. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик осойишталикка раҳна солаётган турли экстремист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг фаолият услублари ва ғайриисломий моҳияти кенг қамровли маълумотлар ва далиллар асосида очиб берилди. Маърузада, шунингдек, Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабати, ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти каби бугунги куннинг бир қатор долзарб масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ўтказилган тадбирда талаба ёшларнинг мафкуравий таҳдидларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаши зарурлиги, уларнинг онгу қалбини жаҳолатдан, ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда ҳамжиҳат бўлиш, бу борада мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган ишларни кучайтириш бўйича амалий тавсиялар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 195

Суннийлик эътиқодидаги тизим асосчиси

“Аҳли сунна вал жамоъа Абул Ҳасан Ашъарий, Абу Мансур Мотурудий эътиқодидан бошқа йўналишлар фосид ва адашган тоифалардир” Ибн Ҳажар Асқалоний[1]: Абу Мансур Мотуридий сунний эътиқодидаги икки йирик йўналишлардан бири бўлмиш Мотуридия асосчиларидан ҳисобланади. Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандий дунёга келган аниқ санаси тарихий манбаларда учрамайди. Аммо, баъзи тарихчилар 233-247 ҳ. йиллар оралиғида халифа Мутаваккил даврида дунёга келган дейди. Тахминий ҳисобга кўра устози 268 ҳ. Нусайр ибн Яҳё Балхийдан 20 ёшларида илм олган бўлса демак, 248 ҳ (870 м.) йилда дунёга келганлар. Мотуридий Самарқандда 333 ҳ. (945) йилда вафот этган ва шаҳар чеккасидаги Чокардиза деган қабристонга кўмилган. Бобоси Абу Айюб Ансорий р.а. ҳисобланади[2]. Буюк олим асли Самарқанднинг Мотурид қишлоғидан (ҳозирги Жонбой раёнида жойлашган) бўлниб, унинг тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олингандир. Дунёдаги мусулмонларнинг салкам 50% Мотуридийлик йўналишидадир[3]. Абу Мансур Мотуридий дастлабки таълимни шу қишлоқда олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган, баъзи манбаларда унинг Самарқанддаги ал-Аёзий мадрасасида таълимни давом эттиради. Мотуридий яшаган вақт Сомонийлар ҳукмронлик қилган даврга тўғри келади. Самарқанд дастлаб бу давлатнинг бошқарув жойи бўлиб, сўнгра IХ асрнинг охиридан бошлаб пойтахт Бухорога кўчирилди. Бироқ ўша вақтда ҳам Самарқанд Бухоро билан бир қаторда Мовароуннаҳрнинг иқтисодий-маданий маркази бўлиб қолаверади. Демак, Имом шарқнинг илмий марказида таълим ишларини олиб борган ва ҳар хил ақийдавий фирқалар ўзаро тортишиб турган бир пайтда яшаб, илм-маърифат тарқатган. Профессор Муҳаммад “Моликий ва Шофеъийларнинг имоми Абу Мусо Ашъарий авлодларидан бўлган Абул Ҳасан Ашъарий ҳисобланади. Ҳанафийлар имоми Имом Мотуридий ҳисобланади. Мотуридий ва Ашъарий ҳақ йўлдаги имомлар. Ҳанбалийлар ҳам шу эътиқод негизидадир ”[4]. Мотуридий фиқҳ ва калом масалалари билан қизиқиб, Ҳанафия мазҳаби олимларидан дарс олиш билан ўз билимини оширади. Шу вақт давомида кўплаб машҳур фақиҳлар ва муҳаддислар билан мулоқотда бўлган ва мунозаралар қилган. Эътибор бериладиган бўлса, имом Абу Мансур Мотуридий устозлар силсиласи орқали имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммадга етиб борадилар. Мисол учун Ушбу машҳур олимлар ўз шогирдларига асосан имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг китобларидан дарс берар, “Фиқҳул акбар”, “Рисола” ва бошқа китобларни чуқур ўргатишар эди. Бутун умри давомида шу соҳага оид асарлар ёзиб қолдиргандир. Маҳмуд ибн Сулаймон Кафавийнинг (вафоти 1582 йил) “Катоиб ул-аълом ал-ахёр фи табоқот ва машаойих мазаҳаб Нуъмон” (“Нўмон мазҳабига мансуб бўлган таниқли аллома фақиҳлар ва шайхлар ҳақидаги китоб”) номли китобида Мотуридий ва унинг асарлари ҳақида айрим маълумотлар берилади. Масалан, қуйидаги асарлари номлари келтирилган: “Китаб Тавҳид” (“Алломани яккалашлар китоби”), “Китаб Мақомат”, “Китаб рад авомил лил адила лил кабий” (“Каъбий залолатларининг бошланишини рад қилишга бағишланган китоб”), “Китаб баён ва ҳум ул-муътазила” (“Муътазила ғавғолари ва ундан қўрқмаслик ҳақидаги китоб баёни”), “Китаб Таъвилот ал-Қуръон” (“Куръон таъвили китоби”). Лекин Ҳожи Халифанинг (1609—1659) “Кашф аз-зунун ан-асомил кутуб ва-л-фунун” (“Китоб ва фанлар номлари ҳақидаги шубҳаларни бартараф этиш китоби”) китобида эътироф этилишича, яна Абу Мансур Мотуридийнинг “Маъхази аш-шариъа” (“Шариат асослари сараси”), “Китаб ал-жадал” (“Диалектика ҳақида китоб”)ни таълиф қилганларидан кейин шуҳратлари яна ҳам ошиб кетди. Шундан кейин илми каломда шуҳрат қозониб, Хуросон аҳлининг эътиқодий мазҳаб соҳибига айландилар. Булардан ташқари Мотуридийнинг “Китаб ал-усул” (“Диний-таълимот усули китоби”) асари ҳам маълум. Абу Мансур Мотуридийнинг кўп асарлари бизгача етиб келмаган, етиб келганлари ҳам асосан хорижий мамлакатлар кутубхона ва қўлёзма фондларида...