islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 2020

Month

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади

 “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман бугун, 3 март куни соат 9.00да ўз ишини бошлади. Дастлаб меҳмонлар ва конференция иштирокчилари учун “Форумлар саройи”  биносида фотосессия ташкил қилинди.  Шундан сўнг анжуман ўз ишини Қуръони карим тиловати билан бошлади. Анжуманнинг бугунги дастури бўйича хорижлик ва маҳаллий олимлар томонидан маърузалар қилиниши белгиланган. ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати Манба: muslim.uz 238

Халқаро конференцияси иштирокчиларини кутиб олиш учун ТИИ устозлари ҳам хизматда

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун“ мавзусидаги халқаро конференцияси иштирокчилари Самарқандда йиғилмоқда. Конференцияни юқори савияда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари жуда аъло ва самарали ташкил этилган. ТИИ матбуот хизмати 197

Абу Мансур Мотуридий – мусулмон халқларнинг фахри

Рафи Усмоний, Покистон бош муфтийси: – IX асрда Мовароуннаҳр ва ислом дини тарқалган ҳудудларда мўътазилия, жаҳмия, карромия каби бир қатор адашган оқимлар ўз таълимотини сингдиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда самарқандлик буюк мутафаккир Абу Мансур Мотуридий уларга қарши Қуръон ва ҳадис асосида анъанавий аҳли сунна вал жамоа таълимоти ҳақ эканлигини ақл ва нақл асосида исботлашга бор куч-ғайратини сарфлаган олимдир. У асос солган таълимот аста-секин шогирдлари орқали бутун дунёга тарқалиб, жамиятнинг жипслашишига ва деструктив оқимларга нисбатан иммунитет ҳосил қилишга замин яратди. Мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва Абу Мансур Мотуридий ёзган асарларни таржима қилиш ҳамда уларнинг шарҳларини яратиш бугунги глобаллашув шароитида юзага келган ва ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган турли хил мафкуравий хуружларга қарши маънавий иммунитет бўлиб хизмат қилади. Мазкур халқаро конференция мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва унинг асосларини халқчил тарзда ёшларга етказиш йўлидаги энг оқилона қарордир. Бундай халқаро конференциялар дунё уламолари эътироф этган олимларнинг қарашларини ва тажрибаларини ўрганишга имконият яратади. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда.   ТИИ матбуот хизмати 120

Қорилар юрти Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Самарқандга келди

  3 март куни бўлаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб Самарқандга ташриф буюрди. Самарқанд халқаро аэропортида юксак мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.Қосимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва бошқа расмий кишилар кутиб олишди. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда.   ТИИ матбуот хизмати 239
1 17 18 19 20 21