islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 2020

Month

Савол-жавоблар: Закот борасидаги илмларни такрорлаб оламиз

Закот беришни кимдан бошлаган афзал? ЖАВОБ: Закотни ўзаро туғилиш алоқаси бўлганлар, яъни ота-онаси, бобо-момоси, ўғил-қизлари ва уларнинг фарзандлари, эр-хотинлик алоқалари бўлганлар, яъни эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Шунингдек, ўзга дин вакиллари, нисоб миқдорича моли бўлган кишиларга ҳам закот берилмайди.   Ака-ука, опа-сингилларга келсак, ушбу саволга мўътабар фатво китобларимизда шундай жавоб берилган: “Закот, фитр ва назрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг уларнинг фарзандлари. Кейин тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг юқоридагилардан бошқа қариндошлар. Улардан кейин навбат билан қўшнилар, ҳамкасблар, ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар”.   “Баҳрур роиқ” китобида: “Қарзи бор кишига закот бериш фақирга закот беришдан кўра афзалдир”, дейилган.   Демак, агар ака-ука ёки опа-сингиллар закот бериш нисобига эга бўлишмаса закот бериш учун энг афзал кишилар ҳисобланар экан. Закот бериш яқин қариндошлардан бошланса ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғи адо бўлади, ҳам қариндош-уруғлик ришталари мустаҳкамланади. Валлоҳу аълам.   САВОЛ: Закот кимларга берилади?   ЖАВОБ: Закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:   1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс.   2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши.   3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар.   4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар.   5. Мукотаб қуллар.   6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши.   7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади).   8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас).   Юқорида санаб ўтилганлардан икки тоифаси: “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ва “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд бўлмаганлиги учун закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган.   Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:   1. Бошқа дин вакилларига.   2. Бой кишиларга.   3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига.   4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва ўғил-қизларга.   5. Эр ёки хотинга.   6. Ҳошимийлар, яъни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига.   САВОЛ: Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзиданми?   ЖАВОБ: Маълумки, кишининг тиллоси 85 грамм ёки ундан ортиқ бўлиб, унга йил тўлса қирқдан бирини закот қилиб чиқариши фарз бўлади.   Лекин шуни билиш керакки, агар тилло тақинчоқлардан тиллонинг ўзини закот сифатида берилса, тақинчоқларнинг вазнига қараб закот чиқарилади. Масалан, 100 грамм тиллодан 2,5 грамм тилло закотга берилади. Агар тақинчоқларнинг закотини пул билан бериладиган бўлса, тақинчоқларнинг бозордаги қийматига қараб закот чиқаради. Масалан, бозорда қиймати қанча бўлса, шуни қирқдан бирини закотга беради.   Тақинчоқлар хоҳ ишлатилаётган бўлсин, хоҳ ишлатилмаётган бўлсин, улардан закот берилади. Чунки улар ҳамёндаги пул билан бир хилдир.   Тилло ва кумушдан бошқа сотиш ниятида олинмаган қимматбаҳо тақинчоқ ва тошлардан закот берилмайди.   САВОЛ: Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?   ЖАВОБ: Албатта, закот бериш керак. Бунда битмай қолган бинонинг айни вақтдаги қийматини ҳисоблаб, тижорат моли бўлгани учун тилла, кумуш ва қоғоз пулларига қўшиб ҳисоблайди ва жами маблағнинг қирқдан бирини закот сифатида муҳтожларга беради.   САВОЛ: Айни пайтда ишсизман. Қўлимда нисобдан ортиқ маблағим бор. Мен закот беришим керакми?   ЖАВОБ: Чет элда ишлаб, олиб келган пулингиз камида 85 грамм тиллонинг қийматига етган бўлса, пулингиз нисобга етган бўлади. Ана шу вақтдан роса бир йил ўтгач, ейилиб, кийилиб, бошқа ҳожатларга ишлатилиб кетгандан қолган...

АҚОИД ДАРСЛАРИ-МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (бешинчи мақола)

5. Баъзи қавмларни жаннатга ҳисобсиз киришлари учун қиладиган шафоатлари. Бу ҳақда қуйидаги ҳадисда хабар берилган: عَنْ الزُّهْرِيِّ قَالَ حَدَّثَنِي سَعِيدُ بْنُ الْمُسَيَّبِ أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ حَدَّثَهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: « يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مِنْ أُمَّتِي زُمْرَةٌ هُمْ سَبْعُونَ أَلْفًا تُضِيءُ وُجُوهُهُمْ إِضَاءَةَ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ». وَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ فَقَامَ عُكَّاشَةُ بْنُ مِحْصَنٍ الْأَسَدِيُّ يَرْفَعُ نَمِرَةً عَلَيْهِ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ ادْعُ اللَّهَ أَنْ يَجْعَلَنِي مِنْهُمْ قَالَ: « اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ مِنْهُمْ». ثُمَّ قَامَ رَجُلٌ مِنْ الْأَنْصَارِ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ ادْعُ اللَّهَ أَنْ يَجْعَلَنِي مِنْهُمْ فَقَالَ: «سَبَقَكَ بِهَا عُكَّاشَةُ». رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ. Зуҳрийдан ривоят қилинади: “Менга Саид ибн Мусайяб гапириб берди, унга Абу Ҳурайра гапириб берган экан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Жаннатга менинг умматимдан юзларидан нур балқиб турган бир гуруҳ киради. Улар етмиш мингтадир. Уларнинг юзлари тўлин ой кечасидаги ойнинг зиёсидек нур таратиб туради”, деяётганларини эшитдим. Абу Ҳурайра: “Шунда Уккоша ибн Миҳсон Асадий устидаги чакмонини кўтариб сакраб ўрнидан турди ва: “Эй Аллоҳнинг Расули, мени ўшалардан қилишини сўраб Аллоҳга дуо қилинг”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, уни ўшалардан қилгин”, дедилар. Сўнгра ансорлардан бўлган бир киши ўрнидан туриб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мени ўшалардан қилишини сўраб Аллоҳга дуо қилинг”, деди. У зот: “Уни Уккоша сендан олдин қўлга киритиб бўлди”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 203

“Эй яхшилик истовчи, келгин! Эй ёмонлик истовчи, тўхтатгин”-Ҳадис

Рамазон туҳфаси: 3-мақола Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловату саломлар бўлсин.Азиз биродарлар! Рамазон ойининг ҳар кечасида Аллоҳ таоло бандаларини жаҳаннамдан озод қилиши ҳақида эшитганмисиз?! Бугунги сиз азизларга етказмақчи бўлган ҳадис шариф шу ҳақда бўлади.عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سَمِعتُ رسولَ الله صلّى الله عليه وسلّم يقول: “إذا كان أَوَّلُ لَيْلَةٍ مِنْ شَهْرِ رَمَضَانَ: صُفِّدَتِ الشَّيَاطِينُ ومَرَدَةُ الِجنِّ، وغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النِّيرَانِ فلَمْ يُفْتَحْ مِنْهَا بَابٌ، وفُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ فلم يُغْلَقْ مِنْهَا بَابٌ، ويُنَادِي مُنَادٍ: يَا بَاغِيَ الْخَيْرِ أَقْبِلْ، وَيَا بَاغِيَ الْشَرِّ أَقْصِرْ ولِلّهِ عُتَقَاءُ مِنَ النَّارِ، وذَلِكَ كُلَّ لَيْلَةٍ”. رواه الترمذي وابن ماجه. وفي رواية البيهقي: “هل مِنْ مُسْتَغْفِرٍ نَغْفِرُ لَهُ، هَلْ مِنْ تَائِبٍ نَتُوْبُ إِلَيْهِ، هَلْ مِنْ دَاعٍ نَسْتَجِيْبُ لَهُ، هَلْ مِنْ سَائِلٍ نُعْطِي سُؤْلَهُ، وَلِلّهِ عز وجل عِنْدَ كُلِّ فِطْرٍ مِنْ شَهْرِ رَمَضَانَ كُلَّ لَيْلَةٍ عُتَقَاءُ مِنَ النَّارِ سِتُّونَ أَلْفًا، فَإِذَا كَانَ يَوْمَ الفِطْرِ أَعْتَقَ مِثْلَ مَا أَعْتَقَ فِي جَمِيعِ الشَّهْرِ ثَلَاثِينَ مَرَّةً، سِتِّينَ أَلْفًا، سِتِّينَ أَلْفًا”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Рамазон ойининг биринчи кечасида: шайтонлар ва жинларнинг ҳаддан ошганлари кишанланади. Жаҳаннам эшиклари беркилади. Унинг бирор эшиги очилмайди. Жаннат эшиклари эса очилади. Унинг бирор эшиги беркилмайди. Шунда бир жарчи: “Эй яхшилик истовчи, келгин! Эй ёмонлик истовчи, тўхтатгин”, деб нидо қилади. Рамазон ойининг ҳар кечаси Аллоҳ таоло бандаларини жаҳаннамдан озод қилади”. Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривоятлари.Ушбу ҳадиснинг Имом Байҳақий қилган ривоятида: “Шунда бир жарчи: “Истиғфор айтгувчи борми? Мағфират қиламиз. Тавба қилгувчи борми? Тавбасини қабул қиламиз. Дуо қилгувчи борми? Дуосини ижобат қиламиз. Сўровчи борми? Сўраганини берамиз”, деб нидо қилади. Рамазон ойи кечаси ҳар ифторлик пайтида Аллоҳ таоло олтмиш минг бандасини жаҳаннамдан озод қилади. Рамазон ҳайити куни Аллоҳ таоло бир ой Рамазонда озод қилган бандалари ададича ўша куни бандаларини жаҳаннамдан озод қилади”, деб келади. Имом Байҳақий ривояти.Ҳадис шарифдан олинадиган фойдалар:– Рамазон ойи бошқа ойлардан бир неча хусусиятлари билан ажралиб туради;– Рамазон ойида шайтон ва жинлар одам боласини адаштиришдан ҳибс қилинади;– Рамазон ойида Фаришталар мусулмонларни Аллоҳга юзланиш ва У зотга қурбат ҳосил қилиш учун ушбу ойни ғанимат билишга чақиради;– Рамазон ойи давомида жаннат эшиклари очиқ бўлади. Бу – мусулмонлар учун қулай фурсатдир.– Рамазон ойи давомида дўзах эшиклари ёпиқ бўлади. Дўзахдан қутулиш учун Рамазон ойи қулай фурсатдир.– Рамазон ойи ҳар кечаси Аллоҳ азза ва жалла бандаларига юзланади: Сўраганга сўраганини беради; дуо қилганни дуосини ижобат қилади; тавба қилганни тавбасини қабул қилади; истиғфор айтганни мағфират қилади;– Рамазон ойининг ҳар кечаси Аллоҳ таоло мусулмон бандаларидан олтмиш мингини жаҳаннамдан озод қилади.– Рамазон ҳайити келганида, ўша куни Аллоҳ таоло бир ой давомида озод қилган бандалари ададича жаннамдан озод қилади. Банда учун бундан ортиқ саодат борми?! Рамазон тугаганида, унинг номи жаҳаннамдан озод бўлганлар қаторида бўлади. Аллоҳим! Бизларни Рамазон ойини ғанимат билиб, Сенга яқин бўладиган ҳамда Рамазон ойи тугаганида жаҳаннамдан озод бўладиган бандаларинг қаторида қилгин! Амин. Я Роббал аъламийн! 252

Президент йиғилиши: Битирув имтиҳонлари ва қабул жараёнлари онлайн, кириш имтиҳонлари соддароқ шаклда ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. «Пандемия сабабли тизимга масофавий технологиялар жорий қилиниб, 10 мингдан зиёд таълим муассасасидаги 7 миллион ўқувчи ва 500 минг талабага онлайн дарс бериш йўлга қўйилди. Бу янги механизм карантин шароитида фанлар ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаб бермоқда. Энди жорий ўқув йилини сифатли якунлаш вазифаси турибди. Хорижий давлатлар тажрибаси ва бугунги вазиятдан келиб чиқиб, олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилмоқда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида. Йиғилишда мазкур жараёнларни сифатли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Таълим муассасаларига ҳужжатлар қабулини такомиллаштириб, масофадан, онлайн шаклда, интернет орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратиш зарурлиги таъкидланди. Бу борадаги янги тартиб ва афзалликлар ҳақида аҳоли батафсил хабардор қилинади. Маълумки, 2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами 5та – учта мажбурий ва иккита мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди. Лекин карантин шароити ёшларнинг имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади. Қолган қисқа вақтдан унумли фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида, жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Республикамизда Президент мактаблари сони 4тага етди, 9та ижод мактаби ўз фаолиятини олиб бормоқда. Жорий йилда яна 5 та Президент мактаби ва 2 та ижод мактабини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Уларни ўз муддатида қуриш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Карантин туфайли ижтимоий масофа тушунчаси ҳаётимиздан муҳим ўрин эгаллади. Шундан келиб чиқиб, таълим муассасаларида, айниқса мактабларда, меъёрларни қайта кўриб чиқиш зарурияти таъкидланди. «Пандемияни сабаб қилиб таълим тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни кечиктиришга мутлақо ҳаққимиз йўқ», деди президент. Вазиятга қараб, ўқув юкламаларни ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш лозимлиги белгиланди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига олий таълим муассасаларига режа ва дастурларни иш берувчилар талабидан келиб чиқиб мустақил тасдиқлаш ваколатини бериш бўйича вазифалар юклатилди. Дастурларнинг белгиланган талабларга мослигини назорат қилиш механизми ҳам ишлаб чиқилади. Зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиб, таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш ғоят муҳим масалалиги таъкидланди. Шу муносабат билан, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига босқичма-босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, дарс машғулотларини масофадан кузатиш, баҳолашда инсон омилини камайтириш бўйича ишларни амалга ошириш топшириғи юклатилди. Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни касбга йўналтириш тизимини такомиллаштириш заруриятига алоҳида эътибор қаратилди. Лицейларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, селекция ишларини кучайтириш мақсадида таълим жараёнларини такомиллаштириш юзасидан вазифалар белгиланди. Лицейнинг мактабдан катта фарқи бўлиши кераклигини инобатга олиб, мутасаддиларга лицейлар фаолиятини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, янги тизим асосида ташкил этилиши белгиланган касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларни ишга тушириш вазифалари аниқ белгилаб берилган. Бу борада эски коллеж тизими хатолари такрорланмаслиги зарур. Шу боис ҳар бир вилоятда биттадан намунали касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумни тайёрлаш вазифаси белгиланди. Мутасаддилар соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда галдаги топшириқларни бажаришга қаратилган режалар юзасидан ахборот берди. Кун.уз 152
1 2 3 34