islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 25, 2024

Day

Конференция иштирокчилари институтда яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо бердилар

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар институтда амалга оширилган ишлар, таълим жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида аудиторияларга ўрнатилган смарт мониторлар, институт тарихи, диний таълим муассасалари, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, хорижий меҳмонларнинг ташрифи ва илмий сафарлар ҳақида маълумот берувчи деворий лавҳалар ҳамда Ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган китоб кўргазма-савдоси билан танишдилар...- Ахборот-ресурс маркази мудири Абдулазиз Кадиров

Тошкент ислом институти ўқитувчилари фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини ҳимоя қиладилар

ТИИ Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сектори бўлими бошлиғи Эркаев Маъмуржон Рахмонбердиевичнинг “Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг “Муҳитул-Бурҳоний” асарида ижара шартномалари” мавзусидаги 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт ихтисослигидан исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси, ТИИ Тиллар кафедраси мудири Ҳасанов Улуғбек Абдусалом ўғлининг “Ваҳба Зуҳайлий “Тафсир-у-л-мунир” асарининг замонавий тафсиршуносликдаги ўрни” мавзусидаги 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослигидан исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади...- ТИИ матбуот хизмати