Аллоҳ таолонинг марҳамати ва инояти билан ҳадис илмига оид яна бир мўътабар манбанинг илмий-изоҳли таржимаси ва шарҳини нашр қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари тўпланган мазкур “Мишкотул масобиҳ” китоби асрлар бўйи юртимиз мадрасаларида ҳадис фанидан энг асосий ўқув қўлланмаларидан бири ҳисобланган. Ушбу асар нафақат қадим Мовароуннаҳр мадрасаларида, балки Усмонийлар салтанати ҳудудларида ҳам, Ҳиндистон-Покистон ўлкаларида ҳам ҳадис фанидан дарслик бўлиб хизмат қилган...- ТИИ Матбуот хизмати