11. Тобеинлардан яна бири, машҳур тасаввуф пешвоси Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи (162-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар:
وهو الذي لا يحوى بمكان ولا زمان ولا جهات
У макон билан ҳам, замон билан ҳам, тарафлар билан ҳам қамраб олинмаган (Сирожиддин Жавоҳирбек Муршид «тавҳиду Мавлоно»да келтирган).
12. Табаа тобеинларнинг улуғларидан имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳи (179-ҳижрий санада вафот этганлар) истиво ҳақида қуйидаги гапни айтганлари барчага маълум ва машҳур:
الإستواء غير مجهول و الكيف غير معقول و الإيمان به واجب و السؤال عنه بدعة
Истиво номаълум нарса эмас, қандайлиги ақл юритиладиган нарса эмас, унга иймон келтириш вожиб, у ҳақида сўраш бидъатдир (Байҳақий «Ал-асмо вас-сифот»да келтирган).
13. Улуғ табаа тобеинлардан яна бирлари сўфия аёл Робия ал-Адавийя раҳматуллоҳи алайҳо (180-ҳижрий санада ва этганлар) «Аллоҳ қаерда?» деган саволга шундай жавоб берганлар:
وحتى العقول لا يتسعه فكيف تتسعه الأمكنة؟!
Ва ҳатто ақллар Уни сиғдира олмайдику, маконлар Уни қандай сиғдира олсин?! (Сирожиддин Жавоҳирбек Муршид «тавҳиду Мавлоно»да келтирган).
14. Табаа тобеинлардан, имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг хос икки шогирдларидан бири имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳи (189-ҳижрий санада вафот этганлар) айтган қуйидаги гап Ҳасан ибн Абу Бакр Мақдисийнинг «Ғоятул-маром фий шарҳи баҳрил-калом» китобида келтирилган:
نؤمن بما جاء من عند الله تعالى على ما أراد الله تعالى ولا نشتغل بكيفيته وبما جاء من عند رسول الله صلى الله عليه وسلم على ما أراد به رسول الله صلى الله عليه وسلم
Аллоҳ таолонинг ҳузуридан келган хабарга Аллоҳ таоло ирода қилганидек иймон келтирамиз. Унинг қандайлигига киришмаймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузуридан келган хабарга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ирода қилганларидек иймон келтирамиз.
15. Табаа тобеинлардан яна бирлари имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи (204-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар:
إنه تعالى كان و لا مكان فخلق المكان و هو على صفة الازلية كما كان قبل خلقه المكان لا يجوز عليه التغيير فى ذاته و لا التبديل فى صفاته
У зот бўлган, бирор макон бўлмаган, бас маконларни яратган, маконларни яратишидан олдингидек азалий сифатларида бўлган. Унинг зотида ўзгариш бўлиши, сифатларида янгиланиш бўлиши жоиз эмас (Зубайдий «Итҳафу садатил муттақийн» китобида келтирган).
Яна айтганларки:
من اعتقد أن الله جالس على العرش فهو كافر
Кимки Аллоҳни Арш устида ўтирган деб эътиқод қилса, у кофирдир (Ибн Муаллим Қураший «Нажмул-муҳтадий ва рожмул-муътадий» китобида нақл қилган).
16. Табаа тобеинларнинг яна бирлари, ҳанафий мазҳабини Мовароунаҳрга олиб кирган етук фақиҳ ва мужтаҳид имом Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи (217-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар:
الكيف مجهول لأن نفي العلم بالكيف لا ينفي إلا ما قد علم أصله كما نقول: إنا نقر بالله ونؤمن به ولا نعلم كيف هو
(Истивонинг) қандайлиги номаълум. Чунки, қандайликни билишни инкор этиш унинг асли билинадиган нарсани инкор этади. Худди биз Аллоҳга иқрор бўламиз, Унга иймон келтирамиз, бироқ Унинг қандай эканини билмаймиз деб айтишимизга ўхшайди (Ибн Ашурнинг «Аҳкомул-муташабиҳот» китобидан).
17. Яна бир табаа тобеин, имом Бухорий ва имом Доримий раҳимаҳумаллоҳнинг устози ва шайхи аллома Нуайм ибн Ҳаммод Хузўий Марвазий раҳматуллоҳи алайҳи (228-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар:
من شبه الله بخلقه فقد كفر ومن جحد ما وصف الله به نفسه فقد كفر
Ким Аллоҳни У яратган бирон нарсага ўхшатса, батаҳқиқ кофир бўлибди. Ким Аллоҳ у билан Ўзини васф қилган бирон сифатни инкор этса, батаҳқиқ кофир бўлибди (Ибн Касирнинг «Тафсирул-Қуръонил ЪАзийм» китобидан).
18. Табаа тобеинларнинг яна бирлари Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Яҳё ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи (237-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ғорийбул-Қуръан ва тафсириҳи» китобида «истиво» оятини тафсир қилиб айтадилар:
استوى: المراد منه – الله أعلم – استولى
Истиво қилди” деган сўздан мурод (Аллоҳ билгувчироқ) – эгаллади деганидир.
19. Машҳур муҳаддис имомлардан Абу Саийд Усмон ибн Саийд ибн Холид ибн Саийд Тамиймий Доримий раҳматуллоҳи алайҳи (280-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ар-родду алал-жаҳмия» китобида имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг гапларини келтириб, сўнгра унга қуйидагиларни қўшимча қилганлар:
وصدق مالك! لا يعقل منه كيف ولا يجهل منه الاستواء والقرءان ينطق ببعض ذلك في غير ءاية
Молик рост сўзлади! Унинг қандайлиги ақлга сиғмайди, Унинг истивоси номаълум бўлмайди, мана шуларнинг баъзиси ҳақида Қуръон бошқа оятда сўз юритади.
20. Муфассирлар имоми Муҳаммад ибн Жарир Табарий раҳматуллоҳи алайҳи (310-ҳижрий санада вафот этганлар) айтадилар:
الاستواء معناه كثير إن اختص بهؤلاء المعاني لقد أول
Истиво сўзининг маънолари кўп. Агар ушбу маънолардан бирига хосланса, батаҳқиқ таъвил қилинибди («Жомеъул-Баён»).
Тошкент ислом институти битирувчиси
Нуриддинов Йўлдошбек Иброҳим ўғли