islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом ва санъат (биринчи мақола)

Санъат мўъжизадир.
Юрак ва миянинг шундай
хилват жойлари борки,
унга фақат воситасидагина кириб бориш мумкин.
Ибн Сино.

Инсониятни яратган Аллоҳ таоло уларни ҳамиша санъатга ошно қилган. Одамлар санъатсиз яшай олмайди. Ислом дини санъатга қарши дейдиганлар хато қилади. Ислом аслида санъатни этика ва эстетик ҳамда одоб меёрларига солди холос. Бу билан эса эстетик завқ берадиган санъат турлари ривож топди. Дарҳақиқат, ислом дини дин-диёнатга мос келадиган санъат ва санъат аҳлини қадрлашига тарихий манбалар гувоҳлиги етарли даражани ташкил қилади. Санъат аслида арабча صَنعة сўзининг кўплиги صَنَعات бўлиб, қўл меҳнати, вазифа, турли хил, моҳир, пухта, ихтиро қилиш, пайдо қилиш, сўзга уста, гўзал тарзда тақдим қилиш, ҳаётига назар солиш, собит туриш, иш ўрни яратиш, ёмғир суви йиғиладиган кўза, иш каби бир неча маъноларда келади[1].

Зеро, санъатни Аллоҳ таоло одамга илҳом қилганининг ўзи бежиз эмас. Қуръони каримдаги “Намл” сурасида ҳам:

وَتَرَى الْجِبَالَ تَحْسَبُهَا جَامِدَةً وَهِيَ تَمُرُّ مَرَّ السَّحَابِ ۚ صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ ۚ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ

Сиз тоғларни кўриб (мангу) қотиб турувчи, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар (сузиб) юргандек (ҳавода сузиб) юрурлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган зот-Аллоҳнинг синоатидир. Албатта, У зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан огоҳдир![2]

حدثنا سفيان، عن ابن أبي صالح يعني سهيلا، عن أبيه، عن أبي هريرة، يخبرهم ذلك عن
النبي ﷺ إذا كفى أحدكم خادمه صنعة طعامه وكفاه حره ودخانه فليجلسه معه فليأكل فإن أبى فليأخذ لقمة فليروغها ثم ليعطها إياه .3].

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу риваят қилади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангизга хизматчингиз оловни тутуни ва иссиғига чидаб, таом таёрлаб келса, оз бўлсада бир луқма насиба олиб унга ҳам берсин”, деб айтади.

Фиқҳий истилоҳда эса “Санъат – фаръий илмларнинг қайсидир бир йўналиши бўйича мутахассис олимларга нисбатан ишлатилади”.

Яъни кўчма маънода — фаолиятнинг барча соҳаларига хос юксак маҳорат “Санъат” деяаталади.

Санъат — ижтимоий онг ва инсон фаолиятининг ўзига хос шакли[4]

Фанга кўра ибтидоий санъатнинг дастлабки излари сўнгги палеолит даврига, тахминан милоддан аввалги 40—20минг йилликка бориб тақалади[5].

Санъат инсоннинг моддий ва маънавий фаолиятидаги билими, тажрибаси, маҳорати ва қобилиятларини намоён этувчи бадиий ижодиёт маҳсулидир.

Санъатнинг ижтимоий, эстетик вазифалари жуда кенг ва хилма хил. Санъат— инсон учун эстетик завқ-шавқ манбаи; инсон ҳаётига гўзаллик бахш этади; одамларда воқеъликка нисбатан ҳиссий муносабатни шакллантиради; ҳаётни кузатиш, ўрганиш ва билиш воситаси; ҳаётни инсон орзу қилган томонга ўзгартиришда ёрдам беради; тарбия воситаси; ҳаётдаги гўзалликдан илҳомланишга, одамлар санъат орасидаги маънавий кўприк, мулоқот воситаси; одамларнинг бадииэстетик дидини тарбиялайди, уларда маълум дунёқарашни шакллантиради ва ҳ.к. Санъат жамият маънавий ҳаётининг бошқа ҳодисалари (фан, мафкура, ахлоқ) билан маълум даражада боғликдир. 

Санъатнинг тарбиявий кучи унда ифода этилган кечинма ва образларнинг ҳар бир ўқувчи, томошабиннинг қалбига кириб бориши, уларда завқий ҳиссиётларни уйғотишидадир.

Санъатнинг тасвирий санъат, меъморлик, рассомлик, мусиқа, театр, кино, цирк, бадиий адабиёт, хореография ва бошқаларни ўз ичига олади[6].

Санъат қонуниятларини эстетика, санъатшунослик ўрганади. Масалан баҳс юритиш санъати, ўзбек жангсанъати, раҳбарлик санъати., нотиқлик санъати ва ҳ.к.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов

[1]معجم المعاني الجامع Муъжамул васит, Лисанул араб, ал-қомусул муҳит. Муаллифлар жамоаси. 2002.
[2]Qur’oni karim ma’nolari tarjimasi. Tarjimon: Abdulaziz Mansur. Тошкент.2001.
Izoh: Tog’larning suzib yurishini ikki xil tasavvur qilish mumkin. Birinchisi – qiyomat kuni tog’lar tuya yungi kabi havoda to’zib yurishi.Bu to’g’rida 101-suraning 5-oyatida ham zikr etilgan. Ikkinchisi – Yerni fazodan turib kuzatilganda tog’lar ham Yer bilan birgalikda bulutlar kabi sayr etayotgandek ko’rinishi.
[3]Муснад Имом Аҳмад 7640 ҳадис. Исноди саҳиҳ. Бошқа ривоятда Имом Буҳорий устози Ҳумайдийдан ривоят қилинган.

[4]Аристотел, Поэтика (русчадан М. Маҳмудовва У. Туйчиевтаржимаси), Т., 1980; Пугаченкова Г. А., Ремпел Л. И., История искусств Ўзбекистана, М., 1965; Маҳмудов Т., Эстетика и духовниэсенности, Т., 1992.
[5]ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
[6]Опен Диреcторй Прожеcтда санъат

116850cookie-checkИслом ва санъат (биринчи мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: