islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (биринчи мақола)

“Шафоат” сўзига луғавий жиҳатдан икки хил маъно берилган. Баъзилар шафоатни “жуфт қилмоқ” маъносида дейишса, баъзилар “ҳимоя қилмоқ”, “тарафини олмоқ” каби маъноларни билдиради, дейишган. Шунга кўра шафоатга икки хил таъриф берилган:

1. “Шафоат” луғавий жиҳатдан “жуфтламоқ”, яъни “тоқни жуфт қилмоқ” маъносини англатади. Икки ракат намоз ҳам шу маънода “ шаф” дейилади. Истилоҳда яхшиликни жалб қилиш ёки зарарни даф этишда ўртада туришни шафоат дейилади.

2. “Шафоат” луғатда “васийла”, “сўров” каби маъноларни англатади. Урфда эса бошқадан бошқа биров учун яхшилик қилишни сўраш шафоат дейилади. Яна шафоатда “жуфт қилмоқ” маъноси ҳам бўлиб, гўё шафоат қилувчи ўзининг сўровини шафоат қилинганнинг сўровига қўшган, яъни икки сўровни жуфтлаштирган бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоат қилишлари ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган:

عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ قَالْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: «أَتَانِي آتٍ مِنْ عِنْدِ رَبِّي فَخَيَّرَنِى بَيْنَ أَنْ يَدْخُلَ نِصْفُ أُمَّتِي الْجَنَّةَ وَ بَيْنَ الشَّفَاعَةِ فَاخْتَرْتُ الشَّفَاعَةَ وَ هِىَ لِمَنْ مَاتَ لاَ يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга Аллоҳнинг ҳузуридан бир келгувчи келди ва умматимнинг ярми жаннатга киришини ёки шафоатни танлашимни сўради. Бас, мен шафоатни танладим. У Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай вафот этган киши учундир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

130860cookie-checkМУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (биринчи мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: