Алҳамду лиллаҳ вассалату вассаламу ала расулиллаҳ. Амма баъду.
Аллоҳ таоло аввало барчаларимизни бу мавзуда сўзлайдиган сўзларимизга амал қилишни насиб айласин.
Маълумки, киши касб қилиш орқали, аввало ўзининг моддий эҳтиёжларини қондиради. Қолаверса, оила аҳлининг нафақаси, қарамоғидаги кишиларнинг таъминотини амалга оширади. Аллоҳ таоло мўминларни ҳалол касб билан шуғулланишга, ҳаромдан ҳазар қилишга буюрган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:
عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :“وَ الَّذِي نَفسُ محمد بِيَدِهِ إِنَّ العَبدَ لَيقَذِفُ بِلُقمَةِ الحَرَامِ فيِ جَوفِهِ فَلَا يَقبَلُ مِنهُ عَمَلُ أَربَعِينَ يَومًا، وَ أَيُّمَا عَبدٍ نَبَت لَحمُهُ مِن السُّحتِ وَ الرِّبَا، فَالنَّارُ أَولَى بِهِ”
(رواه الإمام الطبراني).
яъни: “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, банда қорнига битта ҳаром луқмани ташлаши билан қирқ кунлик амали қабул бўлмайди. Қайси банданинг эти ҳаром ва рибо орқасидан ўсган бўлса, у дўзахга лойиқдир” (Имом Табароний ривояти).
عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ:”إنَّ اللهَ طَيِّبٌ لاَ يَقبَلُ إِلاَّ طَيِّبًا، وَ إِنَّ اللهَ أَمَرَ المُؤمِنِينَ بِمَا أَمَرَ بِهِ المُرسَلِينَ، فَقَالَ تَعَالىَ: {يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ} (سورة المؤمنون/51)، وَ قَالَ تَعَالىَ: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ} (سورة البقرة/172)، ثُمَّ ذَكَرَ صلى الله عليه وسلم الرَّجُلَ يُطِيلُ السَّفَرَ أَشعَثَ أَغبَرَ يَمُدُّ يَدَيهِ إِلىَ السَّمَاءِ وَ يَقُولُ يَا رَبِّ ياَ رَبِّ وَ مَطعَمُهُ حَرَامٌ، وَ مَشرَبُهُ حَرَامٌ، وَ مَلبَسُهُ حَرَامٌ، وَ غُذِيَ باِلحَرَامِ! فَأَنىَّ يُستَجَابُ لِذَلِكَ؟”
(رواه الإمام مسلم).
яъни: У зот ﷺ айтадилар: “Албатта, Аллоҳ таоло покдир ва У пок нарсанигина қабул қилади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам буюрган. У айтганки: “Эй, пайғамбарлар! Пок (таом)лардан тановул қилингиз ва эзгу (иш) қилингиз!” (Мўминун сураси, 51-оят) ва яна айтдики: “Эй, имон келтирганлар! Сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар!” (Бақара сураси, 172-оят).
Инсон учун энг гўзал ҳалол касб ўз меҳнати эвазига топилган ризқдир.
عَنْ الْمِقْدَامِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَاماً قَطُّ خَيراً مِن أَن يَأكُلَ مِن عَمَلِ يَدِهِ، وَ إِنَّ نَبِيَّ اللهِ دَاوُدُ عَلَيهِ السَّلاَمُ كَانَ يَأكُلُ مِن عَمَلِ يَدِهِ”
(رواه الإمام البخاري).
яъни: Миқдам رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم айтдилар: “Ҳеч ким ўз қўл меҳнати билан топгандан яхшироқ таом еган эмас, дарҳақиқат, Аллоҳнинг пайғамбари Довуд а.с. ҳам ўз қўл меҳнати билан кун кўрган” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда:
قال رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: “لَأَن يَحتَطَبَ أَحَدُكُم عَلَى ظَهرِهِ خَيرٌ مِن أَن يَسأَلَ أَحَداً فَيُعطِيهِ أَو يَمنَعُهُ”
(رواه الإمام البخاري).
яъни: Пайғамбар صلى الله عليه وسلم дедилар: “Бирортангиз елкасига ўтин ортиб юргани бировдан тиланчилик қилиб, у бериб ёки бермаганидан яхшироқдир” (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда эса:
عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال، قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :“طَلَبُ كَسبِ الحَلاَلِ فَرِيضَةٌ بَعدَ الفَرِيضَة” (رواه الإمام البيهقي في شعب الإيمان).
яъни: Абдуллоҳ ибн Масъуд رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم: “Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир”, дедилар (Имом Байҳақий “Шуъабул имон” китобида ривоят қилган).
Зеро, ҳалол касб қилишнинг кўплаб дунёвий ва ухровий манфаатлари бордир. Асосийси Аллоҳнинг ризосига ва дуоларнинг ижобат бўлишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз صلى الله عليه وسلم улуғ саҳобий Саъд ибн Аби Ваққос رضي الله عنه га қилган насиҳатларининг бирида шундай деган эдилар:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :“يَا سَعدُ أَطِب مَطعَمَكَ تَكُن مُستَجَابَ الدَّعوَةِ” (رواه الإمام الطبراني).
яъни: Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم айтдилар: “Эй, Саъд! Таомингни ҳалол бўлишига эътибор бергин, дуоси қабул бўладиганлардан бўласан” (Имом Табароний ривояти). Бутун саҳобаларнинг барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча кўрсатмаларига бирдай амал қилишган. Бу сўзга амал қилган Саъд ибн Аби Ваққос رضي الله عنه саҳобий ҳақида Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Саҳоба Саъд ибн Аби Ваққос رضي الله عنه ризқ борасида бойлар атрофида ўралашиб юрмасди. Фарзандлари унга “Сиздан улуғ саҳобалар ҳам уларнинг ҳузурига боряпди, сиз ҳам қатордан қолманг”дейишди. Саъд ибн Аби Ваққос رضي الله عنه ўзларидаги шижоат ва виқор холати билан уларни ўзлари сўраган саволи билан қовуриб ташлайдиган тарбиявий сўзини айта бошлади. “Эй фарзандларим! Қавм бир ўликни ўраб олган бўлса, унга мен ҳам борайми?! Аллоҳга қасамки, кучим етгунича улардан қочаман”, дедилар. Фарзандлари: “Эй отажон! Унда биз очликдан ўлиб кетамиз-ку?” – дейишди. Фарзандларининг бу нотуғри тушунчасини Саъд ибн Аби Ваққос رضي الله عنه бу сўзлар билан уларга шундай жавоб берди:
- Эй болаларим! Огоҳ бўлингларки семиз мунофиқ ҳолда ўлишдан кўра, оч мўминлигимча рихлатга чекинишим мен учун суюклироқдир. Туфроқ, имонни эмас, гўшт ва ёғни ейишини унутдингларми!…
Саъд ибн Аби Ваққос رضي الله عنه нинг бу муборак сўзлари бутун атрофга тарқалиб кетди. Расулуллоҳга ким қадамма- қадам эргашса у замонасида энг буюк инсонга айланади. Ва замонасида ундан ўтадиган нафаси ўткир инсон бўлмайди. Нафаси ўткир бўлиши учун ички аъзо тоза таом истеъмол қилиш керак бўлади.
Навоий вилояти Саранж тоғда туғилган ватандошимиз Шайх Худойдод Валийнинг одат ва кунлик касблари хар йили ариқ қазиб, ташландиқ ерларни зироатга яроқли ҳолатга келтириб, экин экар эдилар. Зироат етилиб, йигим-терим пайтида, бировга топширар ва унинг ҳосилидан фойдаланмас эдилар. Ва яна узларининг чиройли бир касбларининг хабарини беради. Абу Саъидхон Самарқанд хокими эди, бир вақтлар бизга 1000 танга нақд ва 1000 танга миқдори от, кийим ва бошқа нарсалар совға қилди. Мен Аллоҳнинг инояти билан шу куниёқ кечиктирмасдан расулуллох суннатларига биноан мард инсон сифатида мазкур молларнинг хаммасини тиланчи ва фақирларга улашиб юбордим. Ва бу воқеа Рамазонда бўлган эди. У зотда ибодатда хам, саховатда ҳам, комил инсонга хос фазилатлари кўп эди.
Инсонлар касб хунар борасида 3 тоифага булинади:
- Хайвонсифат инсонлар. Улар хайвонлар каби еб- ичиш ва маишат қилишдан бошқасини билмайди. Ахлоқсизлиги ва атрофдаги нарсаларга бепорвалиги туфайли хатто хайвондан хам шавқатсизга айланади. Хазрати Умар р.а. бутун дунё бойликлари кафтларида бўлса ҳам фақирона яшашни одат килди. Чунки у ҳолатда яшаганида бошқаларни сезиш қийин бўларди ва шавкқтсиз бўлишдан курқди.
- Фариштасифат инсонлар. Улар доимо тоат- ибодат ва эхсонда бўладилар. Ҳаётларини Хақ низоми асосида ўтказишга ҳаракат қиладилар.
- Пайғамбарсифат инсонлар. Улар доимо Хақ таолонинг завки-шавқи, севги- мухаббати, зикру-фикри билан машғул бўладилар.
Касблар 8 хил кўринишда булади. Фарз, вожиб, суннат, мустахаб, харом, макрух ва мустахкарах. Ундан ташқарилари маънавий ва моддий тарафдан ҳам турларга бўлинади. Ҳозирги кунимизда кўплар қорин қойғусида бутун вақтини таом топишга сарфлаб умрини фақат ишлашда ўтказиб энг муҳим нарсаларни ўнитиб қўйишмоқда. Улар кунлик яшаш тарзи деярли еб- ичиш ўхлаш ва яна маишатни давом эттириш учун ишлашдир. Биз қилишимиз керак бўлган зарурий ишларни қилишимиз керак. Баъзилар нотуғри касбни деб намозни ҳам касддан тарк қилишади. Бу нима деган гап. Бу ишлашингингиз ва бир касбни ўшлаш бир сабаб халос лекин ризқни ерда ўрмаловчи махлуқот борки ҳаммасининг ризқини Аллоҳ ўз зиммасига олган. Агар Аллоҳ ризқ беришни сизга тухтатса дунёнинг тўрт бурчагига бориб ишласангиз ҳам тополмайсиз. Ризқингиз тўгаса албатта шу дақиқада ўласиз.
Мусо ва Хизр алайҳиссалом ўртасида ўчта машҳур воқеа содир бўлди. Улардан учинчисида яъни: Деворнинг тагидан кон заҳирасининг чиқишлигидир. Унда бизнинг мавзумизга тегишли бир калимани мисол тариқасида келтирмоқчимиз.
عجبت لمن يؤمن بالرزق كيف يتعب
Ажабланаман бир кишигаки у Аллоҳнинг барча маҳлуқоту, мавжудодларга ризқ беришига иймон келтирадию, у яна қандай қилиб ташвиш тортади. Ҳақиқатдан ҳам ўйлаб кўрсак ушбу сўзлар тилло ва кумушдан ҳам қадри қиммати ва фойдаси ортиқлигини тасдиқ қиламиз.
Шайх Худойдод Валий хазратлари айтадилар: уйимда егулик бўлмаган куни менинг завқу шавқим юқори бўлар эди. Биз фаровонликда яшасак кайфиятим ёмон бўлар эди. Чунки, юрагим Расулуллохнинг сўзларидан кўркувда эди. Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: Аллоҳ таоло пайғамбарларидан баъзисига вахий юбориб, шундай марҳамат қилган: “Мен сени ёмон кўриб қолишдан ва сен наздимда қадрсиз бўлиб қолишдан қўрқ. Шунда тепангдан мол-дунёни тўкиб соламан”.
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мол ва фарзанларингиз сизга фитнадир”, деган ҳадисларига асосан, бир кун фақирларга садақа қилиб юбориш учун уйимга кирдим. Қанча ўринмай, уйдан ҳеч бир нарса топа олмадим. Фақат барчанинг назаридан четда қолган бир синиқ косада озроққина кепак қолдиқлари бор экан. Уни бериб юбориб аҳли аёлимга шундай дедим: Аллоҳга шукрлар бўлсинки, бугун уйда егудек ҳеч вақо йуқ. Лекин, бошқалар учун бу даражада бўлишни маслаҳат бермаган бўлар эдим. Узимнинг фақирона кулбамни пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак уйларига ўхшатдим. Аҳли аёлимнинг қаноатидан хурсандлигимдан куйлагимга сиғмас эдим, дейдилар. Ҳозирги аёлларга бу ҳолатни қилмасликка маслаҳат берганлари шуки ҳозирги кундаги аёллар ўзи мисоли кишиларнинг тарбиясини олмаганлиги сабабли аёллари тарафидан турли норазичиликлар келиб чиқишини инобатга олдилар. Лекин, ҳамма мусулмонман деган кишилар ҳеч бўлмаса бу кишининг бир кунлик ҳолатига тушса расулуллоҳнинг ҳолатига тўшган бўлади. Шунда уларга расулуллохнинг ҳолатлари уларга кундай аён бўлади. Бир четда мусулмонман деб кириламиз расулуллоҳнинг ҳолатига бир кун тушинг шунда кўрамиз сизнинг нафсингиз, аёлингиз, бола- чақангиз сизни соғ кўярмикан. Демак биз нафсимизни, аҳлимизни тўлиқ тарбиялашимиз ва дунё заҳматларидан кўтилишни касб қилишимиз керак.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Дунё ва ундаги нарсалар лаънат қилинган фақат зарур бўлгани бундан мустасно” деган ҳадислари тўғрисида сўраб- сўриштирдим ва хожатга яраша мол-дунё қандай миқдорда эканлигини билмоқчи бўлдим. Ҳазрати Мавлоно Халил Қоракулий салламаҳуллоҳ Ҳазрати Шайхи замон Хасанул Басрий рахматуллоҳи алайҳ Ҳазрати Пайгамбар с.а.в.дан қилган ўшбу ҳадиси муборакни жавоб сифатида маълум килдилар: Пайгамбар с.а.в. айтган эканларки, “Ма лабуд” – яъни зарурий нарсадан максад шуки, егуликдан намозга тик турадиган миқдорда, кийимдан авратни ёпадиган, истиқомат қиладиган жой эса кўшлар ўзлари учун ихтиёр қиладиган ковак ёки ин миқдорича(кичикроқ бир маскан) бўлса, етарли, булардан ортиги лаънатлангандир”. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу айтган ҳадислари орқали дунёнинг барча залолатларга элтувчи ботқоғидан ҳалос бўламиз. Чунки бошқа ҳаракатимиз ва ташвишимизни улуғ ибодатларга сарфлашимиз керак.
Улуғ зотлар барча шогирдларини ва умидвор (гадой)кишиларни хавойи нафс орзу-хавас қилишдан қайтариш, гоҳида бақириб, совуқ гаплар гапириб ўришиб бериш, маломатлар қилиш, баъзан тош, кесак, қамчилар билан ўриш ва охир-оқибат уларни изга солиш касблари бўлган. Бизлар ҳам улуғлар йўлидан бориб ўзимизни ислоҳ қилсак катта гап. Аввал ўзини ислоҳ қилиб бўлиб, кейин қолганларни ислоҳ қилиш керак. Тобеъинлар касб борасида қандай йул тутганлар бу ҳакида хабар бериб ўтамиз.
Жабр ибн Зайд бир куни Молик ибн Дийнорнинг ҳузурига кирганида уни мусҳафни кўчираётган ҳолида кўриб, деди: “Эй Молик нима бўлди сенгаки, фақат шу иш билан шуғулланасан Аллоҳнинг китобини кўчирасан? Сенга бошқа касб йўқми?” Шунда Молик ибн Дийнор: “Аллоҳга қасамки бу ҳалол касбдур”, деди.
Молик ибн Дийнор ҳақида Жаъфари Сулаймон шундай дейди: “У Қуръонни 4 ойда кўчириб бўлиб, унинг ҳаққини талаб қилди. Ва қилган ишининг хизматидан таомланди.
Усмон ибн Иброҳим айтади: “Молик ибн Дийнор ўз дўстларидан бўлган бир кишига: “Албатта мен қаймоқли сут билан оби нонни ейишни истаяпман”,-деди. У киши бу зотнинг истаган нарсасини олиб келиб берди. Шунда Молик ибн Дийнор оби нонни ағдариб қўйиб, унга назар солди, сўнгра шу келтирилган таомга қараб деди: “Мен сени 40 йилдан бери ейишни истадим. Бас, мен сенга шу кунгача ғолиб бўлдим. Ва сен менинг нафсимга ғолиб бўлишни хоҳлаяпсан.
Ривоят қилишларича, Молик ибн Дийнор Басранинг меваларидан емасдан 40 йил яшади. Фақатгина ўз меҳнати билан топган пулининг эвазига ҳаёт кечирди. Зеро, таом ейишда ҳалол-ҳаромига эътибор бериш лозим. Агар эътибор бермаса унинг ибодатидан фойда йўқ. Қолаверса биламизки, дуонинг ижобат бўлиши учун зарур бўлган 10 шартдан биринчиси ҳам луқманинг поклигидур. Яъни, агар луқма пок бўлмаса, кишининг дуоси умуман ижобат бўлмайди. Молик ибн Дийнор айтади: Мен ҳар бир гуноҳнинг аслига қарадим ва уни мен молу дунёни яхши кўришдан топдим. Ким ўзидан молу дунёни яхши кўришни йироқ қилса, ҳақиқатда унинг бутун вужуди роҳат топибди.
Мулла Али ал-Қорий шариат билимларининг билимдони бўлибгина қолмай, ҳуснихат билан ҳам мунтазам шуғулланиб борган. Шайх Муҳаммад Тоҳир ибн Абдулқодир ал-Курдий ўзининг «Тарих ал-хат ал-арабий ва одобиҳи» китобида шундай ёзади: « Али ал-Қорий насх, насталих ва сулс хатлари бўйича моҳир хаттот бўлган ва кўплаб беллашувлар ғолиби бўлган. Алломанинг ҳуснихат илмидаги маҳоратни ал-Маръашийнинг шогирди Шайх Ҳамидуллоҳ ал-Амосийдан ўрганган бўлиб йил бўйи Қуръон мусҳафи ва «Жалолайн» тафсирини ёзиб тугатгач, сотиб пулини йил давомидаги ўзининг сарф ҳаражатлари учун ишлатарди».
Аш-Шавконий «Ал-Бадр ат-толеъ» асарида ёзишича, Али ал-Қорий ўнинчи ҳижрий сананинг бошларида майдонга чиққан мужаддид ва мужтаҳиддир».
Хазрати Умар р.а. Увайс Қаранийга: – Эй Увайс, тухтугил, сенга назр бераман, деди. Шу вақтда Увайс қўлини чунтагига тиқиб, икки кумуш танга чиқариб деди:
- Буни туяларни боққаним учун олганман. Агар сен мана шу икки тангани харж қилгунча тирик қолишимга кафил бўлсанг, сенинг назрингни қабул киламан. Умар Форуқ қаттиқ ҳафа бўлди. Увайс Қараний деди:
- Эй Расулуллох дустлари, сизларга мен кўп ташвиш булдим. Ижозат, қайтинглар! Қиёмат яқиндир, йул озуқига машғул бўлинглар! Мен ҳам шу йул озуқига машғул бўламан! Ҳазрати Умар р.а. Увайс Қараний касб қилган нарсаларни кўриб ўзини буткул юқотиб халифаликдан кечди ва деди:
- Бу халифаликни бир нонга алишадиган борми? Увайс деди:
- Бу не бахо куймок, бозорга солмоқ? Қуйгил Эй Форуқ, кимга керак булса, олсин! Хазрати Али р.а. бу сўзни эшитиб, фарёд қилди:
- Эй Форуқ, барча мусулмонларнинг ишини зое қилиб бўлмас. Бир соатлик килган адолатинг, етмиш йиллик ибодатдан яхшироқдир, деган ҳадис бор деб бир нарса қилиб тўхтатиб қолдилар.
Киши бирор касб-ҳунар билан шуғулланар экан, уни пухта ва холис бажармоғи лозим бўлади. Модомики, биз буюк келажак сари одимлаётган эканмиз, ҳар биримиз ўз вазифамизга садоқат билан ёндашмоғимиз лозимдир.
Аллоҳ таоло юртимиз тинчлигини бундан ҳам мустаҳкам қилиб, халқимиз фаровонлиги, оилаларимиз бахту саодати йўлида садоқат билан хизмат қилишимизни муяссар айласин. Омин!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик алайҳ.
Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси кабинет мудири
Урол Назар Мустофо тайёрлади.