islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Неъмат қадри

Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ассолату вассаламу ала Росулиллаҳ. Инсоният Аллоҳни танимас экан ҳеч нарсани қадрига етмайдиган махлуқотга айланади. Ваҳоланки, барча мавжудод, бутун борлиқ ўзининг асосий мақсади учун яшайди яни Аллоҳ нима учун яратган бўлса шуни бажариб ўтади. Яқин ярим йилдирки бутун дунё асли ким эканини, инсониятнинг кучи қанчалар заиф эканини англатадиган кичик зарра бўлмиш, вирус олдида ҳайрон ва имконсиз қолди. Биз шу ярим йил ичида Аллоҳдан қанчалар узоқлашганимизни ҳис этдик.

Бошқалар ҳақида гапирмайман, балки ўзим мусулмон бўлатуриб қанчалар Аллоҳдан узоқлашганимни, неъматларга кўмилганча уларнинг Эгасини юзаки эслаб ғафлатда қолганимни ҳис этдим. Ғамимиз фақат уй-жойни яхшилаш, қимматроқ алланималар санаб адо қилолмайманку қисқаси Аллоҳдан узоқлатган қорин ғамидан бошқа эмас бўлиб қолганди.

Энг яқинларимиз билан узоқ вақт уйда қолдик, ҳайратга солгани эса бир-биримизни тўлароқ англаб еттик, айбларимизни излай бошладик ва ислоҳ этишга уриндик, англаб етишга уриндикки биз чин мусулмон эдикми ўзи? Чунки Саодат асрида инсонлар илмга, оиласига, ризқ топишга, Қуръон хатмига, зиёратга эҳҳе қисқаси биз бугун 24 соат етмай яна вақт излайдиган қанча ишларга улгуриб яна ҳотиржам ухлашган ҳам. Жуда кўп инсонлар қаторида неъмат берилганлардан эдик, аммо 3маҳал тансиқ таом истаб қалбларни вайрон қилиб ташлагандик.

Аллоҳга шукрки шу карантинда зерикканимиздан оиламизга қанчалар эътибор ва меҳр кераклигини англаб етдик. Аллоҳга ҳамд бўлсинки ожизлигимизни, жуда ҳам кучсиз мавжудот эканимизни англашга имкон ва тавбага вақт берди. Биз бўлсак инсонлигимиздан одатий ҳаётга қайтгач яна бироз иймонда заифлаша бошладик. Аср сурасида Аллоҳ таоло таъкидлаганидек «Албатта инсон хусрондадир».

Ва ниҳоят карантин охирлаб қолганида, Алҳамдулиллаҳ солиҳ ишларни бошлаб ҳам олдик излаб-излаб. Ҳа биз барибир мусулмонмиз, сўрамасакда мусулмон қилиб азиз қилиндик. Бу неъматни қадирини эса умр бўйи шукр қилиб ҳам адо этолмаймиз. Аммо осон йўли ҳам бор. Беш вақт намозни тўкис адо этиб, кунига ҳамд, истиғфор, тасбеҳ, таҳмид, таҳлилларимизни айтиб, гуноҳлардан, айниқса ғийбатдан тийилсак адо этоламиз иншаАллоҳ. Мадинани, Маккани сўнгра, Ота-онангни ҳотиржам зиёрат этишдек неъматдан тўсилишни ўзиёқ инсонни қалбини эзиб, ожизлигингни ҳис этишига кифоя экан. Ишдан келиб қўлингни спирт билан тозаламай болангни ҳадиксиз қучоқлаб олиш ҳам улкан неъмат экан. Қўшнинг билан ҳотиржам саломлашиш, дўстингдан ҳабар олиб зиёрат этиш ажийб тарифсиз неъмат экан.

Аллоҳим бизларни неъматларда эркалатиб қўйгансан, энди бизларни иқоб қилиб, қалбимизни ўртама. Бизни ислоҳ этиб, тавбаларимизни қабул эт, ниҳоясида эса бизга одатий ҳаётимизни ислоҳ этган ҳолимизда қайтар деб дуо қиламиз.

Тошкент ислом институти битирувчиси Юнусхўжа Орифахон

170420cookie-checkНеъмат қадри

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: