Албатта сиз буюк хулқ узрадирсиз дея Ҳабибини мадҳ этиб, оламларни У Зоти муборакнинг руҳлари сабаб яратган, кўрмасакда бизларга ошиқликнинг ҳаловатини бериб, сўрамасакда Уммати Муҳаммад қилган, юртимиздан Аҳли Исломнинг шарафини бўлган устозларини чиқариб азиз қилган Аллоҳга туганмас ва Жалолига мос ҳамду санолар.
Буюк хулқларни мукаммал этишга келганларини айтиб, умматларини энг гўзал хулқлар билан зийнатланиб иймон нурида яшашдек шарафли йўл таълимини берган. Икки олам сарвари, ишқимиз тарбиячиси, қалбимиз ва кўзларимиз қувончи Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин.
Вақт воқеликдан узоқлашгани сари тарихий маълумотлар ўзгаради, бузилишлар, ҳар хил тўқима ривоятлар кириб боради. Аммо ўзгармас бир тарих борки, на асрлар, на инсонлар фикри ўзгартира олади. Бу тарих Аллоҳнинг энг сўнгги Набийси, Икки олам сарвари, бутун инсониятнинг йўлбошчиси, Пайғабмарлар имоми, Саййидул Анбиё, ҳаётлари улкан илм, сўзлари роҳат, ҳикмат булоғидир. Бу ўзгармас тарих Аллоҳнинг севгани, мусулмонларнинг шафоатчиси Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари тарихидир.
Аллоҳ таоло бизларни У Зоти муборак соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилишдек шарафни бериш билан бирга, умматнинг устози бўлган саҳобалардан сўнг тобеъинлик мақомида туриб то қиёматгача ўқиладиган китоб таълиф этган суннат севар, Ишқининг исботи ўлароқ яшаган Имом Бухорийдек зотга ҳам юртдош қилди. Бизнинг юрт суннатни илк Ислом нури келган кундан маҳкам тутган юртдир. Биз Имом Бухорийни тарбия қилган юрт инсонларимиз. Бугунги кунда ҳам бунинг давомли этиши учун ҳам олимлар билан танилган юрт вакилларимиз.
Юртимизда илмга муносбат азал-азалдан юксак ва эҳтиромли ҳолатда давом этган. Шу сабаб ҳам илм масканлари илк академиялар, астрономик тадқиқот марказлари, мадрасалар ва ибодат масканлари масжидлар ҳам қуришга алоҳида эътибор берилган. Бунга ҳам суннатга эргашиш дея қилишган. Илк масжид қурилиши, Масжидун Набавий, Байт-ул Ҳаром ободлиги ҳам ислом дунёсидаги ибодат масканлари ва илм масканларини қуриш ҳам илм аҳлига хизмат дея савобини Аллоҳдан кутишни ўзларига ўрнак қилиб олишган.бугунги кунга келиб неча йиллик асирлик ва мустабид тузимнинг сиёсатидан қутилиб яна илм масканларига эътибор кучайди. Ислом илмлари ўқитиладиган алоҳида масканлар қурилиши ҳам бунга мисолдир. Энг муҳим янгиланишлардан ва Ислом дунёсига хушхабар ўлароқ қурилиши бошлаб юборилган Ислом Маданияти Маркази ва унинг таркибига кириши режалаштирилган илм масканлари ва кутубхоналар ҳам суннатга эргашиш ва Аллоҳнинг илм аҳли даражаси қанчалик улуғлигига эргашиб шу йўлда юришга интилишнинг исботидир. Мустақиллик йилларидаги қурилган масжидлар ҳам Аллоҳни уйини обод қилишга интилиш ва бу ҳам суннатни ушлаган юрт аҳолисидан Аллоҳга муҳаббатнинг исботидир.
Юртимизда азалдан етимлар эъзозланган ва ёши улуғларимиз хизматини суннат ва айни вақтда Аллоҳнинг амри дея ташлаб қўйишмаган. Аммо охирги вақтда юртимизда етимхоналар ва кексалар уйи пайдо бўлганидан юртимиз одамларида суннатни ва Аллоҳни амрига бефарқлик пайдо бўлганини кузатиш мумкин. Бунинг ечими сифатида эса ота-оналар масъулият билан фарзанд тарбия қилсалар ёшлар оилага муносабатлари янада масъулиятли бўлиб етимхоналар пайдо бўлиши олди олинади.
Чунки етимларга яхши муносабатда бўлишни Аллоҳ таоло Ўз Каломи шарифида ҳам:
“Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир», деб айт”….Бақар сураси 220 оят.
Бу оятни юртимиз мусулмонлари жуда яхши англаб, етимларга доимо яхши муносабатда бўлиб ҳеч бир маҳалла боши ёки қўшнилар ҳам етимларни ташлаб қўйишаган. Ҳозирда ҳам гарчи етимхоналар очилган бўлса ҳам ташлаб қўйилмаган бўлсада етимхоналар очилгани, яна ҳам ачинарлиси қариялар уйлари пайдо бўлгани қалбни ғаш қиладиган ҳолатдир. Чунки ёшларни иззат қилиб, кексаларни эъзозлаш динимизнинг амрларидандир. Қўшнисининг ёши катта отаси ёки онасини қариялар уйида қолишига жимгина рози бўлиш мусулмон, иймони бутун кишининг иши эмасдир. Юртимиз суннатга мустаҳкам амал қилиб келган. Буни эса қўшни ҳақидаги ҳадисга итоат деб билган. Мужоҳиддан розиайллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Абдуллоҳ ибн Амрнинг аҳлида қўй сўйилди. У келиб: “ Яҳудий қўшнимга ҳам ҳадя қилдингизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Жаброил менга қўшнининг ҳақи ҳақида шу қадар тавсия қилдики, ҳатто уни мерос оладиган қилса керак, деб ўйлаб қолдим.» деганларини эшитганман”, деди.” Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Бу ҳадисда ҳам қўшни, ҳам ғайридин бўлган кишига самоҳат қилиш мусулмон кишининг иймони мустаҳкамлигига далолат қилувчи эканлигини айтилмоқда. Шу сабаб ҳам юртимиз мусулмонлари мусулмон бўлмаса ҳам қўшнисини кекса кишиларини ҳеч ҳам ташлаб қўйишмаган. Аммо бугунги кунда эса ғайридин эмас мусулмон бўлган кексаларнинг қариялар уйида қолишгани, у ерда меҳр ва эътиборга муҳтож қолган ҳолда яшашлари ҳам баъзи оилаларда дини исломни яхши таълим бермасалик ва суннатни унитиш сабабдир.
Аҳли китоблар ва аҳли китоб бўлмаган бошқа дин вакилларига ҳам суннат дея яхши муносабатда бўлишдек самоҳатли бўлишни ҳам Аллоҳни амри дейишган. Бадр асирлари ва ундан сўнги исломда асирларга муносабатни унитмаган ҳолда, қўл остидагиларга ҳам гўзал хулқ билан муносабатда бўлган юртдир. Юртимиз мусулмонлари суннатга итоат қилиб шу ҳадисни маҳкам тутиб ҳеч қачон бошқа миллат ва дин вакилларига озор бериш ҳақида ўйлашмаган ҳам. Сафвон ибн Сулаймон розияллоҳу анҳудан , у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг бир неча ўғилларидан улар оталаридан ривоят қилинади:
“Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир аҳдлашган (ғайридин) кишига зулм қилса ёки унинг ҳақини поймол этса, ёхуд уни тоқати етмайдиган нарсага мажбур қилса, ёки ундан ўз розилигисиз бир нарса олса, Қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан», дедилар”. Абу Довуд ривояти.
Бугунги кундаги ноҳақ асир бўлган диндош ва қибладошига бўлаётган муносабатга ёрдам беролмаётгани учун ҳеч бўлмаса дуо қилишни кечалари ҳам лозим тутган юртдир.
Биз буюк устозлар юрти вакилларимиз, биз бутун умматга устозлик қилган муҳаддислар тарбия қилган, тарбия ва одоб ва самоҳатда ўрнак бўлган юртмиз. Бизнинг ёш авлодни масулятсиз ҳолатда қолишларига қараб туролмаган боболари яшаган юртнинг давомчи авлодимиз. Шундай экан, биз суннатга амал қилиш бутун дунёга ўрнак бўлишимиз керак. Аллоҳ барчамизни мавлид ойи шарифда суннатга мустаҳкам эргашувчилардан ва бу йўлда мустаҳкам юрувчилардан қилсин.
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти
4 босқич талабаси Юнусхўжа Орифахон