islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ижтимоий тармоқлар ўз “қавми”ни қаерга бошламоқда?!

Инсон кўзини юмиб очиш жараёнида санаб адо этолмайдиган неъматларга гувоҳ бўлади. Аллоҳ инъом этган бу неъматларни эса ўз ўрнида ва ўз вақтида сарфлаш лозим.

Ижтимоий тармоқлар ҳам мана шундай неъматлардан биридир. Неъматни қадрлаш ҳам фарз, ҳам қарздир.

Бугунги кунда дунё “ўргимчак тўри” дея номланаётган интернет, кундалик турмушга кўп қулайликларни олиб келди. Зеро, ҳозир 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида интернетдан фойдаланмайдиган ёки фойдаланишни билмайдиганлари жуда озчиликни ташкил этади. Улар орасида ўз эзгу мақсадлари, илмий салоҳиятлари, назарий билимларини ошириш учун фойдаланаётганлар талайгина. Бироқ, минг афсуски, 15-45 ёшгача бўлган аксар инсонлар бу сарҳадсиз оламда мақсадсиз сайр қилиб, вақтини, умрини бекорчи нарсаларга сарфлаётгани ҳам сир эмас.

“Facebook”, “Тwitter”, “Одноклассники” ва бошқа минглаб ижтимоий тармоқлар ўз сегменти, яъни “қавми”ни ажратиб олгач, уларнинг хулқига ҳам эгалик қилишга ўтди. Нимани кўриш, эшитиш, қандай кийиниш, ташқи кўринишда кимларга тақлид қилишни ўргатмоқда. Том маънода кимларнидир масофадан туриб бошқармоқда.

Ёшларни кўп ҳолларда интернетдан фақат кўнгилочар восита  сифатида фойдаланиши ташвишлидир. Улар эзгу мақсадлар қолиб, мусиқа кўчириш, клиплар ва кинолар кўриш билан овора бўлмоқда.

Ваҳоланки, Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Ўзингга манфаатли бўлган нарсага иштиёқманд бўл ва Аллоҳдан ёрдам сўра”,– дейилган. Ижтимоий тармоқларда вақтни беҳуда сарфлаш, ҳеч бир фойдасиз суҳбатлар қуриш исрофдан бошқа нарса эмас. Вақтни исроф қилиш гуноҳдир. Аъроф сурасининг 31-оятида: “У исроф қилувчиларни севмайди”, – деб огоҳлантирилган. Шунингдек, Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: “Беҳуда ишларни тарк этиш, киши исломининг гўзаллигидандир”,– дейилган.

Ҳасан Басрий айтадилар: “Банданинг кераксиз нарсалар билан машғул қилиб қўйилиши Аллоҳ таолонинг ундан юз ўгирганига далолат қилади”. Ҳақиқатдан ҳам ҳозир кўпчилик ижтимоий тармоқларда беҳуда ишлар билан шуғулланноқда. Масалан, одамларнинг ўз саҳифаларига турли сафар ва саёҳатларда ва емакхоналарда тушган суратларини жойлаштириши, уни ўзгаларга тарқатиши каби ҳолатлар кузатилади.Шунингдек, аксарият кишилар тармоқдаги тўғрию нотўғри маълумотларни ўқиш билан, ақли ва онгига салбий таъсир қилувчи виртуал ўйинларни ўйнаш билан машғул бўлади. Агар уларнинг бирортасидан тармоққа кириб ўтказган вақтидан қандай “фойда” олгани ҳақида сўралса, “вақтни зое қилишдан бошқа ҳеч нарса”, деган жавобни олишингиз тайин.

Демак, ёш авлод ушбу иллатлар таъсиридан сақланиши лозим. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ростгўйлик,тўғрилик каби инсоний фазилатлар моҳиятини тушуниб, юқорида айтилганлардан тўғри хулоса чиқариб олсалар, айни муддао бўлар эди.

Тошкент ислом институти

4-курс талабаси Низомов Фазлиддин

212460cookie-checkИжтимоий тармоқлар ўз “қавми”ни қаерга бошламоқда?!
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: