الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ (7)
رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُمْ وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (8)
وَقِهِمُ السَّيِّئَاتِ وَمَنْ تَقِ السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (9)
Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги зотлар (фаришталар) Раббиларини мақтаб покларлар. Унга ишонадилар. Имон келтирганлар учун талаби мағфират қилурлар. (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечиргин! Ва уларни жаҳаннам азобидан асрагин!
Эй, Раббимиз! Уларни Ўзинг ваъда қилган Адн жаннатларига киритгин! Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қилганларни (ҳам киритгин!) Албатта Сен, қудратлик ва донишманд ҳаким зотсан!
Уларни гуноҳлардан (ёмонликлардан) сақлагин! Ваҳоланки, ким гуноҳ (ёмонлик)лардан сақланса батаҳқиқ, уни раҳматингга олдинг. Бу эса улуғ бахт – фавздир!
Имом Шавконий – Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад Шавконий раҳима-ҳуллоҳ ўзларининг “Фатҳул қодир” номи билан шуҳрат топган “Фатҳ ал-қодир ал-жоме байна фано ар-ривоя ва ад-дироя мин илм ат-тафсир” асарларида ушбу Ғофир сурасининг 7-9 ояти карималарини шундай тафсир қилганлар:
Аллоҳ бу оятларда Аршини кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар ҳақида хабар беради. Бу ояти карималардан мақсад Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга тасаллий бериш, уларнинг кўнгилларини кўтариш бўлган. Аллоҳ таоло ушбу мартабалари ниҳоятда баланд бўлган фаришталарнинг ишларини баён қилар экан, улар тасбеҳ (Аллоҳ таолони барча нуқ-сонлардан поклаб улуғлаш)ларига Аллоҳ таолони мадҳини қўшадилар ва унга имон келтирганларини билдиряпти. Улар Аллоҳ ва Унинг Расулига имон келтирганларнинг ҳаққига истиғфор айтадилар. Расули алайҳиссалом томо-нидан келтирилган ҳақ диннинг ҳар бир аҳкомларни тасдиқлайдилар.
Аршнинг атрофидаги зотлардан мурод: улар Аршни тавоф қилувчи фаришталар бўлиб, тинмай такбир ва таҳлил айтадилар. Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар Аллоҳ таолони поклаб турадилар. Поклашлари берган неъматларига нисбатан ҳамду сано билан ўралган ҳолда бўлади. Улар Аллоҳ таолога имон келтирадилар ва мўмин бандаларининг гуноҳла-рини кечирилишини сўраб турадилар.
Ояти кариманинг давомида Аллоҳ таоло фаришталарнинг истиғфорларини қандай эканини баён қилади. Уларнинг тилидан ҳикоя қилиб шундай дейди: (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Яъни, Сенинг раҳматинг ва илминг ҳамма нарсадан кенг ва буюкдир.
Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечир-гин! Яъни, улар гуноҳларига тавба қилурлар ва Аллоҳ таолонинг йўлига – Ислом динига эргашадилар. Ҳудди шу бандаларни гуноҳларини сўраб дуо қиладилар.
Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қил-ганларни (ҳам киритгин!) Солиҳ амалдан мурод Аллоҳга имон келтириш, У шариатида буюрганларга амал қилиш бўлиб, ким уларни бажарган бўлса унинг жаннатга кириши ҳам дуруст бўлади. Аллоҳ қилишдан қайтарган амал-ларни қилмаслик, қилган гуноҳларига тавба қилиш ва истиғфор айтиш ин-сонни жаннатларга лойиқ қилади. Тафҳими мухолафа қоидасига кўра, солиҳ амалларни қилмаганлар, гуноҳларга мойил бўлганлар, тавба қилмайдиган ва истиғфор айтмайдиганлар мазкур фазилатдан маҳрум эканлари келиб чиқади.
Оятдаги ёмонликлардан мурод азоб ва уқубатлардир. Раҳматига олмоқдан мурод улардан дўзах азобларидан сақлаб, ўз ҳифзига олиб жаннатига кирити-шидир. Бу ҳолатга сазовор бўлиш банда учун энг буюк зафар ва шарафдир. Бундан улуғроқ зафар йўқ. Бу шундай нажотки, ундан бошқа топиладиган на-жотлар бунисига тенг бўла олмайди.
Шоир бир байтида: Қуръон сенга ҳазилмас, дегани каби киши: -Қуръони каримда бор экан, Қуръони каримда ўқидим, Қуръонда дейилган,- деб айти-ши дуруст бўлмайди. Инсон бу муқаддас Китоб ва унга тегишли бўлган илм-ларни ҳаммасини чуқур ўрганиши зарур бўлади. Масалан сабаби нузул, но-сих ва мансуҳ, муҳкам ва муҳкам бўлмаган, суннат қандай тафсир қилгани, олимлар қайси масалалар ечимида ундан фойдаланганларини аниқ билиб олиши керак бўлади. Қуръони карим илмларидан бехабар ҳолатда ундан би-рон нарсани гапириш кишини қаттиқ гуноҳкор қилади. Баъзан диндан чиқа-риши мумкин. Ҳазрат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар: Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
إن جدالاً في القرآن كفر
Ҳақиқатда Қуръони карим ҳақида жидол қилиш, талашиб тортишиш куфрдир. Ҳар бир оят, унинг ўқилиши, ундан олинадиган ҳукмлар ва ҳикмат-ларни далил-ҳужжат асосида билишни тақазо этилади. Мазкур ҳадис илмсиз-лик билан олиб бориладиган баҳс-мунозаралар инсонни динсизликка олиб бориши ҳақида огоҳлантиряпти. Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ривоят қил-ган ҳадисда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
مراء في القرآن كفر
Қуръони каримда хўжакўрсин қилиш куфрдир. Ушбу ҳадисда риёкорлик қилиш қораланяпти. Айниқса, Қуръони карим илмлари, қироати, ўрганиш, ўргатиш ва бошқа жиҳатларида одамларни ажаблантириш, уларга билдириб қўйишлик, кўрсатиб қўйиш каби иллатлар инсонни куфрга олиб бориши очиқ айтилди. Қуръон илмларини холис билиш ва етказишлик кўп яхшиликларга эриштиради.
Ибн Касир номи билан машҳур аллома – Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир Қурайший Димашқий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Тафсир ал-Қуръон ал-азим” асарида “ал-Ғофир” сурасининг мазкур ояти карималари ҳақида шуларни қайд этганлар:
Аллоҳ таоло ўзига яқин бўлган Аршини тўрт томонидан кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталари ҳақида хабар беряпти. Улар Раббиларига ҳамду саносини қўшиб тасбеҳ айтадилар. Яъни, тасбеҳ айтиш билан Аллоҳ-ни барча нуқсонлардан поклайдилар ва ҳамд айтиш билан Унинг барча мақ-товга лойиқ сифатларини исботлайдилар. Унга имон келтирадилар, деганда Унинг ҳузурида бўйсуниб итоатда туришлари, Раббиларини олдида ўзларини хокисор тутишлари ирода қилинган. Шу фаришталар имон келтирганлар ҳақ-қига истиғфор айтадилар, бу имон келтирганлар ер аҳли бўлиб улар ғойибдан имон келтирдилар. Бас, Аллоҳ таоло муқарраб фаришталарини ғайбдан имон келтирган бандаларининг ҳаққига истиғфор айтишларини олдиндан таъйин-лаб қўйгани маъдум бўлади. Демак, бу фаришталарнинг табиати экан, уларга Аллоҳнинг саломи ва саловоти бўлсин, мўмин ғайбдаги мўмин биродарининг ҳаққига дуо қилганда ҳатто уларни “омин-омин” дейдиган қилиб қўйди. Имом Муслим “ас-Саҳиҳ” асарларида бу хабарни тасдиқлайдиган ҳадис кел-тирганлар:
إذا دعا المسلم لأخيه بظهر الغيب قال الملك: آمين ولك بمثله
Агар бир мусулмон ғойибдаги биродарининг ҳаққига дуо қилса, бир фа-ришта: -Омин! Сенга ҳам шунинг мислича бўлсин!- деб айтади. Мусан-ниф алайҳирраҳма фаришталарнинг дуолари ижобат бўлиша ишора қилмоқ-да. Албатта, Аллоҳ бекорчи нарсаларни яратмаганини эътиборга олинган тақ-дирда, фаришталарининг ҳар бир омин деганларини қабул қилишида шубҳа бўлмайди.
Шунингдек, мусанниф Аршни кўтариб турувчи фаришталар саккиз адад-дир, дейдилар. Бу ҳақида Шаҳр ибн Ҳавшаб айтадилар: -Аршни кўтариб ту-рувчилар саккиз нафардир. Уларнинг тўрт нафари қуйидаги тасбеҳ ва дуони ўқиб турадилар:
سبحانك اللهم وبحمدك، لك الحمد على حلمك بعد علمك
Эй Аллоҳим! Сен барча нуқсонлар ва айблардан покдирсан, Сени ҳамду саноинг билан поклаймиз! Барча ҳамд ва мақтовларнинг Сенинг мулкинг-дир. Илмингдан сўнг ҳилмингга ҳамд бўлсин! Қолган тўрт нафари ушбу тасбеҳни айтадилар:
وأربعة يقولون: سبحانك اللهم وبحمدك، لك الحمد على عفوك بعد قدرتك
Эй Аллоҳим! Сен барча нуқсонлар ва айблардан покдирсан, Сени ҳамду саноинг билан поклаймиз! Барча ҳамд ва мақтовларнинг Сенинг мулкинг-дир. (Ўч, интиқом олишга) Қодир бўла туриб кейинг кечиб юборишингга ҳамд айтурмиз!
Мусанниф фикрини давом эттирар экан шундай дейди: -Ер юзида юрган мўминларнинг ҳаққига истиғфор айтганларида қуйидагича дуо қиладилар:
-Парвардигоро! Сенинг раҳматинг уларнинг гуноҳлари ва хатоларидан ҳам кенгроқдир, илминг уларнинг амаллари ва гапирган гапларини, жим турган ва ҳаракатланаётган ҳолатларини ҳаммасини қамраб олгандир. Шундай экан уларни кечир, тавба қилиган ва Сенинг йўлингга эргашганларини ўз мағфира-тингга олгин. Гуноҳкор бандаларинг, агар тавба қилсалар, сенга итоат қил-салар, ўзларидаги бор гуноҳу фисқу фасодларни тарк этсалар, уларни гуноҳ-ларидан ўтгин! Сен буюрган амр-фармонларингга итоат қилган, бўйинсун-ган ва яхшиликларни қилган, қайтарилган ишлар ва мункиротларни тарк эт-ган бандаларингни оташи жаҳаннамингни азобларидан сақлагин. Зеро, бу азоб ўта аламлик, оғриқ берадиган азобдир.
Аллома Аъқам ўзининг тафсирида: -Аршни кўтариб турган ва унинг атро-фидаги зотлар фаришталардир,- деганлар. Улар икки қисмга бўлинадилар: Аршни кўтариб турувчи ва тавоф қилувчи малоикалар бўладилар. Жоруллоҳ – имом Замахшарий айтдилар: Аршни кўтарувчи фаришталарнинг оёқлари ернинг энг пастки қаватида бўлади, бошлари эса Арша тегиб туради. Улар шундай хушу – таъзим ҳолатида бўладиларки, кўзларини кўтармайдилар. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва ала олиҳи ва саллам айтдилар:
لا تفكروا في عظم ربكم ولكن تفكروا فيما خلق الله من الملائكة ، فإن خلقا من الملائكة يقال له اسرافيل زواية من زوايا العرش على كاهله قدماه في الأرض السفلى وقد مرق رأسه من السماء السابعة ، وإنه ليتضاءل من عظمة الله حتى يصير كأنه الوصع
Раббингизнинг улуғлиги, унинг азаматини тафаккур қилманглар. Балки Аллоҳ яратган махлуқотлари ҳақида фикр қилинглар. Улардан фаришталар ҳақида тааммул юритинглар. Фаришталардан бирини Исрофил дейилади. У аршнинг кўркларидан бир кўркдир. Арш аҳли каби унинг оёқлари ернинг энг пастки қисмида боши эса еттинчи осмоннинг юқорисидан чиқиб туради. У Аллоҳ таолонинг азамати олдида заифлашиб, нозиклашиб, кичрайиб боради, токи майда чивинга айланиб қолади. Бошқа бир ҳадисда:
أن الله تعالى أمر جميع الملائكة أن يغدوا ويروحوا بالسلام على حملة العرش تفضيلاً لهم على سائر الملائكة
Аллоҳ таоло барча фаришталарига Аршини кўтариб турган фаришталари-ни кечасию кундузи келиб айланиб салом беришларини буюрди. Бу билан ҳа-малатул аршнинг бошқа барча фаришталардан ортиқлигини, фазилатини бил-дирди. Айтишларича, Аллоҳ Аршини яшил гавҳардан яратган бўлиб, устун-ларидан икки устун орасидаги масофани дунёдаги энг тез учадиган қуш сак-сон минг йиллик учадиган масофага тенг экан. Айтадиларки, Аршининг атро-фида етмиш минг фаришталарнинг сафи таҳлил ва такбир айтган ҳолда тавоф қиладилар. Улардан кейин яна етмиш минг тик оёқда турган фаришталарнинг сафи бўлиб, улар қўлларини кўтарган ҳолда таҳлил ва такбир айтиб тура-дилар. Улардан кейинг юз минг фаришталарнинг сафи бўлиб, улар ўнг қўлла-рини чапи устига қўйиб турадилар ва бир-бирини тасбеҳини такрорламай-диган қилиб, турли-турли тасбеҳлар айтиб турадилар.
Мазкур фаришталарнинг яна бир сифати улар тинмай мўминларнинг ҳақ-қига истиғфор айтиб турадилар. Аллоҳдан талаби мағфират қиладилар. Улар шундай дейдилар: -Эй, Раббимиз! Сенинг раҳматинг ва илминг ҳар бир нар-садан кенг ва буюкдир. Тавба қилган бандаларингни ва Сенинг йўлинг, ди-нингга эргашганларни кечиргин. Уларни жаҳаннам азобидан, оташидан сақ-лагин. Эй, Раббимиз! Уларни Ўзинг ваъда қилган Адн жаннатларига кирит-гин. Ҳамда уларнинг оталаридан солиҳ бандаларингни чиқаргин. Уларнинг хотинлари ва зурриётларидан солиҳларни чиқаргин! Албатта Сен Азиз – из-зат эгаси бўлган Ҳаким – донишманд, ҳукм эгаси бўлган Зотдирсан! Уларни гуноҳлар – ёмонликлардан асрагин! Баъзи олимлар ушбу жумлага: -Уларнинг ёмонлик ва гуноҳларининг азоб-уқубатларини, жазосини кетказгин,- деб маъ-но бердилар. Баъзилар: -Уқубатларнинг турларидан сақлагин,- дедилар. Бош-қалар: -Лутфу иноятинг билан уларни турли маъсиятлардан сақлагин,- деб маъно айтдилар. Лутфу иноятинг билан ким маъсиятлардан сақланса, бугун-лик кун – қиёмат кунида уни раҳматингга олгайсан ва унга неъматларингни ато этгайсан! Мана шу улуғ файз – ютуқ, омад ва бахтдир.
Буюк аллома Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Ҳофизиддин Абул Баракот имом Насафий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Мадорик ат-танзил ва ҳақоиқ ат-таъвил”, яъни “Тафсири Мадорик” номи билан машҳур асарларида кўпгина муфассирларнинг ҳужжатларини ва мулоҳазаларини келтирган ҳолда қуйида-гиларни қўшимча қилганлар:
Арш ва унинг атрофидаги фаришталарларнинг Аллоҳ таолони мақтаб тас-беҳ айтишлари улар имоннинг шарафи ва фазлига сидқидилдан ишонишла-рини ифодалайди. Яъни имон эгалари доимо шарафлик бўлганлар ва Аллоҳ таолонинг фазлига эришганлар. Тасбеҳ ва ҳамд айтишларида шу шараф ва фазлга чорлаш, тарғиб қилиш бордир. Кўпгина пайғамбарлар бу ишларга қи-зиқтирганлар. Ҳар бир солиҳ ва хайрли амалнинг охирида ҳам тасбеҳ ва ҳамд айтишликка ишора қилинган: ал-Балад сурасининг 17- ояти каримасида шундай дейилади:
…Сўнг имон келтирганлардан баъзилари бир-бирларини сабрга ва марҳаматли бўлишга чорлайдилар… Сабрли ва марҳаматли бўлиш инсон-ни тили ва дили билан, жисми билан шукрона, ҳамду сано ва тасбеҳ айтиб Раббини поклаш имон аҳлининг иши экани келиб чиқяпти. Бу билан имон-нинг фазли – улуғлиги баён этиляпти.
Манзилу маконлар, жинслар бир-биридан узоқлашиб борса-да, имон ва ис-тиғфор айтиш инсонни насиҳат қилиш ва раҳм-шафқат кўрсатишга чорловчи-роқ бўлади.
Азиз – енгилмас подшо, мағлуб бўлмайдиган Малик. Сен ўз мулкинг ва из-затинг билан ҳикматдан холи иш қилмайсан. Ҳикмат ваъдангни сояси ўлароқ зоҳир бўлмоқда.
“Тиллар” кафедраси
катта ўқитувчиси З.С.Шарифов