World Radio Day
Радио ихтиро қилинганига 100 йилдан ошди. 2011 йили БМТнинг ЮНЕСКО Бош конференцияси ўзининг 36-сессиясида 13 феврални халқаро радио куни деб эълон қилди. 2021 йилда халқаро радио куни нишонлана бошлаганига ҳам 10 йил тўлади. Ушбу санани нишонлашда бу йил учта мавзуга эътибор қаратилади: Ривожланиш; Инновациялар; Ўзаро мулоқот, боғликлик.
Радио деганда, дунёдаги энг кўп аудиторияга эга коммуникация воситаси тушунилади. У катта имкониятларга эга ва кам харажатларни талаб этувчи омматан тан олинган алоқа воситасидир. Радио дунёнинг энг четки ҳудудларда жойлашган аҳоли қатламларига, аёллар, ёшлар, ногиронларга ҳам етиб бориб, билим савияси ва маълумотидан қатъи назар жамият ишларида фаол иштирок этиш ва маълумотга эга бўлиш имкониятларини тақдим қилади.
Бундан ташқари, радио турли фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларда ўта аҳамиятли вазифани ўтайди. Янги-янги технологиялар ёрдамида, мобил воситалар ва кенгполосали алоқа ва планшетли компьютерлар ёрдамида радио бугунги кунда янада такомиллашиб бормоқда.
“Радио – кучли жиҳоздир. Ҳатто замонавий дунёда ҳам радио ҳар қандай бошқа оммавий ахборот воситаларидан кўра кўплаб инсонларга етиб борувчи воситадир. Радио орқали ҳаётий муҳим маълумотлар узатилади ва энг долзарб мавзулар кенг ёритилади, муҳокама қилинади. Радио шу билан бирга, хос ва интерактив восита бўлиб, кишилар унинг ёрдамида ўзларининг фикрлари, ташвиш ва муаммо, машаққатлари билан бўлишиш имкониятига эга бўладилар. Радио- инсонлар бирлиги, умумийлигини вужудга келтиришга хизмат қилувчи воситадир…”
Радио тарихи. Радио 19-асрда бир неча кашфиётлардан келиб чиққан бўлиб,уни янада ривожлантириш учун ишланган. Энг муҳими, 1867 йилги математик ишларида радио тўлқинлари ҳақида айтиб ўтган Жеймс С Максвэл томонидан кашф этилган нарса.
Кейинчалик, 1887 йилда немис математиги Гейнрих Хэртс ўз лабораториясида радио тўлқинларини ҳосил қилиш орқали Максвэл назариясидан фойдаланган. Кейинчалик Италиялик ихтирочи Гуглиэлмо Маркони симсиз тизим орқали ва телеграфлар ёрдамида узоқ масофали тўлқин сигналларини узатиш бўйича биринчи кашфиётларни амалга оширди.
Шу тариқа Маркони 20-аср давомида радионинг кейинги ривожланиши учун асос бўладиган қисқа тўлқинли симсиз алоқани ўрнатди. 1901 йилда у Морсе кодидан фойдаланиб, Корнуал ва Нюфаундлэр ороли ўртасида биринчи трансатлантик радиоэшиттиришни амалга оширишга муваффақ бўлди.
Манбалар асосида “Тиллар” кафедраси
мудири Д.Насиров тайёрлади