islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръони карим оятларида рўза ва унинг фойдалари

Aллоҳ таоло Қуръонда шундай дейди: Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз. («Бақара»  сураси: 183-оят) [1]

Олимларнинг cўзларига кўра, агар йўл-йўриқларига тўлиқ риоя этилса, ҳатто, қисқа муддатга рўза тутишнинг инсонлар саломатлиги учун фойдаси жуда кўпдир. Бу каби хулосага “ҳар доим рўза тутиш ёқимсиз бўлса керак” деб юрган олим Майкл Мослей келган. Рўзанинг жуда кўп ва турли-туман фойдалари бор.

Aллоҳ таоло Қуръонда шундай дейди: Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир.  

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ана шу фойдаларга тарғиб қилганлар. Биз бу ерда улардан баъзиларини айтиб ўтамиз.

  1. Рўза инсон танаси учун саломатлик бўлиб, уни турли касалликлардан асрайди. Чунки танадаги кўп касалликлар асосан меъда ва ичакларда тўпланиб қолган чиқиндилардан ҳамда ортиқча семириб кетишдан бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазот қилинглар, ўлжа олурсиз. Рўза тутинглар, соғлом бўлурсиз. Сафар қилинглар, бой бўлурсиз», деганлар. Табароний ривоят қилган.

  1. Зеҳннинг саломатлиги, фикрнинг тўғри бўлиши, ҳофиза қувватининг фаоллашуви ва унутувчанликни камайтириш. Кўп ейиш мияда намлик ва ботни кўпайтиради ва бу хотира қувватига оғир келади.
  2. Тана аъзолари ҳаракатининг тоат-ибодатлар учун енгил бўлиши. Ҳаддан ташқари тўйиб овқатланиш танани бўшаштиради, ибодат қилишга оғирлаштириб қўяди. Мана шу икки фойдага ишора қилиб, сарвари олам соллаллоҳу алаҳи васаллам: «Рўза тутинг, соғлом бўлурсиз», дедилар.
  3. Рўза туфайли шайтоннинг малайлари мағлуб бўлади, Раҳмоннинг лашкарига нусрат ато этилиб, ғолиб бўлади. Рўзада нафсни тийиш аъзоларнинг бемалол бўлишидан, шаҳватларга муккасидан кетишидан сақланишдир. Озуқанинг кўпайиб кетиши нафсни ёмон шаҳватларга ундайди. Агар унга очлик етса хор бўлиб бўйсунади ва тубан фикру хаёллар билан машғул бўлмайди. Натижада аъзолар номаъқул хатти-ҳаракатлар қилмайди.

Шунинг учун инсон қачонки хатолардан тийилса, йилнинг барча ойлари унинг учун рўза ойидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза – қалқондир», деганлар. Дарҳақиқат, рўза маъсият ва гуноҳлардан асрайди, жаҳаннам оловидан тўсиқдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза шундай қалқонки, банда у билан ўзини дўзахдан тўсади», деганлар. Имом Аҳмад ҳасан санад билан ривоят қилган.

  1. Рўза туфайли дуолар қабул ва ижобат бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши борки, уларнинг дуосини рад қилмаслик Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир: оғзини очгунча рўзадорнинг, нусрат топгунча мазлумнинг ва қайтгунича мусофирнинг дуоси», дедилар.

Олимларнинг айтишича, узоқ муддатга оч юришга иродаси етмаса-да, камроқ овқатланиш инсон умрини узайтириши мумкинлиги сабаб бўлади. Чунки неча йил умр кўришингиз асосан генларга боғлиқ бўлади. Бу масалада инсоннинг қўлидан кўп нарса келмайди, дейдилар. Калорияда чеклаш оз, аммо соз ейиш, ҳозирча ҳайвонларда бўлса ҳам, умрни бироз узайтириши маълум. Бу сичқон ва маймунларда ўз исботини топганига деярли бир асрча бўлиб қолган.

Муқобил рўза

Олимлар ўзига хос тажриба ўтказиб, кун-оpа рўзани синаб кўришибди. Яъни, бир кун ўзингиз истаган нарсани еб (нима ейишингизнинг аҳамияти йўқ), эртаси куни жуда кам миқдорда (600 калориядан кам) таом истеъмол қиласиз. Иллинойс Университети профессори др. Криста Варади саккиз ҳафталик ушбу тажрибани вазни оғир беморларнинг икки гуруҳида синаб кўрибди. “Агар сиз овқат емайдиган кунларингизга қатъий амал қилсангиз, юрак, қон-томир хасталикларида оғзингиз очиқ бўлган кунларда қандай овқат ейишингизнинг фарқи йўқ экан”, дейди у.

“Ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, енгилгина нонушта, кун давомида кўп миқдорда сув ва доривор гиёҳлардан тайёрланган чой ичиб, енгилгина кечки овқат танаввул этсам, рўза тутган кунларимда ҳеч ҳам қийналмас эканман”, дейди профессор.

Унинг айтишича, оч юрмаслиги тақозо этилган кунларда кўнгли тусаган нарсани еяверган. Агар ўз диетамни давом этдирадиган бўлсам, сўзсиз, саратон ва қанд хасталигига чалиниш имкониятларим камаяди, дейди у. Агар рўза тутишни ниҳоятда истасангиз, буни барча йўл-йўриқларига амал қилган ҳолда қилган маъқул. Чунки оч юриш ҳомиладор аёллар ва қанд хасталигига чалинган беморлар учун хавфли бўлиши мумкин.[2]

Сўнгги йилларда мўъжизалар пайдо бўлди! Илмий тадқиқотлар жараёнида дунёдаги кўплаб клиникалар рўза тутиш, яъни рўза тутиш танага шифо беришда бебаҳо фойда келтиради деган хулосага келишди. Маълум бўлишича, кўплаб касалликларни рўза тутиш орқали даволаш мумкин. Турли хил локализациядаги ўсма касалликлари каби энг даволаниши ақлга сиғмайдиган касалликларни хам даволаш мумкин. Бунинг учун рўза курси камида тўрт ҳафта, яъни 28 кун бўлиши керак. Aжабланарлиси Муқаддас оят нозил бўлишидан қарийб бир ярим минг йил ўтди! У рўза тутганларнинг барчасига соғлиқ учун қандай катта фойда келтирганини тасаввур қилишнинг ўзи кифоя! Шунингдек, касал, заифлашган, кекса, кучсиз одамларга рухсат берилганлиги ажаблантиради!

4-курс талабаси  Ҳабибова Зилола

[1] Тафсири Ҳилол . “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад   Юсуф ”. “Шарқ ” нашриёти Тошкент  2008.

[2] https://www.bbc.com/uzbek/culture/2012/08/120806_cy_the_power_of_fasting

226030cookie-checkҚуръони карим оятларида рўза ва унинг фойдалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: